Динни қўллаб-қувватлаш ва душманларни даҳшатга солиш учун тайёргарлик кўриш талаб этилади, Умматни кўз-кўз қилиш ва унга куч ишлатиш учун эмас

Динни қўллаб-қувватлаш ва душманларни даҳшатга солиш учун тайёргарлик кўриш талаб этилади, Умматни кўз-кўз қилиш ва унга куч ишлатиш учун эмас
Туркия Мудофаа вазирлиги Сурия билан Сурия денгиз кучларини ривожлантириш бўйича қўшма йўл харитасини ишлаб чиқиш ҳақида келишувга эришди. Ушбу йўл харитаси кемаларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни модернизация қилиш, янги кемалар қуриш, портлар инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, денгиз соҳасидаги ҳарбий тайёргарликни қамраб олади. Келишув Туркия ҳарбий делегациясининг Латакияга ташрифидан кейин тузилди. Делегация ташриф давомида Сурия портлари ва денгиз кучларининг эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида жойларда текширувлар ўтказган эди.
Ар-Роя: Ҳа, албатта, тайёргарлик кўриш талаб этилади. Бироқ бу душманларга қарши ўз ери ва муқаддасотларини ҳимоя қилиш ҳақида мустақил қарор қабул қила оладиган армияни барпо этиш учун бўлиши керак. Масалан, яҳудий вужудининг Сурия жанубидаги кенг ҳудудларни босиб олишига қарши туриш учун. У ерда у истеҳкомлар қурмоқда ва ерларни яроқсиз ҳолга келтирмоқда. Бундан ташқари, Ақсони ва мусулмонларнинг бошқа барча муқаддас қадамжоларини озод қилиш, Ислом Уммати бошига тушган хорлик ва таҳқирланишни бартараф этиш ҳам зиммамиздаги вазифадир. Хусусан, Ислом ҳукми ҳаёт, давлат ва жамият воқелигидан йўқолганидан кейин, ушбу буюк армияларнинг сусткашлиги оқибатида Ғазо яҳудийлар қўлида хорлик ва азоб-уқубатга дучор бўлди.
Бугун бизга керак бўлган нарса — халқаро тизим ва фитна уюштираётган давлатлар қўлидан мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини қайтариб олишдир. Шунда давлат мустақил суверенитетга эга бўлади: унда ҳукмронлик Аллоҳнинг Шариатига, султонлик эса Ислом Умматига тегишли бўлади. Ана шунда у шикоят ва шармандали бўйсуниш позициясини эмас, балки мафкуравий асосга эга қатъий позицияларни эгаллайди, мусулмонларни қўллаб-қувватлайди ва сассиқ ватанпарварлик даъволари баҳонасида уларга ёрдам беришдан бош тортмайди.
Роя газетасининг 2026 йил 11 ноябр чоршанба кунги 625-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ