Франция ва унинг ҳижобга қарши уруши!

Франция ва унинг ҳижобга қарши уруши!
Франция президентлиги сайловида «Миллий бирлашув» партиясидан номзод Марин Ле Пен жамоат жойларида исломий ҳижоб кийишни тақиқлаш масаласини яна сиёсий баҳслар марказига олиб чиқди. У Елисей саройига етиб борган тақдирда, ҳижоб кийишни жиноят деб белгилайдиган қонунни умумхалқ референдумига қўйишга ваъда берди. Бу эса мазкур чоранинг Конституцияга мувофиқлиги ва уни амалга ошириш имконияти борасида баҳсларга сабаб бўлди.
Ле Пен «Икс» платформаси орқали билдиришича, у французларга референдум орқали «исломий ғояларга қарши кураш бўйича катта қонун»ни тақдим этади. Ушбу қонун ўзи «кучли чоралар» деб атаган бир қатор тадбирларни, жумладан, жамоат жойларида исломий ҳижоб кийишни жиноят деб белгилашни ўз ичига олади.
Бу масала атрофида турли томонлар ўртасидаги баҳслар авж олди, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарафдорлар ҳамда қаршилар ўртасидаги тортишувлар кучайди. Шу жараёнда CNews телеканали CSA институти томонидан ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови натижаларини эълон қилди. Унга кўра, французларнинг 60 фоизи жамоат жойларида ҳижобни тақиқлаш ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Айни пайтда «ТикТок» ва бошқа ижтимоий тармоқларда француз аёл-блогерлари ҳижоб кийиб, ушбу қонун лойиҳасини эркинликларга тажовуз деб баҳолаган ҳолда унга норозилик билдириш кампанияси тарқалди.
Ўта ўнгчилар бир неча йиллардан буён одамларни ўзлари «исломий босқин» деб атайдиган нарсага қарши қайраб келмоқда. Улар ўз баёнотларида ҳижобни экстремизм ва хавфсизликнинг йўқлиги билан боғлайди ҳамда Исломга алоқадор бўлган ҳар қандай нарсага қарши уруш эълон қилади. Бунда диний эркинлик, шахсий эркинлик, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа тушунчаларни очиқчасига менсимайди.
Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар бўлими қуйидагиларни таъкидлади:
«Франция сўнгги йилларда дуч келаётган сиёсий, иқтисодий, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик муаммолари унинг тарихидаги энг кучли чақириқлардан бирини ташкил этаётганига эътибор қаратиш лозим. Шунга қарамай, ўнг қанотнинг сайловолди дастурлари ушбу муаммоларнинг барчасига жиддий ечимларни таклиф қилишдан кўра, Исломга алоқадор бўлган ҳар қандай нарсага қарши уруш эълон қилишда астойдил ҳаракат қилаётганини кўрсатмоқда.
Гоҳида абая(муслималар кўйлаги)га қарши уруш эълон қилишади, гоҳида масжидлар ва исломий уюшмаларга қарши чиқишади, яна бошқа пайт эса мактаб ўқувчиларининг сафарларига ҳамроҳлик қиладиган оналарнинг ҳижобига қарши курашишади… ва ҳоказо!
Муаммонинг чуқур ва ҳақиқий томони шундаки, ўта ўнгчилар ўзларининг айирмачиликка асосланган ирқчи баёнотлари билан маълум даражада кўплаб одамларни қўрқитишга ва Исломни гўё инсонларнинг жонини қириб, эркинликларни йўқ қилиш учун қулай фурсат кутиб турган қўрқинчли махлуқ сифатида тасвирлашга муваффақ бўлди.
Бунга қўшимча равишда, оммавий ахборот воситаларининг анчадан бери Ислом ва мусулмонларни бузиб кўрсатиш, чалғитиш, ҳақиқатни сохталаштириш ва туҳмат қилишдаги роли ҳам бор.
Шунинг учун юқорида тилга олинган сўров натижаларида ҳижобни тақиқлаш тарафдорларининг мутлақ кўпчилиги катта ёшдагилар экани, ёшлар эса бу таклифни камроқ қабул қилиши қайд этилган. Зеро, ёшларнинг аксарияти таълим олиш ва ишлаш жараёнида мусулмонлар билан бевосита мулоқот қилган. Шу боис улар оммавий ахборот воситалари турли воқеаларни қандай ёритишини англаб етмоқда ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, кўпинча расмий ахборотларга зид бўлган бошқа ҳақиқатлар билан ҳам танишиб бормоқда».
Баёнотда яна шундай дейилади:
«Ўнг қанотнинг айнан ҳозирги пайтда Францияда ҳижобга қарши уруш эълон қилиши — сайловолди манёвридир. У одамларда қўрқув ва ёлғон тасаввурларни шакллантиргандан сўнг, уларнинг энг таъсирчан ҳис-туйғуларига таъсир қилиш ва овозларни қўлга киритишни мақсад қилмоқда.
Акс ҳолда, ҳақиқий масалалар — сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар — анча долзарб бўлиб, Франция ҳукумати дуч келаётган чуқур муаммоларга қарши туриш учун жиддий ечим ва чораларни таклиф қилишга кўпроқ ҳақли ва зарур масалалардир».
Баёнот якунида шундай дейилди:
«Афсуски, экстремистлар ўзларининг муваффақиятсизлиги ва цивилизациясининг уларни қамраб олаётган кетма-кет инқирозларни ҳал қила олмаётгани ҳамда ўзлари тушиб бораётган таназзулни тўхтата олмаётганини хаспўшлаш учун Исломни айбдор қилиб кўрсатишда давом этаверадилар.
Улар доимо ўз саъй-ҳаракатларини ҳақиқий жанг майдонидан ташқаридаги курашларга сарфлайдилар. Ва ҳар қандай ҳолатда ҳам мағлуб бўлган томон ўзлари бўлади».
Роя газетасининг 2026 йил 16 сентябр чоршанба кунги 617-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ