Ғарбда мусулмонларга нисбатан адоват кучайиб бораётган бир пайтда, мусулмонларнинг мавжудлиги жамиятлари учун энг буюк неъматдир

Ғарбда мусулмонларга нисбатан адоват кучайиб бораётган бир пайтда, мусулмонларнинг мавжудлиги жамиятлари учун энг буюк неъматдир
Данияда Ҳизб ут-Таҳрир томонидан август ойи давомида ўтказилган муваффақиятли кампаниядан сўнг, Дания ўрта мактабларида таҳсил олаётган мусулмон ўқувчиларга мурожаат қилиниб, улар ўз исломий шахсиятини маҳкам тутишга чақирилди. Зеро, улар намоз ўқиш, Рамазон рўзасини тутиш ва ҳижоб кийиш каби асосий исломий ибодатларни адо этганлари сабабли сиёсий жиҳатдан қоралашга дучор бўлмоқда.
Шундан сўнг парламентдаги турли сиёсий қарашларга мансуб сиёсатчилар мусулмонларга қарши адоватли муносабатларини намоён қилдилар. Интеграция вазири Мортен Будскоу кескин баёнот бериб: «Экстремистик исломий қадриятларнинг Данияда ўрни йўқ», деб айтди ҳамда «бу қадриятларни тарғиб қилиш хавфлидир», дея таъкидлади.
Сиёсий оқибатлар ва оммавий ахборот воситаларидаги кенг муҳокамалар билан бир вақтда, миллатчилар ва ўта ўнг қанот фаоллари Копенгагенда оммавий намойиш ўтказдилар. Унда айрим иштирокчилар очиқчасига Исломни тақиқлашга чақирдилар ва кўчадан ўтиб кетаётганлар олдида нацистик салом беришди.
Ар-Роя: Ғарбда ўзининг жирканч бошини кўтариб чиқаётган ўта ўнг қанот махлуқи — улар ўз қўллари билан пайдо қилган маҳсулидир. Европа ҳукуматлари эса пухталик билан уруғларини сочган нафрат ва низолар учун масъулиятни ўз зиммасига олади.
Айни вақтда Ғарбда истиқомат қилаётган мусулмонлар, хусусан, ёшлар тобора кўпроқ сонда Ислом сари юз бурмоқда. Улар Исломни емирилиб бораётган Ғарб цивилизацияси ниқоби ортида намоён бўлаётган инсониятдан нафратланувчи, қирғинбаротга асосланган ақидага амалий муқобил ва раҳмат рисолати сифатида қабул қилмоқда.
Агар улар ўз исломий шахсияти ва қадриятларини маҳкам тутсалар ҳамда Исломни умумбашарий рисолат сифатида онглилик, куч ва ҳикмат билан кўтариб чиқсалар, Европада мусулмон жамоаларининг мавжудлиги ўз ҳукуматлари томонидан алдов ва нафрат орқали бир инқироздан бошқасига етакланаётган Европа жамиятлари ва халқлари учун энг буюк неъмат бўлади.
Роя газетасининг 2026 йил 16 сентябр чоршанба кунги 617-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ