| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Фикрий қолоқлик зиммангиздаги бурчни соқит қилмайди

Фикрий қолоқлик зиммангиздаги бурчни соқит қилмайди

By htadmin
26.09.2020
959
0
Share:

Фикрий қолоқлик зиммангиздаги бурчни соқит қилмайди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Қашшоқлик инсонга нима келтиради? Албатта биринчи навбатда очликни. Инсон қашшоқлашган сари аввало асосий эҳтиёжларини қондиришга, қорнини тўйдиришга интилади. Чунки бу унинг учун ҳаётий масала. Энди бу масалага бошқа томондан қараймиз. Инсоннинг зеҳнини маълумотлардан тўсиш орқали “оч” қолдирилса нима бўлади? Инсон ўладими? Йўқ. Лекин бу ҳолда инсон жисмонан ўлмайди. Аммо фикрий қолоқлашиш натижасида маънавий “ўлади”, яъни атрофидаги воқеа-ҳодисаларни тўғри англамай, уларга тўғри ечим бера олмай қолади. Натижада унга мажбуран татбиқ қилиниб, жамиятда устувор қилинган фикрларга эргашиб, худдики оқим измида қолган ҳасга ўхшаб қолади. Фикр шундай кучга эгаки, у билан инсон уйғонади, ҳаётини англаб, уни тартиблаштиради. Унга эга бўлган инсон, эга бўлмаган инсондан устун бўлади. Агар инсон тўғри асосга таянган фикр эгаси бўлса, барча фикр эгаларидан юксак ва ғолиб бўлади. Мана нима учун юқоридаги солиштиришни келтирдик. Бу жумлаларни келтиришимиздан мақсад юртларимиздаги инсонларни бугунги ҳолатларининг асл воқелигини баён қилиш ва ўз ҳаётларига бефарқ бўлмасликка чақиришдир. Чунки бугун ҳолатларининг абгорлиги яққол кўриниб турибди. Ва бунинг асл сабаби ҳам тўғри асосда фикрламаётганларида. Шунинг учун ҳам уйғониш, воқеа-ҳодисаларнинг асл моҳиятини англаш учун ҳаракат қилмасалар, бугун ўзларига берилган имкониятни барбод қилган бўладилар ва ўзларини-ўзлари тубанлик ботқоғига ботирадилар.

Бугун дунёда бўлаётган ишларни ёритаётган ОАВнинг катта қисми капитализмни дунёга татбиқ қилаётганларнинг қўлида. Демак, дунёдаги ҳолатни ёритилиши фақат ботил мабда вакилларининг манфаатларига хизмат қиладиган жиҳатдан олиб борилади. Улар учун манфаатли фикрлар оммага тақдим этилади. Шунинг учун бугун фикрламайдиган инсонлар дунёни улар тасвирлаб берганидек тасаввур қилмоқдалар. Бўлаётган воқеа-ҳодисаларга улар берган ечимларга эргашиб хулоса қилмоқдалар. Ҳаттоки қандайдир бошқача хулосаларга келсалар ҳам, унга ишонч ҳосил қила олмай, тўғри-нотўғрилиги хусусида фикрламай, бу баттолларнинг фикри тўғри бўлишини тахмин қилиб унга эргашмоқдалар. Бу хулосаларини оқлаш учун бутун дунёдаги халқларни уларга эргашаётганини асос қилиб, ўзларини ишонтирмоқдалар. Бу худдики дунёда бундан бошқа мабда мавжуд эмас, инсон муаммоларига ягона ечимни капитализм беради холос, деб ўзини-ўзи алдаётган инсоннинг ҳолатидир.

Ваҳоланки, бугун шу мабдага иймон келтирганларнинг ўзлари ундан тонишни бошлади. Уни инсон муаммоларини тўғри ечиб беришига ўзлари ишонмай қўйди. Жумладан, АҚШ собиқ конгрессмени, сиёсатчи ва АҚШ даги охирги президент сайловларида номзод бўлган республикачи Рон Пол социалистик, коммунистик ва ҳаттоки капиталистик тузумлар ҳаётга татбиқ қилинишга нолойиқ экани ва уларни қулаши аниқлигини тан олди. Эътибор берсак, бу капитализм мабдасига иймон келтириб, дунёда уни ҳаётга татбиқ қилишга масъул бўлган шахслардан бирининг фикри. Бугун бу ботил тузум эгаларининг ўзлари унинг татбиқидан кўнгиллари совуб, нолойиқлигини тан олиб тургани ҳолида айрим мусулмонларнинг бу тузумни кўкларга кўтариб мақташини қандай тушунса бўлади? Бу нима, тушунмасликми ё Исломга хиёнатми?

Бу иш Ислом уламоси эканини даъво қилаётган шахслар томонидан амалга оширилаётгани жуда ачинарли. Чунки бу ботил мабданинг асл ҳақиқатини англамай туриб, Исломга зид эмас, деган хулосани айтаётганлар уни инсоннинг ноқис ақли билан топилган ботил ақидадан келиб чиққани ва қонунларининг Исломга умуман боғлиқ жиҳати йўқлигини англамаяптилар. Чунки бу ботил мабда айнан ақида ва тузум жиҳатидан Исломга зидлиги учун ҳаром ҳисобланади. Уни Исломга хослаш нур билан зулматни, ҳақ билан ботилни яқинлаштиришга уриниш бўлиб, мусмулмон учун ҳаром иш. Шундай бўлса-да, бу “уламолар” ботил мабдани тарғиб қилишга шу даражада қаттиқ ҳаракат қилмоқдаларки, ҳаттоки ўзларига ўзлари хилоф қилишни бошладилар. Шунинг учун бундай ҳолатда мусулмон одам атрофидаги воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги лозим. Ботил мабда вакиллари ўзлари ундан тониб турганларида, уни мақтаётган калтафаҳмларга эргашмаслик керак.

Буни ҳаётимиздаги воқеа-ҳодисаларни тўғри англашимиз, уни тўғри тартибга солишимиз учун Исломни ҳаётимизга қайтаришимиз билан амалга ошади. Бу гапни жуда кўп бора таъкидлаймиз, кимдир уни тўғри англайди, кимдир эса нотўғри, яъни моҳиятини тўғри тушунолмайди. Исломни ҳаётга қайтариш ўзини мусулмон эканлигини тасдиқлаб қўйиш билан бўлмайди. Аввало, бутун оламларнинг Яратувчисини, Росули с.а.в ни таниш, Унинг шариатини ўрганиб, шу шариат асосида яшашни хоҳлаш билан бўлади. Аллоҳнинг шариати билан яшаш, дегани фақатгина ибодат амалларини адо қилиш билан эмас, балки шу билан бирга, ўзаро алоқаларимиздаги ўлчовни ҳалол-ҳаром асосида шакллантириш, таълим, иқтисод, ижтимо ва сиёсий муаммоларни айнан шариат асосида ҳал қилишни англатади. Шунинг учун шариатни татбиқ қилувчи давлат зарур. Шунинг учун Пайғамбаримиз ﷺ Мадинада Ислом давлатини тикладилар. Бугун мусулмонларнинг хорликлари айнан шариат билан яшамаётганларида, чунки Исломни татбиқ қилувчи, мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилувчи ва бошқарувчи давлатлари йўқ. Демак, бугун чириб адо бўлган, куни битиб қолган ботил мабдани ҳаётимиздан чиқариб ташлаб, ўрнига Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилишимиз билан аҳволимиз ўнгланади. Бу эса, фақатгина Халифалик билан амалга ошади. Албатта, бу Аллоҳнинг изни ва бизнинг жидду-жаҳд билан қилган ҳаракатимиз туфайли амалга ошадиган иш. Ва уни амалга ошишини Пайғамбаримиз ﷺ хабарини берганлар:

…ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ

 “Сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади”.  (Аҳмад ривояти).

Аммо афсуслар бўлсинки, очиқ далиллар мавжуд бўлса-да, айрим “уламо”лар “Қуръонда Халифалик қургин, деган оят йўқ” деб мусулмонларни бу ишдан чалғитишга уринмоқдалар. Улар шу даражада гумроҳлик қилмоқдаларки, ҳатто кофирлар Халифалик тикланишига гумон қилмаётган бир вақтда, фосиқлик билан буни инкор қилмоқдалар. Сўзимизнинг далили сифатида қуйидагиларни келтирамиз.  

АҚШ миллий разведкасининг “Глобал келажак режа-лойиҳаси” номли докладида: “Исломга даъват қилишлар 2020 йилга келиб ўз натижасини беради ва Халифалик соясида Ислом ҳазорати ўз илдизига қайтади”, – дейилган.

Ҳаттоки куфрнинг ўзи Халифалик тикланишини тасдиқламоқда. Бундан кўринадики, куфр батамом тушкунликка тушиб, ўз тузумининг интиҳосини англаб етди. Демак, биз Аллоҳнинг нусратидан умидвор бўлган ҳолда Унинг шариатини ҳаётимизга қайтаришни зиммамиздаги бурч эканини тўғри англаган ҳолда жидду-жаҳд билан ҳаракат қилишимиз зарур. Шундагина нажот топамиз. Аллоҳ айтади:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ﴾

– “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарлардан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир”. (Нур:55)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин

26.09.2020й

Tagsзиммангиздаги бурчкапитализмФикрий қолоқликҚашшоқлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонлар янги йилни байрам қилишлари мумкинми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир»

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломобод ташрифи ортидаги АҚШ сценарийси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/