| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир

  • Мирзиёев режими Зарафшондаги қамоқхонада мусулмонларга нисбатан энг жирканч услубларни қўлламоқда!

  • 2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
16.05.2026
9
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 07.05.2026й): Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорликда интернет тармоғида тақиқланган диний материаллардан огоҳлантириш ва хабардор қилиш мақсадида "din.uzbbot" (тавсифида “Xavfsiz bot”) деб номланган махсус чат-ботни ишга туширди.

Изоҳ: Хабарга кўра, ушбу платформа орқали фуқаролар диний контентларнинг экспертиза хулосаси бор-йўқлигини, тақиқланган шахслар, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва экстремистик деб топилган ташкилотлар рўйхатини текширишлари мумкин. Ботда тақиқланган материалларни сақлаш, тарқатиш ёки уларга оддийгина “лайк босиш” Жиноят кодексининг 155-, 159- ва 244-моддалари билан оғир жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиришлар жойлаштирилган. Олий суднинг 2026 йил 6 апрел ҳолатига кўра чиқарган қарори билан Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган диний мазмундаги интернет ресурслари сони расман 1837 тага етказилган ва ушбу бот халқни “ноаниқ ва шубҳали манбалар” таъсиридан ҳимоя қилиш воситаси сифатида тақдим этилмоқда. Ушбу чора-тадбирнинг асл моҳиятига назар ташланса, ҳукуматнинг “терроризм ва экстремизмга қарши кураш” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши тизимли уруш олиб бораётгани яққол намоён бўлади. Ўзбек режими бундай назорат механизмлари орқали Исломнинг ҳаёт, сиёсат ва жамиятни ислоҳ қилувчи мукаммал мафкура сифатида қайта уйғонишининг олдини олишга бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Энг ачинарли ва иккиюзламачилик жиҳати шундаки, оддий бир диний маърузани эшитган ёки фикр билдирган ёшларни оғир моддалар билан қамоқларга тиқиш учун мана шундай технологик “тузоқлар” яратаётган ҳукумат, айни пайтда жамият ва ёшларнинг ҳаёт тарзини издан чиқараётган, Ғарбнинг фаҳш ва бузғунчиликка тўла маданиятига қарши ҳеч қандай чора кўрмаяпти. Аксинча, диний қадриятларни оёқости қилувчи беҳаё контентларнинг, маънавий тубанликнинг кенг тарқалишига давлатнинг ўзи шароит яратиб бермоқда ва бу билан мустамлакачи кофир хўжайинларини рози қилишни мақсад қилгани ҳеч кимга сир эмас. Бу бот халқни хавфдан асраш учун эмас, балки одамларни доимий қўрқув ва ваҳимада ушлаб туриш, уларнинг фикрлаш доирасини фақат давлат белгилаб берган расмий ва сиёсийлаштирилган доира ичига қамаб қўйиш учун хизмат қилувчи электрон назорат қуролидир. Жамиятни бундай мафкуравий босимлардан, иккиюзламачи қонунлардан ва ғарбпараст тузумлар зулмидан қутқаришнинг ягона йўли – Ислом шариати белгилаб берган комил давлатчилик тизимига қайтишдир.

Хабар (gazeta.uz 09.05.2026й): 2026 йил 9 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этди.

Изоҳ: Хабарга кўра, Қизил майдондаги парадда Россия Президенти Владимир Путин билан бир қаторда Беларус, Қозоғистон, Лаос ва Малайзия раҳбарлари ҳам қатнашган. Бу йилги парад ҳар қачонгидан ҳам қисқа ва камтарона ўтказилди. Кремл бунинг сабабини хавфсизлик юзасидан шундай қарорга келингани билан изоҳлади.  Энди Мирзиёев ташрифига келсак, унинг сирли ва шошилинч ташкил этилгани эътиборни тортади. Парадга бир кун қолгунга қадар на расмий Тошкент ва на Москва Мирзиёевнинг иштироки ҳақида хабар берган эди. Ҳатто халқаро нашрлар унинг бу йилги тадбирда қатнашмаслигини тахмин қилишаётганди. Бироқ сўнгги соатлардаги кутилмаган “парвоз” ва рўйхатда бўлмаган меҳмоннинг пайдо бўлиши минтақадаги мураккаб геосиёсий вазиятни фош этади. Бу ҳолатни дунё майдонидаги янги жараёнлар билан боғлаш мумкин: айни пайтда АҚШнинг Яқин Шарқдаги инқирозлар билан банд бўлиб қолганидан фойдаланган Россия, Марказий Осиё устидаги ўз таъсирини кучайтириш учун “юмшоқ” ва “қаттиқ” куч воситаларини ишга солмоқда. Мирзиёевнинг таклиф қилинганлар рўйхатида аввалдан кўринмагани, лекин сўнгги лаҳзада Москвага учиши – бу мустамлакачи “катта оға”нинг кўнглини хотиржам қилиб қўйиш, унинг қаҳридан сақланиш ва “биз ҳали ҳам сиз биланмиз” деган содиқлик сигналини беришга қаратилган мажбурий қадам бўлиши мумкин. Кремл 9 май санасидан минтақа раҳбарларини сиёсий имтиҳондан ўтказиш майдони сифатида фойдаланиши сир эмас ва Мирзиёевнинг бу имтиҳонга шошилинч келиши минтақанинг ҳали-ҳамон Россия мафкуравий ва сиёсий исканжасида занжирбанд эканини кўрсатади. Халқ манфаатига мутлақо алоқаси бўлмаган ушбу бегона байрамда иштирок этиш орқали мустамлакачи ўз ҳукмронлигини маънавий жиҳатдан мустаҳкамламоқда, маҳаллий ҳукумат эса, ўз креслосини сақлаб қолиш учун ташқи кучлар олдида эгилишда давом этмоқда. Минг афсуски, бундай хорлик ва мутелик оқибатини шу жабрдийда мусулмон халқимиз тортмоқда. Аммо минтақа мусулмонлари қўлида қарамлик ва қолоқлик ботқоғидан ҳақиқий мустақиллик ва юксакликка олиб чиқадиган Ислом низоми бор. Фақат уни ҳокимият тепасига олиб келиш ва татбиқ қилиш учун ҳаракат қилиш зарур.

Хабар (gazeta.uz 12.05.2026й): Жорий йилнинг 12 май куни Тошкентда ўтаётган Энергетика ҳафталиги доирасида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов мамлакатда табиий газ қазиб олиш ҳажми кескин камайгани борасида баёнот берди.

Изоҳ: Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда 9,6 миллиард кубометр табиий газ қазиб олинган бўлиб, бу 2025 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан (11,3 миллиард) 15 фоизга камдир. Айниқса, март ойидаги кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,8 фоизга камайган ва кунлик қазиб олиш ҳажми 125,8 миллион кубометрдан 87,1 миллион кубометргача тушиб кетган. Вазир ўз интервьюсида бу пасайишни кутилган ҳолат ва эски конлардаги “табиий пасайиш” деб баҳолаб, асосий вазифа вазиятни барқарорлаштириш эканини ҳамда бу борада “Ўзбекнефтгаз” ва хорижий ҳамкорлар (SOCAR, BP) билан янги геология-қидирув ишлари олиб борилаётганини таъкидлади. Афтидан, бу вазир одамларни шунчалик гўл деб ўйлайди шекилли, у яна халқимизга безбетлик билан ёлғон-яшиқ ва чалғитишга тўла бўлган навбатдаги сафсатасини сотмоқчи бўляпти. Иқтисодчи блогер Отабек Бакировга кўра, феврал ойи ўрталарида тасдиқланган стратегияга кўра, 2026 йилда 40,2 млрд.куб ёки кунига 110,1 млн.куб газ қазиб олиниши белгиланган эди. 2026 йилда газ қазиб олиш кўрсаткичларига оид бундан бошқа бирон рақам очиқ эълон қилинмаган. Демакки, бу пасайиш табиий эмас, балки ҳукумат аввалдан билган, бироқ одамларни чалғитиш учун стратегия деган нарсасини доимий равишда ўзгартиряпти. Ваҳоланки, стратегия узоқ муддатли ўзгармас ва қатъий режалар асосида ишлаб чиқилади. Энди эса вазир мана шу ҳажмни барқарор ушлаш ҳақида гапирмоқда. Бу ҳам вазирнинг барқарорлаштириш ҳақидаги биринчи сафсатаси эмас. Бундан ташқари, 2024 йилнинг ўзида қудуқларни бурғилаш ва геология-қидирув ишларига 450 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлангани ва баландпарвоз ваъдалар берилганига қарамай, ҳажмларнинг изчил камайиши бюджет маблағларининг самарасиз ишлатилгани ва коррупция ботқоғига ботганини исботлайди. Ҳукумат бу билан халқдан юртнинг энергетик хавфсизлиги бутунлай барбод бўлганини ҳамда энг йирик газ конлари устидан назорат аллақачон хорижий ширкатлар ва шубҳали оффшорлар қўлига топшириб бўлинганини яширмоқда. Бунинг оқибатида, Ўзбекистон ўз газига ўзи эгалик қила олмай, ташқи импортга, хусусан, Россия газига бутунлай қарам бўлиб қолди. Халқимиз эса, бунинг оқибатини энергия манбалари нархининг янада қимматлашиши кўринишидаги қийинчиликлар билан қарши олишга мажбур бўлади.

Хабар (uzdiplomat.uz 12.05.2026й): 2026 йилнинг апрель ва май ойларида ижтимоий тармоқлар ва халқаро матбуотда Ўзбекистон Миллий банки (NBU) ва унинг бўлиб-бўлиб тўлаш хизматига ихтисослашган ҳамкори — "Solfy" платформаси ўртасидаги йирик можарога оид хабарлар тарқалди.

Изоҳ: Хабарга кўра, Миллий банк CENTIL адвокатлик фирмаси билан “Solfy CA га нисбатан уд жараёни учун ҳуқуқий хизматлар” мақсадида 12 миллиард сўмлик тўғридан-тўғри шартнома имзолаган. Ушбу низо доирасида 2026 йил 27 март куни Тошкентда Solfy бош директори Ўктам Ҳасанов банкнинг тахминан 1,5 миллион доллар маблағини талон-торож қилганлик ва қарздорликка йўл қўйганлик айби билан ҳибсга олинган. Ушбу тижорий низо баҳонасида трансмиллий юридик ташкилотлар ва хорижий кучлар томонидан Ўзбекистон давлати ва унинг стратегик институтларига нисбатан очиқдан-очиқ кучли босим ва шантаж кампанияси олиб бораётгани намоён бўлади. Халқаро миқёсдаги Amsterdam & Partners LLP каби юридик гигантлар маҳаллий раҳбарнинг ҳибсга олинишини баҳона қилиб, тўғридан-тўғри давлат раҳбарига мурожаат йўллаши ва Лондонда глобал матбуот анжумани билан таҳдид қилиши – бу Ўзбекистон суверенитетини менсимасликдир. Бу босимлардан кўзланган асосий мақсад – давлат банки ва ҳукуматни халқаро майдонда обрўсизлантириш билан қўрқитиб қўйиш, ўзларига қулай бўлган молиявий келишувларни мажбурлаб қабул қилдиришдир. Бироқ энг ачинарли жиҳати шундаки, Ўзбекистон ҳукумати ва Миллий банк бундай кучли халқаро ҳужумлар ва босимлар қаршисида жуда нўноқлигини, муносиб ва жиддий геосиёсий ҳамда ҳуқуқий жавоб беришга ярамайдиган даражада заиф эканини кўрсатиб қўйди. Миллий банкнинг халқаро матбуотдаги кескин айбловларга қарши атиги бир марта, у ҳам бўлса, жуда юзаки ва умумий сўзлардан иборат баёнот билан чеклангани ҳукумат тизимларининг ахборот ва ҳуқуқий урушларда нақадар ҳимоясиз эканидан далолат беради. CENTIL адвокатлик фирмаси билан 12 миллиард сўмлик шартноманинг очиқ тендерсиз, тўғридан-тўғри ва шошилинч тузилиши – ҳукуматнинг халқаро босимлар олдида саросимага тушиб қолганини ва ўзини ҳимоя қилиш учун катта маблағларни кўр-кўрона совуришдан бошқа чора топа олмаётганини яққол кўрсатиб турибди. Аммо бу бузуқ халқаро капиталистик тизимга интеграция бўлишнинг ҳали бошланиши холос. Мана шу биргина ҳолат ҳам халқаро молия тизимига тўлиқ боғланишнинг нақадар ҳалокатли бўлишига ёрқин мисолдир.

Хабар (kun.uz 13.05.2026й): Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ тизимида шаффофликни таъминлаш мақсадида савдо соҳасидаги айрим P2P — пластик картадан пластик картага пул ўтказмалари солиқ органлари томонидан изчил таҳлил қилинмоқда.

Изоҳ: Солиқ қўмитасининг расмий баёнотига кўра, савдо фаолияти билан шуғулланувчи баъзи хўжалик субъектлари ва юридик шахсларда ишловчи раҳбар ходимлар тўловларни шахсий банк карталари орқали қабул қилиб, ушбу маблағларни солиқ ҳисоботларида акс эттирмаётганликлари аниқланмоқда. Натижада давлат бюджетига тушиши лозим бўлган маблағлар тўлиқ шаклланмай қолаётгани сабабли, солиқ тўловчиларга махсус хабарномалар юборилмоқда. Ушбу жараённинг иқтисодий воқелиги ва парда ортидаги омилларига диққат билан назар ташланса, ҳукуматнинг “шаффофлик” ниқоби остида халқдан яширишга уринаётган бир нечта тизимли ва хавотирли мақсадлари намоён бўлади. Биринчидан, бугунги кунда давлат бюджетида ташқи қарзларнинг ортиши ва йирик давлат корхоналарининг зарар билан ишлаши натижасида юзага келган улкан дефицитни ҳукумат йирик монополистлар ёки коррупциялашган сиёсий элитадан эмас, балки оддий халқ, кичик ва ўрта тадбиркорларнинг чўнтаги ҳисобидан мажбуран ёпишга уринмоқда. Шахсий карталардаги пул ҳаракатларини тинтиш – бу ғазнадаги тешикларни ёпишнинг энг осон ва тазйиқли йўлидир. Иккинчидан, P2P ўтказмаларини ялпи кузатувга олиш орқали жамият устидан тўлиқ молиявий назорат ва электрон диктатура ўрнатилмоқда. Бу эса фуқароларнинг молиявий дахлсизлигини йўқ қилиб, уларни доимий назорат ва қарамликда ушлаб туришга хизмат қилади. Учинчидан, нақд пулсиз тизимни бундай мажбурий чоралар билан тиқиштириш ортида банк ва тўлов тизимларини ҳар бир транзакциядан олинадиган фоизлар ҳисобига янада бойитиш мақсади ётади. Халқ ва тадбиркорларнинг яширин айланмаларга қочиши – Ўзбекистонда соғлом иқтисодий муҳит йўқлиги ва солиқ юкининг ҳаддан ташқари оғирлигига берилган табиий реакция бўлса-да, ҳукумат айбни фақат “солиқдан қочаётган” қатламга ағдариб, ўзи сувдан қуруқ чиқмоқчи бўляпти. Исломга кўра, бугунги капиталистик тузумда жорий қилинган, инсонларнинг даромадларидан мажбуран ундириладиган солиқлар аслида макс ҳисобланиб, шариатда қатъиян тақиқланган. Капиталистик тузумнинг бундай тинимсиз солиқ босимлари, молиявий таъқиблари ва халқнинг шахсий мулкига бўлган тажовузларидан қутулишнинг ягона йўли – Ислом шариати белгилаб берган мукаммал иқтисодий низомини ҳаётга татбиқ этишдир.

Хабар (uzdiplomat 13.05.2026й): 2026 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон президенти номига тушган мурожаатлар статистикаси мамлакатдаги ижтимоий кайфият ва энг оғриқли соҳаларни очиб бермоқда.

Изоҳ: Хабарга кўра, аҳоли томонидан билдирилаётган норозиликларнинг энг катта қисми ижтимоий ҳимоя ва ҳуқуқ-тартибот соҳаларига тўғри келмоқда. Хусусан, мамлакатда махсус Ижтимоий ҳимоя агентлиги фаолият юритаётганига қарамасдан, айнан ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича энг кўп – 50,5 мингта мурожаат рўйхатга олинган. Кейинги ўринларни ҳуқуқ-тартибот соҳаси (47,8 мингта), уй-жой ва коммунал хизматлар (28,5 мингта), давлат органлари ва ҳокимлар фаолияти (17,2 мингта) ҳамда банк, молия ва солиқ соҳаси (15 мингта) эгаллаб турибди. Бу вазият инсон томонидан ўйлаб топилган капиталистик тузумнинг нақадар яроқсиз ва муаммоларни ҳал қилишдан чинакам ожиз эканидан далолат беради. Бугунги дунёвий-капиталистик тузум инсон манфаатларини эмас, балки фақатгина капитал, фойда ва сиёсий элита ҳукмронлигини ҳимоя қилиш устига қурилган. Мамлакатда қанчадан-қанча вазирликлар, қўмиталар ва ҳатто алоҳида Ижтимоий ҳимоя агентлиги тузилганига қарамай, энг кўп шикоятнинг айнан мана шу соҳалардан чиқаётгани – сунъий ислоҳотлар ва бюрократик идораларнинг фақат “қоғозда” ишлашини исботлайди. Ҳуқуқ-тартибот тизимидан тушган қарийб 48 мингта шикоят эса, давлат органлари одамларни ҳимоя қилувчи эмас, балки оддий халқ устидан босим ва тазйиқ ўтказувчи жазо машинасига айланганини англатади. Шунингдек, бу маҳаллий ҳокимлар ва давлат идоралари, умуман бутун ҳокимият тизимининг халқдан узилиб қолганини ва инсон ўйлаб топган бошқарув моделлари коррупция ва масъулиятсизлик ботқоғига ботганини янада очиқроқ намоён қилади. Жамиятни бундай туганмас арз-додлар, адолатсизликлар ва тизимли ночорликдан қутқаришнинг ягона ечими – инсонлар томонидан чиқарилган нуқсонли қонунлардан воз кечиб, инсонни ва бутун борлиқни яратган Аллоҳ таолонинг комил Шариатига қайтишдир. Исломда одамларнинг муаммоларига ечим бериш пайсалга солинмай, мумкин қадар тез ва сифатли ҳал қилишга қаттиқ эътибор берилади. Чунки буни Ислом Давлати ўзининг вожиби деб билади! 

 

Салоҳиддин   

16.05.2026й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳалолликни кучайтириш бўйича ўтказилган семинарлардан фойда борми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмонлар қийналаётган таълим муаммоларини ҳал қилишнинг ягона ечими

  • МАҚОЛАЛАР

    “Хитой инвестицияси” маҳаллий фермерларни куйдирмоқда

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Contact
  • About Us
  • Home
http://hizb-uzbekiston.info/