Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (daryo.uz 15.05.2026й): Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини белгилаш тўғрисида»ги янги қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги, оширилган тарифлари тасдиқланди.
Изоҳ: Ҳукуматнинг 2025 йил 31 мартдаги қарорига мувофиқ, энергия ресурслари нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланган эди. Янги тасдиқланган тарифларга кўра, I, II ва IV гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергиясининг 1 кВт соати 1 100 сўм этиб белгиланди. Табиий газ бўйича эса барча умумий истеъмолчилар учун 1 куб метр газ нархи 2 000 сўм, метан заправкалар (АГТКШ) учун эса 2 750 сўм бўлади. Ҳукумат ушбу қарорни энергия самарадорлигини ошириш, йўқотишларни қисқартириш ва хизмат сифатини яхшилаш мақсади билан хаспўшлашга уринмоқда. Бироқ ушбу ички тарифларнинг мунтазам ва режали тарзда ошириб борилиши ортида фақат ички иқтисодий омиллар эмас, балки йирик халқаро молиявий ташкилотлар ва глобал капиталистик тизимнинг тўғридан-тўғри босими ётибди. Бу ташкилотларнинг асосий талабларидан бири – энергетика секторини “ислоҳ қилиш”, яъни давлат субсидияларидан бутунлай воз кечиш ва тарифларни бозор нархларига босқичма-босқич етказишдир. Чунки капитализмга кўра, энергия манбалари давлат ўз фуқароларини таъминлаши шарт бўлган ҳаёт воситаси эмас, балки сотиб фойда олинадиган товардир. Халқаро молиявий институтлар Ўзбекистон ҳукуматини иқтисодиётни эркинлаштириш ва хорижий инвесторлар учун жозибадор қилиш баҳонасида мана шундай қарорлар қабул қилишга мажбурламоқда. Ҳукуматнинг ҳар йили нархларни индексация қилиб бориш ҳақидаги қарори аслида халқаро кредиторлар олдида берилган ваъдалар ижросидан бошқа нарса эмас. Бундай “ислоҳот”лар ва халқаро молия тизимига кўр-кўрона интеграциялашиш оқибатлари занжирли реакция ҳосил қилиб, бозорлардаги барча маҳсулотлар ва хизматлар нархининг кескин қимматлашишига олиб келади. Шунинг учун бу ислоҳот эмас, балки халқ бошига битган балодир. Мусулмон халқимиз ўзбек режимининг бундай адолатсиз, тобелик сиёсатига қарши туриш ўрнига, сукут сақлаш ва ён беришда давом этар экан, бунинг аянчли оқибатларидан эзилишига чек қўйилмайди.
Хабар (qalampir.uz 16.05.2026й): Педофил Эпштейн ўзбекистонлик қизни 3 йил давомида хўрлаган.
Изоҳ: Педофил ва жиноятчи Жеффри Эпштейннинг жиноятларидан омон қолган ва шартли равишда “Роза” номи билан сўзга чиққан ўзбекистонлик жабрланувчи аёл илк бор АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Назорат қўмитаси демократлари томонидан Флорида штатининг Уэст-Палм-Бич шаҳрида ташкил этилган расмий тингловларда оммавий равишда кўрсатма берди. Розанинг таъкидлашича, у 2008 йилда, атиги 18 ёшда бўлган вақтида Эпштейннинг ҳамтовоғи ва қизларни овловчи “моделлар бўйича агент” Жан-Люк Брюнель томонидан порлоқ модель карьераси ва молиявий ёрдам ваъдалари билан тузоққа туширилган ва миллиардерга рўпара қилинган. Аслида, бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ, чунки капиталистик дунё аллақачон бузуқлик ва ахлоқий тубанлик ботқоғига ботиб улгурган. Хусусан, Эпштейн иши Ғарб капитализмининг аёлга фақат лаззат олинадиган ва ҳар қанча хўрласа бўладиган арзон матоҳ сингари қарашини бутун дунёга яна бир карра кўрсатиб қўйди. Шунингдек, Ғарбдаги ялтироқ ҳаётга учиб, яхши ҳаёт ҳақидаги ёлғон ваъдаларга алданишнинг оқибати қандай бўлиши борасида ҳам яққол намунадир. Гўё Америкада аёллар ҳурмат-эҳтиром қилиниб, ор-номуси ҳимоя қилинадигандек. Гарчи бу ҳайвонсифат педофил Эпштейн бу ўзбек аёлини таҳқирлаган ва зўрлаган бўлса-да, Америкадек аёл номуси сариқ чақага олинмайдиган юртдан ҳақиқий бахт-саодат излаш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Эпштейн можароси демократиянинг нақадар чиркин ва ҳайвоний тузум эканлигини, Ғарбнинг бузуқ ҳаёт тарзи одамларга намуна бўлишга асло ярамаслигини яна бир бор эсга солди. Шундай экан, Ислом Уммати, жумладан, юртимиз мусулмонлари ҳам бундай тубанликка туширадиган капиталистик демократиядан воз кечишлари керак. Шунингдек, бутун инсониятни фаҳш ва залолат ботқоғидан поклик ва адолат нурига олиб чиқадиган, бир сўз билан айтганда, инсонга хос бўлган гўзал турмуш тарзини ўзида намоён қиладиган Ислом низомини ҳаётга қайтаришлари бугуннинг нақадар долзарб масаласи эканлигини тушунишлари зарур. Жумладан, шу йўлда ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партиясини бағрига олиб, фаол қўллаб-қувватламоқлари лозим.
Хабар (t.me/c 17.05.2026й): Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги Қирғизистон билан боғловчи чегара-ўтказиш пунктида навбатдаги кескин ва хавотирли воқеа юз бергани ҳақидаги хабарлар ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳалар жамоатчилик орасида катта резонанс ва ҳақли норозиликларни келтириб чиқармоқда.
Изоҳ: Мурожаатчилар ва гувоҳлар берган маълумотларига кўра, Қирғизистон чегарачилари томонидан назорат-ўтказиш масканида атайлаб, сунъий тўсиқлар ва узун навбатлар ҳосил қилиниб, йўловчилар ва оддий одамлар соатлаб узоқ вақт давомида сарсон-саргардон қилинган. Вазият кун иссиғи ва сунъий чўзилишлар оқибатида тобора таранглашиб, одамларнинг эътирозлари кучайиб бораётган бир пайтда, Сўх туманида истиқомат қилувчи бир ўзбекистонлик фуқаро бир нечта қирғиз аскарлари ва чегарачилари томонидан шафқатсизларча, аёвсиз калтакланган. Чегара ҳудудида содир бўлган ушбу зўравонлик ва инсон қадр-қимматини оёқости қилиш ҳолати бўйича икки томоннинг расмий идоралари ҳозирча сукут сақламоқда ва ҳеч қандай расмий муносабат ёки изоҳ берганлари йўқ. Аслида, Марказий Осиё халқларини, хусусан, асрлар давомида бир заминда, бир дин соясида қуда-анда ва биродар бўлиб яшаб келган ўзбек ва қирғиз халқларини бир-биридан ажратиб турган бугунги миллий чегаралар – бу собиқ мустамлакачи совет тузуми томонидан минтақани доимий низо ва бўлинишда ушлаб туриш учун чизиб берилган сунъий чизиқлардир. Капиталистик дунёқараш маҳсули бўлган миллий давлатчилик ва тор миллатчилик мафкураси бир илоҳий ақидага эътиқод қилувчи мусулмонларни бир-бирига бегона, ҳатто душман сифатида кўрсатиб қўйди. Бу сунъий ва ношаръий чегараларнинг нақадар зараркунанда эканлигини таърифлашга тил ожиз. Агар юртларимиз ўртасида бундай тўсиқлар бўлмаганида эди, тасаввур қилинг, мусулмон халқларга қанчалик енгиллик ва қулайликлар ҳамда кенг имкониятлар пайдо бўларди. Шунинг учун ҳам Исломни давлат даражасида татбиқ қилиш бугуннинг энг долзарб масаласидир. Исломда мусулмон ўлкалари ва халқлари ўртасида мана шундай ўтиш постлари, виза тизимлари, божхона тўсиқлари ва одамларни ажратиб турувчи чегаралар ўрнатиш асло жоиз эмас. Халифаликда Марказий Осиё, Фарғона водийси, Сўх, Риштон, Ўш ёки Жалолобод бўлсин, барчаси ягона бир давлатнинг ички ҳудудлари ҳисобланади ва марказий бошқарувга, яъни Халифага бўйсунади.
Хабар (uzdiplomat 17.05.2026й): Адабиётшунос ва филология фанлари доктори Баҳодир Карим Ўзбекистондаги илмий муҳит ва диссертациялар сифати ҳақида танқидий фикр билдирди.
Изоҳ: Олимнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда ҳимоя қилинаётган кўплаб илмий ишлар ва диссертациялар асл янгиликдан йироқ бўлиб, аввалги тадқиқотларнинг шунчаки такрорига ёки хорижлик олимлар асарларининг ўзбекча талқинига айланиб қолмоқда. Унга кўра, “Ўзбекнинг олими ўзининг қиёфасини кўрсатиши учун ўзининг илмий мактабига, услубига ва методига эга бўлиши керак. Хоразмийлар, Берунийлар, Шошийлар, Фарғонийларга муносиб бўладиган олим эргашувчи эмас, эргаштирувчи бўлиши лозим”, — дея куюниб гапирган Баҳодир Карим. Ўзбекистон илм-фани ҳанузгача кўпроқ ташқи назария ва манбаларга қарам бўлиб келаётганини, маҳаллий тадқиқотларда мустақил тафаккур ва глобал миқёсдаги таъсир етишмаётганини кескин танқид остига олди. Олим ўз сўзи якунида бугунги илмий жамиятни чуқур ўйлантирадиган ҳақли саволни ўртага ташлади: “Биз нега доим бошқалардан иқтибос оламиз? Қачон улар биздан иқтибос олади?”. Бугунги Ўзбекистон илмий муҳитида кузатилаётган ушбу глобал қарамлик, мустақил тафаккурнинг йўқлиги ва илм-фаннинг хориж назариялари ортидан кўр-кўрона эргашиб юриши амалдаги Ғарб дунёқараши таъсири ва мустамлакачилик асоратларининг тўғридан-тўғри натижасидир. Ҳозирги даврда илм-фан ва таълим тизими Ғарб стандартлари, уларнинг махсус рейтинглари (Scopus, ScienceDirect каби) ва моддий манфаатга асосланган ўлчовлари устига қурилган. Маҳаллий олимлар ва тадқиқотчилар ҳақиқий ҳаётий муаммоларни ҳал қиладиган янгиликлар яратиш ўрнига, илмий даража ва унвон олиш ҳамда хориж фондларининг грантларини қўлга киритиш учун Ғарб илмий марказлари томонидан ишлаб чиқилган тайёр қолипларга мослашишга мажбур бўлмоқдалар. Ваҳоланки, Баҳодир Карим тилга олган Хоразмий, Беруний, Форобий, Фарғоний каби жаҳон илм-фан пойдеворини қурган улуғ олимлар айнан мана шу заминдан етишиб чиққан эдилар. Аммо уларнинг дунёни эргаштирувчи олим бўлишига ва бутун инсоният асрлар давомида уларнинг асарларидан иқтибос келтиришига сабаб – улар яшаган даврда Ислом шунчаки ибодатдан иборат бўлган тор дин эмас, балки ҳаётнинг барча соҳаларини бошқарадиган мукаммал ҳаёт низоми сифатида татбиқ этилган эди. Демак, бугунги кунда яна ўша тарихий илмий мактабларни тиклаш, хорижга кўр-кўрона эргашишдан тўхтаб, дунёни ортидан эргаштира оладиган олимларни тарбиялашнинг ягона йўли – Исломни ҳаётнинг барча соҳасида қайта жорий этишдир. Чунки шонли тарихимиз гувоҳлик бериб турганидек, чинакам тараққиёт ва илм-фаннинг ҳақиқий ҳимояси фақат Исломдадир!
Хабар (ru.euronews.com 18.05.2026й): Ўзбекистон ўз тарихида илк бор давлат активларини халқаро биржага жойлаштирди.
Изоҳ: Лондон ва Тошкент фонд биржаларида бўлиб ўтган савдолар натижасида қарийб 603,6 миллион доллар (540 миллион евро) маблағ жалб қилинди. Бу кенг кўламли халқаро биржага чиқиш ортида Ўзбекистонни иқтисодий суверенитет қолдиқларидан маҳрум қиладиган ва уни Ғарб молиявий империяларининг хомашё ҳамда инфратузилма қўшимчасига айлантирадиган чуқур, вайронкор мақсадлар ётибди. Капиталистик тузум шундайки, BlackRock каби (триллионлаб долларлик активларни бошқарадиган) йирик трансмиллий корпорациялар ҳеч қачон бошқа халқлар фаровонлиги учун маблағ тикмайди. Уларнинг ягона мақсади – ресурсларни сўриб олиш ва муҳим инфратузилма устидан арзимаган баҳога назорат ўрнатишдир. UzNIF жамғармасини бошқаришни Американинг “Franklin Templeton” компаниясига топширилиши шуни англатадики, Ўзбекистон энергетикаси, транспорти ва алоқаси тақдирига оид қарорлар энди Тошкентда халқимиз манфаатидан келиб чиқиб эмас, балки Нью-Йорк ва Лондон офисларида хорижий акциядорларнинг фойдасини максималлаштириш талаблари асосида қабул қилинади. Таклифдан тўрт баравар ошиб кетган (деярли 2,9 миллиард долларни ташкил этган) талаб жаҳон молиявий йиртқичларининг Ўзбекистон давлат мулкини бўлишиб олиш учун қанчалик ёпирилганини яққол кўрсатади. Битимдан тушган даромадларнинг тўғридан-тўғри давлатга йўналтирилиши режим бюджет камомадини қоплаш, ташқи қарзларни тўлаш ва ҳокимиятни ушлаб туриш учун ресурсларни шунчаки сотиб юбораётганини англатади. Ваҳоланки, келажак авлодлар ўзларининг стратегик корхоналарига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум этилмоқда. Бу – маҳаллий ҳокимият халқ бойликларини Ғарб капиталистлари қўлига топширишда фақатгина воситачи сифатида иштирок этадиган иқтисодий қарамлик схемасидир. Ўзбек режими яна буни уялмай тарихий воқеа деб атамоқда ҳамда хусусийлаштириш ва трансформация деган ниқоблар билан халқни чалғитишга уринмоқда. Бу сўзлар ортида давлат ресурсларини талон-торож қилиш ва капиталистик иқтисод низоми татбиқини жадаллаштириш мақсадлари ётибди. Бу эса халқимиз бошига янада каттароқ иқтисодий юк ва қийинчиликлар солишидан дарак беради холос. Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ эса бу борада: “Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сувда, яйловда ва оловда”, – дея марҳамат қилганлар. Бу ўринда Шариат умумий мулкни хусусий қўлларга топширишни, айниқса уни мустамлакачи корпорацияларга сотишни ёки уларга бошқарув ҳуқуқини беришни қатъиян тақиқлайди.
Хабар (gazeta.uz 18.05.2026й): Туркий Давлатлар Ташкилотининг (ТДТ) навбатдаги норасмий саммитида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташкилотнинг келажаги борасида муҳим ва баҳсли баёнот билан чиқди.
Изоҳ: У ўз мурожаатида ТДТ ҳеч қачон ҳарбий ёки геосиёсий лойиҳа эмаслигини ва бундан буён ҳам бундай альянсга айланмаслиги кераклигини қатъий таъкидлади. Қозоғистон раҳбарининг фикрича, туркий дунё бирлиги атрофида ҳарбий блок тузилаётгани ҳақидаги иддаолар шунчаки “уйдирма” бўлиб, бу каби хабарларни тарқатаётганлар ортида муайян ғаразли мақсадлар яширинган. Энг эътиборли жиҳати шундаки, Қозоғистон президентининг ТДТ геосиёсий ва ҳарбий блокка айланмаслиги ҳақидаги бу кескин позицияси айни унинг Россия Федерациясига уюштирган ташрифидан сўнг янгради. Тоқаевнинг Москва ташрифидан қайтибоқ Туркия ва Озарбайжоннинг ҳарбий ҳамкорлик режаларига тўсиқ қўювчи баёнот бериши, Кремлга берилган ўзига хос садоқат изҳоридир. Аслида, ТДТ норасмий саммитининг айнан 15 майга режалаштирилгани ҳам тасодиф эмасга ўхшайди. Афтидан, МО раҳбарларининг Москвадаги “ғалаба паради”даги иштироки ва “рус оғаси”нинг таъсирини мазкур саммит билан ювиб юбориш кўзланган кўринади. Бироқ Тоқаевнинг мазкур баёноти Россиянинг ТДТ саммитидаги “нафаси”ни сездириб қўйди. Бунинг учун айнан Қозоғистон танлангани ҳам бежизга эмас, чунки қозоқ режими Шимолий қўшнисининг ғазабини келтирмаслик ҳамда КХШТ ва ЕОИИ доирасидаги Москва олдидаги ҳарбий-сиёсий мажбуриятларини бузмаслик учун ТДТ ривожини фақатгина транспорт, логистика ва маданий-гуманитар соҳалар билан чеклаб қўйишга уринмоқда. Чунки аввалдан айтиб келаётганимиздек, ТДТ Туркия орқали Марказий Осиёни Россиядан узоқлаштириш мақсадида тузилган Америка лойиҳасидир. Шунга кўра, ТДТ таркибидаги Марказий Осиё давлатлари, жумладан, ўзбек ва қозоқ режимлари қайси бирининг этагидан тутмасинлар, унинг охири барибир қарамлик ва хорликдан бошқа нарса келтирмайди. Натижада, минтақанинг бир динга эътиқод қилувчи мусулмон халқлари сунъий миллий чегаралар ва глобал кучлар ўйинлари сабабли ҳақиқий сиёсий ва ҳарбий бирликка эриша олмаяптилар. Зотан, бунга, яъни ҳақиқий бирликка эришишнинг якка-ю ягона йўли – Исломдир! Фақат Ислом ақидаси – мабда-мафкураси атрофида бирлашишгина биз мусулмонларни ҳақиқий маънодаги бирлик, мустақиллик ва куч-қудратга олиб чиқади.
Хабар (qalampir.uz 20.05.2026й): Тошкент шаҳрида енгил табиатли аёлларга “раҳнамолик” қилиб туриш учун ҳар ой мунтазам равишда 400 доллардан пора олиб келган ички ишлар ходими жиноий жазога тортилди.
Изоҳ: Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди ҳужжатларига кўра, Яккасарой тумани профилактика катта инспектори “Истамбул сити” турар-жой мажмуасида интим хизмат кўрсатувчи аёлларга нисбатан қонуний чора кўрмаслик, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган “Орият” рейдлари ҳақида олдиндан огоҳлантириб туриш ва уларга умумий “раҳнамолик” қилиш эвазига ҳар ой пул талаб қилган. Суд ҳукми билан у Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 2 йилга тизимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Ушбу жиноят шунчаки алоҳида бир шахснинг қонунбузарлиги эмас, балки тизимли коррупция ва ахлоқий инқирознинг кичик бир кўриниши холос. Жамиятда ахлоқсизлик, бузуқлик ва фоҳишабозлик каби иллатлар илдиз отишига айнан мана шундай порахўр ва ахлоқсиз “қонун ҳимоячилари” ҳамда уларни тарбиялаб-етиштириб чиқарган тизим шароит яратиб бермоқда. Бу ҳолат халқнинг ҳуқуқ-тартибот органларига бўлган ишончини бутунлай йўққа чиқаради ва давлат тизимлари жиноятчиликни жиловлашга эмас, балки ундан улуш олишга мослашганини фош этади. Қонунни бузганларни тўхтатиши керак бўлган соҳа вакилларининг ўзлари жамиятда бузуқлик-фаҳшнинг кенг ёйилишига ҳомийлик қилиб, жиноят ботқоғига ботаётган бир пайтда, оддий халқнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлиги мутлақо ҳимоясиз қолиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ғарб дунёқараши ва моддий манфаатдорлик устувор бўлган жамиятда нафс бандасига айланган аскар ёки инспектор учун инсон қадри ва ахлоқ тушунчалари ҳеч қандай аҳамият касб этмай қўяди. Жамиятни бундай ахлоқий бузилишлардан, коррупция балосидан ва фаҳш тузоғидан қутқаришнинг ягона чораси – Ислом шариатининг ҳақ ва адолатга асосланган низомини ҳаётга татбиқ этишдир. Исломда зино, фоҳишабозлик ва унга шароит яратиб бериш, шунингдек, пора олиш ва бериш энг оғир, лаънатланган гуноҳ ва жиноятлар сирасига киради. Шунинг учун бундай жиноятларга нисбатан муросасиз ва қаттиққўл бўлган Ислом қонунларигина барҳам бера олади.
Форуқ
23.05.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми