| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

By htadmin
10.06.2026
9
0
Share:

Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га яхшилади. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бу воқеани глобал беқарорлик ва молия бозорларидаги мавҳумлик шароитида Ўзбекистонда президент раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилиши ҳамда халқаро инвесторларнинг мамлакатга бўлган юқори ишончи ифодаси сифатида баҳолади.

Рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг узоқ муддатли хорижий валютадаги эмитент дефолти рейтинги “ББ” даражасида тасдиқланган бўлиб, истиқбол прогнози юқорига қараб ўзгартирилган. Айни пайтда мамлакатнинг суверен кредит рейтингини ошириш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари сифатида Саида Мирзиёева халқаро ҳамкорлар билан фаол мулоқот давом эттирилишини ва Ўзбекистон олдига 2030 йилгача суверен кредит рейтингини инвестициявий даражага олиб чиқиш вазифаси қўйилганини маълум қилди. Расмий баёнотларда ушбу кўрсаткичнинг яхшиланиши инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда халқаро молия бозорларида маблағ жалб қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилувчи улкан ютуқ сифатида тақдим этилмоқда. Аммо бу баландпарвоз иқтисодий терминлар ва рақамлар ортига яширинган асл ҳақиқатларни, уларнинг оддий халқ манфаатларига ва реал кундалик ҳаётига қандай таъсир кўрсатишини синчиклаб ва холис таҳлил қилиш вақти келди. Рейтинг агентликларининг баҳоси давлатнинг фаровонлигини эмас, балки унинг глобал капиталистик тизимга қанчалик мустаҳкам боғланганини ва ташқи қарз берувчилар олдидаги мажбуриятларини қай даражада бажара олишини кўрсатувчи кўрсаткичдир.

Суверен кредит рейтинги нима эканлигига эътибор қаратадиган бўлсак, расмий таърифнинг ўзидаёқ унинг асл мақсади кўриниб турибди: у мамлакатнинг молиявий мажбуриятларини бажариш, яъни олинган қарзларни қайтариш қобилиятини баҳоловчи мезондир. Халқаро рейтинг агентликлари, жумладан, Fitch Ratings ҳам хайрия ташкилоти эмас, балки йирик трансмиллий корпорациялар, глобал банклар ва инвестиция фондларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи тижорат тузилмаларидир. Улар бирон бир давлатнинг рейтингини ёки унинг прогнозини “ижобий” деб баҳолаганда, ўша давлатда яшаётган оддий одамларнинг яшаш даражаси ошганини, тиббиёт ёки таълим сифати яхшиланганини ёхуд аҳоли даромади кўтарилганини назарда тутмайдилар. Fitch учун энг муҳим омил – бу ҳукуматнинг солиқ ва фискал сиёсати орқали одамлардан қанчалик кўп маблағ йиғиши ҳамда бу маблағларни ташқи қарз фоизларини тўлашга йўналтира олишидир. Яъни рейтингнинг “барқарор”дан “ижобий”га ўтиши аслида Ўзбекистон ҳукумати халқаро молиявий доиралар талаб қилган қаттиққўл иқтисодий чораларни, масалан, солиқ базасини кенгайтириш, коммунал хизматлар учун тарифларни ошириш ва ижтимоий тўловларни қисқартириш каби сиёсатни “муваффақиятли” амалга ошираётганидан далолат беради. Глобал молиявий тизим назарида “яхши давлат” – бу ўз халқини максимал даражада солиққа тортиб бўлса ҳам, ташқи кредиторлар олдидаги қарзини бир тийин қолдирмай узадиган давлатдир.

Саида Мирзиёева таъкидлаган “глобал беқарорлик шароитидаги изчил ислоҳотлар” мазмунига чуқурроқ назар ташласак, бу “ислоҳотлар”нинг аксарияти оддий тадбиркорлар ва халқ елкасига оғир юк бўлиб тушаётганини кўрамиз. Охирги йилларда Ўзбекистонда Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тизимидаги ўзгаришлар, солиқ маъмурчилигининг қаттиқлаштирилиши ва кичик бизнес вакиллари учун яратилган турли сунъий тўсиқлар айнан солиққа тортиш мақсадида амалга оширилди. Бу чора-тадбирларнинг барчаси давлат бюджетининг реал даромадларини ошириш ва шу орқали халқаро молия бозорларида мамлакатнинг “тўлов қобилияти” ҳақидаги тасаввурни яхшилашга қаратилган. Ваҳоланки, бу ислоҳотлар ички бозорда ишлаб чиқарувчиларнинг синишига, товар ва хизматлар нархининг тинимсиз қимматлашига олиб келмоқда. Масалан, тадбиркорлар “оқартириш” ва солиққа тортиш занжирига мажбуран киритилганидан сўнг, улар ўз харажатларини қоплаш учун маҳсулот таннархини оширишга мажбур бўладилар. Натижада, инфляция юки яна оддий халқ елкасига тушади. Fitch агентлиги мана шундай ички шилиш механизмлари самарали ишлаётганини ва давлатнинг халқ ҳисобидан бойиш имкониятлари кенгаяётганини кўриб, рейтинг прогнозини ижобий томонга суради. Мамлакат ичидаги реал қашшоқлик даражаси ва иқтисодий тенгсизлик эса, ушбу халқаро баҳолаш тизимлари учун шунчаки иккинчи даражали статистикадир.

Рейтингнинг “ББ” даражасида тасдиқланиши ва унинг истиқболи яхшиланиши ортидан кутилаётган энг асосий натижа – “хорижий инвестицияларни жалб этиш ва халқаро молия бозорларида янги маблағлар олиш имконияти”дир. Расмий доиралар буни катта муваффақият сифатида тақдим этса-да, иқтисодий реаллик бунинг мутлақо аксини кўрсатади. Халқаро молия бозорларидан маблағ жалб қилиш дегани, аслида, мамлакатнинг ташқи қарзини янада ошириш, евробондлар чиқариш орқали давлатни узоқ муддатли молиявий мажбуриятлар гирдобига ботириш англатади. Ўзбекистон ташқи қарзи йилдан-йилга рекорд даражада ўсиб бормоқда ва бюджет дефицити сурункали тус олган. Янги олинадиган қарзлар эса, эски қарзларнинг фоизларини ёпишга ёки самарасиз, узоқ муддатда ўзини оқламайдиган йирик инфратузилма лойиҳаларига сарфланмоқда. Халқаро инвесторлар ва судхўр кредиторлар учун Ўзбекистон рейтингининг ижобий бўлиши жуда қулай, чунки бу уларга ўз капиталларини юқори фоизлар билан хавфсиз жойлаштириш ва мамлакатнинг стратегик ресурслари устидан назоратни қўлга киритиш имконини беради. Хориж капитали ҳеч қачон маҳаллий  иқтисодиётни мустақил қилиш учун келмайди. У табиий бойликларни, арзон ишчи кучини ва хомашё базасини арзон гаровга ишлатиб, соф фойдани мамлакатдан олиб чиқиб кетишни кўзлайди.

Саида Мирзиёева бошчилик қилаётган ишчи гуруҳнинг 2030 йилгача суверен кредит рейтингини “инвестициявий даражага” (яъни “БББ-” ва ундан юқори даражага) олиб чиқиш мақсади эса, ҳукуматнинг яқин йилларда халққа нисбатан янада қаттиқроқ иқтисодий сиёсат юритишидан далолат беради. Инвестициявий даражага чиқиш учун халқаро молия институтлари, хусусан, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси каби тузилмаларнинг қатъий талабларини бажариш керак бўлади. Бу талаблар эса, анъанавий тарзда энергетика секторини тўлиқ либераллаштириш (яъни свет ва газ нархларини аҳоли учун бир неча баробар ошириш), давлат корхоналарини хусусийлаштириш ниқоби остида хорижий корпорацияларга сув текинга сотиш ва нафақаларни қисқартиришни кўзда тутади. Мана шу жараёнларнинг барчаси “ислоҳот” ва “инвесторлар ишончи” деган чиройли шиорлар остида амалга оширилади, аммо уларнинг аччиқ мевасини оддий халқ тортади. Инвестициявий рейтинг даражаси давлат амалдорларига халқаро майдонда мақтаниш ва янги сиёсий дивидендлар олиш учун керак, оддий ишчи, деҳқон ёки ўқитувчи учун эса, бу фақат яшаш қийинчилигининг ортиши демакдир.

Хулоса қилиб айтганда, Fitch Ratings агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозининг яхшиланиши халқимиз манфаатлари ёки фаровонлигига хизмат қиладиган нарса эмас. Бу халқаро молиявий капитализмнинг Ўзбекистон ички бозори устидан ўрнатаётган назорати самарали кетаётганига берган баҳосидир. Мамлакат раҳбариятининг халқаро рейтинглар ортидан қувиши ва уларни иқтисодий муваффақият ўлчови сифатида қабул қилиши суверенитет ва иқтисодий мустақилликни глобал судхўрлик тизимига гаровга қўйиш билан баробардир.

Бунинг акси ўлароқ, Исломни татбиқ этувчи Халифалик давлатида судхўрлик (рибо) мутлақо ҳаром қилинган ва ташқи кучлардан фоиз эвазига қарз олиш асло жоиз эмас. Давлат бюджети (Байтулмол) закот-ушр, хирож ва жизя каби ички, барқарор шаръий манбаларга таянади. Энг муҳими, Халифалик Ислом иқтисодиётида нефт, газ, олтин ва бошқа табиий бойликлар умумий мулк ҳисобланиб, уларни хусусийлаштириш ёки хориж инвесторларига сув текинга сотиб юбориш қатъиян тақиқланади. Бу бойликлардан келадиган барча даромадлар тўғридан-тўғри халқ фаровонлиги, тиббиёт ва таълимнинг бепул бўлиши ҳамда кучли ижтимоий ҳимоя учун сарфланади.

 

Салоҳиддин

10.06.2026й

 

TagsFitch прогнози ортида нималар яширинган?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади»

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрирнинг Халифалик ағдарилишининг аламли юз йиллик хотирасида бошлаган халқаро кампанияси давом этмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик ағдарилганининг аламли 100 йиллик хотирасида халқаро тадбирлар ўтказмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • 08.06.2026

    ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/