Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Бир халқни забт этиш учун ҳар доим ҳам танк ва самолёт керак бўлмайди. Баъзан унинг қадриятларини ўзгартириш, ҳалол деб билганини «эскиликка» чиқариш ва ҳаром деб билганини «маданият» сифатида тақдим этишнинг ўзи етарли бўлади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда "очиқлик", "туризм", "замонавийлик" шиорлари остида ўтказилаётган айрим тадбирлар ана шу саволни яна кун тартибига олиб чиқмоқда. Тошкентда ўтказилган пиво фестивали шулардан биридир.
Савол шундаки, нега айнан китоб фестивали эмас? Нега илм фестивали эмас? Нега халқ орасида оилавий ажримлар кўпайиб бораёткан бир пайтда, оила институтини мустаҳкамлашга бағишланган умуммиллий ҳаракат эмас? Нега айнан пиво…?
Бу саволга жавоб бериш учун фестивалнинг ташқи кўринишига эмас, унинг жамият онгига қандай таъсир қилишини таҳлил қилиш лозим. Пиво фестивалининг энг катта "ютуғи" минглаб инсонларга пивони сотишда эмас. Унинг энг катта таъсири жамиятда — алкоголни оддий-одатий ҳолга айлантиришидадир. Кеча гуноҳ саналган нарса бугун байрам қилиб кўрсатилса, эртага у ҳаёт тарзига айланиши – фестивал мутасаддилари ва ҳукумат учун энг аҳамиятлиси шудир.
Тарих шуни кўрсатадики, ҳар қандай маънавий таназзул аввал фикрда бошланади, кейин одатга айланади, кейин эса авлодларни ўз домига тортади. Бугун фестивал, эртага бренд, индинга эса ҳаёт меъёрига айланишидир. Бу эса бузуқ Ғарб ва босқинчи Россия халқимизни чўктиришни истаган нарсанинг худди ўзгинасидир.
Ҳолбуки, алкогол ҳануз инсониятнинг энг катта офатларидан бири бўлиб қолмоқда. Миллионлаб оилалар парчаланмоқда, миллионлаб инсонлар соғлиғини йўқотмоқда, жиноятлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг катта қисми мастлик билан боғлиқ. Буни ўзбек ҳукумати билмайди, дейиш ғирт аҳмоқликдир!
Бу ерда масала ҳукумат онгли равишда миллатни қайси томонга етаклаётганидадир. Агар мусулмон халқнинг кўчаларида ичкилик байрам қилинаётган бўлса-ю, аммо Қуръон таълими ҳужралари, илм ва фикр майдонларини очиш ва у масканларда ёшларга маърифат тарқатиш – ҳукумат назарида «жиноят» саналгани учун – бўш қолса, бу ҳолат ҳар бир виждонли, иймон-эътиқодли инсонни ташвишга солиши керак эмасми?!
Миллатнинг келажаги пиво бокалларида эмас, аксинча, иймонли, билимли, ақидаси, ахлоқи мустаҳкам ва масъулиятли авлод қўлидадир. Аллоҳ таоло Таҳрим сураси, 6-оятида айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا
«Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли-оилангизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган дўзах оловидан сақланглар»
Шундай экан, мусулмон халқнинг фарзандларига бу офатни "маданият" сифатида кўрсатиш қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида жиддий ўйлаш лозим. Ҳукумат жамиятга гуноҳни чиройли кўрсатишга эмас, яхшиликни оммалаштиришга чақиришлари, ўз фарзандларини иймон, илм ва тақво асосида тарбиялашлари учун шароит яратиши лозимдир. Зеро, миллатларнинг келажаги саҳналарда эмас, уларнинг бутун вужуди ва ҳаёт-тарзи билан Исломга қаттиқ боғлиқ эканидадир. Акс ҳолда ҳукумат ўз халқини залолатга ботириб, таназзулга етаклагани ва унга хиёнат қилгани учун, албатта, жавоб бериши муқаррар!!! Оламлар Роббиси айтадики:
ثُمَّ إِنَّ رَبَّكَ لِلَّذِينَ عَمِلُواْ ٱلسُّوٓءَ بِجَهَٰلَةٖ ثُمَّ تَابُواْ مِنۢ بَعۡدِ ذَٰلِكَ وَأَصۡلَحُوٓاْ إِنَّ رَبَّكَ مِنۢ بَعۡدِهَا لَغَفُورٞ رَّحِيمٌ
“Кейин билмасдан ёмонлик қилиб қўйиб, ортидан тавба қилган ва ўзини ўнглаб олган кимсалар учун, албатта, Парвардигорингиз Кечиримли, Меҳрибон Зотдир”. (Наҳл:119)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими раиси Ислом абу Халил
12.06.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ