Жанубий Судандаги низо туфайли қочқинлар сони миллиондан ошди

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ғарб давлатлари сиёсатлари сабабли Судан ва бошқа исломий юртлар вайрон этилмоқда, аҳли қирғин қилиниб, қочқинга айлантирилмоқда
Жанубий Судандаги низо туфайли қочқинлар сони миллиондан ошди
БМТ бош комиссариати жорий ҳафтада тайёрлаб, ўтган жума нашрдан чиқарган ҳисоботига кўра, Жанубий Судандаги низо оқибатида юртдан қочиб, қўшни давлатларга чиқиб кетган қочқинлар сони миллиондан ошиб кетган.
Женевадаги комиссариат матбуот воизи «Жанубий Судандан қўшни давлатларга чиқиб кетган қочқинлар сони шу ҳафта бир миллиондан ортиб кетди, улардан 185 минги яқинда 8 июлда жанубда аланга олган низо оқибатида юртни ташлаб чиққан», дея баёнот берди.
Комиссариатнинг маълум қилишича, Жанубий Судан, Сурия, Афғонистон ва Сомали қочқинлар сони бир миллиондан ортиб кетган давлатлар ҳисобланади. Бундан ташқари, Суданда ўз уй-жойларини ташлаб, юртнинг бошқа шаҳар ва қишлоқларига кўчиб кетганлар сони 1.61 миллионни ташкил қилади. БМТ хабарига кўра, Жанубий Судан аҳолисидан беш миллион шахс, яъни аҳолининг учдан бири озиқ-овқат хавфсизлигидан илгари учратилмаган даражада азият чекмоқда. (Ал-Ҳаёт газетаси).
Роя газетасининг 2016 йил 21 сентябр чоршанба кунги 96-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ