| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Фаластинни озод қилиш фақат Фаластин аҳлининг эмас, балки бутун умматнинг масъулиятидир

  • ХХI АСР ҚУЛДОРЛИГИ

  • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

  • Халифалик жамият рўбарў келаётган чақириқларга қандай муомала қилади?

  • Эй мусулмонлар, келинг, ўз тиканимизни ўз қўлимиз билан суғуриб ташлайлик ва елкамиздаги рувайбизаларни улоқтирайлик!

  • Покистон Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий объектларини ҳимоя қилиш учун Форс кўрфазига ўз армиясини жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда!

  • Капитализмдан келиб чиққан дунёнинг бахтсизлиги ва машаққати фақат пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш билангина бартараф бўлади

  • Мусулмонлар армияларига: Агар Исро масканига ёрдам бериш учун сизлар ҳаракатга келмасангиз, унда ким?!

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
01.08.2026
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар: (vaqt.uz 23.07.2026й.) Жаҳон банки Амударё ва Сирдарёни яхшилаш учун 20 миллион доллар ажратди

Изоҳ: Ажратилган маблағлар Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси (ОДҚХЖ) Ижроия қўмитаси орқали Марказий Осиёнинг тўрт давлати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон иштирокидаги «CAWEC» лойиҳасига йўналтирилиши белгиланган. Бюджет асосан сувни ўлчаш тизимларини рақамлаштириш, лойиҳаларни тайёрлаш, мутахассислар ва тадқиқотлар ҳамда маъмурий бошқарув каби йўналишларга бўлинган. Юзаки қараганда бу минтақада оғирлашиб бораётган сув танқислиги ва Амударёдаги сув сатҳининг пасайиши муаммосига беғараз “ёрдам”дек туюлади, аммо масалага чуқурроқ назар ташланса, жараённинг бошқа бир манзараси намоён бўлади. Жаҳон банки ва шунга ўхшаш халқаро молия институтлари, энг аввало, АҚШ бошчилигидаги Ғарб блокларининг стратегик ва геоиқтисодий манфаатларини илгари сурувчи манфаатдор воситалар ҳисобланади. Грантнинг деярли ярми (9,5 миллион доллар) сув ўлчаш тизимларини рақамлаштириш, серверлар ўрнатиш ва масофавий маълумот узатиш ускуналарига ажратилаётгани шундан далолат беради. Бу, моҳиятан, Амударё ва Сирдарё ҳавзасидаги сув ресурсларининг аниқ ҳажми, тақсимоти ва гидроэнергетика салоҳияти ҳақидаги тўлиқ ва реал вақтдаги ягона маълумотлар базасини шакллантиришни англатади. Ғарб институти томонидан молиялаштириладиган ва назорат қилинадиган бундай ахборот тизимлари минтақадаги энг стратегик ресурс ҳисобланган сув оқимлари устидан ахборий ҳамда институционал назорат ўрнатишга хизмат қилади. Шунингдек, лойиҳа маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ва тадқиқотларни йўналтириш орқали Марказий Осиёнинг сув ва иқлим соҳасидаги бўлажак экспертлари ҳамда бюрократиясини Ғарб тизими ва қарашларига мослаштириб тарбиялашни мақсад қилади. Техник-иқтисодий асослаш механизми эса, келажакда қуриладиган оғир инфратузилмалар ва суғориш тизимлари бўйича қарорларнинг айнан Ғарб томонидан белгилаб берилган меъёрлар ва манфаатлар асосида қабул қилинишига олиб келади. Қолаверса, Жаҳон банкининг сув ресурсларини бошқаришга фаол кириб келиши Ғарбнинг бу ҳудуддаги таъсир дастакларини мустаҳкамлаш ва минтақавий сув-энергетика балансидан бошқа геосиёсий кучларни суриб чиқаришга қаратилган. Амударё сувини истеъмолчилари сони кўпайиб, Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган давлатлар қаторига кираётган бир шароитда, Жаҳон банки таклиф этаётган бу каби “ёрдам” моделлари минтақа давлатларини ташқи институционал тизимлар ва методологияга боғлаб қўяди. Натижада, ҳаёт-мамот аҳамиятига эга сув манбаларни бошқаришда ички ва минтақавий мустақиллик чекланиши мумкин.

Хабар: (uzdiplomat) Романовлар саройи музей экспозицияси учун 60 млрд сўмлик шартнома тузилди.

Изоҳ: Хабарга кўра, Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Германиянинг «Atelier Brückner GmbH» компанияси ўртасида шартнома тузилгани ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинди. Лойиҳа доирасида музейни махсус мебеллар, витриналар, экспонат тагликлари, ёритиш ҳамда медиа ва мультимедиа ускуналари билан жиҳозлаш ва техник назорат ишларини олиб бориш кўзда тутилган. Мазкур саройни қайта тиклаш жараёни Жамғармага 2019 йилда юклатилган бўлиб, аввалроқ лойиҳа-смета ҳужжатлари Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши билдирилган эди. Романовлар сулоласи ва Чор Россиясининг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсати халқимиз хотирасида босқинчилик, қонли қатағонлар ва бегуноҳ инсонларнинг қирғини билан муҳрланган. Чор империяси босқини йилларида диний қадриятларимиз оёқости қилинди, исломий меросимиз шафқатсизларча топталди ва йўқ қилинди. Шундай бир шароитда, халқимиз бошига бало-офатлар ёғдирган босқинчи сулолага тегишли қароргоҳни давлат ва жамғармаларнинг ўнлаб миллиард сўмлик маблағи эвазига ҳашаматли музейга айлантириш — тарихий хотирага ва аждодларимизнинг ноҳақ тўкилган қонига нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик бўлиши билан бирга, динимиз Исломга нисбатан ҳам очиқ хиёнатдир. Бу каби беҳуда ва аламли харажатлар жамиятда ҳақли равишда кескин эътироз ва ғазаб тўлқинини келтириб чиқармоқда. Мустамлакачилик намояндалари хотирасини бу каби йирик молиявий ресурслар эвазига улуғлаш ва сақлаб қолиш тарихимизни булғашдан бошқа нарса эмас. Жамиятда моддий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламлари, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида кўплаб молиявий вазифалар кутиб турган бир вақтда, қимматли ресурсларни мустамлакачилар меросини парваришлашга йўналтириш давлат ва жамият ўртасидаги жарликни кенгайтиради. Бу каби харажатлар сиёсий ва маданий қарамлик омилларининг ҳамон сақланиб қолаётганининг яққол далилидир. Шунинг учун доимо айтамиз, мусулмонларнинг ҳақиқий ғамхўри, уларнинг тинчлиги ва қадриятларини ташқи ҳамда ички хавф-хатарлардан ҳимоя қилувчи ягона бошқарув тизими — бу Ислом ақидасига асосланган Халифаликдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг ҳадисларида шундай баён қилганлар: «Имом (раҳбар) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади.» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

Хабар: (Озодлик 24.07.2026й.) Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатнинг биринчи ярим йиллик иқтисодий натижаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги қатор ўткир муаммолар кескин танқид қилинди.

Изоҳ: Озодлик радиоси тарқатган хабарга кўра, президент вилоят ҳокимларини инфляцияни жиловлай олмасликда ва экспорт режаларини бажармасликда айблаган. Йиғилишда Сирдарё вилояти ҳокими Турдимовдан ташқари барча ҳокимлар инфляцияни 3 фоиздан оширмаслик бўйича берган ваъдасини бажара олмагани таъкидланди. Шунингдек, расмий ҳисоботлардаги 15 миллионлик қорамол сони сунъий ошириб кўрсатилгани ҳамда “Uzbekistan Airways” компаниясидаги самарасиз бошқарув, монополия ва рақобатсизлик сабабли йилига 120 миллион доллар даромад бой берилаётгани таъкидланди. Натижада 17 та шаҳар ва туман ҳокимининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди. Бироқ барча муаммоларни фақат маҳаллий ҳокимлар ёки айрим мулозимларнинг зиммасига юклаш ва уларни алмаштириш билан масалани ҳал қилишга уриниш халқни галдаги чалғитишдан бошқа нарса эмас. Аслида, маҳаллий амалдорлар мавжуд тузумнинг шунчаки ижрочиларидир. Мамлакатда ҳокимият ягона марказга тўпланган бир шароитда, иқтисодий ва ижтимоий инқирозлар учун аввало шу тизимни барпо этган ва унга раҳбарлик қилаётган президент Мирзиёев бошлиқ режимнинг ўзи бошқарувга нолойиқ экани яққол намоён бўлади. Йиллар давомида “сохта статистика”, марказлашган босим ва ношаффоф қарорлар орқали юритилган сиёсат бугунги кунга келиб ўз оқибатларини кўрсатмоқда. Энг асосийси, барча муаммоларнинг туб илдизи – мамлакатда татбиқ этилаётган капиталистик демократия тузумидадир. Инсон томонидан ўйлаб топилган ва бир сиқим сиёсий элита манфаатига хизмат қилувчи бу тузум моҳиятан монополия, адолатсизлик ва сунъий рақамларга асосланади. Токи, жамиятни бошқарувида Ғарб капиталистик тузуми ва унинг пуч тамойиллари қўлланар экан, ҳокимларни ёки вазирларни янгилаш, уларни жазолаш ёки ишдан олиш ҳеч нарсани ўзгартирмайди, иқтисодий инқирозни асло бартараф эта олмайди. Шунга кўра, инсон ақлига асосланган капиталистик бошқарув шакллари ўзининг барча соҳаларда яроқсизлиги ва адолатсизлигини исботлаб бўлган бир шароитда, ягона муқобил ва ҳақиқий ечим — Исломнинг адолатли сиёсий ва иқтисодий низомини татбиқ этувчи Халифалик давлатини барпо этишдир. Фақатгина Исломий шариат аҳкомларига асосланган тузумгина жамиятни моддий ва маънавий инқирозлардан олиб чиқиб, инсонлар манфаатини тўлиқ ва адолатли ҳимоя қила олади.

Хабар: (uzdiplomat.uz 24.07.2026й.) Ўзбекистон фармацевтика бозори 2024 йилда қарийб 2 млрд долларга етган. Бироқ бозордаги дори воситаларининг тахминан 85 фоизи импорт ҳисобига тўғри келмоқда.

Изоҳ: Халқаро молия ташкилоти экспертизасига кўра, янги препаратларни рўйхатдан ўтказишнинг 7 ойдан 12 ойгача чўзилиши ҳамда мамлакатда аккредитациядан ўтган биоэквивалентлик лабораторияларининг йўқлиги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан Жаҳон банки тизимни рақамлаштириш, маҳаллий лабораториялар ташкил этиш ва халқаро стандартларни жорий қилиш орқали соҳага 200 миллион доллар хусусий инвестиция жалб этиш ва 20 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш мумкинлигини тавсия қилади. Аввало, Жаҳон банки каби АҚШпараст молиявий институтларнинг асосий вазифаларидан бири глобал бозорларни Ғарб ва АҚШ трансмиллий компаниялари (Фарма-гигантлар) учун очиб беришдир. Ҳисоботда «халқаро стандартларга мувофиқлаштириш» ва «тартибга солиш жараёнларини соддалаштириш» номи остида илгари сурилаётган тавсиялар аслида маҳаллий бозорнинг ҳимоя механизмларини кучсизлантиришга қаратилган. Тўсиқларнинг олиб ташланиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашдан кўра, йирик хорижий фармкомпанияларнинг Ўзбекистон бозорига осонроқ кириб келишига ва уларнинг монопол мавқеини янада мустаҳкамлашига замин яратади. Иккинчидан, миллий лабораториялар ва биоэквивалентлик тадқиқотлари бўйича таклиф этилаётган меъёрлар маҳаллий кичик ва ўрта ишлаб чиқарувчиларни сиқиб чиқаришга хизмат қилиши мумкин. Жаҳон банки талаб қилаётган қимматбаҳо халқаро сертификатлаш ва лаборатория синовлари жараёни ўзбек фармацевтика корхоналари учун жуда оғир молиявий юкламадир. Натижада, маҳаллий бизнес бундай қиммат стандартларга дош беролмай, бозорни Европа давлатлари ёки АҚШ томонидан молиялаштириладиган йирик корпорацияларга топширишга мажбур бўлади. Бу эса соҳадаги тобеликни камайтириш ўрнига, уни технологик ва институционал жиҳатдан Ғарб тизимларига тўлиқ боғлаб қўяди. Учинчидан, «200 миллион доллар хусусий инвестиция» ва «20 минг иш ўрни» ҳақидаги баландпарвоз гаплар орқали маҳаллий ҳукуматларни хорижий капитал ва халқаро тартиб-қоидалар фойдасига қарорлар қабул қилишга ундаш мақсад қилинган. Энг муҳими, фармацевтика каби ҳаётий муҳим соҳани фақат бозор иқтисодиёти қонунларига бўйсундириш ва соф бизнесга айлантириш — инсонлар соғлиғи ва ҳаётини пул билан ўлчашга олиб келади. Фармацевтика тизими фойда ортидан қувадиган бизнес тузилмаси эмас, балки аҳолининг барча қатламлари учун бирдек тенг ва ҳамёнбоп бўлган хизмат турига айланиши шарт. Дори воситалари билан таъминлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ва харажатларини қоплаш масъулиятини давлат тўлиқ ўз зиммасига олиши зарур.

Хабар: (daryo.uz 25.07.2026й.) Абу Даби шаҳрида ўтказилган IDEX 2025 халқаро мудофаа технологик кўргазмасида илк бор намойиш этилган, НАТО стандартлари асосида ишлаб чиқилган “Арслон” 8х8 ва “Арслон” 6х6 зирҳли транспорт воситалари давлат синовларидан муваффақиятли ўтди.

Изоҳ: “Мудофаа саноати агентлиги” тизимидаги “Нурафшон махсус техника” (Krantas) корхонаси раҳбари Акмал Каримовнинг маълум қилишича, Тошкент вилоятидаги 25,8 гектар майдонни эгаллаган ушбу йирик ишлаб чиқариш мажмуаси эндиликда янги ҳарбий техникаларни конвеерга қўйишга тайёрланмоқда. Президент Мирзиёевнинг корхонага ташрифидан сўнг жамоатчиликка эълон қилинган бу хабар мамлакат Қуролли Кучларини модернизация қилиш ва ташқи таъминотчиларга бўлган қарамликни камайтиришга қаратилган кенг кўламли дастурнинг янги босқичга чиққанини англатади. Узоқ йиллар давомида мудофаа ва ҳарбий-техник соҳада асосан Россия стандартларига таянган Ўзбекистон учун НАТО стандартларидаги техникаларни ишлаб чиқаришга ўтиш технологик векторнинг ва прагматик диверсификациянинг аниқ кўринишидир. Сўнгги геосиёсий инқирозлар, ташқи санкциялар ва етказиб бериш занжиридаги узилишлар шароитида Тошкент ўз ҳарбий саноат мажмуасини ривожлантириш орқали ташқи босимлардан ҳимояланишга уринмоқда. Шу билан бирга, “НАТО стандарти”га ўтиш жуда жиддий геосиёсий хавфни ҳам юзага келтиради. Ғарб мудофаа тизими ва стандартларига боғланиш, моҳиятан, янги турдаги қарамликни шакллантириши мумкин, чунки Ғарб давлатлари ҳарбий-техник соҳада ҳеч қачон тўлиқ мустақиллик ёки назоратсиз автономликка йўл қўймайди. Двигатель, дастурий таъминот ва юқори аниқликдаги электроника каби асосий компонентларнинг хориждан олиб келиниши Тошкентни Ғарбнинг сиёсий талаблари ва сиёсий конъюнктурасига таъсирчан қилиб қўяди. Албатта, холис таҳлил шуни кўрсатадики, ушбу техникалар ҳозирча нолдан, яъни 100 фоиз тўлиқ циклли маҳаллий маҳсулот сифатида ишлаб чиқарилмаяпти. Двигатель, автоматик узатмалар қутиси, юқори аниқликдаги электроника ва нишонга олиш тизимлари каби “юрак ва мия” қисмлари барибир хориждан импорт қилинади. Шу боис, мамлакатнинг ҳақиқий мудофаа мустақиллигини таъминлаш учун фақат  ташқи компонентларга ва хорижий стандартларга таянишдан босқичма-босқич бўлса-да воз кечиб, ҳарбий саноатни тўлиқ ички ресурслар, маҳаллий хомашё ва ўз илмий-техник салоҳиятимиз асосида шакллантириш стратегик заруратдир. Тўлиқ локализация ва ўз ишлаб чиқариш базамизга эга бўлишгина Ўзбекистонга геосиёсий тебранишлар даврида ҳақиқий суверенитет ва мустақил қарор қабул қилиш имкониятини беради.

Хабар: (gazeta.uz 25.07.2026й.) Ўзбекистонда давлат корхоналарини хусусийлаштириш дастлабки мақсадларига эриша олмади — ХВЖ

Изоҳ: Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) навбатдаги ҳисоботида Ўзбекистонда 2020 йилдан буён амалга оширилаётган давлат корхоналарини хусусийлаштириш дастурлари кутилган дастлабки мақсадларига тўлиқ эриша олмаганини қайд этди. Жамғарма таҳлилига кўра, иқтисодиётда давлат ролини қисқартириш бўйича муайян ҳуқуқий ва институционал қадамлар қўйилганига қарамай, йирик ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар устидан давлат назорати ҳануз сақланиб қолмоқда. ХВЖ Давлат активларини бошқариш агентлиги (Давактив), «UzAssets» ва Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси (UzNIF) фаолиятини эътироф этгани ҳолда, рақобатбардош соҳалардаги давлат корхоналари сонини кескин камайтириш, зарар кўриб ишлаётган субъектларни тугатиш ва банк секторидаги давлат улушини (ҳозирда 63%) тезроқ хусусийлаштиришни тавсия этади. ХВЖнинг ривожланаётган мамлакатларга нисбатан қўллайдиган стандарт рецептлари — давлат активларини жадал хусусийлаштириш, нархларни либераллаштириш ва давлат субсидияларини бекор қилиш — шунчаки холис молиявий таҳлил маҳсули эмас. Жамғарманинг Ўзбекистондаги ислоҳотларга берган танқидий баҳоси ортида бир нечта яширин ва стратегик мақсадларни кўриш мумкин. Биринчидан, ХВЖ томонидан энергетика, тоғ-кон саноати ва банк сектори каби йирик ҳамда даромадли давлат корхоналарини шошилинч хусусийлаштириш талаби Ғарб трансмиллий корпорациялари учун ички ресурс ва стратегик активларни арзон нархларда қўлга киритишга йўл очини англатади. Стратегик активлар тўлиқ хусусийлаштирилгач, мамлакатнинг иқтисодий мустақиллиги ва суверенитети заифлашади. Иккинчидан, электр энергияси, сув таъминоти ва транспорт соҳаларида давлат иштирокини ҳамда субсидияларни кескин тўхтатиш тавсияси тўғридан-тўғри жамиятимиздаги осойишталикка таҳдид солади. ХВЖнинг Лотин Америкаси, Африка ва постсовет ҳудудидаги амалиёти шуни кўрсатадики, бундай шошилинч хусусийлаштириш кўп ҳолларда миллий саноатнинг инқирозига ва ташқи молиявий институтларга қарамликнинг ортишига олиб келган. Учинчидан, Жамғарманинг банк секторидаги давлат улушини танқид қилиши орқали маҳаллий молия тизимини хорижий капитал тасарруфига ўтказиш, шу орқали мамлакатнинг мустақил пул-кредит ва инвестиция сиёсатини юритиш имкониятини чеклаш мақсад қилинган. ХВЖ каби ташкилотлар томонидан илгари сурилаётган хусусийлаштириш талаблари Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳоли ижтимоий ҳимояси учун жиддий таҳдиддир. Давлат ҳокимияти бундай бегона ва хатарли тавсияларни инобатга олишни тўхтатиши, миллий ресурсларни ташқи ва хусусий монополиялар қўлига топширишдан воз кечиши зарур.

Хабар: (Озодлик 27.07.2026й.) Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ, Жўрабек Мирзамаҳмудов Энергетика вазири лавозимидан озод этилди

Изоҳ: Президент матбуот хизматига кўра, унинг ўрнига Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори бўлиб ишлаган Шерзод Ходжаев тайинланган. 27 июль куни ёқилғи-энергетика соҳасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ишдан олинишига тизимдаги жиддий камчиликлар ва бошқарувдаги муаммолар сабаб бўлганини билдирди. Бироқ соҳадаги инқироз учун айбни вазир ва бошқа мулозимларга тўнкаш ҳамда шу орқали жамоатчилик эътирозини босишга уриниш мантиқсиздир. Сабаби, янги вазир этиб тайинланган Шерзод Ходжаев илгари Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган ва тизимдаги муаммолар, хусусан, қишги энергетик инқирозлар пайтида бевосита масъул шахслардан бири бўлган. Қишда вазиятни ўнглай олмаган мулозимни яна вазирлик курсисига ўтказиш соҳада реал ўзгариш қилишга эмас, шунчаки кадрлар ўрин алмашинувига ўхшайди. Бундан ташқари, мамлакатнинг стратегик ва табиий бойликлари, энергетика хавфсизлиги ва соҳага доир барча келишувлар бевосита давлат раҳбарининг диққат марказида туради. Ҳар бир йирик лойиҳа ва шартнома олий раҳбарият назорати остида амалга ошириладиган тизимда соҳадаги коррупция ва камчиликларда фақат ижрочи вазирларни айбдор қилиш аслида масъулиятдан қочиш ва реал манзарани яширишга хизмат қилади. Энергетика соҳасидаги бу чуқур инқироз фақат алоҳида шахслар ёки раҳбарларнинг лаёқатсизлиги натижаси эмас, балки ҳукуматнинг капитализм ва унинг иқтисодий низомини мазкур соҳага кенгроқ татбиқ қилишга уринаётганидир. Капитализмда табиий бойликлар ва ҳаётий муҳим инфратузилмалар фойда олиш манбаи сифатида кўрилади. Бу тузумда стратегик захиралар хусусийлаштирилади ёки тор манфаатдор гуруҳлар назоратига топширилади, аҳолини арзон ва узлуксиз энергия билан таъминлаш ўрнига тарифларни ошириш ва фойдани максималлаштириш биринчи ўринга чиқади. Шунинг учун Мирзиёев “муаммо маблағ етишмаслигида эмас, балки тизимда” дейиш билан фақат ҳақиқатнинг бир қисмини айтди холос. Асл ҳақиқат шуки, муаммо фақат энергетика тизимида эмас, балки айнан режим татбиқ қилаётган яроқсиз тузумнинг узидир. Шунга кура, халқимиз мавжуд чирик капиталистик тузумни сақлаб қолиш уринишларига чалғимаслиги лозим.

Салоҳиддин      

01.08.2026й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    Иймон ва куфр жангги ёдингиздан чиқмасин

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия тўғрисида

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/