“Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

“Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2026 йил 27 май куни АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган расмий баёнот — Жамоатчилик дипломатияси бўйича Давлат котиби ўринбосари Сара Рожерснинг Ҳиндистон, Непал, Ўзбекистон ва Туркманистон бўйлаб 10 июнгача давом этадиган катта стратегик сафари кузатувчилар эътиборини шошилинч равишда Евроосиё қитъасининг марказий ҳудудларига қаратди. «Маданий алмашинув», «эркин сўз» ва «рақамли эркинликни қўллаб-қувватлаш» каби шиорлар остидаги ушбу миссия Американинг чуқур режалаштирилган сиёсий маневридир. Ушбу ташриф шунчаки оддий дипломатик алоқа эмас, балки АҚШнинг Яқин Шарқ ва Эрон атрофидаги тизимли ботқоққа ботишини ҳамда ўз гегемонлигининг заифлашаётганини «хаспўшлаш» йўлидаги навбатдаги гибрид экспансиясидир. Вашингтон Евроосиё қитъасида Россия ва Хитойнинг геосиёсий вакуумни тўлдиришига ҳамда Европа Иттифоқининг АҚШдан мустақил равишда «Ўрта йўлак» орқали Марказий Осиё ресурсларига чиқишига тўсиқ қўйиш учун ўзининг «юмшоқ куч» қуролини ишга солмоқда. АҚШ Президентининг собиқ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Збигнев Бжезинский ўз вақтида бундай маданий ва ижтимоий лойиҳаларнинг моҳиятини шундай баён қилган эди:
«Халқаро ташкилотлар, маданий-гуманитар институтлар ва жамоатчилик лойиҳалари, гарчи улар глобал ва инсонпарварлик характерига эга бўлса-да, аслида Американинг сиёсий ва иқтисодий таъсирини дунё бўйлаб ёйиш ҳамда бошқа давлатларни назорат қилиш учун хизмат қилувчи яширин тизимлардир».
Ушбу сафар машрутининг Жанубий Осиёдаги қисми, хусусан, Непал бекати АҚШнинг минтақавий талвасасини яққол намойиш этади. Жорий йилнинг 27 март куни Непалда Балендра Шаҳ ҳукумати тузилганидан бери, АҚШ ушбу стратегик нуқтани ўз назоратида ушлаб туриш учун апрель ойидаёқ Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчи давлат котиби Самир Пол Капур ва Президент Дональд Трампнинг махсус элчиси Сержио Гор каби расмий вакилларини Катмандуга юборган эди. Сара Рожерснинг 30 май куни шахсан Непалга 3 кунлик ташриф билан етиб бориши ва АҚШ элчихонасининг Жамоатчилик ишлари бўйича раҳбари Майк Харкернинг 20 майдаги Эверест чўққисига чиқиши муносабати билан ўтказиладиган маросимда бош меҳмон бўлиши оддий тасодиф эмас. Бу АҚШнинг Ҳиндистон ва Хитой оралиғидаги ушбу нозик ҳудудда пайдо бўлган янги сиёсий воқеликни ўз мафкуравий маконига мослаштириш, Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги кенгайишига қарши Жанубий Осиёда сунъий тўсиқлар яратиш уринишидир.
Сафарнинг Марказий Осиё қисми — Ўзбекистон ва Туркманистон бекатлари эса АҚШнинг иқтисодий ва рақамли қарамлик занжирини мустаҳкамлаш мақсадини ташийди. Нью-Йоркда етти давлат тадбиркорларини бирлаштирувчи «АҚШ ва туркий республикалар ишбилармонлик альянси» таъсис этилганидан сўнг, Сара Рожерснинг Тошкент ва Ашхободга келиши ушбу молиявий тузоқни мафкуравий назорат билан қуршаб олишни кўзлайди. Эксперт Жон Перкинс ўзининг «Иқтисодий қотилнинг иқрори» асарида ушбу механизмни очиқ баён этган:
«Биз халқаро корпорациялар, бизнес альянслар ва дипломатик гуманитар миссиялар ниқоби остида стратегик давлатларга кириб борамиз. Мақсадимиз — уларни иқтисодий ва мафкуравий жиҳатдан АҚШ молия тизимига шундай занжирлаб қўйишдан иборатки, улар кейинчалик сиёсий ва стратегик қарорлар қабул қилишда бизга бўйсунишдан бошқа чора топа олмай қолсин».
Рожерс илгари сураётган «рақамли эркинлик» концепцияси ва Американинг 250 йиллиги («Freedom 250») лойиҳалари аслида минтақа давлатларини АҚШ назоратидан ташқарида Европа Иттифоқи билан мустақил шартномалар имзолашдан тўсиш ҳамда уларни Россия ва Хитойга қарши иқтисодий санкциялар урушида Вашингтонга бўйсундириш мақсадидаги тактик юришдир. Зеро, Трамп сиёсати туфайли Вашингтон ва Брюссель ўртасида чуқур жарлик пайдо бўлган ва ЕИ давлатлари 4 май куни Ереван саммитида АҚШ билан маслаҳатлашмай, Марказий Осиё ва Кавказ устидан ўз назоратларини ўрнатишга, «Ўрта йўлак» орқали мустақил ресурсларга чиқишга киришган эдилар. Сара Рожерснинг ташрифи — Европа Иттифоқининг бу мустақил ҳаракатларини жиловлаш йўлидаги тўсиқдир.
Збигнев Бжезинский Евроосиё қитъасида Ғарб ичидаги тарқоқлик ҳақида шундай огоҳлантирган эди: «Агар АҚШ ва Европа ўртасида Евроосиё геостратегик назорати борасида бирдамлик йўқолса ва Европа ўз хавфсизлиги ҳамда энергия таъминоти учун мустақил йўл излашга тушса, глобал кучлар тизимида Америка гегемонлиги тугаб, қитъа марказида янги ва тарқоқ рақобат майдонлари юзага келади».
АҚШ Ички хавфсизлик кенгашининг собиқ вакили ва Stratfor таҳлил маркази асосчиси Жорж Фридман АҚШнинг Евроосиёдаги асл стратегик мақсадини шундай ифодалаган эди:
«АҚШнинг асосий ташқи сиёсий манфаати Евроосиёда ҳеч бир маҳаллий кучнинг (Россия ёки Хитойнинг), шунингдек, бизнинг европалик иттифоқчиларимизнинг АҚШ назоратисиз мутлақ устуворликка эришишига йўл қўймасликдир. Биз бу давлатларни қутқариш ёки бой қилиш учун эмас, балки рақибларимизга қарши геосиёсий буфер ва қурол сифатида ишлатиш учун улар билан альянслар тузамиз, 'демократия ва эркинлик' ваъда қиламиз».
Хулоса ўрнида айтганда, капиталистик куфр низоми бир ҳовуч трансмиллий капитал эгаларига хизмат қилиб, бутун инсониятни урушлар ва сиёсий бахтсизликлар гирдобига улоқтирди. Бугун АҚШ Давлат котиби ўринбосари Сара Рожерс томонидан олиб борилаётган ушбу глобал миссия — тизимнинг ички инқирозларини яшириш ва инсониятни Америка хоҳишларига тобе ушлаб туриш учун қилинган уринишдир. Расмий доираларда «ҳамкорлик ва жамоатчилик дипломатияси» деб аталаётган бу жараёнлар, аслида, Уммат суверенитетининг трансмиллий кучлар фойдасига аста-секин бой берилишидир. Инсониятни бундай сиёсий ва мафкуравий қопқонлардан, капитализм залолати, қашшоқлик ва очлик инқирозларидан қутқарадиган ягона нажот йўли — мавжуд глобал мустамлакачилик тизимидан бутунлай воз кечиш ва Ислом Умматининг Ҳизб ут-Таҳрир раҳбарлигида ўз асл илоҳий дастурига, Ислом мабдасига таянган ҳолда Рошид Халифалик давлатини барпо этишидир. Зеро фақатгина ушбу Раббоний низом соясида дунё чинакам адолат ва хавф-хатардан холи омонликка эришажак.
Иззатуллоҳ
04.06.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!