| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Агар умматимиз Исломни ўз мезони қилмаса, бошқаларнинг фикрлари унинг мезонига айланади

  • Умматимиз ўз қўлидаги куч ва таъсир салоҳияти кўламини англайдиган вақт келди

  • Умматни Ислом ҳақида кўп гапирадиганлар эмас, қалби Ислом билан тўлганлар юксалтиради

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Фаластинга ёрдам бериш йўли маълум, номаълум эмас

  • Иордания ва Франция ўртасидаги мудофаа ҳамкорлиги келишуви

  • Судан ҳукумати ва сунъий инқирозларни пайдо қилиш: Ёқилғи мисолида

  • Иқтисодий инқирозларга ҳақиқий ечим ва тубдан чора кўриш

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Исломга қарши курашиш учун тузилган ташкилотми? 

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Исломга қарши курашиш учун тузилган ташкилотми? 

By htadmin
20.09.2026
0
Share:

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Исломга қарши курашиш учун тузилган ташкилотми? 

1 сентябр куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Унда кун тартибининг асосий қисми ташкилотни кейинги босқичда ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланди. Саммит якунида ташкилот фаолияти бошланганининг 25 йиллиги муносабати билан Бишкек декларацияси, шунингдек, кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва унинг ишлаш механизмларини ривожлантиришга қаратилган 28 та ҳужжат имзоланди.

Мазкур воқеа жаҳон жамоатчилигининг эътиборини тортгани боис, ташкилотнинг ҳақиқий мақсадлари ва амалдаги фаолияти моҳиятига тўхталиб, унга исломий нуқтаи назардан баҳо бериш зарур.

Ташкилот ўз фаолиятини 1996 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон иштирокида «Шанхай бешлиги» номи билан бошлаган. Ушбу давлатлар чегара ҳудудларида қуролли кучларни қисқартириш ва терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолаган эди. 2001 йилда Ўзбекистон қўшилгач, ташкилот номи ҳозирги номига ўзгартирилди.

2013 йилда Хитой раҳбари Си Цзиньпин «Бир макон — бир йўл» ташаббусини илгари сургач, Хитой ўз лойиҳаларига хизмат қилдириш учун ташкилотдан фаол равишда фойдалана бошлади. 2015 йилдан эса иттифоқ кенгайиб, Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва Беларуснинг қўшилиши билан аъзолар сони ҳозирги кунда ўнта давлатга етди.

Ташкилотга аъзо давлатлар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 35 фоизини — тахминан 20 триллион долларлик иқтисодий ҳажмни ташкил этади. Уларнинг ҳудудлари Евроосиё майдонининг учдан икки қисмини эгаллайди. Шунингдек, улар деярли ҳар йили қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиб туради.

Бишкекда ўтказилган мазкур саммит Хитойнинг мавқеи мустаҳкамланаётган, Россия эса Украинадаги уруш ва Эронга қарши уруш шароитида заифлашаётган бир пайтга тўғри келди.

Жорий йил 28 февраль куни Америка Қўшма Штатлари ва яҳудий вужуди Эронга ҳужум бошлаганидан буён Шанхай ҳамкорлик ташкилоти расмий баёнот беришдан нарига ўта олмади. Бу эса ташкилотга аъзо давлатларнинг ягона позицияни қабул қилишга қодир эмаслиги билан изоҳланади.

Масалан, Ҳиндистон Ғарб ва яҳудий вужуди билан яқин муносабатларга эга. Покистон эса Эрон инқирозида воситачилик ролини ўйнаб, Америка манфаатларини рўёбга чиқаришга астойдил ҳаракат қилмоқда. Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари эса асосан Эрон билан савдо муносабатларини сақлаб қолишдан манфаатдор.

Аъзо давлатларнинг Украина инқирозига муносабатлари ҳам бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг аксарияти ҳудудий яхлитликни сақлаш ва тинч йўл билан ечим топишни талаб қилмоқда. Буни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг ташкилот йиғилиши доирасида Россия президенти Путин билан учрашувида билдирган чақириқлари ҳам кўрсатди.

Бунга қўшимча равишда, бир томондан Покистон ва Ҳиндистон, иккинчи томондан эса Хитой ва Ҳиндистон ўртасида тез-тез такрорланиб турадиган чегара можаролари ҳам мавжуд.

Бироқ ташкилотга аъзо барча давлатларни бирлаштириб турган ягона мақсад ва ягона хавф бор. Бу — кундан-кунга кучайиб бораётган Ислом Уммати ва у барпо этишга интилаётган пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик Давлатидир.

Шу нуқтаи назардан, ушбу давлатлар ўз ҳудудларида мусулмонларнинг бирлиги ва Исломни тўғри англашларига қарши шафқатсиз кураш олиб бормоқда.

Масалан, Хитой Шарқий Туркистон минтақасини миллионлаб уйғур, қозоқ ва қирғиз мусулмонлари учун очиқ қамоқхонага айлантирди. У ерда намоз ўқийдиган ва соқол қўядиган эркаклар таъқиб қилинади. Рўза тутадиган ва ҳижоб киядиган мусулмон аёллар эса «қайта тарбиялаш лагерлари»да ушлаб турилади. Шунингдек, ёш авлодни Исломдан бутунлай узиб қўйишга қаратилган кампания ҳам давом этмоқда.

Хитой бу чораларнинг барчасини экстремизм, сепаратизм ва терроризмга қарши кураш тадбирлари сифатида оқламоқда.

Ҳиндистондаги бутпараст ҳинду режимининг мусулмонларга, айниқса, босиб олинган Кашмирдаги мусулмонларга нисбатан таъқиби Хитой режими ва яҳудий вужуди амалга ошираётган таъқиблардан қолишмайди.

Кўпинча ҳукуматнинг оммавий ахборот воситалари орқали олиб бораётган урушидан таъсирланган жиноятчилар мусулмонларни ўлдириши ёки улар намоз ўқиётган пайтда уларни уриб, тажовуз қилиши каби ҳодисалар содир бўлади. Покистон ҳукуматининг хоинлиги ва заиф позицияси эса Ҳиндистон режимини босиб олинган Кашмирда мусулмонларни таъқиб қиладиган қонунларни қабул қилиш ва уларни амалга оширишга янада рағбатлантирмоқда.

Россияда ҳам мусулмонлар бундан кам бўлмаган қийинчиликларга дуч келмоқда. Россия Кавказда мусулмонларни бостириш учун асосан терроризмни баҳона қилиб келмоқда. Исломий юртлардан келган муҳожирлар ҳам хавфсизлик идораларининг кучли назорати ва таъқибларига учрамоқда.

Ҳатто айрим уламоларнинг Қуръони Карим тафсирлари ва ҳадис китобларининг баъзилари ҳам экстремистик материаллар рўйхатига киритилган.

Марказий Осиё давлатлари ҳукмдорлари эса ўз тахтларини сақлаб қолиш мақсадида Хитой ва Россияга эргаша бошлади. Улар ҳам экстремизм ва терроризмга қарши кураш баҳонасида қамоқхоналарни мусулмонлар билан тўлдирмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти талабларига мувофиқ, минтақа режимлари Ислом қадриятлари ва исломий даъватга қарши қонунларни янада қаттиқлаштириш ҳамда мусулмонларни назорат қилиш механизмларини жорий этиш устида ишламоқда.

Шундай экан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларни, уларнинг сиёсий позициялари турлича бўлишига қарамай, бирлаштириб турган нарса — Ислом ва мусулмонларга бўлган адоватдир.

Шунинг учун биз, мусулмонлар, бундай кофир кучларнинг юртларимиз устидан ҳукмронлик қилишига ва бизни бошқаришига йўл қўймаслигимиз керак. Шунингдек, хоин ҳукмдорларнинг бу кучлар манфаатларига хизмат қилишда давом этишига ҳам йўл қўймаслигимиз лозим.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди:

﴿وَلَن يَجْعَلَ اللهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾

«Аллоҳ кофирларга мўминлар устидан ҳеч қандай йўл бермайди». (Нисо сураси, 141-оят)

Яъни, кофир мустамлакачиларнинг мусулмонлар юртлари устидан ҳукмронлик қилишига имкон бериш жоиз эмас. Мусулмонларнинг иқтисодиёти, хавфсизлиги ёки суверенитетини бу кофирларга топшириш ҳам жоиз эмас.

Профессор Оқилбек Исҳоқов

Роя газетасининг 2026 йил 16 сентябр чоршанба кунги 617-сонидан

TagsИсломга қарши курашШанхай Ҳамкорлик Ташкилоти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига зўравонлик қилишда давом этмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий Умматнинг бирлашиши амалга ошмайдиган ишми?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Асрлардан бери халқимиз оилавий ҳаётини Ислом аҳкомлари асосида юргизиб келади. Муаммо чиқса ҳам Исломга юзланиб, ундан ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун одамнинг жамғармасини камайтириш учун унинг уйига ўғри кириб, сейфини бузиши шарт эмас. Инсон йиллаб меҳнат қилади, маошидан тежайди, 50 ёки 100 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир қарашда Самарқанд форуми оддий халқаро йиғилишдек кўринади: турли мамлакатлардан расмийлар ва экспертлар йиғилади, халқаро пактлар ва ҳуқуқий стандартлар муҳокама ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 24 август куни Ўзбекистон Масс-медиа фонди Европа Иттифоқи (ЕИ) делегацияси ва Президент Администрацияси ҳузуридаги ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: