| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ироқ жанубидаги қўзғолон ва Америка лойиҳасининг муваффақиятсизликка учраши

Ироқ жанубидаги қўзғолон ва Америка лойиҳасининг муваффақиятсизликка учраши

By htadmin
23.08.2018
1845
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Ироқ жанубидаги қўзғолон ва Америка лойиҳасининг муваффақиятсизликка учраши

Устоз Али Бадрий қаламига мансуб

Бир неча ҳафта олдин Ироқ жанубидаги Басра вилоятида ғазабга тўла норозилик тўлқини аланга олди. Унга электр энергияси танқислиги, хизматлар етишмаслиги ва ишсизлик сабаб бўлди. Сўнг у Нажф, Карбало, Мисан, Восит, Мусанна, Қодисийя, Зиқор ва Бобил каби жануб шаҳарларига кўчди. Охирида эса, пойтахт Бағдодгача етиб борди…

Катта қўзғолонга айланиб кетган ушбу норозиликларни кузатган киши юртдаги ҳокимият тизгини шиа гуруҳлари қўлида бўлишига қарамай, у шиалар кўп истиқомат қиладиган жанубий вилоятларда содир бўлганини кўради. Бошқача айтганда, ушбу вилоятлардаги одамлар турли диний ва ирқий қарашдаги бу партиялардан юз ўгиришди. Бу норозиликларда ушбу партиялар қароргоҳларига ҳужум қилиниши ва уларга ўт қўйилиши одамлар улардан бош тортганининг аломатидир. Бу халқ тўлқини ҳалигача марказий етакчилик мавжуд эмаслиги характерига эга. Бу шуни англатадики, одамларда катта куч мавжуд ва улар ҳукуматдан қаттиқ норози, лекин бу куч бирортаси томонидан ҳаракатга келтирилмаяпти. Чунки улар ичида ҳалок бўлган ва жароҳатланганларнинг бўлиши ҳам ўз ҳуқуқларини талаб қилишдан уларни буриб юбора олмади, балки улар янада ғазабга тўлди ва қуввати ошди.

Чунки хавфсизлик кучлари етакчилиги тескари реакция беришидан қўрқиб намойишчиларга қаршилик кўрсатмасликни буюрди. Намойишчиларнинг шиорлари нафақат «хизматлар ҳақидаги талаб» балки бошқа талабларга айланди. Масалан вилоят кенгашларини бекор қилиш ҳамда партия ва қуролли гуруҳлар офисларини ёпиш ҳақидаги талаблар шулар жумласидандир. Ҳозирга келиб шаҳар ташқариси ва одамлар яшайдиган маҳаллалардаги 19 офис ва қароргоҳлар ёқиб юборилган. Шунингдек, намойишчилар президентлик бошқарувига ўтиш, сиёсатчиларнинг «ҳарбий хизматлар» қонуни ва «Руфаҳо қочқинлар лагери» маошларини бекор қилиш, сиёсатчи ва масъулларни ишдан бўшатиш ва уларни судга бериш каби шиорларни кўтариб чиқишди. Бундан ташқари юрт жанубида кенг тарқалган Эрон олий муршидлари бўлмиш Ҳумайний ва Хоманаийларнинг суратини ёқиш ва ирқий бўлинишга чек қўйиш каби шиорлар кўтарилди…

Бу намойишларда ҳозиргача 18 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди, улардан учтаси ҳали 18га етмаган болалардир. 611 киши отилган ўқ, кўздан ёш оқизувчи газ ҳамда хавфсизлик кучларининг таёқ зарбасидан жароҳатланди. Ўтган ҳафта Мусанна вилояти маркази бўлмиш Самова шаҳрида транспорт тепалаши оқибатида бир қанча киши жароҳат олган. Ўтган шанба кечки пайтгача 900 киши ҳибсга олинган, улардан 600таси қўйиб юборилган. 40 киши ирқчи партияларга тобе қуролли гуруҳлар томонидан ўғирлаб кетилган ва уларнинг 11 нафари қўйиб юборилган. Ироқнинг Бағдоддаги бир вазири «Арабий Жадид»га билдиришича, бош вазир Ҳайдар Ибодий намойишлар ва уларнинг кучидан саросимага тушиб қолган.

Бошида бу Садрий партияси етакчиси Муқтадо ас-Садр томонидан Ибодийга босим қилиб, Даъват партиясидан бўшашини талаб қилиш ҳаракати ёки Басрада ҳар йили ёзда бўладиган намойишлардан бири деб гумон қилинган эди. Басрадаги намойишчилар талабини кўриб чиқиш учун Ибодий ташкил қилган «бўҳронни ўрганиш» гуруҳи аъзоси бўлмиш вазир бундай баёнот берди: «Намойишларнинг бу шаклда кенг тус олиши, намойишчилар партияларнинг офисларини ёқиб юбориши, ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар мавжудлиги, қабила етакчилари уларни қўллаб-қувватлаши ва муржиъ Али Систоний биринчи кунларданоқ намойишларни қўллаб-қувватлаши, буларнинг барчаси масала вақтинчалик эмаслигини кўрсатмоқда». Вазир бунда «Бош вазир ушбу намойишларнинг етакчилари билан боғлана олмаганига ишора қилди. У яна қўшимча қилар экан: «Айтиш мумкинки, одамлар Фейсбук тармоғи орқали ҳаракатга келди. Шунинг учун Ироқда Фейсбук ва Твиттер тўсиб қўйилди ва унинг ортидан интернет ҳам ўчирилди. Лекин ироқликлар тўсиқларни олиб ташлаш программаларидан фойдаланишди ва ҳукуматнинг тўсиб қўйиш амалиётидаги тадбир ва чоралари фойда бермади».

Ҳукумат бош вазир Ҳайдар Ибодий орқали бир қанча хизмат лойиҳалари папкаси, идоравий ислоҳотлар ҳамда Басра, Мусанна, Зиқор, Нажаф ва бошқа минтақаларда иш ўринларини яратиш ҳақида бирин-кетин мурожаатлар билан чиқди. Бундан ташқари ҳозиргача 5 триллион Ироқ динори (4 миллиард 200 миллион доллар атрофида) ажратилгани, шундан 3,5 триллиони Басрага ва қолгани Мусанна, Зиқор Нажафга берилгани ҳақида хабар берди. Булар сув ва электр энергиясига алоқадор ва 2014 йилдан бери тўхтаб қолган лойиҳаларни такомиллаштириш учун ажратилди. Шунингдек, олдинроқ ўлкадаги турар жой инқирозини муолажа қилиш учун 800 миллиард динор ажратилгани ҳақида хабар берилди. Ироқ жанубидаги Робийъа қабиласи шайхларидан бири «Арабий Жадид»га: «Намойишлар ишонч йўқлиги туфайли давом этади», деб хабар берди. У яна қўшимча қилиб: «Агар Ибодий ёки бирор масъул қўлини Қуръонга қўйиб ёки каъбапўшга осилиб қасам ичса ҳам, бирортаси уларнинг қасамига ишонмайди. Чунки ўтган ўн беш йил ичида бу нарса тажрибадан ўтди. Улар 2006 йилдаги сайловларда ҳам, 2018 йилдаги сайловларда ҳам сув, электр энергияси, хавфсизлик, иш ўринларини яратиш ва ирқий бўлинишга чек қўйиш каби ваъдалар беришган. Лекин одамлар ҳеч нарсага эришмади, балки барча ишлар орқага қараб кетди» деди.

Бу қўзғолон аввало Американинг Ироқдаги лойиҳаси муваффақиятсизликка учраганини исботлади. Чунки Америка Ироқни Ўрта Шарқда намунавий давлатга айлантиришга ваъда берган эди. Лекин на фаровонлик, на демократия, на хавфсизлик, на тинчлик, на сув, на электр энергияси ва на иш ўринларидан дарак йўқ. Юрт бойликларга тўла бўла туриб, яхши яшашнинг энг содда асослари ҳам мавжуд эмас. Америка юртни босиб олганига ўн беш йил тўлар экан, у юртни босиб олганидан бошлаб ҳозиргача давом этаётган қўзғолон ва намойишларга нисбатан эгалланган бундай позиция ҳақида нима деркин? Бу қўзғолон АҚШ сиёсати туфайли ва унинг рухсати билан мамлакатда ўз қиёфасини ўзгартирган Эрон, унинг иттифоқчилари ва унга тобе партияларни фош қилди. Чунки Эрон Американинг Бағдоддаги қўғирчоқ ҳукуматига ва унга содиқ партияларга қарши эди. Шунингдек у Ироқни ўз боғчаси ва араб оламига элтувчи дарвозаси, деб биларди. Эрон намойишчилар ҳайқириғини ўз қулоқлари билан эшитди ва унга тобе партияларнинг қароргоҳлари ёнаётганини кўрди. Бу қўзғолон ҳокимиятдаги партиялар, шу жумладан сунний партияларни ҳам фош қилди. Чунки коррупция ва муваффақиятсизликка қарши ҳар қандай ҳаракат ҳокимиятдагиларни барчасига қаршидир. Ҳукуматдагилар бир кун келиб халқ қўзғалишидан қўрқади ва бунга ишонишади. Лекин улар қўл остидаги нарсаларга бўлган тамалари халқни эзиб қийнаган ва барча соҳаларни вайрон қилган ёвуз сиёсатларини давом эттиришга қизиқтиради.

Бу қўзғолон ўз самарасини бериши ва қурбонликлар бекор кетмаслиги учун аввало фикр ва тушунчалар, сўнг низом ва қонунлар ўзгартирилиши шарт. Чунки бу инсоният тарихидаги ўзгартириш қонунида мавжуд. Масалан Аллоҳ Таоло Муҳаммад Aни элчи қилиб юборгач, у киши жоҳилиятда ҳукмрон фикр ва тушунчаларни ўзгартиришга киришди ҳамда уларнинг ўрнига исломий фикр ва тушунчаларни ёйди. Сўнг Ислом давлатини тиклади ва бу давлат одамларга Ислом қонунлари ва ҳукмларини ижро қилди. Чунки ўзгартириш ва юксалишни фаришталар тайёр олиб тушмайди. Балки ўзгартириш мусулмонлар Аллоҳнинг буйруғига итоат қиладиган ҳамда уларни сабот, сабр ва масалани тақдирий масала сифатида ушлаш орқали бошқарадиган холис онгли етакчилик остида қурбонликлар бериш билан амалга ошади. Давлат тиклаш ва малай режимларни ўзгартириш маҳол иш эмас. Балки у халқ қўлида, агар у қасд қилса, сабот, онг ва ихлос орқали уни амалга ошира олади. Тунис, Миср ва Сурияда бўлган ҳодисалар қўзғолон қилган омма ҳаракатининг самимий ва фаоллигини кўрсатди. Агар бу қўзғолонлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганда эди исломий оламни ўз ичига оладиган янги вазиятни пайдо қилган бўлар ва ундан тарих ғилдирагини ўзгартириб юборган янги босқич юзага келар эди.

Роя газетасининг 2018 йил 1 август чоршанба кунги 193-сонидан

TagsАмерикаИроқлойиҳасиқўзғолон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сиёсий онг

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Имон ва эркаклик ғурурига бурканган Сулаймон Қонуний қайдаю, Эрдоган илмоний қайда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    БМТ вакили Ғарбнинг терроризмга қарши кураш ниқоби остида Ливияга аралашиши учун замин тайёрламоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/