| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

  • Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

  • Бен-Гвирга жавоб эшитиладиган эмас, кўриладиган нарсадир!

  • Халифаликни барпо этиш учун нусрат бериш шарафи қайси мусулмон қўшинига насиб этади?

  • Сув йўллари бўғозлари — жаҳон савдосининг калитлари кимнинг қўлида?

  • Суданлик журналист қуролларидан ҳануз мусулмонлар қони томиб турган яҳудийлар билан нормаллашувга чақирмоқда!

  • Тафсир манбалари

  • Оли Сауд ҳукмдорлари хўжайинлари бўлмиш АҚШ манфаатлари йўлида Ямандаги ҳусийларнинг мавқеини кучайтириб, инглизпараст кучларга зарба бермоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

By htadmin
18.09.2026
0
Share:

Иккинчи АЭС — Хитой билан:

энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёев билан бўлган суҳбатини шундай нақл қилди: “Мен президент Мирзиёевдан сўрадим. У менга: “Мен бир атом электр станциясини руслар билан, иккинчисини хитойликлар билан қуряпман. Лекин бу мен учун етарли эмас. Уларни тугатишдан олдин ҳам қуришда давом этаман”, деди”. Хитой иккинчи АЭСнинг ҳамкори сифатида шу баёнотда биринчи марта очиқ тилга олинди» (Fergana, 9 сентябрь 2026 йил).

Эътибор бериладиган жиҳат шуки, бир давлатнинг келгуси ўн йилларига таъсир қиладиган стратегик лойиҳа ҳақидаги маълумот Тошкентдаги расмий тақдимотдан эмас, Белграддаги учрашувдан сўнг Вучичнинг тилидан очилди. Бунинг устига, иккинчи станциянинг жойи, қуввати, қиймати, реактор тури ва молиялаштириш шартлари ҳануз очиқлангани йўқ. Бироқ Хитойнинг номи тасодифан пайдо бўлган эмас. Унинг ортида атом соҳасида аввалдан бошланган алоқалар ва Россия билан қурилаётган биринчи АЭС тажрибаси турибди.

Шунинг сабабли ушбу воқеанинг сиёсий маъносини тушуниш учун аввал Россия билан қурилаётган станциянинг қандай занжир асосида барпо этилаётганига, сўнг Хитой бу соҳага қай тарзда кириб келаётганига қараш лозим.

«Ўзбекистон ва Россия 2024 йил 27 майда Жиззах вилоятида ҳар бири 55 мегаваттли олтита РИТМ-200Н реакторидан иборат, жами 330 мегаватт қувватли кичик АЭС қуриш шартномасини имзолади. Бош пудратчи этиб “Росатом” тизимидаги “Атомстройэкспорт” белгиланди». (Reuters, 27 май 2024 йил).

«Кейин лойиҳа кенгайтирилиб, мажмуа иккита минг мегаваттли ВВЭР-1000 ва иккита 55 мегаваттли РИТМ-200Н реакторидан, яъни жами 2110 мегаватт қувватдан иборат бўлди». (Reuters, 5 июн 2026 йил).

«АЭС биринчи энергоблоки пойдеворига бетон қуйиш маросими 2026 йил 4 июнда ўтказилиб, шу билан қурилишнинг амалий босқичи бошланди». (Россия президенти расмий сайти, 4 июн 2026 йил).

«Ушбу мажмуанинг умумий қиймати қарийб 9,5 миллиард доллар деб баҳоланди». (Fergana, 9 сентябр 2026 йил).

«Владимир Путин Россия Ўзбекистонга АЭС қурилиши учун имтиёзли экспорт кредити беришини, шунингдек, реактор ёқилғисини узоқ муддат етказиб бериш, станцияга техник хизмат кўрсатиш ва ишлатилган ядро материали билан ишлашда кўмаклашишини билдирди». (Россия президенти расмий сайти, 4 июнь 2026 йил).

Очиқланган хабарларда кредитнинг миқдори, фоиз ставкаси, қайтариш муддати ва 9,5 миллиард долларлик лойиҳа қийматининг қанча қисмини қоплаши кўрсатилмаган. Демак, Москва бу ерга оддий қурилиш пудратчиси сифатида кирмаяпти. Реакторнинг лойиҳаси ва асосий ускуналари Россияники, технология ва молиялаштириш ҳам Россиядан келади. Станция ишга тушгач эса унинг хавфсиз ишлаши реакторга мос ёқилғи, махсус эҳтиёт қисмлар, дастурий таъминот, муҳандислик хизмати ва кейинги модернизацияга боғлиқ бўлади. Бинобарин, қурилиш битиши Россиянинг ролини тугатмайди, аксинча, реактор ишлай бошлаши билан узоқ муддатли технологик муносабатнинг асосий даври бошланади.

«Ўзбекистон расмий маълумотига кўра, АЭС лойиҳасида маҳаллий корхоналар иштирокининг қиймати 1,9 миллиард доллар, яъни умумий қийматнинг 21 фоизи атрофида бўлади. Бу улушни 30 фоизга етказиш, қурилиш-монтаж ишларининг 65 фоизини маҳаллий ташкилотларга бериш ва етти мингга яқин ишчини жалб қилиш режалаштирилган». (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати, 2 сентябр 2026 йил).

Бироқ бу рақамлар воқелигини ўз ўрнига қўйиш керак. Бетон қуйиш, бино тиклаш, йўл ва коммуникация қуриш маҳаллий иштирокни кўпайтиради, лекин реакторни лойиҳалаш, унинг ядро қисми ва бошқарув тизимларини ишлаб чиқариш қобилиятини бермайди. Маҳаллий ишчилар сони кўпайиши мумкин, аммо станциянинг технологик калити ташқи томонда қолса, стратегик назорат ҳам ўша ташқи занжирга боғланиб қолади. Тайёр реакторни ишлатадиган мутахассис тайёрлаш билан реакторни мустақил яратадиган маҳаллий саноат барпо этиш бир нарса эмас.

Хитойнинг атом соҳасига кириши ҳам айнан шу нуқтадан бошланади.

«2024 йил августда Хитой миллий ядро корпорацияси — CNNC ва “Ўзатом” Пекинда ҳамкорлик меморандуми ҳамда амалий чоралар харитасини имзолади. Хитой томони ҳамкорлик доирасига атом энергетикаси, ядро тиббиёти ва уран соҳасини киритиб, уни “Бир макон — бир йўл” ташаббуси билан боғлади». (CNNC, 16 август 2024 йил).

«CNNC — Хитой давлатига қарашли ядро корпорацияси. Қозоғистон атом агентлиги раҳбари уни зарур атом технологиялари ва тўлиқ саноат базасига эга компания сифатида таърифлади». (Reuters, 14 июн 2025 йил).

Шунинг учун CNNCнинг Ўзбекистонга кириши хусусий компаниянинг оддий тижорий ҳаракати эмас. Бу Хитой давлатининг Марказий Осиёда атом технологияси, хомашё ва узоқ муддатли инфратузилма орқали ўрин эгаллаш ҳаракатидир.

«Ўзбекистон 2025 йилда етти минг тонна уран ишлаб чиқарди. Мамлакатнинг аниқланган уран захиралари қарийб 139 минг тонна деб баҳоланди, 2030 йилгача йиллик ишлаб чиқаришни 7200 тоннага етказиш режалаштирилди». (Reuters, 3 феврал 2026 йил).

Шу боис Пекин Ўзбекистонда бир вақтнинг ўзида реактор бозорини, уран соҳасидаги ҳамкорликни ва Марказий Осиёдаги стратегик мавқени кўрмоқда. У атом лойиҳаси билан кирганида, бир марталик савдо эмас, ўнлаб йилларга чўзиладиган технология, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, стандартлар ва мутахассислар занжирини ҳам олиб киради.

Бу ҳаракатнинг минтақавий намунаси ҳам кўриниб турибди. «Қозоғистон биринчи янги АЭСни қуриш учун Россиянинг “Росатом” корпорацияси бошчилигидаги консорциумни, навбатдаги атом станцияси учун эса Хитойнинг CNNC корпорациясини танлади». (Reuters, 14 июн 2025 йил; Reuters, 27 май 2026 йил).

Яъни Россия ва Хитойнинг бир мамлакат атом соҳасида ёнма-ён жойлашиши Ўзбекистонгагина хос ҳолат эмас. Икки давлат Марказий Осиёда фақат савдо, газ қувури ёки кредит билан эмас, алмаштириш жуда қиммат ва мураккаб бўлган стратегик технологиялар орқали ҳам таъсирини мустаҳкамламоқда.

Хўш, Тошкентни биринчиси ҳали ишга тушмасидан туриб иккинчи АЭСга шошилишга нима ундамоқда?

«Ўзбекистонда электр ишлаб чиқариш 2017 йилдаги 60 миллиард киловатт-соатдан 2025 йилда 85 миллиард киловатт-соатга етди. Шу даврда соҳага қарийб 35 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилиб, тўққиз минг мегаватт янги қувват ишга туширилди». (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати, 5 декабр 2025 йил).

«2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш 11,3 миллиард куб метрдан 9,6 миллиард куб метрга тушди, газ импорти учун сарфланган маблағ эса 2,2 баробар ошди». (The Times of Central Asia, 9 июн 2026 йил).

Бу икки воқелик электрга талаб ошиб, уни таъминлаб турган газ базаси заифлашаётганини кўрсатади. Шунинг учун ҳукумат янги қувватни тез топишга интилмоқда. Аммо бу ерда тез қувват топиш билан энергетик мустақилликни бир-бирига аралаштирмаслик лозим. Ташқаридан тайёр реактор ва кредит олиб электр ишлаб чиқариш мумкин, лекин бу реакторнинг ҳаёт даври учун зарур бўлган технология, ёқилғи ва хизматни ҳам ташқи томонга боғлайди.

«Россия АЭС қурилишини бошлагани ҳақидаги хабарда Reuters Москва Марказий Осиёни ўзининг анъанавий таъсир ҳудуди деб кўришини, айни вақтда минтақага Хитой ва АҚШнинг таъсири ортиб бораётганини қайд этди». (Reuters, 5 июн 2026 йил).

Ҳукумат Россия ёнига Хитойни қўшиш орқали етказиб берувчиларни кўпайтириб, Москва билан музокарада ўз манёвр майдонини кенгайтиришни истамоқда. Россия эса Марказий Осиёдаги тарихий таъсирини газ, савдо, миграция ва хавфсизлик алоқалари билан бирга атом технологияси орқали ҳам сақлашга интилмоқда. Хитой бўлса Россиянинг якка технологик майдонига кириб, ўз реакторлари учун бозор, уран соҳасига яқинлик ва узоқ муддатли сиёсий-иқтисодий ўринни қўлга киритмоқда.

Бироқ Ўзбекистон бу рақобатда Россия ёки Хитойга тенг таъсир кучига эга мустақил ўйинчи эмас. Шу сабабли икки ташқи куч ўртасида савдолашиш имкони маълум шартларни енгиллатиши мумкин, аммо технологияга эгаликни Ўзбекистон қўлига ўтказмайди. Бир таъминловчи ўрнига иккита таъминловчининг пайдо бўлиши ҳам ўз-ўзидан мустақил саноатни вужудга келтирмайди.

Юқоридагилардан равшан бўладики, воқеанинг кўринадиган томони — электр қувватини ошириш ва газ танқислигини юмшатишдир. Унинг кўринмайдиган сиёсий томони эса Ўзбекистон атом энергетикасининг Россия ва Хитойга тегишли икки алоҳида технологик муҳитга уланишидир. Биринчи станция Москва яратган реактор, молия ва хизмат занжирига, иккинчиси эса Пекиннинг реактор, ёқилғи ва стандартлар занжирига боғланади.

Шунга биноан, Хитой билан иккинчи АЭС қуриш Россияга қарамликни тугатмайди. У Россиянинг якка ҳукмронлигини чеклаши мумкин, аммо унинг ўрнига энергетик мустақилликни эмас, Россия ва Хитой ўртасида тақсимланган икки томонлама қарамликни келтиради. Тошкент электр олади, Москва ва Пекин эса Ўзбекистоннинг энг стратегик соҳаларидан бирида ўнлаб йилларга мўлжалланган таъсир воситасига эга бўлади. Фарқ мана шундадир.

Шунинг учун бу лойиҳани фақат қанча электр ишлаб чиқариши билан баҳолаш тўғри эмас. Асосий мезон — реакторнинг технологик калити, молияси, ёқилғи таъминоти ва узоқ муддатли бошқарув занжири кимнинг қўлида қолишидир. Реакторлар ва етказиб берувчилар сонининг кўпайиши энергетик мустақилликни англатмайди. Аксинча, ҳукумат қарорлари Ўзбекистоннинг стратегик тармоғини Россия ва Хитойнинг алоҳида таъсир занжирларига уламоқда. Демак, ташқи давлатлар билан бундай шериклик ҳақиқий тараққиёт ва мустақиллик олиб келади, деган ишонч воқеликка зиддир.

Ислом атом энергетикаси ва замонавий технологиядан фойдаланишни ман қилмайди. Илм, муҳандислик ва ишлаб чиқариш усуллари муайян ақидага хос эмас, балки ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган моддий ютуқлардир.

Шунингдек, бундай стратегик лойиҳа фоизли ва сиёсий шартларга боғланган хорижий қарз билан молиялаштирилмайди. Чунки рибо ҳаром, давлатлар ва халқаро муассасалар берадиган шартли қарзлар эса, қарз берувчига сиёсий таъсир эшигини очувчи омиллардир.

Салоҳиддин

18.09.2026й

TagsАлександр ВучичИккинчи АЭС — Хитой билан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яман портлари: Глобал манфаатлар тўқнашувидан адолатли Халифалик бошқаруви сари

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий дунёқарашда “авлод” тушунчаси ва “Иймон авлоди” ғояси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳусийлар ва Ҳодий ҳукумати Яман аҳли иқтисодиёти билан ўйнашмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 9 сентябрда Гонконгда ўтказилган ўн биринчи “Бир макон — бир йўл” саммити доирасида Ўзбекистон Миллий банки Хитойнинг Чегаралараро ...
  • МАҚОЛАЛАР

    BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув?

    BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган дунё тартиботига дарз кетгани энди ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Илгари дунё давлатлари гўёки ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 7 сентябрда Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш таклифлари тақдим этилди. Расмий маълумотга кўра, мамлакатда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Газпром» раҳбари Алексей Миллер 2026 йил бошидан Россиянинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 70 фоизга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: