Ҳусийлар ва Ҳодий ҳукумати Яман аҳли иқтисодиёти билан ўйнашмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳусийлар ва Ҳодий ҳукумати Яман аҳли иқтисодиёти билан ўйнашмоқда
Устоз Абдулмўмин Зайлаий
Санъодаги Ҳусийларга қарашли Марказий банк Ҳодий ҳукумати босиб чиқарган ноқонуний валюта билан муомала қилиш ва уни сақлашни миллий иқтисодиётга, қонуний валютага, Олий миллий манфаатларга улкан зарар, деб ҳисоблади.
Марказий банк савдогарлар, банклар ва саррофлардан ташқари алданган оддий яманликларнинг қўлларидаги ноқонуний валютани электрон валютага ёки қонуний миллий валютага алмаштириб беришга қарор қилди. Ҳусийлар баёнотига кўра, бунинг учун уларга 2019 йил 19 декабрдан бошлаб, ўттиз кун муҳлат берилди, шу муддат ичида улар қўлларидаги ноқонуний валютани энг яқин электрон валюта агентлиги марказига 30 кун ичида топширишлари кераклиги, ушбу муддатдан сўнг уларнинг ҳеч қандай талаби инобатга олинмаслиги айтилди.
Таъкидлаш жоизки, Ҳусийлар ҳукумати 2018 йилда 57-рақамли қарор чиқарган бўлиб, унда ноқонуний валюта муомаласини тақиқлаш ва у билан муомала қилган ҳар бир шахсга нисбатан жиноят иши очиш айтилган.
Бунинг муқобилида, чоршанба куни муваққат пойтахт Адандаги Марказий банк ҳам, қуйидагиларни таъкидлади: Барча қийматдаги миллий валюта банкнотлари, мудом ҳар қандай айб, нуқсон ва сохталикдан холи экан, улар 2000 йил қабул қилиниб, 2003 йил 21-рақамли қарор билан ўзгартиш киритилган 14-рақамли қарорга таянилган ҳолда босиб чиқарилган. Шунинг учун бу валюталар Ямандаги барча ички операцияларда тўлов воситаси сифатида номинал қийматига кўра қонуний мажбурий валюта ҳисобланади.
«Мarebpress.net»га кўра, Адандаги Марказий банк бундай деди: «Ушбу миллий валюта банкнотлари билан муомала қилишни тақиқлаш мумкин эмас. Чунки улар марказий банкимиз орқали қонуний асосда ва республиканинг 2016 йил 119-рақамли қарорига мувофиқ босиб чиқарилган ва бу қарорда Марказий банкнинг Директорлар Кенгашини қайта тузиш ва бош офисни муваққат пойтахт Аданга кўчириш айтилган».
Адан Марказий банки Яман аҳлига қарата – бу ноқонуний томон (яъни, Ҳусийлар демоқчи) чиқарган шубҳали чақириқлардан эҳтиёт бўлиш лозим, чунки – хоҳ валютани бекор қилиш, хоҳ бошқа ноқонуний товон тўловини жорий қилиш билан бўлсин – бу чақириқлардан миллий иқтисодиётга зарар етказиш ҳамда одамлар жамғармаларини тортиб олиш кўзланган, улар юртдаги мавжуд фавқулодда вазиятдан фойдаланиб қолишмоқчи, деди.
Бундай нопок иқтисодий уруш Ҳусийлар назорат қилувчи районлардаги одамларда қўрқув пайдо қилди. Чунки одамлар ўзларининг пул муомалаларида ҳам, эҳтиёжларида ҳам катта қийинчиликка дуч келишди. Ҳодий ҳукумати Ҳусийларнинг бундай хатти-ҳаракатини қоралаб, иқтисодиётни эллик йилдан бери бўлаётган курашга аралаштирмаслик керак, деди. Бироқ, Ҳодий ҳукумати ҳам ҳеч нарсага таянилмаган янги валюта босиб чиқариш билан одамларга қийинчилик туғилишига шерик бўлди ва бу билан юрт иқтисодиётига зарба берди. Дарҳақиқат, ўшанда БМТ Ҳусийларни Яман шимоли ва жанубидаги одамларга маош бериш учун Марказий банкни Аданга кўчиришга рози бўлишга ундаган эди. Ҳусийлар ҳам БМТ ваъда қилган хорижий моддий ёрдамларга сўлаклари оқиб, бунга рози бўлиб, одамлар маоши ва машаққатларига нисбатан ўз жавобгарликларидан воз кечишган… Бугунга келиб эса, юрт иқтисодиётига ёлғон кўз ёш тўкишяпти. Ваҳоланки, бу иқтисоднинг вайрон бўлишига ўзлари ҳам шерик бўлишган. Ҳодий ҳукуматига келсак, фақат ўзи назорат қилувчи районлардаги ишчиларгагина маош беряпти, улар ҳам баъзи секторларда, холос. Бу билан Яман аҳли икки ўт орасида қолди: Яъни, Яман аҳли икки хил валюта, икки банк, икки ҳукумат, икки солиқ ва икки божхонанинг оғир тўловлари орасида қолди. Бошқа томондан, оч қўйиш ва тазйиқ ўтказиш сиёсатлари сабабли ҳамда Ҳусийлар билан «қонуний» ҳукумат ўртасидаги уруш савдогарларининг очкўзликлари оқибатида моллари таланмоқда.
Агар Ҳусийлар билан Ҳодий ҳукумати ҳақиқатдан ҳам валютага ташвишланганда эди, икки томон келишиб иш тутишса бўлар эди. Яъни, талофатга учраган эски валютани мусодара қилиш, айни эски валютаси тўпланиб қолган кишиларга қаерда бўлса ҳам, босиб чиқарилган янги валюта банкнотларини бериш, сўнг унга алмашган эски банкнотларни ёқиб юбориш устида келишишса бўларди. Ана шунда Яман валютасини инфляциядан ҳам, курсининг пасайишидан ҳам сақлаб қолишган бўлар эди. Лекин бундай қилишмади. Чунки уларнинг барчаси уруш савдогарлари бўлиб, одамлар нони ва моли устида кун кўришади, бечора халққа заррача ташвиш қилишмайди!
Юртда худди дорихоналар ва касалхоналар кўпайгани каби, пул алмаштириш точкаларининг ҳам кўпайгандан кўпайгани яққол кўзга ташланди. Ҳатто улар сонини, мана шундай жинояткорлик кураши пайтида, баққолликлар ва емакхоналар сонидан ҳам кўпайиб кетди, дейиш мумкин.
Курашаётган томонлар қўлида бирорта ҳам фойдали иқтисодий ечим йўқ. Билъакс, барчаси халқни қийнашни, оч қўйиб, уларга тазйиқ ўтказишни билади. Ҳар бир томон иқтисодиёт, деган нарсани баҳона қилиб, иккинчи томонга босим ўтказяпти… Бунинг оқибатида халқ зарар кўриб, курашувчи томонларнинг чўнтаги эса қаппаймоқда. Анави Ҳусийлар одамларга товон тўлашни ваъда қилишаётган бўлса-да, бироқ эски валютанинг кўпи эскиб-йиртилиб бўлган ва эски қарорга кўра, ёқишга тайёрлаб қўйилган. Бунинг устига, масалан, сизда 1000ли қоғоз риял деярли йўқ. Бўлган тақдирда ҳам, у чириб-йиртилиб кетган… одамларда муаммо ва танглик келтириб чиқаради, холос. Бу эса, одамлар муаммоларини ҳал этиш, деган нарса қуруқ-сохта гап бўлиб, уларнинг ғазабини босиб туриш учун айтилаётганини англатади.
Бас, Яман аҳли бу аҳволларини қачон тушуниб етаркинлар, қачон эгниларидан хорлик ғуборини қоқиб, анави тентакларни тийиб қўйишга ҳаракат қиларкинлар. Акс ҳолда, вақт кеч бўлади… Бу аҳволларидан ҳеч ким қутқаролмай қолади. Фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали Исломни татбиқ қилсаларгина бу аҳволдан қутуладилар.
Роя газетасининг 2020 йил 1 январ чоршанба кунги 267-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми