Америка Яман шимолида Ҳусийлар ҳукуматини ўрнатишга яқинлашдими?!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Америка Яман шимолида Ҳусийлар ҳукуматини ўрнатишга яқинлашдими?!
Устоз Шойиф Шародий – Яман
Ҳусийлар 26 март, яъни Яманга қарши агрессиянинг тўрт йиллигини хотирлаш кунида оммавий майдонларда намойишлар уюштириш учун тайёргарлик кўришди. Улар бир ҳафта кейин 2019 йил 27 мартда беш йил тўладиган урушни давом эттиришдан фойдаланиб, халқ қўлловига эришиш учун катта сондаги одамларни йиғишга ҳаракат қилишди. Айрим яманликлар Саудия етакчилик қилаётган коалиция Ҳусийларга барҳам бериш ҳамда Яманни Эрон ва унинг тобелари чангалидан озод қилиш учун Яманга кирди, деган эски хиргойига ишонадилар. Лекин кундек равшан ҳақиқат шуки, ўша машъум ракеталар бўрони Ҳусийларни йўқ қилиш, заифлаштириш ва ҳокимиятдан четлатиш учун эмас, уларни қутқариш, кучайтириш ва ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун бўлган эди. Америка Ҳусийларнинг ҳақиқий кўмакчисидир. Аммо Эрон ва Саудия Америка қуроллари бўлиб, уларнинг ҳар бири учун белгиланган роли бор. Масалан, Эрон Ҳусийларни қўллаб- қувватлайди, яширин қуроллантиради ва машқ қилдиради. Саудия эса, гўё ўзини Ҳусийларни йўқ қилишни хоҳлаётгандек қилиб кўрсатади. Саудия бу ишни Ҳусийлар учун халқ базасини яратиш, уларнинг ҳажмини катталаштириш учун қилади. Шунингдек, ахборот воситалари орқали уларни фақат урушни давом эттириш йўли билан синдириш мумкин бўлган баҳайбат куч сифатида кўрсатиш учун қилади. Саудия Ҳусийларда Эрон ўнлаб йиллардан бери бера олмаган кучни пайдо қилди. Яна ҳам тиниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу бўрон Ҳодий, Амирликлар ва уларнинг тобеларида ўз тимсолини топган инглизлар нуфузига барҳам бериш учун бўлган эди. Шунингдек, Ҳусийларни четлатиш учун эмас, уларнинг ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун бўлган эди. Лекин айримлар коалиция ва тобеларининг ёлғончи ахборот воситаларининг ташвиқотлари ва ҳақиқатни бузиб кўрсатиши туфайли бу ишлар Ҳусийларни йўқ қилиш учун бўлди деб ўйлашмоқда. Инглизларнинг нуфузига барҳам бериш ва унинг ўрнига Ҳусийларни ҳукуматга олиб келиш орқали Америка нуфузини мустаҳкамлаш Американинг сиёсий мақсадидир. Америка ушбу мақсадни амалга ошириш учун уч пунктдан иборат режа ишлаб чиқди. Улар қуйидагилар:
1 – Инглизларнинг Ямандаги нуфузига барҳам бериш, уларнинг қуролли кучларига чек қўйиш ва уларнинг қўлидаги давлат муассасаларини эгаллаш. Америка бу борада муваффақиятга эришди ва президентликдан бўшатилган Али Абдуллоҳ Солиҳни ўлдириш орқали Ҳусийларга имконият яратди.
2 – Ҳодий ва унинг тобеларини ушлаб туриш ва уларни Ҳусийлар бутунлай ҳокимиятни эгалламагунича уруш тўхтамаслиги учун баҳона сифатида ушлаб туриш. Америка Ҳодий кучларини ўз малайи Салмон чангалида қолишини таъминлай олди. Санъо Ҳусийлар қўлида қолиши учун Ҳодий қўшинларини Ҳусийларга зарар беришдан қайтаряпти ва бунинг учун Наҳм жабҳасини ишга солмоқда.
3 – Ҳусийларга қонуний тус бериш ва улардан инқилобчилар деган номни олиб ташлаш. Америка бу ишни бўронларни давом эттириш орқали халқ базасини яратиш ва сўзлашувларда Ҳодий ҳукумати томонидан расман тан олдириш билан амалга оширади. Америка ўтган уч йил давомида юқоридаги икки бандни рўёбга чиқаришда Салмон бўронини сақлаб қола олди. Тўртинчи йил бошланиши билан учинчи бандни амалга ошириш учун тинимсиз ҳаракат қилмоқда ва бунда қуйидаги икки режа асосида иш тутмоқда.
Биринчидан: Ҳусийларга қонуний тус бериш, улардан инқилобчилар номини олиб ташлаш ва иккинчи тарафни уларни расман тан олишлари учун инглиз малайларини музокара столига ўтиришга мажбурлаш. Америка икки йилдан бери тўхтаб қолган музокараларни қайта бошлади. Швецияда иттифоқ тузилиб, Ҳусийларга қонуний тус берилди, иккинчи тараф эса уни қабул қилишига мажбурланди. Ҳусийлар элчилари раиси Муҳаммад Абдуссалом Холид Ямоний билан қайноқ қўл сиқишди. Уларга БМТнинг Ямандаги вакили Гриффит ўртамчилик қилди.
Иккинчидан: Ҳусийлар учун халқ базаси яратилганига қадар урушни тўхтатмаслик ва Яман аҳли қалбига ватанпарварлик ақидасини экиш. Шунда одамлар Ҳусийлар тарафида туриб жанг қиладилар ва ўзларининг саёз қарашлари билан Ҳусийлар ватанни ҳимоя қиляпти, иккинчи тараф эса босқинчилар билан бирга жанг қиляпти, шунинг учун улар халқ қўллаб-қувватловини йўқотадилар деб ўйлайдилар. Шунинг учун Солиҳ ҳукумати давридаги конференция ва ислоҳотларда Яман аҳли қалбига ватанпарварлик ақидаси сингдирилди. Натижада, ватанпарварлик фикрлари уларнинг яшаш тарзига таъсир қиладиган тушунчаларга айланди. Бунинг меваларини бугун Ҳусийлар йиғиб олмоқда.
Бешинчи йили бошланаётган уруш турли мусибат, вайронагарчилик, ҳалокат ва вабо каби касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлди. Бу касалликлар туфайли айрим вилоятларда сўнгги ҳафталарда яширишга қаттиқ ҳаракат қилишларига қарамай юзлаб одамлар қурбон бўлди. Америка Британиянинг Яман шимолидаги нуфузига барҳам берганидан кейин ўз нуфузини ёйишга қаратилган режасини амалга оширишга яқинлашиб қолди. Бу ишда унга Саудия ёрдам бермоқда, чунки у қаршилик ҳаракатини қамал қилиб, уларни Ҳусийларга зарар етказишидан тўсмоқда. Масалан Саудия бир неча йилдан бери Наҳмда ўз учоқлари билан уларни Санъога киришидан қайтармоқда. Саудия ўзини Хужур қабиласи тарафида тургандек кўрсатиб, Ҳусийлар у ерга ҳужум қилганда уларни ёрдамсиз ташлаб қўйди. Натижада Хужур қабиласи муваффақиятсизликка учради. Хужур қабиласи Ҳусийлар улар устидан ҳукмронликни қўлга олиши учун Саудия буйруқларига бўйсунди. Саудия бу билан бошқа қабилаларга: Ҳусийлар енгиб бўлмас куч ва қўзғолоннинг тақдири ўлим, хусусан Хужур мағлубиятидан кейин қўзғолон ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас, деган ултиматум йўллади. Сўнг одамларни қўрқитиш учун турли қотиллик, қувғин, жазолаш ва жойларни портлатиш каби ишларни амалга оширди. Шунда одамларга Саудия ва қаршилик ҳаракатининг алдов ва ҳийласи фош бўлди. Чунки қаршилик ҳаракати Хужурдан атиги бир километр узоқликда турган эди. Шунингдек, Хажжа вилоятини бир неча кун ичида супуриб ташлашга кучи етар эди. Саудия учоқлари ўтган ҳафта Жавфда қаршилик ҳаракатига зарба берди. Улар минтақани эгаллаб олиш арафасида бўлиб, бу мувозанатни улар фойдасига буриши мумкин эди. Чунки Саудия ва унинг ортидаги Америка Ҳусийларга хавф туғилишини хоҳламайди. Шунинг учун Америка Ҳусийларга ёрдам бериши ҳамда Британия ва малайларининг Ҳусийларга қарши олдига қараб юра олмаслиги мувозанатни Ҳусийлар фойдасига ўзгартиради. Бу воқеалар Америка ўзининг сиёсий мақсадига, яъни Ҳусийларни Яман шимолида бошқарувга ўрнатишга яқинлашиб қолганини англатади. Аммо жануб ҳақида айтадиган бўлсак, Британия ўз тобеси Амирликлар орқали у жойни ўз чангалида ушлаб турибди. Америка ўз тобеси (Баум ҳаракати) орқали жанубдаги Британия нуфузини силкитиш учун ҳаракат қиляпти. Лекин Британия ўз малайи Зубайдийни қўллаб-қувватлаб, унинг ўтиш кенгашини ҳақиқий салтанат сифатида зўрлаб ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Бу ишда унинг Ямандаги режасини амалга ошираётган Амирликлар унга ёрдам бермоқда. Зубайдий Британия умум палатасида нутқ сўзлади. Инглизлар бу билан Зубайдийни Яман жанубининг тимсоли ва инглизларнинг ҳокимиятдаги вакили қилиб кўрсатишди… Америка ва Британия ўртасидаги кураш малайлари орқали шу тарзда давом этмоқда, лекин бу курашда Яман аҳли қурбон бўлмоқда.
Кофирлар, Америка бўладими, ёки Британиями, ёки бошқасими бундан қатъий назар ўз режаларини динини сотган мусулмон малайлар орқали амалга оширадилар.
Эй Яман аҳли! Агар сизлар кофирларнинг ҳар қандай режасининг хатарли эканини тушунсангиз ва уни муваффақиятсизликка учратишни хоҳласангиз, улар бирор режасини амалга ошира олмайди. Шунинг учун кеч бўлмасидан олдин малайларнинг қўлидан тутинг. Иккинчи рошид Халифаликни тиклаш йўлида Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилинг. Чунки Халифалик давлати босиб олинган салтанатингизни душманлар қўлидан тортиб олади ва Роббингиз шариатини татбиқ қилади ҳамда сизни олдин бўлганингиздек одамлар учун чиқарилган энг яхши Умматга айлантиради. Шундай экан, мусобақа қилгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) мусобақалашсинлар.
Роя газетаси сайтидан олинди
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми