Фикрий кўрлик

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Фикрий кўрлик
Барчамиз кўр одамни ҳолатини яхши биламиз. У туғма кўр бўлиши ёки ҳаётда олган жароҳати туфайли ёки бошқа сабабларга кўра кўр бўлган. Унинг ҳаракатлари, яшаш тарзи кўзи очиқлардан анча фарқ қилади. Уни кимдир етаклашига ёки ғамхўрлик қилишига муҳтожлиги турмушида кўриниб туради. Масалан, кўзи кўришдан ожиз одам оёғи остида нима борлигини кўрмайди, хоҳ у чуқурлик бўладими ёки қандайдир тўсиқлар бўлсин, жароҳат олиш доим унга хавф солади, туртинади, қоқилади, йиқилади. Кўзи очиқ одам эса, қаерга қадам босиши кераклигини билади, оёғи остидаги нарсаларни фарқлайди, қаерда чуқур бор, қаерда тўсиқ бор, буларни кўриб шунга қараб қадамини босади. Ҳозирда Ислом Уммати ҳам худди кўзи ожиз одамга ўхшаб қолди. Чунки аксар мусулмонлар ҳар соҳада, иқтисод, таълим, сиёсат каби соҳалар бўладими, ўзлари тушиб қолган бузуқликни, хорликни кўра олмаяптилар. Натижада турли тойилишлар, парокандаликни ўтказмоқдалар. Бу кўрлик гарчи кўзлари кўрсада, қолган аъзолари соғ бўлсада, фикрий кўрлик деганидир. Чунки мусулмонлар мана шу фикрий кўрликлари, ўзлари тушиб қолган фикрий тубанликлари сабаб, худди жисмоний кўр одам сингари қаерда бўлмасин қоқилиб, йиқилмоқдалар.
Аллоҳнинг Расули солаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки:
لَا يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جَحَرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ
“Мўмин киши бир тешикдан икки марта ўзини чақтирмайди”. (Бухорий)
Мусулмонлар устига ёпирилиб келган бало-мусибатларни санасак, санаб тугатиб бўлмайди. Бундай ҳолат мусулмонлар, аввало, ўзлари қабул қилган ақидага мувофиқ фикрлашни ўрганмагунларигача давом этаверади. Фикрий кўрликларининг асосий сабаби маълум бир асосга таяниб фикрламасликларидан келиб чиқмоқда. Бу асос Ислом ақидасидир, чунки ақида бу дунё ҳаёти ҳақиқатини, мазмун моҳиятини тушунишга ва шу орқали ҳаётда қандай яшаш кераклигини билишга имкон яратади. Ҳозирда аксар мусулмонлар ўзларининг фикрий асослари қандай эканлиги тўғрисида фикрламайдилар. Тилда мусулмонмиз деганлари билан, амалларида кофир Ғарб томонидан тиқиштирилган демократик, манфаат, миллатчилик, ватанпарварлик каби нотўғри фикрларни асос қилмоқдалар. Бу ҳолат уларда фикрий асос Ислом ақидаси асосида шаклланмаганини, натижада уларнинг амаллари Исломий эмаслигини кўрсатмоқда. Агар мусулмонлар ўзлари қабул қилган ақидаларига мувофиқ фикрламас эканлар, ҳаётда худди етакловчиси йўқ кўр одамга ўхшаб, дуч келган тошга қоқилаверадилар.
Мухлис.
18.04.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ