СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ
Судан замини бугун Сайкс-Пико келишувининг машъум мероси бўлмиш Миср, Ливия, Чад, Марказий Африка Республикаси, Жанубий Судан, Эфиопия ва Эритрея каби давлатлар қуршовида қолган. Шимоли-шарқда Қизил денгиз орқали Саудия Арабистони билан чегарадошлик эса бу стратегик ҳалқани янада таранглаштиради. Мазкур геосиёсий қуршов қўшни давлатларнинг Судан мунтазам армияси ва «Тезкор ҳаракат кучлари» (ТҲК) ўртасидаги қонли тўқнашувларга бевосита аралашиши учун қулай имконият яратмоқда. Бу таъсир шунчаки қочқинлар оқими билан чекланиб қолмай, балки ҳарбий ва сиёсий жараёнлардаги машъум иштирокда яққол бўй кўрсатмоқда.
Жидда музокаралари — Вашингтоннинг «сиёсий саҳнаси»
2023 йилнинг майидан эътиборан Ар-Риёд «Жидда минбари» орқали фаол сиёсий майдонга чиқди. Аслида, бу Вашингтон ҳомийлигидаги навбатдаги спектакль бўлиб, Америка Судандаги тинчлик «кейси»ни вақтинча Саудияга ишониб топширган эди. 22 майдан бошланган ушбу музокаралар жараёни Оқ уйнинг кўрсатмаси билан кетма-кет эълон қилинган ва амалда ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган «қисқа муддатли сулҳлар занжири»га айланди.
Судандаги воқеалар ривожини Вашингтон шахсан бошқармоқда. Масалан, АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Молли Фи ҳали Жидда келишуви имзоланмасидан аввал Аддис-Абебада бўлажак сулҳ шартларини очиқлагани бунинг яққол исботидир. Генерал Бурҳон аввалига бу жараёнларга шубҳа билан қараган бўлса-да, кейинчалик Трамп маъмурияти ва махсус вакил Масъад Булос билан яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлигини расман эълон қилиб, Америка измига бутунлай ўтганини тасдиқлади.
Қоҳира ва Ар-Риёд — Икки томонлама қисқич
Ар-Риёднинг ҳаракатлари Бурҳон режимининг пойдеворини мустаҳкамлашга қаратилган бўлса, 2023 йил июлда ўтган Қоҳира саммити Европага мойил бўлган Судан мухолифатининг ташаббусларини йўққа чиқариш учун ташкил этилди. «Ташқи аралашувсиз мулоқот» шиори остида ўтган ушбу анжуман аслида Судандаги Британия таъсирини жиловлаш ва жараённи тўлиқ Америка сценарийси асосида давом эттириш мақсадидаги сиёсий найранг эди.
Инсонпарварлик инқирозини жиловлаш ва «ёрдам йўлаклари» очиш ҳақидаги баландпарвоз баёнотлар — аслида Вашингтоннинг геосиёсий ўйинларини яширувчи стратегик «парда» холос. Бу Америка учун Суданда илдиз отган Британия таъсирини бутунлай таг-туби билан суғуриб ташлаш ва зарурат туғилса, Дарфур вилоятини асосий танадан ажратиб олиш учун керак бўлган қимматли вақтни сотиб олишдир.
Мана шу машъум режа ижроси йўлида Оқ уй ўзининг «севимли диктатори» Абдулфаттоҳ ас-Сисига генерал Бурҳонни жиловлаш ва сиёсий майдонни Америка манфаатларига мослаб «тозалаш» вазифасини юклади. Бугун Қоҳира, Масъад Булос ва АҚШ Давлат департаменти ўртасида кечаётган махфий ва ошкора мулоқотлар — Суданнинг келажагини бадал сифатида тикиб қўйган мана шу Америкача сценарийнинг амалий ижросидир.
Ливия ва Чад — Ҳарбий таъминот артериялари
Ливия омили ва унинг «Тезкор ҳаракат кучлари» (ТҲК) билан машъум алоқасига назар ташласак, манзара янада тиниқлашади. АҚШнинг «The Sentry» таҳлилий маркази маълумотларига кўра, Ливия генерали Халифа Ҳафтар назоратидаги гуруҳлар БААнинг бевосита топшириғи билан исёнчиларга контрабанда йўли орқали узлуксиз ёнилғи етказиб бермоқда. Қўшни Чад эса ушбу вайронкор урушда «гуманитар кўмак» ниқобини кийиб олиб, Адри чегара постини ТҲКнинг қон томирига — ҳарбий таъминот ва ўқ-дори ташиладиган асосий артерияга айлантириб қўйди.
Марказий Африка Республикаси ҳам Судандаги низолар гирдобига атайлаб тортилди. Хусусан, Чад чегаралари вақтинча ёпилгач, ТҲК Жанубий Дарфурдаги стратегик аҳамиятга эга бўлган Умм Дафуқ ҳудудини чангалзор қилиб олди. Икки давлатни боғловчи ягона йирик савдо чорраҳаси бўлган бу шаҳар — исёнчиларнинг Ғарбий Судандаги таъсир доирасини сақлаб туриш ва жангарилар ҳаракатини таъминлаш учун ҳаётий муҳим плацдарм бўлиб хизмат қилмоқда. Бу нуқта орқали Суданнинг ички қисмига заҳарли илдизлар каби қурол-яроғ оқими кириб бормоқда.
Жанубий Судан ва Эфиопиянинг «дронлар дипломатияси»
Иқтисодий жиҳатдан Шимолга қарам бўлган Жанубий Судан айримачи тузилмаси бугун қурол-яроғ транзити учун асосий коридорга айланди. Ушбу «давлатча» исёнчиларга қурол ташиш билан бирга, Мовий Нил йўналишида янги уруш ўчоқларини очиш маркази бўлиб хизмат қилмоқда. «Ал-Жазира» телеканалининг 2025 йил 12 декабрдаги хабарига кўра, Жанубий Судан армияси қўмондони Пол Нанг стратегик Ҳеглиг нефть конини «ҳимоя қилиш» баҳонасида Судан ҳудудига қўшин киритганини тасдиқлади. Эътиборлиси, бу кириш Бурҳон ва Ҳамидтийнинг ўзаро розилиги билан амалга оширилгани минтақавий ўйинчиларнинг машъум келишувларидан далолат беради.
Судан армиясининг расмий вакили, бригада генерали Осим Авад Абдулваҳобнинг баёноти бугунги вазиятнинг нақадар хатарли эканини очиқлади: Эфиопиянинг Баҳр-Дар аэропортидан кўтарилган дронлар Судан суверенитетини намойишкорона бузиб кирди. Ушбу «ажал қушлари» Хартум халқаро аэропорти каби нафақат стратегик ҳарбий, балки муҳим фуқаролик объектларини ҳам нишонга олди.
Шу тариқа, Эфиопия ҳам Судандаги вайронкор қирғинбаротнинг шунчаки кузатувчиси эмас, балки унинг фаол ва жинояткор иштирокчисига айланиб улгурди. Халқаро кузатув ташкилотларининг фош этувчи ҳисоботларига кўра, ўтган йил якунидан буён Эфиопия заминида ТҲК жангариларини тайёрлашга ихтисослашган улкан ҳарбий мажмуа фаолият кўрсатмоқда. Замонавий ҳаво йўлаклари ва дронлар учун махсус ангарлар билан жиҳозланган ушбу база исёнчиларнинг асосий «уяси»га айланган. Сунъий йўлдош орқали муҳрланган тасвирлар эса исёнчиларга қурол-яроғ ташувчи ўнлаб махфий авиапарвозларни фош этди. Бу фактлар — Аддис-Абебанинг Суданни парчалаш режасида нақадар чуқур ботқоққа ботганини исботловчи инкор этиб бўлмас ашёвий далиллардир.
Эритрея ва Бурҳоннинг янги умиди
Эритреянинг Судан фожиасидаги иштироки ўзига хос стратегик вазифага эга. «The Independent» нашрининг таҳлилларига кўра, Эритрея президенти собиқ тузум қулатилиши билан юзага келган сиёсий вакуумда генерал Бурҳонни очиқчасига дастаклаб чиққан эди. Асмара бу қарорини Бурҳоннинг шахсиятига бўлган меҳри билан эмас, балки уни давлатнинг сўнгги суверен институти — мунтазам армиянинг ягона қонуний раҳбари деб билиши билан оқлади.
Бироқ бугун Эритрея шунчаки сиёсий хайрихоҳлик чегарасидан ўтиб, Бурҳон қўшинлари учун ҳаётий муҳим «ҳарбий таъминот кўприги»ни очган асосий иттифоқчига айланди. «Ал-Араб» ва бошқа нуфузли нашрларнинг 2025 йил июнидаги маълумотларига таянсак, Судан армияси энг оғир қурол-яроғ юкларини айнан Эритрея ҳудуди орқали қабул қилиб олмоқда. Ушбу «қонли занжир» орқали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, Туркия ва Эроннинг замонавий дронлари, шунингдек, юқори технологияли портловчи қурилмалар ва эҳтиёт қисмлар узлуксиз оқиб келмоқда. Бу таъминот занжири 2023 йилдан буён давом этаётган ва Суданни кулга айлантираётган уруш оловига мунтазам равишда мой сепиб, низони янада чуқурлаштиришга хизмат қилмоқда.
Хулоса: Қуллик арқони ва ягона нажот
Шу тариқа, Вашингтон Судан урушининг тизгинларини Сайкс-Пико чегаралари ичига қамалган қўғирчоқ давлатлар воситасида ўз қўлида ушлаб турибди. Мусулмон юртлари тепасидаги ҳукмдорларнинг аянчли ҳолати яққол намоён: уларни халқнинг тақдири эмас, балки океан ортидаги хўжайинлари инъом этган курсиларини сақлаб қолишгина қизиқтиради.
Атрофимизни ўраб турган қўшнилар аслида исломий юртлар, аҳолисининг мутлақ аксарияти эса мусулмон биродарларимиздир. Шундай экан, муқаддас заминларимизнинг мустамлакачи кучлар полигонига ва қонли тўқнашувлар майдонига айланиши ғоят ачинарли ҳолдир. Бу аянчли манзара — мусулмон ҳукмдорлар бўйнидаги мустабидлик ва қуллик арқонининг нақадар маҳкамлигидан далолат беради.
На юрт ва на одамлар бу мустамлакачилик занжиридан ўз-ўзидан халос бўла олмайди. Ягона нажот йўли — Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Рошид Халифаликни қайта барпо этиш ва исломий ҳаёт тарзини тиклашдир. Фақат ўшандагина, Аллоҳнинг изни ила, ер юзида ҳақиқий адолат мезонлари ўрнатилади ва мазлумлар нажот топади. Зотан, Ҳақ таоло Ўз Каломида огоҳлантиради:
﴿وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ﴾
«Зулмга берилганлар яқин фурсатда қандайин аянчли тўнтарилишга юз тутишларини фожиавий тарзда билиб олажаклар![1]»
Устоз Иброҳим Муҳаммад
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги Матбуот бўлими аъзоси
Роя газетасининг 2026 йил 3 июн, чоршанба кунги 602-сонидан
[1] Шуаро сураси, 227-оят маъноси



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ