| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Жамнадаги эр кишилар қилган иш ҳукумат ёлғонларини очиб қўйди

Жамнадаги эр кишилар қилган иш ҳукумат ёлғонларини очиб қўйди

By htadmin
27.11.2016
1995
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Матбуот баёноти

Жамнадаги эр кишилар қилган иш ҳукумат ёлғонларини очиб қўйди

2016 йил 9 октябр якшанба куни Жамна аҳли хурмо ҳосилларини ҳар бош дарахтини очиқ кимошди савдосида сотдилар. Молия вазирлигидаги давлат мулклари бўйича котибият эса Жамна аҳлига қарши таҳдидли баёнот чиқариб, давлат мулки бўлган ерни куч билан эгаллаб олишганини даъво қилмоқда. Давлат котибияти билан кўпгина ахборот воситалари ҳам тил бириктириб, уларни «қасддан тартибсизлик ҳолатини келтириб чиқарувчилар», дея тасвирлашмоқда. Айрим ахборот воситалари қонун татбиқини, яъни Жамнадаги Ҳаншири қишлоғида ҳарбий ҳолат жорий қилишни ҳам талаб қилишди. Худди Фавворада ҳарбий ҳолат жорий қилиб, фаввораликларни Воҳа майдонига ишлов бериб, фойдаланишларига йўл беришмагани каби.

Жамнадаги Ҳаншири қишлоғи воқеаси аслида 1912 йилда бошланган. Ўшанда франциялик мустамлакачилар Жамнадаги аҳлимизга ҳужум қилиб, уларга қарши чиққан ер эгаларини қамаш, қийноққа солиш ва мол-мулкларини мусодара қилиш билан улардан аёвсиз ўч олишганди. Кейин 1964 йил 12 майда бўлиб ўтган машҳур «қишлоқ хўжаликка оид кўчириш» ишида франциялик мустамлакачилар Тунисдан чиқариб юборилганди. Бироқ ҳукумат ерларни ўз эгалари қўлига топшириш ўрнига, қишлоққа чанг солиб, ерларни давлат мулкига айлантирган! Бурқиба қудратдалиги пайтида бирин-кетин келган ҳукуматларнинг бари ердан нотўғри фойдаланишди, Ибн Али замонида бойликларни беҳуда совуриш давом этди, у Жамнадаги Ҳаншири қишлоғини баъзи нуфузли кишиларга йилига 40 минг динордан ошмаган қийматда ижарага берди. Кейин коррупциячи режимга қарши қўзғолон бўлиб, 2012 йил 12 январда Жамнадаги аҳлимиз ўз ерларини қайтариб олдилар, ер ва унинг хурмосини қадрига етадиган деҳқонлар сифатида меҳнат қилдилар. Натижада атиги беш (2011-2015) йил ичида ҳосил 6 миллиард 142 минг динорга етди. Яъни деҳқонларимиз бу давлат 60 йилдан бери уддалай олмаётган ишни 5 йилда дўндириб қўйдилар!

Тунис жанубидаги кичик бир шаҳарда содир бўлган бу воқеа қуйидагиларни фош этмоқда:

1 –    Давлат ҳамда унинг ахборот воситалари – иқтисодий кризиснинг сабаби ишлаб чиқаришнинг озлигида ҳамда Тунисликларнинг ишламай, пул топмай, давлат берармикин дея кутиб ётганликларида, дея таъкидлаб келарди!!! Шундай бир пайтда, ҳаммаларини Жамна аҳли ўз меҳнатлари ва пешона терлари билан шарманда қилди, давлат ишлаб чиқаришидан 30 баробар ёки ундан ҳам кўп ҳосил олдилар! Бу ишлари билан Тунис юрти ўз бойликларини ўз қўллари билан ўстиришга қодир эр кишилари билан тўлиб тошган, ажнабий ширкатларнинг инвестиция ва иш билан таъминлаш, деган баҳоналар билан бостириб келишларига эҳтиёжимиз йўқ, деган ҳақиқатни ҳаммага очиб бердилар. Оқибатда мустамлакачи давлатлар ва уларнинг ҳукуматдаги малайлари 2016 йил 29-30 ноябр кунларга алдов конференцияси ўзказишни белгилашди. Бу Тунис аҳлини таҳқирловчи конференциядир. Чунки шу орқали уларни ўз бойликларидан фойдалана олмайдиган ожиз халқ қилиб кўрсатилади. Аммо аслида бундай эмас, албатта.

2 –    Жамна аҳли ютуғи бузуқ қонунларни фош этди. Бу қонунларда деҳқончилик қилинадиган ер баробар равишда тартиблаштирилган ҳамда уларнинг эгаси давлат эканини иддио қилинган. Ваҳоланки, бу ерларнинг аксар қисми Тунис аҳлиники, чунки уларга француз мустамлакачилари босқинчилигидан олдин эгалик қилганлар. Ёки қонунлар ўлиб кетган Бурқиба тузумида уларни социалистик ерлар, деган ном билан қайд этган. Шу тарзда бу қонунлар Тунис аҳлига деҳқончилик қилишларига халақит бермоқда ва аксар ерни бекор-ишловсиз қолдирмоқда… Мисол учун, Қобалий вилояти Тунисда энг катта вилоят бўлиб, унинг жуда катта майдони боғдорчиликка яроқли тупроқ ҳисобланади, бироқ уларнинг атиги 2 %идан фойдаланилади, қолган 98 % ер эса ғайриилоҳий қонунлар туфайли бекор ётибди. Маълумки, етиштирилаётган хурмоларнинг 65 фоизини Қобалий вилояти етиштиради ва бу мева иқтисодий жиҳатдан ғоят самарадор товар ҳисобланади.

3 –    Туниснинг бирин-кетин келаётган ҳукуматлари инсонлар ишларини на бошқаришади, на уларга ғамхўрлик қилишади. Улар бугун Халқаро Валюта Жамғармаси, Жаҳон Банки ва Европа Иттифоқининг тўла ҳукмронлиги остида қолишган. Бу ташкилотлар айни ҳукуматларни ва уларнинг экспертларини алдашди, ҳалокатга элтувчи бебош кредит сиёсатини зийнатлаб кўрсатиб, қарзга ботиришди, ҳамон улар қарзларни тўлаб тугатишга ожизлик қилишмоқда. Ана шундан кейин, қарзларни тугатиш, деган баҳона остида бу ташкилотларга юрт бойликлари активини идора қилишларига ва эксплуатация қилишларига қўйиб беришади. Бу активлар ҳаргиз (нефт, газ, фосфат… каби) энергетик секторида бўлмайди, чунки бу секторни Ибн Алий ва унинг вазирлари Британиянинг (Петрофак, Бритичгаз ОМV… каби) ширкатларига топшириб бўлган. Юртда серҳосил ер майдонларидан бошқа ҳеч нарса қолмаган. Аммо бу ерлар Бурқиба ва Ибн Алилар замонидан буён кети узилмай келаётган ҳукуматлар томонидан бекор ташлаб қўйилди. Бунга далиллар кўп, жумладан, сизиб чиққан далиллардан бири, ҳукуматнинг парламент мажлисига киритган «хорижликларга мулк қилиб бериш тўғрисидаги таклиф»и бўлди. Бу далилларнинг иккинчиси, хорижликларга 7000 евро эвазига фуқаролик бериш, хорижликларга эса, қонунга кўра, энг унумдор ер мукофот қилиб бериш тўғрисида… Агар хорижликка бу қонун ўтмаса, бу мустамлакачи серҳосил ерларни деярли мулк сифатида узоқ муддатга ижарага олиш билан ҳукмронлик қилишга ўтади. Бунинг ҳеч ажабланарли ери йўқ. Ахир, (1964 йилда «қишлоқ хўжаликка оид кўчириш»да кўчириб ташланган) ғарблик мустамлакачилар қайтиб келиб, яна ўз ерлари ва ер бойликларига эгалик қилишмоқда, холос. Депутатларимиз эса уларга муносиб қонунларни уриниб юриб ишлаб беришмоқда… Бу қонунларидан энг хатарлиси, Европа Иттифоқи билан кенгқамровли чуқур битим бўлиб, унинг асосий банди қишлоқ хўжалиги секторларига тааллуқлидир. Демакки, Европа Иттифоқи бизнинг деҳқончилик ерларимизга кўз олайтирмоқда, юртимиздаги қонун чиқарувчи депутатлардан ерга эга бўлишга оид қонунларни ўзгартириш билан фойдаланмоқда, токи, мустамлакачи ширкатларга ерларимизга чанг солиш, бинобарин, озиқ-овқат хавфсизлигимизни қўлга олиш осон бўлсин.

Эй Тунисдаги мусулмонлар!

Жамна, Қарқана, Фаввор, Татовин, Савосий… каби ерлардаги воқеа-ҳодисалардан қуйидагилар аён бўлди:

Тунисда эр кишилар етишмовчилиги йўқ, чунки унинг деҳқон йигитлари кечаю кундуз завқ билан меҳнат қилиб толмайдилар. Бироқ уларга заиф ҳукуматлар йўлларига ғов бўлишяпти, тазйиқ ўтказишяпти, ё анави банклар «эҳсон»ига қарашга ёки ажнабий сармоядорнинг келиб айримларини ишлатишини кутишга мажбур қилишяпти.

Бу юртда мол (маблағ, экин экиладиган ер, оғир саноат учун керакли ер ости бойликлари) етишмовчилиги ҳам йўқ.

Бироқ ҳукумат дунё кучлари унга тиқиштирган капиталистик тузумни татбиқ қилиш билан юртдаги кризиснинг амалдаги сабабчиси бўлди. У динор қийматини кундан-кунга пастлатиб юборувчи сиёсатни қўллади ва заифлик қилиб ёки хоинлик қилиб, ер ости бойликларини мустамлакачи ширкатларга топшириб қўйди. Бугун эса Ибн Али қонунлари бўлган давлат мулклари вазирлиги қонунларини татбиқ қилиш баҳонасида янги мустамлакачиларга унумдор ерларимизни топшириб юборишга тайёрланяпти. Афтидан, у зўравонлик гурзисини қайта қўлига олди ва Фаввор воҳасини тиконли симлар билан қуршаб, уни армияси ҳукмронлиги остида ушлаб турибди. Бу қилмишни Жамнада ҳам такрорламоқчи бўлаётган кўринади. Унинг юрт жанубида, хусусан, Қабалий ва Татовин саҳроларида бой минтақаларни ҳарбийлаштиргани маълум.

Шу ерда зобитларимиз ва аскарларимизга мурожаат қилмоқчимиз:

Аслида, сизнинг бурчингиз Тунис ва унинг аҳлини уларга макр қилаётган душмандан мудофаа қилишдир. Бугун сизга ҳукуматнинг мустамлакачи доираларга бутунлай тиз чўкиб бўлганлиги яққол фош бўлди. Улар юртнинг шунча бойликларидан воз кечишгач, энди ерларимизни янги мустамлакачиларга топшириш билан Европа Иттифоқини юртимизга ҳукмрон қилиш сари қадам ташламоқда. Сиз ҳукумат ва депутатлар мажлисининг юрт аҳлига ерларни обод этиб, улардан фойдаланишига йўл қўймасликларига розимисиз? Улар Тунис заминини мустамлакачи қўлига топшириш устида тил бириктиришларини қўллаб-қувватлайсизми?! Аҳлингиз ва юртингизни ҳимоя қилишга буюк Аллоҳ номи билан ичган қасамёдингизни унутдингизми?! Юртингиз, Умматингиз ва бойликларингизни ҳимоя қилишга киришиб, биз билан бирга юртдан мустамлакачилар ва уларнинг малайларини супуриб ташлаш вақти келмадими?! Сизга ҳам, ҳар бир ақлирасо кишига ҳам юртда эр кишилари етишмовчилиги ҳам, мол етишмовчилиги ҳам йўқ эканлиги яққол маълум бўлди. Бу юрт кишиларига фуқаро олдига тортилган тикон симларни очиб ташлайдиган ва уларга ризқ топишларига ҳеч қандай миннат ва озорсиз ёрдам берадиган Ислом тузуми етишмайди, бу тузумни татбиқ қилувчи рошид раҳбар етишмайди. Рошид раҳбар ҳам шу юрт кишиларидан бўлади, юрт кишилари ҳам ундан бўладилар, бу рошид раҳбар юртга кўз олайтирувчи мустамлакачи душманлар билан дўстлашмайди, аксинча, фуқарони ҳимоя қилувчи хавфсизлик совути бўлади, куч-қудрат ва улуғликка етакловчи етакчиси бўлади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими

Телефон: 71345949, 21430700

Факс: 71345950

Матбуот бўлими сайти: www.ht-tunisie.info

Tagsдавлат мулкиЖамна аҳлиэгаллаб олиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Franklin Templeton: Американинг геосиёсий стратегиясидан навбатдаги қадам

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Демократиядан олдин ўз тарафдорларини инсонийликдан мосуво қилган бирорта ҳам тузум бўлмаган»

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Раббоний уламоларнинг шарафли позицияларидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/