Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
25 март куни фарзанд ва набираларини ҳақда собит қилиб ўстирган, Уммат фарзандларини ҳам дуоларида унутмаган яна бир онахонимиз – Ҳикоят Мирпоччаева Роббиси ҳузурига риҳлат қилдилар. Ҳикоят ая ҳам фарзандларига исломий таълим-тарбия бериб, ўзлари ҳам бу неъматдан баҳраманд бўлганлари учунгина золимлар зулми ва таъқибига учраган онахонлардан эди. Ҳеч шубҳасиз, Ҳикоят аядек Уммат тарбиячилари бор экан, бу заминимиздан тақволи, мард, собит ва собир ўғлонлар етишиб чиқаверади.
Биз Аллоҳ таолодан Ҳикоят аяни ўз раҳмати ила буркашини, Фирдавсул-аъло аҳлидан қилишини, зурриёдларини онахон ният қилганларидек Ислом ва мусулмонларга хизмат қиладиган мўмин ва мўминалар бўлиб етишишларини сўраб дуои илтижо қиламиз. Онахоннинг оиласи, фарзандлари ва бошқа яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор қиламиз ҳамда Аллоҳдан офият ва сабру жамил сўраб қоламиз. Бундай ҳолларда вожиб бўлган энг муносиб ушбу сўзни айтамиз:
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчилармиз.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!