| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Марказий Осиё яна “катта ўйин” қуршовида

Марказий Осиё яна “катта ўйин” қуршовида

By htadmin
28.11.2025
271
0
Share:

Марказий Осиё яна “катта ўйин” қуршовида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 25-27 ноябр кунлари Украина уруши туфайли бир-бирига кескин рақибга айланган икки геосиёсий куч бир вақтда, бир минтақада ўз дипломатик ҳаракатларини амалга оширди. Бу ҳаракатлар гўёки Россия томонидан: “Биз бу ерда эдик, биз бу ердамиз ва биз бу ерда бўламиз”, Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан эса: “Биз янги йўл очиб кириб келдик” деган маънода бир-бирига сигнал бўлди.

25 ноябрь куни президент Путин Бишкекка давлат сафари билан келди. Садир Жапаров уни Трампнинг Абу-Дабидаги кутиб олиниш маросимини эслатадиган дабдабали тарзда қарши олди. Бу манзарада, Путин ўзини амалда бўлмаса-да, рамзий жиҳатдан “Марказий Осиёнинг вассал ҳудудлари устидан ҳукмронлик қилаётган Рус подшоси” сифатида ҳис қилган бўлса ажаб эмас.

Путин ташриф аввалида Садир Жапаров билан расмий учрашув ўтказди. Унда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми йил бошидан 17% га ўсиб, 4,68 млрд долларга етгани ва келажакдаги лойиҳалар муҳокама қилинди.

“Музокаралар ва давлат қабули тугагандан сўнг, Лукашенко билан суҳбат бўлиб ўтади, ўша куннинг кечки пайтида, яъни 26 ноябрда, ОДКБга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида норасмий тушлик бўлиб ўтади”, – деди Путиннинг ташқи сиёсат масалалари бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Путиннинг Садир Жапаров билан суҳбати ва ОДКБ саммити Москванинг минтақадаги таъсирини сақлаб қолиш учун қилинган навбатдаги қадами бўлди. Буни, Россиянинг Марказий Осиёда қўллаётган “мажбурловчи интеграция” стратегиясининг намунаси деб баҳолаш мумкин. Бу стратегия ортидаги   мақсадлари: “Манас”даги ҳарбий базасининг мавжудлигини узайтириш, “Қамбар-Ота-1” ГЭС лойиҳасида Россия компанияларининг устунлигини таъминлаш ва ОДКБни минтақадаги асосий ҳарбий платформа сифатида сақлаб қолиш ортидан минтақани хавфсизлик ва иқтисодий жиҳатдан Москвага қаттиқроқ боғлашдир. Чунки Россиянинг хавфсизлик ва энергетик устунлиги заифлашаётгани туфайли айнан қарамлик яратиш орқали ўзини геосиёсий кучга айлантирмоқда. Украина уруши Россиянинг ғарбий дарвозасини ёпганлиги сабаб Москва учун Марказий Осиё энди фақат “орқа ҳовли” эмас, балки ўзининг геостратегик ҳаётий майдонига айланди.

Збигнев Бжезинский “Катта шахмат доскаси” китобида Марказий Осиёни “Евроосиё Болқони” деб тушунтирар экан, жумладан, шундай деган эди: “Евроосиёнинг ғарбий чегараси – Украина ва Болтиқбўйи мамлакатлари АҚШ ва НАТО назоратига ўтса, Россия империясини қайта тиклаш имкони йўқолади. Лекин бунинг эвазига Россия ўзининг диққатини Евроосиё Болқони, яъни Марказий Осиё ва Кавказга қаратишга мажбур бўлади. Бу минтақа – энергия ресурслари, геостратегик нуқтаи назардан жуда муҳим… Агар Россия Марказий Осиёда устунликни йўқотса, у глобал ўйинчи эмас, балки фақат минтақавий куч бўлиб қолади”.

Путин бошчилигидаги Бишкек тадбирлари билан бир вақтда ЕИнинг комиссарлари – Энергетика ва саноат бўйича Йозеф Сикела ва Халқаро ҳамкорлик бўйича Марта Кос – Global Gateway стратегияси доирасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё ва ЕИнинг учинчи иқтисодий форуми ҳамда Транскаспий транспорт йўлаги ва ўзаро боғлиқлик бўйича инвесторлар форумида иштирок этиш мақсадида Тошкентга расмий сафар билан келди. Бу тадбирлар апрел ойидаги биринчи саммитга боғлиқ навбатдаги қадам ҳисобланади. Асосий мавзу – Транскаспий халқаро  коридори (“Middle Corridor”) бўлиб, бу лойиҳа Россияни четлаб ўтувчи транспорт йўлагини яратишга қаратилган. ЕИ бу йўлак ёрдамида Россия газига қарамликдан қутулишни ва Хитой–Европа орқали юк ташишнинг 15-20%ни ўзига тортиб олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, “яшил энергетика” лойиҳалари доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистонда қуёш ва шамол электр станциялари қурилиши, рақамли инфратузилма ва 5G тармоқларини ривожлантиришда Huawei ўрнига Европа компанияларининг кириб келиши ҳамда GSP+ статусларини сақлаб қолиш кўзда тутилмоқда. Ушбу мақсадларга қаратилган “Global Gateway” дастури Марказий Осиёда ҳудудни эгалламасдан туриб, уни ўзига боғлаб олишнинг ёрқин мисолидир.

ЕИнинг мазкур қадами Ҳалфорд Маккиндернинг “Heartland” назарияси бугунги кунда ҳам фаол эканлигини билдиради. Унинг “Ким Шарқий Европани назорат қилса, Heartland (Ернинг юраги)ни назорат қилади, ким Heartlandни назорат қилса, Жаҳон ороли (Евроосиё ва Африка)ни назорат қилади, ким Жаҳон оролини назорат қилса, дунёни назорат қилади” деган формуласи Марказий Осиёни дунёнинг географик марказидаги энг муҳим нуқта қилиб кўрсатади.

Тошкентдаги 25-27 ноябр воқеалари шуни кўрсатадики, ЕИ эндиликда ўзини қоидалар ва қонунлар асосида ҳаракат қилувчи “норматив куч” сифатида эмас, балки анъаналарига зид келса ҳам, ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган геоиқтисодий ўйинчи сифатида намойиш қилмоқда. Хитой эса, ҳозирча вазиятни четдан кузатувчи ролни танлаган, аммо Транскаспий коридоридаги ҳар қандай илгарилаш унинг “Бир камар – бир йўл” ташаббусини ҳам кучайтириши кутилмоқда.

Икки кучнинг икки пойтахтда бир вақтдаги тўқнашуви Марказий Осиёнинг “катта ўйин” майдонига айланаётганини очиқ кўрсатди. Фақат бу сафар ўйин қурол-яроғ билан эмас, балки портлар, оптик толали кабеллар, қуёш энергетикаси ва катта инвестиция битимлари орқали олиб бориляпти. Бу “катта ўйин”да Марказий Осиё ҳукуматларининг “кўп векторли сиёсат”ини сақлаб қолиши қийинлашиб бормоқда. Бошқача айтганда, “икки стулда ўтириш” имконияти тобора камайиб бормоқда.

Бугунги кунда мустамлакачи кучларнинг минтақа устида таъсир учун олиб бораётган рақобати Марказий Осиё халқларини мустамлака объекти деб қарашидан келиб чиққани учун бунда фақат ўз геосиёсий ҳисоб-китобларини илгари суради, халқ манфаатларини эмас. Агар бирор давлат мусулмон юртлари устидан таъсир ўтказишга, уларнинг бойликларига эгалик қилишга ёки сиёсий лойиҳаларини сингдиришга интилаётган бўлса, бу ҳол қандай номланишидан қатъий назар, мустамлакачиликдир. Ўз навбатида, мусулмонлар хавфсизлиги куфр давлатининг қўлида бўлиши асло мумкин эмас. “Middle Corridor” эса, Уммат бойликларини талон-тарож қилиш учун барпо этилаётган транспорт йўлагидир.

Шундай экан, минтақа халқлари адолат билан бошқарадиган, унинг манфаатларини чин қабул қиладиган, ҳимоя қиладиган ва истак-мақсадларини рўёбга чиқарадиган холис бир бошқарувни белгилаб олмоғи лозим. Агар, бир асрлик тарихига назар ташласа, бири кетса, ўрнига бошқаси келган ҳокимларнинг барчаси ўзининг ва ўзи итоат қилаётган ташқаридаги хўжайинларининг манфаатларини биринчи ўринга қўйганини, қўлидан келса ҳам халқига бирон бир яхшилик қилмаганини, балки “яхшилик” деб номлаётган ташаббуслари ортида алдов ва хиёнат, халқ учун хорлик ва қарамлик ётганини кўради. Бироқ сўнгги юз йилликдан олдинги, ҳақиқати бугунги сохта тарих китобларидан ўчириб ташланган даврига қараса, Ислом Уммати дунёда олам гули ва инсониятнинг ҳидоят сари етакчиси бўлганини, Уммат итоат қилган Халифалик давлати эса, Аллоҳнинг Шариатини татбиқ қилиш орқали ер юзига Ислом адолати ва нурини тарқатган эзгулик ҳимоячиси бўлганининг гувоҳи бўлади.

Демак, мусулмон халқлар мустамлакачи Ғарб йўқ қилган Халифалик давлатини қайта тикламоғи ва инсоният ичида энг яхши Уммат мақомини қайтадан қўлга киритиш учун бор куч ва имкониятини сарфламоғи лозим. Аллоҳ таоло айтади: 

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ ۗ

– “Сизлар инсонлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро, сизлар яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”.            (Оли-Имрон:110)

 

Иззатуллоҳ

28.10.2025й

TagsМарказий Осиё яна “катта ўйин” қуршовида
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ким сени бадбахт қилиб қўйди болам?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ишчи кучи биздан, бойиш эса бошқадан – “Яшил водород” номи билан ким фойда кўради?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй мусулмонлар армиялари! Ғазога ёрдам кўрсатиш учун хоин ҳукмдорларингиз рухсатини кутманглар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • 06.06.2026

    ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • 06.06.2026

    ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/