Республика президентлиги сайловлари ҳукми
بسم الله الرحمن الرحيم
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
24 октябрда кутилаётган республика президентлиги сайловларида қатнашиш мусулмонлар учун очиқ ҳаромдир. Бунга далил қуйидагилардир. Аввало, Шариат буюрган тузум Халифалик тузуми бўлиб, демократияга асосланган республика тузуми Исломдаги бошқарув тузуми эмас. Қолаверса, давлат раҳбари бўладиган шахсда еттита сифат тўла топилиши шарт: мусулмон бўлиши, эркак киши бўлиши, балоғатга етган бўлиши, ақлирасо бўлиши, қул эмас, озод бўлиши, одил бўлиши ҳамда давлат раҳбари машаққатлари ва масъулиятларини кўтаришга қодир бўлиши. Қачонки бу шартлардан бирортаси шахсда топилмай қолса, Шариат аҳкомлари нуқтаи назари бўйича, бу шахснинг давлат раҳбари бўлиши жоиз эмас. У татбиқ қиладиган тузумга келсак, Ислом тузуми ва аҳкомларини татбиқ этмоғи лозим. Чунки татбиқ раҳбарнинг иши бўлиб, одамлар Аллоҳнинг шариати тўлиқ татбиқ этилаётганига ишонч ҳосил қилмоқлари лозим. Агар у Ислом аҳкомларини татбиқ қиламан, дея иккиланмай очиқ айтса, уни сайлаш жоиз. Ижро этиш лозим бўлган Ислом аҳкомлари жумласига Халифалик тузумини эълон қилиш, Исломий юртларни Халифалик давлати соясига бирлаштириш, кофирлар босиб олган Исломий юртларни уларнинг босқинчиликларидан ва ҳаётнинг ҳамма соҳасидаги нуфузларидан озод этиш ҳамда Ислом рисоласини бутун дунёга етказиш киради.
Ўзбекистондаги президентликка ўз номзодликларини қўйган амалдаги Ш. Мирзиёев ва бошқа шахсларга назар ташлаган киши шунинг гувоҳи бўладики, уларнинг орасида Ислом аҳкомларини татбиқ қилмоқчилигини, Роббимиз фарзи, қудратимиз манбаи бўлган Халифаликни қайта барпо этмоқчилигини ҳамда Исломий юртларни ажнабий босқинчиликдан тозаламоқчилигини ва Умматга ўз барқарорлиги, бирлиги ва бойликларини қайта олиб беражагини очиқ айтган ҳеч ким йўқ. Шунинг учун улардан бирортасини давлат раҳбари қилиб сайлаш шаръан мумкин эмас. Модомики, бу номзодлар илмоний дастурга риоя қилишни, илмоний республика низомини ҳимоя қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб, шунга қасамёд қилмоқчи бўлаётган эканлар, уларнинг сайловларида қатнашиш ўша ғайриисломий дастурни, кофир ажнабий давлатлар нуфузини, бутун юртда кенг тарқалган коррупцияни ва ҳоказоларни ҳимоя қилишни, раҳбарларнинг Аллоҳ нозил қилмаган нарсалар билан ҳукм юритишларига ёрдамлашишни англатади. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳунинг қуйидаги сўзларига кўра, мусулмонлар Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм юритишга буюрилганлар:
إِنِ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلّهِ
– “Ҳукм юритиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хос”. (Анъом:57)
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللّهُ إِلَيْكَ
– “Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!” (Моида:49)
Исломга эътиқод қилган, аммо у билан ҳукм юритмайдиган раҳбар золим фосиқдир:
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
– “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар золимлардир”. (Моида:45)
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
– “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар фосиқлардир”. (Моида:47)
Аммо Ислом билан ҳукм юритишни инкор этиб, уни яроқсиз деб, у билан ҳукм қилмаслик – Аллоҳ сақласин – куфрдир:
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
– “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир”. (Моида:44)
Эй Ўзбекистондаги мусулмонлар! Бу сайловларда қатнашиш билан катта гуноҳни бўйнингизга олишдан сақланинг! Фақат ҳокимият тепасидаги шахсларнинг ўзгариши билан ҳақиқий ўзгаришлар бўлишидан умидвор бўлишни бас қилинг! Зеро, воқеда ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, демократик тузум сақланиб қолаверар экан, президентлару ҳокимлар ҳар қанча алмашмасин, бу сизга ҳеч қандай яхшилик келтирмаяпти, аксинча, аҳволингиз кундан кунга ёмонлашиб бормоқда. Бугунги ботил ва адолатсиз тузумдан бутунлай воз кечиб, Ислом тузумини ҳаётга қайтаришга ҳаракат қилиш ягона нажот йўли эканлигигни англаб етиш вақти келди.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ
– “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан уни қабул қилинглар”. (Анфол:24)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Фаррух
22.10.2021й
Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз.
Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди.
Сайловга 3-мартаба хам номзотини қўйган экан.
Мен сайловга бормайман ва яқинларим хам қатнашмайди.
Бир куни катта синглимни кайнаси ва катта ўғли Абдуроп акамииз билан хаж маросимига жўнашди.
Кузатиш учун кетадигон куни бордим.Чунки қуда деган алоқалариимиз бор. Мехмон хонада 10-га яқин атрофида одамлар ўтирдик.
Шу ўтиршда қуда тоғамиз қособ Абдул Хаким ака .Сайловлар ва сайловдаги мағлубиятлар хақида гапира туриб "Мени кўрсатиб "Шулар каби ифлослар сайловга қатнашмади ва АбдуСаттор овозни оз олди ва сайловда мағлуб бўлиб қолди" деб роса хақорат қилди. Алал оқибат иккимизни сухбатимиз жанжалга айланди. Мени уйидан хайдаб солди. Аммо акаси Абдил Хай ака рахматлик менга қараб "Эй қори ўтиринг турманг" деди. Шунча хақоратларга "Аллох учун сабир қилдим ва хақни барала айтиб турдим" аммо атрофдаги одамлар бир оғиз қўйинг Абдулхаким "уйингиздаги мехмонни хайдаманг" дейишга хам ярашмади.
Ха майли қолганлар бир оғиз сўзга ярамасин у дастурхонда бирга ўтирган Ёрмат қори таксист айтса бўлар эди. Аммо у одам хам тиржайиб оғзига толқон солиб олгандек жим турибди.
Бу ишлар хам ўтиб кетди. Бу ерда мен ғарибни хурматим тўкилиб хам қолмади ёки бир жойим камайиб хам қолмади.
Аммо Аллохни хузурида қиёмат куни бу дастурхон устидаги мусулмон биродарларимиз билан бўладигон хисоб китоб на қадар оғир бўлади. Уларку тушинмай харомга шижоат қилишмоқда,мен тушиниб туриб харомдан қайтармоқдаман. Аммо макон харомга рози бўлгани макони бўлгани учун минг афсус мен минг карра мазлум бўлдим .Ака укаларим хам борганимдан хафа бўлишди.
Аллохим мен ғарибни афв эт . Аммалларимизни холис қабул эт. Риё ва одамлар кўрсинга қилган амаллардан қилиб қўймагинг амин Ё Зал Жалоли вал Икром !!!
Amin Ya Robbal a'lamin!