| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Қозоғистон режими Исломга қарши курашда давом этмоқда

  • Мусулмонлар ва уларнинг қўшинларига: Америка қўлини юртларингиздан тортинг!

  • Британия Нетаньяху ҳукуматига санкциялар жорий этиш бўйича Европа иттифоқига бошчилик қилмоқда 

  • Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Исломга қарши курашиш учун тузилган ташкилотми? 

  • Туниснинг «Финикс Экспресс 2026» машғулотларига мезбонлик қилиши — қарамликни яна бир бор мустаҳкамловчи ҳалқадир

  • Ғарбда мусулмонларга нисбатан адоват кучайиб бораётган бир пайтда, мусулмонларнинг мавжудлиги жамиятлари учун энг буюк неъматдир

  • Франция ва унинг ҳижобга қарши уруши!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Британия Нетаньяху ҳукуматига санкциялар жорий этиш бўйича Европа иттифоқига бошчилик қилмоқда 

Британия Нетаньяху ҳукуматига санкциялар жорий этиш бўйича Европа иттифоқига бошчилик қилмоқда 

By htadmin
20.09.2026
0
Share:

Британия Нетаньяху ҳукуматига санкциялар жорий этиш бўйича Европа иттифоқига бошчилик қилмоқда 

Сўнгги ўн йилликлар давомида Британиянинг бир гуруҳ Европа давлатларига бошчилик қилиб, яҳудий вужудига очиқ-ойдин санкциялар жорий этишга ҳаракат қилиши камдан-кам учрайдиган ҳолатдир. Ҳатто бу санкциялар рамзий тусда бўлган тақдирда ҳам, Британия одатда яҳудий вужуди билан бундай очиқ равишда тўқнашишни ўз услуби деб билмаган. Кўпинча у яҳудий вужудининг ўзи учун мақбул бўлмаган хатти-ҳаракатларини дипломатик восита ва усуллар орқали ҳал қилишга уринар, улар ўртасида очиқ тўқнашувлар намоён бўлмас эди.

Бироқ бу сафар Нетаньяху ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари Британия учун тоқат қилиб бўлмайдиган даражада кескинлашган кўринади. Зеро, Британия ҳали ҳам ўзини тарихан Фаластин учун масъул деб ҳисоблайди. Унинг нуқтаи назарича, яҳудий вужудидаги ўта ўнг кучлар «қизил чизиқлар»ни бузишни бошлади. Шу ҳолат Британияни бу сионистик ўнг қанот оқимини тўхтатиш ва унинг Фаластиндаги сиёсий воқеликни тубдан ўзгартиришининг олдини олиш учун қатъий ва очиқ позиция эгаллашга ундади.

Британияни ўзининг одатий вазминлиги ва дипломатик ёндашувидан чиқарган нарса — Нетаньяху ҳукуматининг «E1» деб аталувчи лойиҳани амалга оширишни бошлаганидир. Яҳудий вужудининг аввалги ҳукуматлари Британия ва Европа босими туфайли ушбу лойиҳани амалга оширишдан ўзларини тийиб келган эди. Аммо бу сафар Нетаньяху ҳукумати ўзининг экстремистик аъзолари рағбати билан дадил ҳаракат қилди ва лойиҳани амалий қадамлар билан илк бор бошлади. Хусусан, «E1» ҳудудида 1200 та турар жой қуриш учун тендер эълон қилди.

Бу эса Британияни жиддий норози қилди ва уни яҳудий вужудига қарши очиқ санкциялар жорий этишга ундади. Британия бу борада ўзи билан бирга 12 та Европа давлатини, жумладан Франция, Испания, Дания, Швеция, Норвегия, Финляндия, Ирландия, Исландия, Португалия ва Польша ҳамда Канадани бирлаштирди.

Ушбу санкциялар қуйидагиларни ўз ичига олади: яҳудий кўчманчилар манзилгоҳларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилишни тақиқлаш ҳамда кўчманчилар манзилгоҳларини қуришни молиялаштириш билан боғлиқ компаниялар ва шахсларга нисбатан санкциялар жорий этиш.

Бу давлатлар санкциялар жорий этишни айнан қурилиш бўйича тендер эълон қилиниши билан боғладилар. Бундан ташқари, санкциялар жорий этилишига бошқа сабаблар ҳам кўрсатилди. Аммо уларнинг аҳамияти «E1» масаласига нисбатан камроқ эди. Улар орасида яҳудий кўчманчиларнинг Фаластин аҳолисига қарши зўравонлиги кучайиб бораётгани ҳамда Нетаньяху ҳукуматининг уларга қарши кўчманчилар томонидан амалга оширилаётган этник тозалашни бевосита қўллаб-қувватлаётгани тилга олинди.

Гарчи ушбу санкциялар енгилдек кўринса-да, уларнинг рамзий аҳамияти жуда катта. Улар яҳудий вужудига жиддий сигналлар юбориб, уни қабул қилинган чегаралардан ошиб кетишдан огоҳлантиради. Шунингдек, Ғарбий Соҳилни бўлакларга ажратиш ва уни ўзаро боғланган Фаластин тузилмасини барпо этиш қийин бўладиган ҳудудларга парчалаш жараёнини давом эттирмасликни талаб қилади.

Булардан кўзланган мақсад — фаластинликларнинг Фаластин давлати барпо этиш ҳуқуқи ғоясини тирик сақлаб қолиш, ёки улар айтганидек, «икки давлат ечими»ни амалга ошириш имконини сақлаш, шунингдек, Фаластин халқи учун ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқининг энг қуйи даражасини ифодаловчи қандайдир автоном бошқарув ҳудудини барпо этиш имкониятини сақлаб қолишдир.

Британия яҳудий вужудига қарши оҳангини сезиларли даражада кескинлаштирди. Бу борада унинг ташқи ишлар вазири Эдд Милибэнд шундай деди:

«(исроил) ҳукумати кўчманчилар томонидан амалга оширилаётган этник тозалашга кўз юммоқда».

У кўчманчиларнинг хатти-ҳаракатларини «этник тозалаш» деб атади ва яна:

«Биз томошабин бўлиб туришни рад этамиз», — деди.

Британиянинг ушбу кескин баёнотлари натижасида яҳудий вужудининг Британияга нисбатан жавоби ҳам кескин бўлди. У Британиянинг Қуддус шаҳрининг шарқий қисмидаги консулхонасини ёпишга ва британ дипломатларининг аккредитациясини ўттиз кун ичида бекор қилишга қарор қилди.

Америкага келсак, Британия Нетаньяху ҳукуматига қарши санкциялар тўғрисидаги қароридан уни олдиндан хабардор қилган эди. Яҳудий вужудидаги 12-канал журналистларидан бири Барак Равиднинг АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, улар шундай деган:

«Трамп маъмурияти Британиянинг (исроил)га санкциялар жорий этиш қадамига қаршилик қилмади. Гарчи биз санкциялар жорий этиш борасидаги ушбу қадамга рози бўлмасак-да, Нетаньяхунинг Ғарбий Соҳилдаги сиёсати туфайли сизлар билан бир хил кўнгилсизлик ҳиссини баҳам кўрамиз».

Америка ташқи ишлар вазири Марк Рубио эса:

«Биз минтақада беқарорлик келтириб чиқарадиган ҳеч қандай нарсани истамаймиз», — деди.

Албатта, Британия ва Европа давлатларининг яҳудий вужудига қарши санкцияларининг мақсади Фаластин аҳолисига адолат ўрнатиш эмас. Балки унинг мақсади — Британиянинг Яқин Шарқдаги нуфузини сақлаб қолиш, Америка билан бир қаторда минтақадаги ролини асраш ва Британия сиёсатини умуман Ғарб стратегияси учун минтақадаги «хавфсизлик клапани»га айлантиришдир.

Шу мақсадда Британия мазкур санкциялар орқали Нетаньяху ҳукуматини ағдариш, яҳудий вужудида бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловларда янги сиёсатчиларнинг муваффақият қозонишини таъминлаш ва шу орқали кўчманчилар сиёсатига қайтишни чеклашга умид қилмоқда. Зеро, бу сиёсат Республика партиясидаги евангелистлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда, бироқ бошқа давлатларда бундай қўллаб-қувватлаш мавжуд эмас.

Энди исломий юртлардаги ҳукмрон режимлар ўзларига таҳдид солаётган стратегик хавф-хатарлар ва яҳудий вужудининг уларга нисбатан очиқдан-очиқ такаббурлиги ва тажовузи қаршисида нима қилаётганига келсак, улар одатий одатларидан нарига ўтганлари йўқ: ё қоралаш ва қораловчи баёнотлар билан чекланмоқдалар, ёки таъсир кучига эга давлатларнинг қарорларини олқишлаб, уларни  қаршиламоқдалар.

Жумладан, Туркия, Покистон, Миср, Саудия Арабистони, Қатар, Иордания ва Бирлашган Араб Амирликлари каби саккизта асосий давлат Британия ва Европа санкцияларини олқишлади. Зеро, бу давлатларнинг қўлидан баёнот беришдан бошқа нарса келмаётир. Улар ҳеч бўлмаганда ўзларининг улкан ҳарбий ва иқтисодий имкониятларидан фойдаланиб, яҳудий вужудига қарши санкцияларни ўзлари жорий этиш ўрнига, бошқа давлатларнинг унга қарши қўллаган санкцияларини олқишлаш билан кифояланмоқдалар. Гўёки бу масала уларга умуман дахлдор эмас!

Мустамлакачи давлатларнинг санкцияларига суяниш мусулмонларни Америка ва яҳудий вужудининг зарбалари остида қолишдан халос қилмайди. Айниқса, Британия ва унинг маккор, тил бириктирувчи Европа давлатларининг тузоқлари остида турган бир пайтда бу йўл ҳеч қандай нажот келтирмайди.

Ислом Уммати ўз душманларига қарши туриш ва хавф-хатарларни бартараф этишда ўз кучига таяниши лозим. Бу эса унинг ўз кучларини ягона бир вужудда бирлаштириши билангина амалга ошиши мумкин. Ана шу вужуд (Давлат) Умматнинг дахлсизлиги ва манфаатларини ҳимоя қилиб, уни ташқи ва ички хавф-хатарлардан асрайди.

Абу Ҳамза ал-Хатвоний

Роя газетасининг 2026 йил 16 сентябр чоршанба кунги 617-сонидан

TagsБританиясанкциялар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка армиясининг Африкада терроризм хавфини бартараф этишга оид беш йиллик режаси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШнинг иқтисодий таназзулга юз тутиши

  • МАҚОЛАЛАР

    ЧЎЛПОН-ОТА ДЕКЛАРАЦИЯСИ: МАРКАЗИЙ ОСИЁДА КИМ ТАЪСИР АРХИТЕКТУРАСИНИ ҚУРАДИ?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 9 сентябрда Гонконгда ўтказилган ўн биринчи “Бир макон — бир йўл” саммити доирасида Ўзбекистон Миллий банки Хитойнинг Чегаралараро ...
  • МАҚОЛАЛАР

    BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув?

    BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган дунё тартиботига дарз кетгани энди ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Илгари дунё давлатлари гўёки ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 7 сентябрда Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш таклифлари тақдим этилди. Расмий маълумотга кўра, мамлакатда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Газпром» раҳбари Алексей Миллер 2026 йил бошидан Россиянинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 70 фоизга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: