| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›400 мингта уй UZKAD’га киритилади: давлат учун қулайлик, халқ учун солиқ тузоғими?

400 мингта уй UZKAD’га киритилади: давлат учун қулайлик, халқ учун солиқ тузоғими?

By htadmin
10.05.2025
455
0
Share:

400 мингта уй UZKAD'га киритилади: давлат учун қулайлик, халқ учун солиқ тузоғими?

بسم الله الرحمن الرحيم

Жорий йилда 400 мингта якка тартибдаги уй UZKAD тизимига киритилиши маълум қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрел куни кадастр хизмати ва ер ҳисоби бўйича тақдимотда иштирок этиб, келгусида 6,3 миллион уйни ҳам тизимга киритиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Бунинг натижасида фуқаролар учун мол-мулкни расмийлаштириш, сотиш, ижарага бериш, мерос қилиш, гаровга қўйиш каби жараёнлар енгиллашиши айтилди. Шунингдек, кўчмас мулкларнинг бозор баҳоси ва кадастр қиймати ўртасидаги фарқни бартараф этиш учун оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилди.

UZKAD нима?

UZKAD (“ЎзКадастр”нинг қисқартмаси) – бу кўчмас мулкка оид барча маълумотлар сақланадиган давлат ахборот базаси. Тизимнинг асосий вазифаси – барча ер участкалари, уй-жойлар ва иншоотларни рақамли шаклда давлат рўйхатига олиш, уларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш ва бу орқали иқтисодий-ҳуқуқий фаолиятни шаффофлаштириш.

Шавкат Мирзиёев 2024 йил 5 мартдаги фармони орқали кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий қилишни буюрди. Унга кўра, кадастр қиймати ва бозор нархи ўртасидаги фарқ туфайли юзага келаётган муаммолар бартараф этилиши лозим. Энди Тошкентдан бошлаб бутун республика бўйлаб мулкларнинг янги баҳолаши амалга оширилади.

Хўш, UZKAD давлат учун қулайлик ва халқ учун тузоқ эмасми?

Аввало таъкидлаш лозимки, ушбу тизимга унинг ўзидан келиб чиқиб яхши ёки ёмон деган баҳони бериш хато ҳисобланади. Чунки UZKAD тизими илм-фан маҳсули бўлиб, маълум дунёқарашга оид эмас. Масалан, пичоқ билан ноҳақ одам ўлдириш ҳам мумкин, қассоблик қилиб, ҳалол йўлда фойдаланиш ҳам мумкин. Қилинаётган ишнинг яхши ёки ёмонлигига пичоқнинг даҳли йўқ. Шунинг учун UZKAD тизими орқали халққа зулм қилиниши ҳам, қулайлик яратилиши ҳам мумкин. Бироқ Ўзбекистонда бугун капиталистик демократия тузуми ҳукмрон экан, UZKAD тизими халқ манфаатига хизмат қилмайди. Балки ҳокимият эгалари ушбу тизимдан халққа солиқ юкларини кенгайтириш, шахсий мулкларини  назорат қилишда фойдаланади. Ўзбек ҳукуматининг ушбу тизим, яъни рақамлаштириш ортидаги реал мақсади қандай? Бундай кенг кўламли рўйхатлаштириш ва баҳолаш жараёни биринчи навбатда:

давлат бюджети учун солиқ базасини кенгайтириш;

давлат назоратини кучайтириш;

ноқонуний қурилмаларни легаллаштириб, расмийлаштириш орқали ҳисобга олиш;

мулкни гаров, ижара, мерос каби бозор фаолиятига тортиш каби мақсадларни кўзлайди.

Булар ўзбек ҳукумати тилида ижобий тарзда ифодаланган. Бироқ бу жараёнда шахсий мулк устидан давлатнинг тўлиқ ахборот базасига эга бўлиши – фуқароларнинг ҳар қандай мулкий ҳаракати (сотиш, ижарага бериш, таъмирлаш) солиқ ёки рухсат тизимига боғланишини англатади. Масалан, бир фуқаро расмий кадастрдан ўтмаган, ота-бобосидан мерос олган якка тартибдаги хонадонда яшаб келяпти. Энди эса UZKAD уни автоматик рўйхатга олади. Давлат унга хат ёки СМС орқали “уйингиз кадастрга киритилди, баҳоси 500 миллион сўм” дейди. Бундан кейин: Агар эгаси уйни ижарага бермоқчи бўлса, давлатга хабар бериши керак; Агар уйни сотмоқчи бўлса, кадастр баҳосидан солиқ тўлайди; Агар уйда реконструкция қилса, рухсат олиши зарур. Мана шундай қилиб, одам “ўз уйимда ўзим хўжайинман” дейиш ҳуқуқини йўқотади.

UZKAD орқали кадастр маълумотлари янгиланар экан, кўплаб хонадонларга юқори баҳолар қўйилиши эҳтимоли бор. Бу эса мулк эгасини хурсанд қилиши мумкин. Бироқ… Агар солиқлар шуни асос қилиб ҳисобланса, реал даромади паст бўлган одамлар ҳам тўловчига айланади. Айниқса, ишсизлар, пенсияга яшовчилар, қишлоқдаги аҳоли учун бу оғир юк бўлади. Масалан, уйингиз энди 500 миллион сўм эмас, 800 миллионга баҳоланяпти! Лекин бу “қиммат”лик ҳамма вақт фойда келтирмайди, балки бу “муаммолар эшиги”ни очади. Чунки:

Солиқ кўпаяди. Уйингиз қиммат бўлса, солиқ ҳам шунга яраша кўпайиб кетади. Илгари йилига 200 минг тўлаган бўлсангиз, энди 500 минг бўлиши мумкин.

Кўчмас мулкни сотганда ёки совға қилганда, давлатга тўланадиган бож ҳам ошади. Яъни ҳужжат ишларида ҳам кўпроқ пул тўланади.

Кредит олиш осонлашади, лекин бу ҳам ҳаммани хурсанд қилмайди. Чунки одамлар мажбур бўлиб уйини гаровга қўйиб, кредитга ботиб қолиши мумкин. Бу ўринда кредит олиш жоиз ёки ножоизлиги назарда тутилмаяпти, балки тузумдаги ҳолат айтиляпти. Риболи кредит Исломда ҳаром қилинган.

Қисқаси, уй-ерни “қиммат” қилиб кўрсатиш орқали давлат солиқларни кўпайтирмоқчи. Оддий одамлар эса, кўпроқ солиқ тўлашга, гаровда яшашга ёки сотишда қийналишга дуч келиши мумкин.

Халқ тилида айтганда, бу “давлатнинг чўнтагини тўлдириш, халқнинг чўнтагини қоқиб олиш” йўлидир.

Бошқа  жиҳатлар ҳам бор, албатта. Шу билан бирга UZKAD:

– мулкни мерос қилиб бериш жараёнини енгиллаштиради;

– уй-жойни гаровга қўйиб кредит олиш имкониятини очади;

– ер ва мулкка оид баҳсларни камайтиради.

Бир қарашда ҳукумат бу ўзгаришлар орқали фуқароларга қулайлик яратишни кўзлаётгандек туюлиши мумкин. Аслида эса бунда давлатнинг манфаатлари биринчи ўринда турибди. Масалан, мулкни осонлик билан гаровга қўйиш имконияти банклар учун янги “ҳимояланган” кредит бериш йўлини очади. Яъни кредит ёпилмай қолса, банклар мулкни осонлик билан мусодара қила олади. Шунингдек, ер ва мулк баҳсларининг рақамли тизимда камайиши давлатнинг назоратини кучайтиради, чунки барча маълумотлар бир тизимда жамланади ва осон мониторинг қилинади.

Қисқача айтганда, UZKAD орқали мулк устидан мулкдор эмас, давлат ва молиявий тузилмаларнинг назорати кучаяди. Рақамли кўринишда мулк “осон бошқариладиган” ресурсга айланади.

Хўш, давлат тизимлаштирди дейлик, энди нима бўлади?

UZKAD орқали давлат ҳар бир фуқаронинг мулкини, унинг иқтисодий қийматини ва ундан келадиган фойдани назорат остига олади. Бу орқали давлат режалаштириш ва солиқ олишда тўлиқ устунликка эга бўлади.

UZKAD  тизими жорий қилишдан кўзланган мақсад ҳақида Жаҳон банки ҳам ўз ҳисоботларида шундай дейди: “UZKAD орқали кўчмас мулкни баҳолаш ва солиқ базасини кенгайтириш – давлат даромадини оширишда асосий воситага айланади”. (World Bank Country Report: Uzbekistan Tax Reform Strategy, 2023)

Бу ерда сўз халқ манфаатлари ҳақида эмас, бюджет даромади ҳақида кетмоқда. Ахир, бюджет тўлиши учун ким пул тўлайди? Албатта, уй эгалари.

Хулоса ўрнида шуни айтамизки, ҳукумат ушбу тизим орқали халққа умуман қулайлик қилишни мақсад қилаётгани йўқ, гарчи сўзларда шуни даъво қилаётган бўлса ҳам. Балки асосий мақсади – солиқлар тушумини купайтириш. Бу эса ўз навбатида халқнинг иқтисодий аҳволини янада танг қилиши табиий. Дарвоқе, UZKAD тизими Ислом давлати томонидан ишлатиладиган бўлса, фақат одамлар манфаати учун ишлайди. Чунки Ислом давлати ушбу тизимдан солиқ солиш мақсадида эмас, муҳтожларга моддий ёрдам бериш зарурлиги жиҳатидан фойдаланади. Солиқ дейилганда, бугунги ношаръий солиқлар назарда тутиляпти. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:  “Солиқ йиғувчи жаннатга кирмайди”. Мисол учун, Ислом тарихида ҳам кадастр бўлган. Бироқ Исломдаги кадастр солиқ солиш учун эмас, ерларни муҳофаза ва тенг тақсим қилиш учун бўлган. Умар ибн Хаттоб (р.а.) халифалиги даврида Ироқда ерларни қайд қилиш ва хирож тизими жорий этилган. Шунинг учун бу ерда нозик фарқ бор:

Халифаликнинг кадастри – одамларга ғамхўрлик қилиш учун.

Ҳозирги кадастр – халқдан солиқ йиғиш учун. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ

– “Ораларингизда мол-мулкларингизни ноҳақ йўллар билан еманглар”.  (Бақара:188)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

10.05.2025й

 

+2
0

Related posts:

No related posts.

TagsUZKAD
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Рақамли суверенитет нима ва унга ким эгалик қилмоқда?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нега Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашилмоқда?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Франция Фаластин давлатини тан олишини билдирмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/