| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

By htadmin
28.05.2026
24
0
Share:

UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жорий йилнинг 20 май куни Тошкентдаги “Ҳилтон” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармасининг (UzNIF) IPO (акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириш) якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Хуршид Мустафоев Тошкент фонд биржасидаги жараёнларда маҳаллий аҳоли ва хорижлик норезидентлар фаол иштирок этганини олқишлади. Вазир ўринбосари буни мамлакат иқтисодиётига нисбатан “юксак ишонч” рамзи деб атади ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (НАПП) томонидан инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи янги қонун лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилди. Шунингдек, анжуманда жамғарма портфелидаги 6 та йирик давлат компанияси 2028 йилгача хорижий бозорларда Американинг “Franklin Templeton” инвестиция ширкати билан ҳамкорликда якка тартибда IPO ўтказиши очиқланди.

Бироқ расмий доиралар “тарихий ҳодиса” деб тақдим этаётган бу воқелик замирида мустамлакачилик характерига эга иқтисодий тузоқ ётибди. IPO механизми мазмун-моҳиятига кўра, халқнинг мулки ва стратегик корхоналарини қоғоз парчаларига бўлиб сотишдир. “Оддий фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш” ҳақидаги баёнотлар норозиликни юмшатиш учун ишлатиладиган сиёсий найрангдир. Зеро, мазкур қонунчиликнинг асл мақсади маҳаллий аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш эмас, балки Ўзбекистоннинг энг муҳим давлат корхоналари ва инфратузилмалари улушини сотиб олаётган Ғарб трансмиллий корпорациялари фойдасини давлат даражасида ҳуқуқий кафолатлаб беришдир.

Лондон фонд биржаси (LSE) расмий ҳисоботларига кўра, ушбу илк халқаро IPO доирасида 603,6 миллион доллар маблағ жалб қилинган. UzNIF жамғармасининг умумий капитализацияси 1,95 миллиард долларга баҳоланиб, фонд акцияларининг 30 фоизи халқаро бозорга глобал депозитар тилхатлар (ГДР) кўринишида, UZNF ва UZ20 коди остида жойлаштирилган. Ушбу акциялар жамғарманинг ўзи томонидан эмас, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан сотилган. Бу эса тушган барча маблағлар корхоналарни модернизация қилишга эмас, тўғридан-тўғри давлат ғазнасига йўналтирилишини англатади. Яъни ҳокимият ички камомад ва ташқи қарзларни ёпиш учун стратегик бойликларни шунчаки пуллади.

Бу улкан молиявий ўйин ортида BlackRock, Franklin Templeton ва Redwheel каби АҚШ ва Европанинг йирик трансмиллий инвестиция фондлари турибди. Жойлаштириш жараёнида халқаро институционал инвесторлардан йиғилган буюртма ҳажми таклифдан тўрт баравар ошиб, 2,9 миллиард долларни ташкил этган. Натижада 160 дан ортиқ йирик молиявий “йиртқичлар”, хусусан, “якор инвесторлар” ушбу савдога жами 300 миллион доллар нақд маблағ ажратган. “Franklin Templeton” президенти Дженни Джонсон ушбу келишув қисқа муддат ичида хорижий инвесторларга 2,8 миллиард доллардан ортиқ фойда келтирганини мақтаб баён қилди. Бу эса Ўзбекистон ўз активларини хорижлик хўжаларга сув текинга топширганини яққол исботлайди.

2024 йилда ташкил этилган ушбу Миллий инвестиция жамғармасини (UzNIF) бошқариш ҳуқуқининг тўлиқ Американинг “Franklin Templeton” ширкатига топширилгани – иқтисодий суверенитетни бой беришнинг олий нуқтасидир. Бу ширкат дунё бўйича 1,4 триллион доллардан ортиқ активларни назорат қилувчи глобал империализм қуролидир. Фонд портфелига мамлакат ҳаёт таъминоти пойдевори бўлган 13 та энг йирик давлат компанияси (“Ўзбекгидроэнерго”, “Узбектелеком”, “Uzbekistan Airways”, темир йўл ва йирик давлат банклари) киритилган. Эндиликда ушбу корхоналарнинг ички сиёсати ва тарифлари Нью-Йорк ва Лондон офисларида белгиланади. Ғарб капиталистларининг ягона мақсади максимал фойда ундириш бўлгани учун улар давлатдан тарифларни оширишни талаб қилади. Мамлакатда электр энергияси ва газ нархларининг мунтазам оширилиши, ижтимоий нормаларнинг жорий этилиши айнан мана шу мажбуриятларнинг тўғридан-тўғри оқибатидир.

Бюджетдаги улкан дефицит ва ташқи қарзларнинг йилдан-йилга ошиб бориши ҳукуматни мана шундай чорасиз қадамларга мажбур қилмоқда. Келажак авлодлар ҳаққи бўлган бойликлар бугунги куннинг муаммоларини вақтинчалик ҳал қилиш учун совурилмоқда. Бу заиф давлатларни халқаро молиявий қулликка солиш ва бойларни янада бойитиш схемасидир.

Ғарбнинг капиталистик иқтисод маҳсули бўлган акциядорлик жамиятлари ва фонд биржаларининг IPO каби воситалари Исломнинг Иқтисодий низомига тамоман зид бўлган фирибгарлик механизмларидир. Ислом фиқҳи иқтисодий муносабатларни “тан” ва “мол” иштироки устига қуради. Капиталистик ҳиссадорлик ширкатларида эса, инсоний омил мутлақо йўқотилиб, шерикчилик фақат молларда бўлади холос. Акциядорлар ўзлари шерик бўлган компаниянинг раҳбариятини ҳам, бошқа шерикларни ҳам танимайди, масъулиятлари ҳам чекланган бўлиб, ширкат инқирози учун тўлиқ жавобгарликни бўйинларига олмайди.

Биржадаги чайқовчилик орқали реал меҳнатсиз ва ишлаб чиқаришсиз, фақатгина акцияларнинг сунъий нарх ўйинлари ортидан бойлик орттириш Ислом иқтисодининг қоидаси бўлмиш “зарар кўриш фойда олиш билан биргадир” тамойилини поймол қилади. Шариатда ширкат – шерикларнинг бир-бирига берган ваколатига асосланган жоиз битим бўлса, ҳиссадорлик ширкатларида бундай шаръий боғланиш йўқ. Шериклик фақатгина акция сотиб олиш орқали, бир ёқлама хоҳиш-ирода билан содир бўлади ва шу боис, асоси ботил бўлган бундай ширкатлар чиқарган акцияларни сотиш, сотиб олиш ёки улар устида тижорат юритиш шаръан ножоиздир.

Биржа орқали қўлга киритилган фойда шариат тақиқлаган “бировнинг молини ботил йўл билан ейиш” бўлиб, судхўрлик ва қимор каби ҳаром амалдир. Бу тизим реал секторни ривожлантириш ўрнига, молиявий пуфакларни юзага келтириб, иқтисодиётни издан чиқаради. Ислом низоми эса, пул ишлаб чиқарилган маҳсулот билан таъминланишини қатъий талаб қилади.

Демак, бугунги кунда мусулмонлар оммасига “илғор инвестиция воситаси” сифатида тақдим этилаётган IPO ва фонд биржалари аслида капиталистик истилонинг ниқобланган кўринишидир. Иқтисодий адолатга капиталистик механизмларни “исломийлаштириш” билан эмас, балки Исломнинг ўз ширкат ҳукмларини, яъни Инон, Абдон, Музораба, Вужуҳ ва Муфоваза каби шаръий шерикчилик турларини ҳаётимизга қайта олиб кириш орқалигина эришилади.

 

Салоҳиддин

28.05.2026й

TagsUzNIF IPOИқтисодий ютуқми
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин заминида яҳудийлар давлатини мустаҳкамлашни талаб қилиш улкан хиёнатдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Шаръий никоҳ эмас, ғарбча дунёқараш жамиятни инқирозга олиб боради

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Жиззахда юз берган табий офат қурбонлари яқинларига таъзия

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/