| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      22.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Нега Вашингтоннинг эътибори Бизерта ва Жабал Ториққа қаратилмоқда?

  • Яманнинг ғарбий соҳили: тарғибот ва асл мақсадлар ўртасида!

  • Учлик саммити — Америка, Россия ва Хитой

  • Қувайтда ягона Форс кўрфази ҳарбий қўмондонлигининг ташкил этилиши: сабаб ва мақсадлар

  • АҚШдаги оралиқ сайловлар натижалари таҳлили

  • Ҳизб ут-Таҳрир / Туркия вилояти: «Оила, келажак авлодлар ва жамиятни фақат Ислом билан ҳимоя қилиш мумкин»

  • Америка ҳукмронлигини рад этинг, малай ҳукмдорларингизни рад этинг ва эй Покистон аҳли, Халифаликни барпо этиш учун ҳаракатга киришинг!

  • Капиталистик тузум инқирозларни келтириб чиқаради, ундан қутулишнинг ягона йўли — Ислом тузумидир

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Нега Вашингтоннинг эътибори Бизерта ва Жабал Ториққа қаратилмоқда?

Нега Вашингтоннинг эътибори Бизерта ва Жабал Ториққа қаратилмоқда?

By htadmin
28.11.2026
0
Share:

Нега Вашингтоннинг эътибори Бизерта ва Жабал Ториққа қаратилмоқда?

АҚШнинг Стимсон маркази 2026 йил апрель ойида «Туниснинг АҚШ учун стратегик аҳамиятини қайта баҳолаш» сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилди. Унда АҚШнинг собиқ элчиси Жой Ҳуд Америка стратегик нуқтаи назарини акс эттирувчи таҳлилни тақдим этади. Унинг тасвирига кўра, Американинг рақиблари — Эрон ва экстремистик ташкилотлар — ўз таъсирини кенгайтириш имкони бўлган ҳар қандай майдонда, айниқса таълим даражаси юқори ва стратегик географик бўғозларга яқин жойлашган мамлакатларда ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилмоқда.

Ушбу нуқтаи назарни асослаш учун муаллиф Гитлернинг Тунисга Роммелнинг Африкадаги ҳарбий юришлари учун таянч нуқта сифатида қаттиқ ёпишиб олганини, Рузвельт эса уни Африкада АҚШ армиясининг нацизм билан илк тўқнашуви майдони сифатида танлаганини эсга олади. Шундан келиб чиқиб, Тунис тарих давомида уни Африкадаги таянч майдонга айлантиришга интилган кучлар ва империяларнинг эътибор марказида бўлиб келган, деган хулосага келади.

Пентагоннинг йирик пудратчилари томонидан молиялаштириладиган марказнинг бу таҳлили шунчаки тарихни эслашдан иборат эмас. Балки у Шимолий Африкада юз бераётган ўзгаришларни англаш учун кириш нуқтасидир. Бу минтақада Американинг ҳарбий ҳисоб-китоблари Европа учун денгиз қатнови ва энергия хавфсизлиги, шунингдек, портлар, инфратузилма ва таъминот занжирлари устидан халқаро рақобат билан кесишмоқда.

Америка ҳарбий ҳисоб-китобларида Бизерта

1963 йилда Франция қўшинлари чиқиб кетгунига қадар Ўрта ер денгизидаги энг муҳим Франция ҳарбий-денгиз базаларидан бири бўлган Бизерта ўз стратегик аҳамиятини йўқотгани йўқ. Бугун унга АҚШ томонидан кўрсатилаётган қизиқиш географик жойлашув денгизга оид ҳисоб-китобларда яна биринчи ўринга чиқaётганини кўрсатади. Бироқ бу сафар янги воситалар ва янги муаммолар, энг аввало, Ҳурмуз бўғози инқирозининг халқаро оқибатлари билан боғлиқ ҳолда намоён бўлмоқда.

2026 йил июнь ойида АҚШнинг Африкадаги ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони адмирал Жорж Уикоф Бизертадаги ҳарбий-денгиз базасига ташриф буюрди. У Тунис ҳарбий-денгиз кучлари ва махсус бўлинмаларининг машғулотлари билан танишди. Шунингдек, АҚШ Ҳарбий-денгиз иншоотлари муҳандислик қўмондонлиги тузган шартномалар асосида барпо этилаётган Денгизчилик соҳасидаги маҳорат марказини бориб кўрди. Бу марказ денгиз коммандослари ва махсус операциялар кучларини тайёрлашга мўлжалланган бўлиб, кўп миллатли қўшма машғулотлар ўтказиладиган минтақавий майдонга айланиши мумкин.

Сентябрь ойида эса Тунисда АҚШнинг Африкадаги қўмондонлиги ва Олтинчи флоти ҳомийлигида «Финикс Экспресс — 2026» ҳарбий-денгиз машқлари ўтказилди. Унда АҚШ, Европа ва Африка кучлари иштирок этди. Машқларда реал вақт режимида маълумот алмашиш ҳамда денгиз ҳудуди ҳақида ягона тезкор тасаввурни шакллантириш учун минтақавий денгиз операциялари марказларидан фойдаланилди. Шу билан бирга, кемаларни текшириш ва уларни тўхтатиб қолиш бўйича машқлар ҳам ўтказилди.

Машқлар давомида экипажсиз денгиз тизимларидан ҳам фойдаланилди. Бу ҳамкорлик кузатув, разведка ва денгиздаги вазиятдан илғор даражада хабардор бўлиш технологиялари томон йўналиш олаётганини кўрсатади. Бу ўзгаришларнинг аҳамияти уларнинг АҚШнинг Европа, Ўрта ер денгизи ва Африка ҳудудларидаги денгиз операциялари учун масъул бўлган Олтинчи флоти билан боғлиқлигида намоён бўлади. Бу эса маҳаллий имкониятларни — денгиз қатновини кузатиш ва денгиз йўлларини ҳимоя қилишга алоқадор салоҳиятни — Америка тизимига интеграция қилишга уринишни акс эттиради.

Жабал Ториқ: Атлантика дарвозаси ва таъсир доирасига оид ҳисоб-китоблар

Агар Бизерта Ўрта ер денгизининг шарқи ва ғарби ўртасидаги муҳим бўғинлардан бирига қараган бўлса, Жабал Ториқ унинг Атлантика океани томон очиладиган табиий ғарбий дарвозаси ҳисобланади. Америка бу ҳудуддаги ўз ҳозирлигини Испаниядаги муҳим ҳарбий тармоққа таянган ҳолда таъминлайди. Унинг энг муҳим қисмларидан бири — «Рота» ҳарбий-денгиз базаси бўлиб, унда «Ижис» тизими билан жиҳозланган Америка эсминецлари жойлашган. «Морон» ҳаво базаси эса ҳарбий кучларни қўллаб-қувватлаш ва жойлаштириш учун ишлатилади. Буларнинг барчаси Неаполдаги АҚШ Олтинчи флоти қароргоҳи билан биргаликда Атлантика ва Ўрта ер денгизи оралиғидаги Америка ҳарбий кучларини жойлаштириш тармоғини ташкил этади.

Бунга қарама-қарши равишда, Британия Жабал Ториқни ўзининг энг муҳим босим ўтказиш воситаларидан бири сифатида сақлаб келмоқда ва у ердаги ҳарбий-денгиз ҳозирлигини давом эттирмоқда. 2019 йил июль ойида Британия қироллик денгиз пиёдалари иштирокида Эрон танкерининг қўлга олиниши — бу Сурияга нисбатан Европа санкцияларини бузганлик гумони билан амалга оширилган эди — мазкур ҳудуднинг стратегик аҳамиятини ва унда таъсир учун халқаро кураш мавжудлигини яққол намоён қилди.

Тунис ва Марокаш: анъанавий ҳарбий ҳамкорлик доирасидан ташқаридаги шериклик

Бу шароитда Марокаш ва Туниснинг мавқеи алоҳида кўзга ташланади. Улар НАТОга аъзо бўлмаган ҳолда АҚШнинг асосий иттифоқчилари мақомига эга. Марокаш бу мақомни 2004 йилда, Тунис эса 2015 йилда олган. Бу мақом ҳарбий ҳамкорликда муайян шартлар асосида имтиёзлар беради, бироқ НАТО шартномасининг бешинчи моддасида белгиланган жамоавий мудофаа кафолатини қамраб олмайди.

Дунёга раҳбарлик қилиш юкини энди кўтара олмаётган Америка географик жиҳатдан ниҳоятда муҳим бўлган икки бўғинга қараб турган мамлакатлар билан илғор шериклик алоқаларини йўлга қўйишга интилмоқда. Марокаш Ўрта ер денгизининг Атлантика томон очиладиган кириш қисми ва Жабал Ториқ бўғозига, Тунис эса Ўрта ер денгизининг шарқий ва ғарбий ҳавзаларини ажратиб турувчи Сицилия бўғозига қараган.

Бу икки географик нуқта денгиздаги ҳозирликни кучайтириш, ахборот алмашиш, алоқа ва таъминот йўлларининг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган шериклик тармоғи доирасида бир-бирини тўлдиради. Бу ҳолат Америка ёндашувидаги ўзгаришни акс эттиради: энди у фақат бевосита ҳарбий куч жойлаштириш юкини ўзи кўтариш ўрнига, минтақавий шериклар тармоғини кенгайтириш ва хавфсизлик ҳамда барқарорликни таъминлашдаги вазифаларни улар ўртасида тақсимлашга интилмоқда.

Бу нуқтаи назарнинг яна бир жиҳати Жой Ҳуднинг таҳлилий мақоласида очиб берилган. Унда Тунисдаги ҳарбий объектлардан, биринчи навбатда, Бен-Ғилуф марказидан фойдаланиб, Нигер, Мали ва Буркина-Фасо кучларини тайёрлаш, уларни «Африка шери» ҳарбий машқларига янада кенгроқ жалб этиш таклиф қилинади. Шунингдек, Туниснинг ҳаво транспорти имкониятларидан фойдаланиш назарда тутилган. Бу ёндашувда Тунис Нигер ўрнини босувчи муқобил майдон сифатида — ҳарбий тайёргарлик, моддий-техник таъминот ва тажриба алмашиш учун платформа сифатида кўрсатилади. Бу эса Америкага кенг кўламли ҳарбий куч жойлаштиришга эҳтиёж сезмаган ҳолда Россия таъсири билан рақобатлашиш имконини беради.

АҚШ элчихонасининг генерал-майор Мэттью Брауннинг 2026 йил ноябрь ойида Бен-Ғилуфга ташрифи муносабати билан берган баёноти ҳам ушбу йўналишни янада мустаҳкамлади. Унда Туниснинг «минтақа миқёсида хавфсизлик экспорт қилувчи давлат»га айланиш салоҳиятини кучайтириш ҳақида очиқ айтилди.

Марокаш билан ҳамкорлик эса ушбу тармоқ доирасида бошқа вазифани бажаришини кўрсатмоқда. Генерал-майор Брауннинг 2026 йил октябрь ойидаги АҚШ армияси конференциясида билдирган баёнотларига кўра, 2027 йил баҳорида дронларга қарши курашиш, ҳарбий кучлар ва ҳарбий объектларни ҳимоя қилиш технологияларини синовдан ўтказишга бағишланган Америка тадбири учун Тан-Тан шаҳри танланган. Бу кўп соҳали тайёргарлик ва синов маркази лойиҳаси билан биргаликда Марокашни ҳарбий технологияларни реал операциявий шароитларда синаш ва такомиллаштириш майдонига айлантиради.

Алжирни стратегик жиҳатдан қуршаб олишга қаратилган уринишлар билан бир вақтда, ушбу йўналиш АҚШнинг Тунис билан 2020–2030 йилларга, Марокаш билан эса 2026–2036 йилларга мўлжалланган мудофаа ҳамкорлиги йўл хариталари орқали мустаҳкамланмоқда. Бу эса узоқ муддатли ҳарбий шериклик учун асос яратмоқда.

Шундай қилиб, вазифалар тақсимланмоқда: Тунисда тайёргарлик ва моддий-техник таъминот, Марокашда технологик синовлар, Саҳро минтақаси мамлакатларига эса таъсир доирасини кенгайтириш. Бу ҳолат Алжирни Африка қитъасининг чуқур ҳудудларида тобора ортиб бораётган хавфсизлик муаммолари қаршисида қолдирмоқда. Бу муаммолар Алжирни армиясининг анъанавий вазифаларидан ташқаридаги ролини кенгайтиришга, ҳатто Нигерда ҳам унга вазифалар юклашни белгилашга ундади. Бу эса ҳолдан тойдириш жараёнининг дастлабки қадамларидир.

Савдо йўлагидан энергетика артерияларига

Бу ҳудудларнинг аҳамияти фақат кемалар ва ҳарбий-денгиз флотлари ҳаракати билан чекланмайди. Ўрта ер денгизи Африка энергия манбаларини Европага етказишда ҳам стратегик артерияга айланди. Россия–Украина уруши бошланганидан кейин Европа Испания ва Италия орқали ўтадиган қувурлар воситасида Алжир газига қарамлигини кучайтирди. Бу қувурлар қаторига Тунис ҳудудидан ўтувчи «ТрансМед» газ қувури ҳам киради.

Бу борада Нигерия газини Европага етказишга қаратилган икки лойиҳа алоҳида кўзга ташланади: бири Нигер ва Алжир орқали ўтадиган Саҳро орти газ қувури лойиҳаси, иккинчиси эса Ғарбий Африка мамлакатлари орқали Марокашгача етиб борадиган Нигерия–Марокаш Атлантика газ қувури лойиҳасидир. Буларга Тунис ва Италияни боғлайдиган «Элмед» электр узатиш тармоғи ҳамда яшил водород ишлаб чиқариш лойиҳалари қўшилади.

Шундай қилиб, икки стратегик доира бир-бирини тўлдирмоқда: Суэц каналидан Бизерта ва Жабал Ториқ орқали Атлантика океанигача чўзилган савдо-денгиз йўлаги ҳамда қувурлар, денгиз ости кабеллари ва экспорт портлари орқали Африкани Европа билан боғлайдиган энергетика йўлаклари.

2022 йилда Мадридда ўтказилган НАТО саммити ҳам энергетика хавфсизлигини кибер ва гибрид таҳдидлар ҳамда ҳаётий муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш масалалари билан боғлаш орқали ушбу ўзаро алоқадорликни намоён этди.

Хулоса: Исломий Мағриб халқаро курашнинг чекка ҳудуди эмас

Бизерта ва Жабал Ториқ Исломий Мағриб стратегик географиясининг гўё икки кўзига ўхшайди: бири Ўрта ер денгизининг марказига, иккинчиси эса унинг Атлантика дарвозасига қарайди. Тарихий бир қарама-қаршилик шундаки, бу икки ҳудуд Африканинг Ислом фатҳлари билан ҳам эрта даврдан боғлиқ бўлган. Бизерта ҳижрий 45 йилда Муовия ибн Ҳудайж қўли билан фатҳ этилган, Ториқ ибн Зиёд эса ҳижрий 92 йилда Жабал Ториқдан Андалусияга ўтган. Бу минтақа Ислом давлати тарихидаги энг йирик воқеаларда, хусусан, қўмондон Салоҳиддин ал-Айюбий даврида ҳам денгиз орқали ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун муҳим таянч нуқтаси бўлган.

Бу икки «кўз» оралиғида савдо, энергетика ва ҳарбий-денгиз флотлари ҳаракати намоён бўлади, шунингдек, цивилизацион салмоққа эга минтақада таъсир кучлари ўртасидаги мувозанат белгиланади. Бу минтақада географик жойлашув, бойлик ва демографик салоҳият етишмайди эмас. Унга етишмаётган нарса — Ислом аҳкомлари билан йўғрилган, ушбу имкониятларни Шариат ҳакамлиги ва Уммат султонлигини намоён этувчи куч воситаларига айлантира оладиган стратегик тафаккурдир.

Шимолий Африка халқларини, сиёсий жиҳатдан парчаланган бўлсалар-да, Ислом бирлаштиради. Ислом — ўзидан тузум келиб чиқадиган ақидадир. У эса уни қабул қиладиган ва ҳаётга татбиқ этадиган, раияти манфаатларини ҳимоя қиладиган, суверенитети ва хавфсизлигини асрайдиган, мустамлакачи кофир уларни бир-биридан ажратиб ташлашга уринган мамлакатлар ўртасида стратегик интеграцияни рўёбга чиқарадиган давлатни тақозо этади.

Аллоҳнинг изни билан Рошид Халифалик яқин орада барпо бўлишига умидимиз катта:

﴿وَعْدَ اللَّهِ لَا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ…﴾

«Бу — Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмайди…» (Рум сураси, 6-оят).

 

Муҳандис Висом ал-Атраш

Роя газетасининг 2026 йил 25 ноябр чоршанба кунги 627-сонидан

TagsБизертаЖабал Ториқ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Британия ва Америка Яман устидаги ўз ҳукмронликларини кучайтириш учун шиддатли пойгага киришишган

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломнинг рошид Халифаликни барпо этиш лойиҳасини қабул қилинг

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш Америка Хитой билан рақобатни тўхтатаётгани йўқ. Аксинча, Вашингтон Пекиннинг кучайишини ўз назоратида ушлаб туриш учун ҳарбий босим, иқтисодий чекловлар ва дипломатик ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: