АҚШдаги оралиқ сайловлар натижалари таҳлили

АҚШдаги оралиқ сайловлар натижалари таҳлили
АҚШдаги оралиқ сайловлар натижасида Демократик партия Сенат ва Вакиллар палатасида йирик ғалабага эришди. Шу тариқа улар Трамп президентлиги муддатининг қолган қисмида Конгрессдаги ўринларнинг кўпчилигини қўлга киритдилар.
Сиёсий манзарадаги бу кенг кўламли ўзгариш Трамп ва унинг Республика партияси учун катта мағлубиятдир. Трамп Эрон билан уруш ва турмуш харажатларининг ошиши партиясидан кўплаб номзодларнинг мағлуб бўлишига ҳисса қўшганини тан олди. Унинг ўринбосари Жей Ди Вэнс эса: «Мағлуб бўлишимизга уруш сабаб бўлди», деди.
Бу мағлубиятни Америка капиталистик қатламларининг катта бир қисми Трамп ва унинг партияси келтириб чиқарган дипломатик, стратегик ва иқтисодий зарарларни камайтиришга уринаётгани билан изоҳлаш мумкин. Америка капиталистларининг айрим қатламлари Трамп сиёсати қимматга тушаётгани ва унинг хатарлари ортиб бораётгани сабабли капитал манфаатлари йўлида Трамп маъмуриятининг таъсир доирасини қайта чеклаш ҳақида ўйлай бошлади. Технология, саноат, компаниялар ва трансчегаравий савдо соҳаларидаги капиталистик қатламлар Трамп жорий этган божхона тарифлари, Эрон уруши келтириб чиқарган энергия харажатлари ва таъминот занжирларининг издан чиқишидан зарар кўрдилар. Молиявий капитал эса бозорлардаги беқарорлик, таваккалчилик имкониятларининг қисқариши ҳамда пул-кредит, молиявий ва савдо сиёсатини олдиндан башорат қилиш қийинлашганидан зарар кўрди.
Капиталистик тизимдаги бу танг вазият Трамп сиёсатининг хатарларини жиловлаш мақсадида сиёсий қайта саралаш ва партиявий қутблашув жараёнини кучайтирди. Бунда Демократик партиянинг Вакиллар палатаси ва Сенатдаги кўпчилигидан Трамп маъмуриятини тийиб турувчи восита сифатида фойдаланиш кўзланмоқда. Бу орқали маъмуриятнинг ўзгарувчан савдо, молия ва тартибга солиш сиёсатини институтлар қаршилигисиз ўтказиш имконияти чекланади. Демократлар кўпчилигининг вазифаси — Трамп маъмуриятини жиловлаш ва унинг сиёсий шиддатини тўхтатиш, кун тартибидаги режаларини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, маъмурият фаолияти юзасидан текширувлар ўтказиш ҳамда президентлик муддатининг қолган қисмига сиёсий ва қонунчилик чекловларини жорий этишдир.
Капитализм эса капитализмлигича қолаверади: у ўз ташқи қиёфасини қанчалик ўзгартирмасин, унинг мустамлакачиликка асосланган заҳарли сиёсати ва халқаро жиноятлари давом этаверади. Америка тизими эса шубҳасиз капиталистик тизимдир. Сиёсий пул — сайловлар, давлат институтлари — Вакиллар палатаси ва Сенат — ҳамда президентлик ҳокимияти тузилишида ҳал қилувчи ўрин тутади. Америка сиёсатининг молиявий харажатларини кузатишга ихтисослашган «Оупен Сикретс» ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йилги оралиқ сайловларга сарфланган умумий маблағ рекорд даражага — 11,9 миллиард долларга етди. Бу 2022 йилда сарфланган 8,9 миллиард доллардан анча кўпдир.
Бу сайловларнинг капиталистик замири Трамп маъмурияти билан боғлиқ айрим капиталистларнинг таъсири қисқарганида намоён бўлади. Уларнинг сиёсий пули сайлов натижаларини сотиб олиш имкониятининг чегаралари борлигини кўрсатди. Масалан, Ғазодаги геноциднинг Америка жамоатчилик фикрига ҳалокатли таъсири ортидан яҳудий вужудини қўллаб-қувватловчи лобби гуруҳлари, хусусан, АIPACнинг дахлсизлиги заифлашди. Бунга Трампнинг Эронга қарши уруши келтириб чиқарган стратегик ва молиявий талафотлар ҳам қўшилди. Бироқ бу таъсирнинг сусайиши Америка капиталистик жинояткор сиёсатининг ўзгариши ҳисобига эмас, балки бошқа капиталистлар ва уларнинг лобби гуруҳлари манфаати ҳисобига юз бермоқда.
Америкадаги бу сиёсий пул ўзининг янги воситалари орқали ҳам кенгайди. Булар қаторига криптовалюта ва технология соҳаларидаги гуруҳлар ҳамда улар билан боғлиқ йирик иқтисодий манфаатлар киради. Бундан ташқари, Трамп сиёсатидан зарар кўрган Америка капиталистик қатламларининг айримлари бугун Демократик партияга сармоя киритмоқда. Трампнинг сиёсий, стратегик ва иқтисодий жиҳатдан муваффақиятсизликка учраши Америка сиёсатини қайта шакллантириш ва Демократик партия кўпчилигини юзага келтиришга хизмат қилган омил бўлди.
Демак, Трампнинг шошма-шошарлик сиёсати келтириб чиқарган улкан капиталистик харажатлар унинг ўзи ва партияси йирик мағлубиятга учрашининг асосий омилидир.
Бу сайловларга хос бўлган яна бир жиҳат — Демократик партия Трампнинг муҳожирларга қарши сиёсати туфайли жабр кўрган кичик этник гуруҳлардан жадал фойдаланганидир. Оралиқ сайловлар илгари ошкор айтилмаган айрим тақиқларни бузиб, биринчи марта уларнинг вакилларига сиёсий лавозимларни эгаллаш йўлини очди. Демократик партия муҳожирлардан фойдаланиш ва Трамп сиёсати зарар етказган кичик этник гуруҳларни ўз сафига жалб қилиш орқали ўз сайловчилар базасини қайта шакллантиришга интилмоқда.
Бу сиёсий фойдаланишнинг энг маккор ва чуқур оқибатларга эга жиҳати эса мусулмон жамоаси фарзандларидан Америка капитализми ва унинг исломий юртлардаги жинояткор сиёсати манфаати йўлида фойдаланишдир.
Америка сиёсий тизими Исломга мансуб деб қараладиган айрим шахсларни ўз бағрига сингдириш орқали мусулмонларнинг мамлакат ичида ва ташқарисида Америка исломий юртларда олиб бораётган жинояткор сиёсатига нисбатан муносабатини жиловлаш ва бу сиёсат туфайли юзага келган ғазабни сўндиришни кўзлайди.
Америка ичида мусулмонларга алоқадор воситалар муҳожир мусулмонларнинг вакиллари сифатида ишга солинмоқда. Ғазодаги геноцид ва Эронга қилинган шафқатсиз ҳужумга нисбатан норозиликни институтлардан ташқаридаги намойишлардан партия ичидаги муҳокамаларга кўчириш орқали бу норозиликни назорат қилиш, унинг кескинлигини пасайтириш ва чегараларини белгилаш мумкин бўлади. Ваҳоланки, Ғазодаги геноциддан кейин Америка университетларидаги ҳаракатларга мусулмонлар пешқадамлик қилган эдилар. Бу ҳаракат Америкада мабдаий зилзила каби таъсир кўрсатиб, уни ларзага солди ва капиталистларнинг тинчини бузди.
Шунингдек, мусулмонларнинг Америка жинояткор сиёсатига қарши ғазаби ва норозилиги ҳукмрон партияга қарши норозилик шаклига йўналтирилмоқда. Мусулмонларнинг масалалари, Уммат ва Исломга қарши Америка жиноятлари Америкадаги сайлов ва партиявий кураш масаласига айлантирилмоқда. Гўё муаммо Американинг адолатсиз стратегик танловларида эмас, балки ҳокимиятдаги партияда экан!
Бундан ташқари, бундай сиёсий сингдириш жараёни қарор қабул қилишда иштирок этаётгандек сохта тасаввурни пайдо қилади. Аслида эса бу жараён жинояткор капиталистик синф манфаатларига хизмат қиладиган сиёсий фойдаланишдан нарига ўтмайди.
Бу сиёсий сингдиришнинг энг хавфли жиҳати — Америка капитализми чекловларидан холи сиёсий куч шаклланишига ёки Умматнинг ҳал қилувчи масаласи — Ғарбдан бутунлай озод бўлиш йўлидаги исломий мабдаий сиёсий фаолиятга қўшилишга тўсқинлик қилишдир.
Зоҳран Мамдоний, Илҳон Умар, Абдурраҳмон ас-Саййид, Рашида Тлайб, Одам Ҳамовий ва Абир Қаввос Ғарбда сиёсий муваффақият намунаси сифатида кўрсатилади. Ҳис-туйғулари тамойилларидан устун келган, туйғулари ақлларини хиралаштирган айрим мусулмонлар ҳам уларни мусулмонлар ва уларнинг масалалари учун ғалаба деб баҳолайдилар. Ҳолбуки улар бу шахслар Исломга мансуб деб қараладиган айрим кишиларнинг Америка капиталистик секуляризми ботқоғига қулаши ва мағлуб бўлиши рамзи эканини англамайдилар. Америка парчаланиб бораётган сиёсий манзарасини тўлдириш, мусулмонларнинг сиёсий кураш йўналишини ўзининг жинояткор сиёсатига хизмат қиладиган томонга буриш учун улардан арзон воситалар сифатида фойдаланмоқда.
Бу шахслар мусулмонларни Ғарб секуляризмининг ўткир кислотасига эритиб юбориш намунасидир. Улар Америка сиёсий ҳаётига қўшилиш орқали сақофий эриш ва мабдаий қиёфасизланиш жараёнини тезлаштирмоқдалар. Оқибатда улардан айримлари секуляризмнинг ғайритабиий масалаларига ҳатто Ғарб секулярчиларига қараганда ҳам кўпроқ жонкуярлик қиладиган бўлиб қолади. Улар секуляризмнинг энг бузуқ ва тубан кўринишларига қўшилиб, жинсий бузуқликни тарғиб қилувчи фестиваллар ва Лут қавми қилмишларини тарғиб этувчи намойишларда иштирок этадилар. Бу орқали Исломдан узилганини ва Америка секуляризми ботқоғига тўлиқ шўнғиш ҳамда унинг капиталистик жинояткор сиёсатига хизмат қилишга тайёрлигини намойиш этишга уринадилар.
Бундан ташқари, улар Америка капитализми учун айнан унинг ўзига хос эҳтиёжига айланган: улар вайрон бўлган Америка сиёсий манзарасини қайта жиҳозлашга хизмат қиладилар. Ундан ҳам ёмони, улар мусулмонларнинг курашчанлигини жиловлаш ва ўз таъсирига олиш воситалари сифатида ишлатилади. Хусусан, муҳожир мусулмонларнинг Уммат масалаларини қабул қилиб, Умматни Ғарб ва унинг жинояткор сиёсатидан озод этишга қаратилган мабдаий сиёсий фаолиятга қўшилишининг олди олинади.
Америка сайловлари натижаларидаги бу кетма-кет ўзгаришлар Америка ва Ғарбдаги сиёсий инқирознинг акс-садосидир. Бу жараён охир-оқибат Ғарбнинг мабдаий ва сақофий тизими инқирозини қайта айлантириш, сиёсий банкротликни яшириш ва халқ ғазабини сўндириш учун рақиб партияга овоз бериш билан якунланди. Кичик этник гуруҳлар, жумладан, мусулмонлар жамоасидан фойдаланиш ҳам инқирозни қайта айлантириш, Америкадаги эскириб, емирилаётган сиёсий манзарани қайта жиҳозлаш ва муҳожир мусулмонларнинг капитализмнинг мамлакат ичидаги ҳамда ташқарисидаги жиноятларига қарши курашчанлигини барбод қилишга қаратилгандир.
Устоз Мунажий Муҳаммад
Роя газетасининг 2026 йил 25 ноябр чоршанба кунги 627-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ