| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      22.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Учлик саммити — Америка, Россия ва Хитой

  • Қувайтда ягона Форс кўрфази ҳарбий қўмондонлигининг ташкил этилиши: сабаб ва мақсадлар

  • АҚШдаги оралиқ сайловлар натижалари таҳлили

  • Ҳизб ут-Таҳрир / Туркия вилояти: «Оила, келажак авлодлар ва жамиятни фақат Ислом билан ҳимоя қилиш мумкин»

  • Америка ҳукмронлигини рад этинг, малай ҳукмдорларингизни рад этинг ва эй Покистон аҳли, Халифаликни барпо этиш учун ҳаракатга киришинг!

  • Капиталистик тузум инқирозларни келтириб чиқаради, ундан қутулишнинг ягона йўли — Ислом тузумидир

  • Миср режими ва унинг Исломга қарши уруши

  • Рошид Халифалик оламга яхшиликни ёйиш учун яна қайтиб келади

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Миср режими ва унинг Исломга қарши уруши

Миср режими ва унинг Исломга қарши уруши

By htadmin
28.11.2026
0
Share:

Миср режими ва унинг Исломга қарши уруши

Қоҳира жиноят ишлари бўйича суди Европадаги 35 та тузилма ва 36 нафар шахсни беш йил муддатга террорчи тузилмалар ва террористлар рўйхатига киритди. Рўйхатга киритилган тузилмалар қаторига Европа давлатларидаги бир қатор исломий муассасалар, уюшмалар, жамиятлар ва кенгашлар ҳам киритилди. Улар орасида Европа мусулмонлари кенгаши ва унинг турли бўлимлари, Франция мусулмонлари муассасаси, Британия Ислом уюшмаси, Швейцария мусулмонлари уюшмаси, Германия Ислом жамияти, Швеция ва Италия Ислом уюшмалари ҳамда Европанинг бошқа давлатларидаги бир қатор тузилмалар бор.

Ушбу тақиқнинг замиридаги сабаблар, мақсад ва оқибатлар ойдинлашиши учун қуйидагиларни эслатиб ўтиш лозим:

Биринчидан: Миср режимининг Ислом ва мусулмонларга душманлиги янги ёки вақтинчалик ҳодиса эмас, балки унинг табиатига сингиб кетган хусусиятдир. Америка малайи Жамол Абдунносир бошчилигидаги 1952 йилги инқилоб ва Мисрдаги инглизларнинг сўнгги малайи бўлган подшоҳ Фаруққа қарши давлат тўнтаришидан буён Миср режими Ислом ва мусулмонларга душманликни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. У ўзига қарши чиққан ёки Аллоҳга даъват қилган ҳар бир кишини қамашга, таъқиб қилишга ва қатл этишга киришди.

Иккинчидан: Миср режими, айниқса Садат даврида, айримлар «исломчилар» деб аташни хуш кўрадиган тоифалар билан муроса қилган бўлса-да, улар расмий сиёсий майдонга кириб, мухолиф Вафд партияси қаноти остида Халқ мажлисига кирган, инвестиция киритиш ва эркин фаолият юритиш имконига эга бўлган бўлса-да, режим улардан ҳамон хавфсирар ва давлат тўнтариши содир этишларидан қўрқиб, уларни кузатув остида тутар эди. Бунинг сабаби уларнинг Исломий лойиҳага эга бўлиб, Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан бошқаришга интилишлари эмас, балки Европа, айниқса Мисрни босиб олган ва ўз мустамлакаларига қайтишни истаган Британия билан алоқалари эди.

Шунинг учун тақиқ Европа давлатларида Европа қонунчилиги доирасида фаолият юритадиган, унга бўйсунадиган ва ўша давлатларга ҳеч қандай хавф туғдирмайдиган муассаса ҳамда ташкилотларни ҳам қамраб олди. Аксинча, улар Европа жамиятларига қўшилиш ва уларга сингиб кетишни, ҳукуматлар ҳамда парламентларда иштирок этишни тарғиб қилувчилар жумласидан эди. Ислом билан бошқа динлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш, мусулмонларнинг яҳудийлик ва насронийлик каби бузиб ўзгартирилган динларнинг ботиллиги ҳақидаги қарашларини ўзгартириш мақсадида фаолият юритадиган динлараро мулоқот муассасаси бунга мисол бўла олади.

Учинчидан: Садат ва Ҳусни Муборак Ислом йўлида холис фаолият юритаётган кишиларни таъқиб қилиб, қамаган бўлсалар-да, айни пайтда режим билан «исломчилар»дан унинг ўзи белгилаган чизиқлар доирасида ўйин қоидаларига рози бўлганларга бағрикенглик кўрсатар эдилар. Исломий жамоаларга муносабатдаги усулларнинг турлича бўлишига сабаб — режимнинг хўжайини бўлган Американинг исломий жамоалар ва уларнинг турлича садоқатлари ҳақидаги тасаввуридир. Кимнинг садоқати Аллоҳ ва Унинг Расули ﷺга бўлса, у билан муроса қилинмайди. Аммо прагматик бўлиб, ўрта йўлдаги ечимларга рози бўлганлар билан, ҳатто уларнинг сиёсий садоқати Европага бўлса ҳам, муроса қилиш мумкин эди. Чунки бундайлар билан ўйин манфаат ва таъсир учун рақобат қоидалари асосида олиб борилади, мафкуравий тамойил асосида эмас.

Тўртинчидан: 2011 йил 25 январда Ҳусни Муборакка қарши инқилоб бошланганидан ва прагматик «исломчилар» режимни қулашдан сақлаб қолиш учун Америка билан келишувга бориб, ҳокимиятни вақтинча уларга топширишга рози бўлганидан кейин, Америка уларга нисбатан сиёсатини ўзгартирди. Улар ўз прагматик йўналишларида маҳкам турган бўлсалар-да, Америка улар билан муроса қилмасликка ва келишмасликка қарор қилди. Чунки Америка уларнинг садоқатини қозона олмаслигига, улар бошқа ҳар қандай томондан кўра инглизлар ва европаликларга яқинроқ эканига амин бўлди. Шунинг учун у ўз малайи Сисига уларни бостириш ва барча фаолиятларини тақиқлашни буюрди. Бу амалда ҳам юз берди: 2013 йил августда Рабиа майдонидаги воқеалардан ва у ердаги намойишчилардан минглаб кишилар қатл этилганидан кейин, минглаб одамлар қамалди ва уларнинг кўпчилиги қатл қилинди.

Бешинчидан: Режимга мухолиф бўлганларнинг бир қисми, уларнинг аксарияти «исломчилар» эди, Мисрдан ташқарига, айниқса Туркия ва Европа давлатларига қочиб чиқишга муваффақ бўлди. Туркия эса уларни ўз ҳудудида қабул қилиб, назорат остига олиш ва бошқариш мақсадида паноҳ берди. Бир неча йил ўтиб, Миср режими Миср кўчалари устидан назоратини мустаҳкамлаб олгач, Сиси Эрдоғандан мухолифат овозларини ўчиришни ва уларнинг айримларини унга топширишни сўради. Бу ҳам амалга ошди. Туркияда мухолифат минбари бўлиб хизмат қилган кўплаб телеканал ва сайтлар ёпилди, Эрдоған эса бир қанча фаолларни Миср режимига топширди. Уларнинг айримлари Европага кўчиб ўтди. Шу тариқа Эрдоғаннинг Сиси билан тил бириктириши ва иккаласининг ҳам ягона хўжайин — Америкага садоқати туфайли Миср режимига мухолиф бўлган «исломчилар»нинг Туркиядаги мавжудлиги тугади.

Олтинчидан: Миср режими Европада яшаётган мухолифларни Туркия билан қилганидек таъқиб қилишни талаб қила олмайди. Чунки Европа исломий мамлакатларни мустамлака қилиш ва уларда таъсир ўтказиш борасида Американинг рақибидир. Аммо у қўллаши мумкин бўлган энг юқори чора — Ғарбнинг ўзи ишлатадиган ифлос ўйиндан фойдаланишдир. Бу — терроризмга қарши кураш баҳонасида рақибларни таъқиб қилиш ўйини бўлиб, унда ҳар қандай мухолиф «террорчи» деб эълон қилиниши мумкин. Бу эса Европа давлатларидан ўз мухолифларини топширишни ва уларнинг муассасаларини ёпишни талаб қилиш учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Албатта, Американинг Европа давлатларига ўтказадиган босими натижасида мухолифатни тугатиш жараёнининг барча босқичлари якунланиши ва Мисрдаги Америка ҳамда унинг малайлари учун майдон тозаланиши мумкин.

Миср режимининг Ислом ва мусулмонларга душманлиги яққол кўриниб турибди. Бу душманлик фақат Сиси ва унинг атрофидаги айрим кишиларга хос, деб ўйламаслик керак. Зеро, режим ўзига Ислом ва мусулмонларга душманлик қиладиган разведка ходимлари ҳамда қатағон амалдорларини жалб қилган. Баъзан бу манзарада ким кўпроқ душманлик қилаётганини — қулми ёки буйруқ бажарувчими — ажратиш ҳам қийин бўлиб қолади! Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.

Миср режими, шубҳасиз, Миср аҳли орасидан чиққан холис кишиларнинг саъй-ҳаракатлари билан барҳам топади. Улар армия сафларидаги Амр ибн Ос авлодларидан бўладими ёки оддий халқ орасидаги, иззат ва адолат тимсоли бўлган Изз ибн Абдуссалом авлодларидан бўлган уламоларданми — бунинг аҳамияти йўқ. Зеро, Миср Аллоҳнинг Ўз еридаги Кинонасидир ва у йўлни кўра оладиган, ташкил топганидан буён ўзгармаган, муросали ечимлар ёки прагматизмга ишонмайдиган ҳизб атрофида бирлашиш йўлини англайдиган холис кишилардан холи эмас. Бу — ўз аҳлини алдамайдиган пешқадам Ҳизб ут-Таҳрирдир.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги Матбуот бўлими аъзоси

Устоз Саид Фазл

Роя газетасининг 2026 йил 25 ноябр чоршанба кунги 627-сонидан

TagsИсломга қарши урушиМиср режими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Асирларни ва Исро ерини озод этиш яҳудийлар давлатини илдизи билан қўпориб ташлаш билан бўлади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америкалик масъул: Хитой Жанубий Хитой денгизида назорат ўрнатиши мумкин

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонми ё Солиғистон?!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш Америка Хитой билан рақобатни тўхтатаётгани йўқ. Аксинча, Вашингтон Пекиннинг кучайишини ўз назоратида ушлаб туриш учун ҳарбий босим, иқтисодий чекловлар ва дипломатик ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: