| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Модининг Тошкентга ташрифи кўпроқ кимнинг манфаатларига хизмат қилади?

  • Мустақиллик динимизни қайтардими? 35 йилда биз нимадан мустақил бўлдик?!

  • Хитой–АҚШ–Россия рақобатида Марказий Осиё: янги манфаатлар тўқнашуви майдонига айланмоқдами?

  • “Талфиқ ва мазҳабларга эргашиш”дан кўзланган маъно

  • Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифини қаттиқ қораловчи баёнот

  • Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Озарбойжон-Зангезур–Транскаспий йўлаги: Ўзбекистон учун имкониятми ёки геосиёсий танлов?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистонми ё Солиғистон?!

Ўзбекистонми ё Солиғистон?!

By htadmin
08.07.2025
0
Share:

Ўзбекистонми ё Солиғистон?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сўнгги йилларда ўзбек режимининг халқ бошига орқа-олдига қарамай солиқ солаётгани, борларини янада ошираётгани юқоридагидек сарлавҳа қўйишга туртки бўлди. Одамлар давлатнинг бундай солиқхўрлигидан безиллаб ҳам қолишди. Ҳукумат тарафидан қабул қилинадиган ҳар қандай қонун-қарорларни кучли хавотир билан қаршилайдиган бўлиб қолишди. “Шу нафас олаётганимиз учун солиқ тўламаяпмиз холос” деган киноялар бугун ҳақиқатга айланиб улгурди. Ҳақиқатдан ҳам нафас олаётган инсон борки, ҳамма у ёки бу турдаги солиқни тўлашга мажбур. Бунда унинг солиқ тўлашга қурби етиши ё етмаслигининг ҳеч қандай эътибори йўқ. Сўнгги кунларда қабул қилинган ёки қабул қилиниши кутилаётган қонунлардаги ўзгартиришларнинг ўзи ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Масалан, Ўзбекистонда қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасини 1 июл куни Қонунчилик палатаси депутатлари биринчи ўқишда қабул қилди. Бу янги солиқ турининг жорий этилишини анави агентлик қаёқдаги важ-карсонлар билан оқлагандек бўлди. Лекин бунга халқимиз ишонадиган даражада аҳмоқ эмаслиги уларнинг ёдидан чиққан кўринади. Ёки ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи ва курьерлардан ҳам 2 июлдан бошлаб даромад солиғи ундирилиши бошланишини олайлик. Ўзи улар Yandex Uzbekistan каби очкўз хорижий агрегатлар томонидан ноҳақ таланаётган эди. Энди бунга давлат ҳам шерик бўлишдан уялмаяпти. Давлат солиқ қўмитаси онлайн такси агрегаторлари ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар ва курьерларнинг йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган тақдирда, уларнинг даромадларидан автоматик тарзда солиқ ушлаб қолиш бошланишини маълум қилганди. Солиқ қўмитаси ўлганни устига тепгандек қилиб, бу уларни солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ кераксиз оворагарчиликлардан халос қилади, демоқда. Буни қарангки, ҳукумат ўз фуқароларидан солиқ ундиришни енгил қилишда жуда тез ҳаракат қилади. Бироқ муаммоларига ечим беришга келганда эса, тепса тебранмас оғир тошга айланиб олади.

Ўзбек режимининг абсурд қарорларидан яна бири – фермер ва деҳқонларга ер солиғини уч баробар қилиб ҳисоблаш бўлди. Хабарларга кўра, фермер ва деҳқонлар “озиқ-овқат хавфсизлиги”ни таъминлаш, “тиллага тенг ердан” унумли фойдаланиш важи билан навбатдаги мажбуриятларга, жарималарга дучор қилинмоқда. Биринчи ўқишда бир гуруҳ депутатлар лойиҳага қарши бўлишди, лекин ҳужжат концептуал жиҳатдан қабул қилинди. Маълумки, фермер ва деҳқонлар Ўзбекистонда энг хорланаётган, энг ҳуқуқсиз касб эгаларидан бирига айланишди. Режим улар устида хоҳлаган ишини қилиб, хоҳлаганча эксплуатация қиляпти. Ва бунинг учун ҳеч ким жазога тортилмаяпти. Бечора фермер ва деҳқонларнинг ўз ташвиш ва муаммолари етмагандай, энди ҳукумат қўяётган қўшимча талабларни бажаришмаса, бу режим ҳар бир гектар ер учун 3 карра кўпроқ солиқ олиш билан таҳдид қиляпти. Ҳа, бу айнан таҳдид қилиш ҳисобланади. Бу ўзбек режимининг қишлоқ хўжалиги соҳасини қасддан фалаж аҳволга солишга уринишларидан бири, десак тўғри бўлади.

Энг эътиборли томони, солиқлар бир ёқлама, яъни фақат халқ гарданига тушадиган тарзда жорий қилиняпти ёки ошириляпти. Ҳукуматга яқин бўлган монопол компаниялар, хорижий ширкатларга эса қўша-қўша имтиёз ва енгилликлар бериляпти. Бу онгли равишда одамларни эзиш, камбағалларни қашшоқлаштириш, бойларни эса янада бойитишдан бошқа нарса эмас. Албатта, бунинг бош сабабчиси ўзбек режими халқимиз устида куч билан татбиқ қилаётган капиталистик демократия тузумидир. Бу тузумда давлат солиқхўр бўлишдан уялмайдиган, одамларга нуқул мушкулликлар туғдирадиган зараркунанда идорага айланиб қолиши амалий ҳаётда ҳам ўз тасдиғини топиб улгурди.

Солиқ турларини кўпайтириш ва уларни оширишга келсак, бундай “тавсия”лар ХВЖ, ЖБ каби халқаро ташкилотлар томонидан келмоқда. Жумладан, яқинда юртимизда бўлган анави ХВЖ миссиясининг якунлари бўйича ҳисоботи эълон қилинган эди. Ҳисоботга кўра, ХВЖ Ўзбекистоннинг солиққа тортиш базасини кенгайтириш ва солиқ тушумларини ялпи ички маҳсулотдаги улушини тиклаш бўйича чоралар кўришга чақирган. Бу қатор имтиёзларни бекор қилиш ва айрим солиқ турларини оширишни ўз ичига олади. Албатта, “имтиёзларни бекор қилиш” дейилганда очкўз монополист компанияларга берилган имтиёзлар назарда тутилмаяпти, балки халқ учун жуда чекланган, балки энг охирги имтиёзларга ишора қилиняпти. Бу ташкилот ўзбек ҳукуматидан ана шу арзимас имтиёзлардан ҳам халқимизни мосуво қилишни талаб қиляпти. Маълумки, ўзбек режими мазкур халқаро ташкилотлар йўриғига юриб келмоқда (аслида бундан бошқа чораси ҳам қолмаган). Азбаройи уларни ва улар ортида турган Америка каби кофир мустамлакачи давлатларни рози қилиш учунгина шундай қиляпти. Ўзининг эзилиб ётган, базўр тирикчилик ўтказаётган халқига раҳм-шафқат қилмаяпти. Бюджетни тўлдириш, миллиардлаган қарзларни узишдек оғир юкни уялмай боши қора меҳнатдан чиқмайдиган фуқаролари бўйнига юклаяпти.

Бироқ бундай зулму зўравонликка чидашга, хусусан, бемаъни солиқларни тўлашга мусулмон халқимиз мутлақо мажбур эмас. Чунки Ислом қонунлари бўйича давлат учун ҳозирги ношаръий солиқларни ундириш жоиз эмас. Исломда одамларга ноҳақ солиқ солиш қатъиян ҳаром қилинган бўлиб, бу уларга нисбатан зулм қилиш, деб эътибор қилинади. Зулм эса қиёмат кунининг зулматидир. Бу борада Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:

لا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ صَاحِبُ مَكْسٍ

“Солиқ йиғувчи жаннатга кирмайди”.

Яна шундай дедилар:

لَا يَحِلُّ مَالُ امْرِئٍ مُسْلِمٍ إلَّا بِطِيبِ نَفْسٍ مِنْهُ

“Мусулмоннинг моли мамнуният билан берсагина ҳалол бўлади”.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Форуқ

08.07.2025й

TagsЎзбекистонми ё Солиғистон?!
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй мусулмонлар, келинг, ўз тиканимизни ўз қўлимиз билан суғуриб ташлайлик ва елкамиздаги рувайбизаларни улоқтирайлик!

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё хавфсизлигида Россиянинг роли пасаймоқдами?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда концлагерларида нима гап?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) доирасида кутилмаган ҳолат юз берди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Геосиёсат»га бир назар

    «Геосиёсат»га бир назар (2-қисм) بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳозирги даврда дунёда устувор бўлган қарашга кўра, «геосиёсат» атамаси икки қисмдан таркиб топган: Geo — география, Politic эса сиёсат маъносини англатади. Бу ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: