Халифа Ҳафтар ёлғондан Ливия аҳлига ғамхўр эканини даъво қилмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Халифа Ҳафтар ёлғондан Ливия аҳлига ғамхўр эканини даъво қилмоқда
Халқаро ҳамжамиятни ливияликларнинг ўзлари хоҳлаган қарорни чиқаришларига қўйиб беришга чақирмоқда
Ливия қуролли кучлари бош қўмондони Халифа Ҳафтар халқаро ҳамжамиятни ливияликларнинг ўз ишлари бошқарувига ўзлари эгалик қилишга қўйиб беришга чақирди ҳамда терроризмга қарши курашда Россия ва АҚШ билан иттифоқчилик қилишга тайёрлигини билдирди.
Франс Пресс ахборот агентлиги Ҳафтарнинг «ўзларига мос қарорларни ливияликларнинг ўзлари чиқарадилар, халқаро ҳамжамият олдида эса, шу қарор чиқаришларига қўйиб бериш қолди, холос», деган сўзларини Францияда чиқадиган Журналь дю диманш газетасидан иқтибос қилади.
Ҳафтар БМТнинг Ливиядаги махсус вакили Мартин Коблерни танқид қилиб, унинг ливияликлар томонидан шайтон деб аталишига эътибор қаратди. Сўнг «халқаро ҳамжамият вазиятни яхши тушунмаяпти… қўлидаги маълумотлар хато, шу боис татбиқ қилиб бўлмайдиган ёмон қарорлар қабул қилмоқда», дея қўшимча қилди.
Парижнинг Ливияга нисбатан сиёсатини ҳам танқид остига олиб, «Франция қўлида ҳокимият бўлмаган шахсларни сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда», деди.
Ҳафтар Ливия шарқидаги, хусусан, юрт шаҳарлари орасида иккинчи шаҳар бўлган Бенғозидаги экстремист террорист гуруҳларга қарши уруш эълон қилиб, Ливия миллий армияси шаҳарнинг катта қисмини террористлардан қайтариб олишга муваффақ бўлган эди. (Явм газетаси 2017 йил 5 феврал).
Роя газетаси шарҳи:
Ҳафтарнинг бу чақириғи Ливия устида кетаётган Америка-Европа, хусусан, Америка-Британия ўртасидаги курашнинг бир қисмидир. У эскидан Америкага мухлис бўлиб, АҚШ манфаатига хизмат қилишга, унинг Ливиядаги сиёсатларини ижро этишга ҳаракат қилмоқда, Британиянинг Ливияда чуқур илдиз отган нуфузини йўқ қилиб, ўрнига хўжайини Америка нуфузини ўрнатишга жидди-жаҳд билан уринмоқда. Ҳафтарнинг Ливияга ҳеч қандай мансублиги йўқ бўлиб, у юрт аҳлига мутлақо ғамхўр эмас.
Роя газетасининг 2016 йил 8 феврал чоршанба кунги 116-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ