“Аҳли Сунна вал-Жамоа” истилоҳи
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
“Аҳли Сунна вал-Жамоа” истилоҳи
16 – қисм.
Инсон мўъмин бўлиши учун нима қилиши керак?
Аллоҳ Субҳанаҳу Таоло Пайғамбарини тўғри йўл ва ҳақ дин билан юборди. Пайғамбаримиз с.а.в. ҳам Иброҳим алайҳиссалом каби мушрик бўлмай, якка Худога ишонар эди. Аллоҳ Таоло Пайғамбари орқали Ўзининг итоаткор қулларига осмон ва ернинг яратилиши ҳақида фикрлашни ва буларни барчасини беҳуда яратмаганини англашларини буюрди.
إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلاَفِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَالْفُلْكِ الَّتِي تَجْرِي فِي الْبَحْرِ بِمَا يَنفَعُ النَّاسَ وَمَا أَنزَلَ اللّهُ مِنَ السَّمَاءِ مِن مَّاء فَأَحْيَا بِهِ الأرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَبَثَّ فِيهَا مِن كُلِّ دَآبَّةٍ وَتَصْرِيفِ الرِّيَاحِ وَالسَّحَابِ الْمُسَخِّرِ بَيْنَ السَّمَاء وَالأَرْضِ لآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَعْقِلُونَ
“Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кечаю кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда юриб турган кемада, Аллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтириши ва унда турли жондорларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун белгилар бор”. (Бақара: 164)
Бу Аллоҳ Таолонинг Қуръони Каримда келтирган ҳақиқатни билишлари учун қилинган эди.
أَفِي اللَّهِ شَكٌّ فَاطِرِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْض
“…Осмонлару ернинг Яратувчиси бўлмиш Аллоҳга шак борми?…” (Иброҳим:10)
Шундагина қалб Оламнинг Яратувчиси бўлган Аллоҳ Таолонинг борлигига қатъий иймон келтириб таскин топади. Сўнг Аллоҳ Таоло Пайғамбаримиз с.а.в.нинг элчи эканлигини тасдиқловчи мўъжиза – Қуръони Каримни нозил қилди. Аллоҳнинг итоаткор қуллари Аллоҳга иймон келтириб, Уни Оламларнинг Роббиси деб, Исломни дин деб, Муҳаммад с.а.в.ни Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбари деб қабул қилдилар.
Ислом ақидаси ақлий ақида бўлиб, у соғлом фикрга мос келади. Ўз эргашувчисида ҳаётида амал қилишни бошлайдиган фикрий етакчиликни шакллантирувчи бу ақлий ақиданинг ҳақиқатини инсон осонгина илғай олади.
وَمِنْ آيَاتِهِ يُرِيكُمُ الْبَرْقَ خَوْفاً وَطَمَعاً وَيُنَزِّلُ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَيُحْيِي بِهِ الْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَعْقِلُونَ
“Ва унинг оятларида сизга қўрқув ва умид учун чақмоқни кўрсатади ва осмондан сувни нозил қилади-да, у билан ерни ўлгандан сўнг тирилтиради. Албатта, бунда ақл юритадиган қавм учун оят-белгилар бордир”. (Рум:24)
Ақидада тахминларга ўрин йўқ.
Исломий эътиқод – ақидани диққат билан ўрганар эканмиз, Аллоҳ Таолонинг ақидани ҳар қандай тахминлар, шубҳалар ва хурофотлардан имкон қадар кўпроқ озод қилишга ҳаракат қилганини кўрамиз. Қуръони Каримда шундай дейилади:
وَإِن تُطِعْ أَكْثَرَ مَن فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَن سَبِيلِ الله إِن يَتَّبعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلاَّ يَخْرُصُونَ
“Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахмин қиларлар, холос”. (Анъом: 116)
قُلْ هَلْ عِندَكُم مِّنْ عِلْمٍ فَتُخْرِجُوهُ لَنَا إِن تَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَإِنْ أَنتُمْ إَلاَّ تَخْرُصُونَ
“Сен: “Сизнинг ҳузурингизда бизга чиқариб кўрсатадиган бирон илм-ҳужжат борми? Сизлар фақат гумонга эргашмоқдасиз ва сизлар фақат ёлғон гапирмоқдасиз” – деб айт”. (Анъом: 148)
أَلا إِنَّ لِلّهِ مَن فِي السَّمَاوَات وَمَن فِي الأَرْضِ وَمَا يَتَّبِعُ الَّذِينَ يَدْعُونَ مِن دُونِ الله شُرَكَاء إِن يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلاَّ يَخْرُصُونَ
“Огоҳ бўлингким, осмонларда ким бўлса ва ер юзида ким бўлса, албатта Оллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга шерикларга илтижо қилаётганлар нимага эргашадилар? Улар фақат гумонга эргашадилар, холос. Улар фақат тахмин қиладилар, холос”. (Юнус: 66)
Қуръони Карим ўзининг барча мухолифларидан ўз ақидаларига рад этиб бўлмайдиган далиллар келтиришларини талаб қилди, акс ҳолда уларни ёлғончи эканликларини айтади.
أَمَّن يَبْدَأُ الْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُ وَمَن يَرْزُقُكُم مِّنَ السَّمَاء وَالْأَرْضِ أَإِلَهٌ مَّعَ الله قُلْ هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ
“Ёки аввал-бошдан яратадиган, сўнгра яна қайтадан яратадиган ва сизларни осмонлару ердан ризқлантирадиган Зот яхшими? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! “Агар ростгўй бўлсангизҳужжатингизни келтиринг”, дегин”. (Намл:64)
وَنَزَعْنَا مِن كُلِّ أُمَّةٍ شَهِيدًا فَقُلْنَا هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ فَعَلِمُوا أَنَّ الْحَقَّ لِلَّهِ وَضَلَّ عَنْهُم مَّا كَانُوا يَفْتَرُونَ
“Ва ҳар бир умматдан бир шоҳид чиқариб: “Ҳужжатларингизни келтиринг!” дегаймиз. Бас, улар ҳақ Аллоҳга эканини билурлар ва ўзлари уйдириб юрган нарсалари ғойиб бўлур”. (Қасос:75)
Ислом таълимотининг эътиқодига келсак, инсон эътиқоднинг моҳиятини тушуниши учун ва унинг мустаҳкам, ўзгармас ҳақиқат эканлигини билиши учун Ислом Қуръони Карим орқали ҳар битта ғояга далил келтирди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:
قَدْ فَصَّلْنَا الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
“…Биладиган қавмлар учун оят-белгиларни батафсил қилиб қўйганмиз”. (Анъом:97)
قَدْ فَصَّلْنَا الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَفْقَهُونَ
“…Яхши англайдиганлар учун оят-белгиларни батафсил қилиб қўйганмиз. (Анъом:98)
وَهَـذَا صِرَاطُ رَبِّكَ مُسْتَقِيمًا قَدْ فَصَّلْنا الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَذَّكَّرُونَ
“…Ибрат олувчи қавм учун оятларни батафсил баён қилдик”. (Анъом:126)
Ислом таълимотидаги асосий фикрлар.
Ислом таълимотининг эътиқодидан жой олган ҳар бир фикрнинг ўзига хос бўлган асосий хусусияти – унинг мустаҳкам ва қатъийлиги билан ажралиб туришидир. Аллоҳ Таоло Ўзининг Пайғамбари ва унга эргашганларнинг барчаси иймон келтиришлари керак бўлган асосий фикрлар мавжуд. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримнинг жуда кўп оятларида уларни бир-бири билан бирлаштирди. Яна бу ҳақда Пайғамбар с.а.в.нинг Жаброил алайҳиссалом билан бўлган суҳбати ҳақидаги машҳур ҳадисда ҳам эслатиб ўтилади.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ آمِنُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِي نَزَّلَ عَلَى رَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِيَ أَنزَلَ مِن قَبْلُ وَمَن يَكْفُرْ بِاللّهِ وَمَلاَئِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً بَعِيداً
“Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга, Унинг Расулига, У Ўз Расулига туширган китобга ва бундан олдин туширган китобга иймон келтиринг. Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўлади”. (Нисо:136)
آمَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مِن رَّبِّهِ وَالْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آمَنَ بِاللّهِ وَمَلآئِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لاَ نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِّن رُّسُلِهِ وَقَالُواْ سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ
“Пайғамбар унга ўз Роббисидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Барча Аллоҳга, Унинг фришталарига, китобларига, Пайғамбарларига иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларини бирортасини ажратмаймиз. Ва эшитдик ва итоат қилдик, эй Роббимиз мағфиратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир, дедилар”. (Бақара:285)
Амирдан ёки Абу Амирдан ёки Абу Моликдан ривоят қилинади:
أَنَّ النَّبِيَّ، بَيْنَمَا هُوَ جَالِسٌ فِي مَجْلِسٍ فِيهِ أَصْحَابُهُ جَاءَهُ جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلَام فِي غَيْرِ صُورَتِهِ يَحْسِبُهُ رَجُلًا مِنْ الْمُسْلِمِينَ فَسَلَّمَ عَلَيْهِ فَرَدَّ عَلَيْهِ السَّلَامَ ثُمَّ وَضَعَ جِبْرِيلُ يَدَهُ عَلَى رُكْبَتَيْ النَّبِيِّ، وَقَالَ لَهُ: يَا رَسُولَ الله مَا الإسلام؟ فَقَالَ: أَنْ تُسْلِمَ وَجْهَكَ لِلَّهِ وَأَنْ تَشْهَدَ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا الله وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ وَتُقِيمَ الصَّلَاةَ وَتُؤْتِيَ الزَّكَاةَ. قَالَ: فَإِذَا فَعَلتُ ذَلِكَ فَقَدْ أَسْلَمْتُ؟ قَالَ: نَعَمْ، ثُمَّ قَالَ: مَا الإيمان؟ قَالَ: أَنْ تُؤْمِنَ بِالله وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالْكِتَابِ وَالنَّبِيِّينَ وَالْمَوْتِ وَالْحَيَاةِ بَعْدَ الْمَوْتِ وَالْجَنَّةِ وَالنَّارِ وَالْحِسَابِ وَالْمِيزَانِ وَالْقَدَرِ كُلِّهِ خَيْرِهِ وَشَرِّهِ. قَالَ: فَإِذَا فَعَلْتُ ذَلِكَ فَقَدْ آمَنْتُ؟ قَالَ: نَعَمْ، ثُمَّ قَالَ: مَا الْإِحْسَانُ يَا رَسُولَ الله؟ قَالَ: أَنْ تَعْبُدَ الله كَأَنَّكَ تَرَاهُ فَإِنَّكَ إِنْ كُنْتَ لَا تَرَاهُ فَهُوَ يَرَاكَ قَالَ: فَإِذَا فَعَلْتُ ذَلِكَ فَقَدْ أَحْسَنْتُ؟ قَالَ: نَعَمْ
“Бир куни Пайғамбар с.а.в. саҳобалари билан ўтирган эди, олдиларига мўъмин киши қиёфасида Жаброил кириб келди ва Пайғамбар с.а.в.га салом берди. Буни эшитган Пайғамбар с.а.в. унинг саломига алик олди. Сўнг Жаброил қўлларини Пайғамбар с.а.в. тиззаларига қўйди-да, унга савол беришни бошлади.
- Эй, Аллоҳнинг элчиси! Менга Исломдан хабар беринг!
- Ислом – бу сенинг Аллоҳга итоат этишинг, “Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ” деб ишонмоғинг, намозни барпо қилмоғинг, закот бермоғингдир.
- Агар шундай қилсам, мен итоаткор бўламанми?(мен ўзимни мусулмон деб ҳисоблай оламанми?) – сўради Жаброил.
- Ҳа, — деб жавоб берди Пайғамбар с.а.в.
Сўнг Жаброил яна савол беришда давом этди:
- Менга иймондан хабар беринг
- Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳга, Охират кунига, унинг фаришталарига, унинг китобларига(Қуръон), ўлимга ва ўлимдан кейинги ҳаётга, Жаннат ва Дўзахга, ҳисоб-китоб ва амаллар ўлчанадиган тарозига ва тақдирнинг яхшилиги-ю ёмонлигига имон келтирмоғингдир", дея жавоб бердилар.
- Aгар мен буни қабул қилиб амал қилсам мўъмин бўламанми?
- Ҳа, — деб жавоб берди Пайғамбар с.а.в.
Сўнг Жаброил давом этиб деди:
- Менга эҳсондан хабар беринг!
- Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғингдир. Агар Уни кўра олмасанг, У сени кўриб туради", деб жавоб бердилар. Раслуллоҳ с.а.в.
- Агар мен худди сен айтгандек амал қилсам, бу менга эҳсон деб ёзиладими?
- Ҳа, — деб жавоб берди Пайғамбар с.а.в. (Имом Аҳмад)
Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Унинг китобларига, пайғамбарларига, охират кунига имон келтириш ва тақдирнинг яхшилиги-ю ёмонлиги Аллоҳдан эканлигига ишониш -бу ислом ақидасининг асосий фикрларини ташкил қилади вабу иймон билан куфр ўртасидаги қизил чизиқдир, шунингдек, инсоннинг жоҳилият зулматидан Ислом нурига ўтишига яшил чироқ ҳисобланади.
Қуръони Карим ва муборак Суннат билан маъноси бир хил, субути қатъий бўлиб келган бошқа фикрлар ҳам ислом таълимотининг ақидасига киради. Инсон иймонли бўлиши учун буларга иймон келтириши шарт. Яна мусулмон одам Жаннат ва Дўзахга, Аллоҳ Таолонинг илоҳий сифатларига (Алим, Раҳим каби гўзал исмларига) ва шаръий матнлар билан маъноси бир хил, субути қатъий бўлган бошқа ақидавий масалаларга ҳам иймон келтириши шарт.
Фақат мана шу икки туркумдаги – олти асосий фикр ва Қуръон ҳамда суннат билан маъноси бир хил, субути қатъий бўлган ҳамма нарса мусулмоннинг ақидасини ичига кириши керак.
Аллоҳнинг итоаткор қули – Абу Молик.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми