| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Биз мусулмонлар учун мустақиллик қандай маънони англатади?

Биз мусулмонлар учун мустақиллик қандай маънони англатади?

By htadmin
28.08.2024
684
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Биз мусулмонлар учун мустақиллик қандай маънони англатади?

Ўзбекистонда 1 сентябр мустақиллик куни қилиб белгиланган ва 1991 йилдан бери ҳар доим ушбу сана тантанали равишда нишонлаб келинади. Бу мустақилликка собиқ Совет давлати қулатилгани натижасида эришилган эди. Бироқ Ўзбекистон мана 33 йилдирки, на ички сиёсатда ва на ташқи сиёсатда ўз мустақил қарорига тўлиқ эга чиққан давлат бўлолгани йўқ. Чунки қачонки давлат ички сиёсатини ҳам, ташқи сиёсатини ҳам ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз ўзи белгиласа – ана шунда ҳақиқий мустақил ҳисобланади. Ўзбек ҳукумати эса асосан Россиянинг таъсиридаги давлат бўлиб келмоқда. Шунинг учун Ўзбекистонни мустамлака давлат десак тўғрироқ бўлади. Бу гарчи айрим сиёсий доираларга ёқмаса-да, лекин тан олиниши керак бўлган аччиқ ҳақиқатдир.

Аслида “истиқлол”, “мустақиллик” тушунча ва атамалари бутун Ислом оламини ўзида мужассам этган Халифалик давлати қулатилишидан бироз олдин пайдо бўлган. Буни Ислом давлатини, яъни Усмоний Халифаликни парчалаб заифлаштириш ва охир-оқибат унга ҳал қилувчи сўнгги зарбани бериш учун Англия ва Францияга ўхшаш мустамлакачилар ўйлаб топган эди. Ва оқибатда шундай ҳам бўлди – Миср диёри, Араб ярим ороли каби қайноқ Исломий юртлар айрим малайлар қўли билан мустамлакачилар томонидан Усмоний Халифалик таркибидан “мустақил давлат” номи остида юлиб олинди. Сўнгра Иккинчи Жаҳон урушидан кейин айни шу ўйин услубини Америка Англия, Франция ва Россиянинг ўзига қарши қўллади ва кўплаб минтақаларда мустақиллик ҳаракатларини юзага келтирди. Тушуниб олиш учун Англия қўл остида бўлган Ҳиндистон таркибидан Покистоннинг мустақил давлат сифатида ажраб чиқишини келтиришимизнинг ўзи кифоя ва ҳоказо. Ва бу кураш услуби ҳозиргача давом этиб келмоқда…

Агар ушбу атама мазмун-моҳиятидан келиб чиқадиган бўлсак, дунёда мустақил давлатлар бор, мисол учун Европанинг Италия ва Испания каби  айрим давлатлари. Албатта, биз ҳам юртимизнинг – шу маънода бўлса-да –  ҳақиқий мустақил бўлишини хоҳлаймиз. Бироқ таъкидлаш лозимки, мустамлакачи кофир давлатлар бунга йўл бермайдилар. Чунки тарихдан маълумки, бизнинг юртлар Ислом давлати таркибида бўлган ва унда асосан мусулмонлар истиқомат қилиб келишган. Энди яна мусулмон юртларини ўз ҳолига ташлаб қўйилса, улар Ислом ақидаси асосида бирлашиб, дунёда энг кучли давлатга айланадиган Халифаликни тиклашлари аниқ. Кофир давлатлар эса бундан жуда-жуда қўрқишади ва эслаганларининг ўзидаёқ капалаги учиб кетади. Шунинг учун ҳам мусулмон юртларини доимий қарамликда ушлаб туришга ҳаракат қилишади. Демак, бугунги кунда, айниқса Исломий юртлар устидаги мустақиллик деган атамалар мустамлакачиликнинг янгича кўринишидан бошқа нарса эмас. Тарихда кофирлар мусулмон юртларини тўғридан-тўғри босиб олиб бевосита бошқарган бўлсалар, ҳозирда эса билвосита, яъни мусулмонлар орасидан малай ҳокимларни чиқариб, улар орқали бошқармоқдалар. Бундан ташқари, Ислом юртлари табиий бойликларга бой минтақалар ҳисобланади. Бу бойликларга эга чиқиш учун ҳам бу юртларни мустамлака қилиб туришдан бошқа илож йўқ. Юртимиз мусулмонлари агар шу ҳолатга рози бўлиб яшасалар, яна 100 йил ўтса ҳам бу сохта мустақилликдан қутулолмайдилар. Бундан ҳам аянчлиси, кофирларга қарам бўлиб, уларнинг тузум ва қонунлари устиларига татбиқ қилинаётганига рози бўлиб яшаётганлари учун Аллоҳнинг олдида гуноҳкор бўладилар. Мусулмонлар бундай паст ва қарамлик ҳаётига рози бўлиб яшашлари асло жоиз эмас. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:

وَلَن يَجۡعَلَ ٱللَّهُ لِلۡكَٰفِرِينَ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ سَبِيلًا

– “Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”.      (Нисо:141)

Бу оятда Аллоҳ бизни кофирларга қарам бўлишдан қайтармоқда. Шуни билиш лозимки, ғайриисломий қонунлар билан яшаш ҳам аслида ўшаларга қарамликдир. Аллоҳ бизни ҳар қандай ёт унсурлар таъсиридан ҳур бўлиб, ёлғиз Аллоҳгагина қул бўлиш ва Ўзининг қонунларига амал қилиб яшашга буюрмоқда. Акс ҳолда биз Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилолмаймиз. Аллоҳ таоло дейди:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤۡمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيۡنَهُمۡ ثُمَّ لَا يَجِدُواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ حَرَجٗا مِّمَّا قَضَيۡتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسۡلِيمٗا

– “Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин чиқарган ҳукмингга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар!”  (Нисо:65)

Бу оятдан Аллоҳ таоло биз мусулмонларга ҳаётимизда Исломни тўлиқ татбиқ қилишимизга буюраётгани аён бўлмоқда. Исломнинг тўлиқ татбиқи эса, фақат Халифалик давлати билангина амалга ошади.

Азиз биродарлар, фикрлаб кўрингларчи, биз мусулмонлар учун мустамлакачи кофирларнинг тузумини татбиқ қилувчи ва уларга қарам бўлган бугунги “мустақил” давлатчалар афзалми ёки икки дунё саодатининг кафолати бўлмиш Ислом қонунларини татбиқ қилувчи чин маънодаги буюк Халифалик давлатими? Аллоҳ таоло деди:

أَتَسْتَبْدِلُونَ الَّذِي هُوَ أَدْنَىٰ بِالَّذِي هُوَ خَيْرٌ

– “Яхши нарсани паст нарсага алмаштиришни истайсизларми?” (Бақара:61)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

28.08.2024й

TagsИслом қонунлариМустақиллик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Инсоният муаммолари ечими мусулмонлар қўлида

  • МАҚОЛАЛАР

    “Хамма шунақа, мен ҳам шундай бўлсам нима қилипти?!” – дейдиганларга

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/