| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Миср аҳли Коронавирус даврида

Миср аҳли Коронавирус даврида

By htadmin
30.04.2020
1148
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Миср аҳли Коронавирус даврида

Капитализм билан Ислом ўртасида

Устоз Саид Фазл

Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти

матбуот бўлими аъзоси

Шу кунларда коронавирус пандемияси ҳужум қилар экан, капитализм тузумининг ваҳшийлиги ва утилитаризмга¹ асослангани яққол намоён бўлмоқда. Бу ҳол капитализмдан кўп зарар кўрган юртларимиздагина эмас, балки шу тузумнинг уяси Ғарбда ҳам кўринмоқда. Бунга мисоллар кўп, масалан, Америка Германия полициясига кетаётган тиббий ниқоблардан иборат юкни ўғирлаб олди. Бундан ташқари, жаҳон бозоридаги вирусдан сақловчи ашёларни кимошди савдоси орқали сотиб олиб, бошқа давлатларнинг сотиб олишидан маҳрум қилди (Садо балад). Чехия Италияга кетаётган тиббий ниқобларни эгаллаб олди. Германия Австрияга кетаётган тиббий ниқоблардан иборат юкни эгаллаб олди. (Yes-Irak). Шундай қилиб, «ниқоблар учун кураш», дейилаётган нарсада Ғарбнинг бир давлатдан бошқа давлатга кетаётган тиббий молларга қароқчилик қилиши капитализмнинг утилитаризмга асосланганлигини яна бир бор намоён этди.

Бизнинг юртларга келсак, бало ҳаммасидан катта. Модомики, бутун бир Ғарб юртларимиз бойликларини шунча талаганига қарамай, ўз халқларини парваришлашдан ожиз қолиб, вирусдан сақланишда уларга зарур бўлган молларни ўғирлашга мажбур бўлаётган экан, юртларимиз аҳволи нима бўлиши мумкин, тасаввур қилаверинг. Ахир, юртларимиз бундай кризис ва эпидемияларга қарши кураша олиш учун на ғамхўр бошқарув бўлсин, на тизим. У ерлардаги режимлар ўз халқларини асло ўйлашмайди ва улардан қўрқишмайди ҳам. Балки, уларнинг қўзғалишидан қўрқишади, холос! Зеро, хавфсизлик тизими чангалидан ва ўлдириш учун уларга қарата отилган ўқлардан қўрқаётган халқлар энди қолган ҳаётини сақлаб қолиш учун қўзғалишдан бошқа чора тополмаяптилар.

Миср ҳам халқ қурбон бўладиган, ҳам тиббий ашёлар исроф бўладиган «коллектив иммунитет» сиёсатини қўлламоқда. Бундай аҳволда юрт аҳли бир томондан вирус балоси, иккинчи томондан режим зулми остида қолмоқда. Ҳалигача офат қурбонлари сонини кўрсатмаётган бу давлат, одамларга ҳақиқатни етказишга уринган ҳар бир кишини қамоққа оляпти ва унга ваҳима ва фитна тарқатиш айбловини қўйяпти. Айнан шу Миср давлати масжидларни ёпиб, одамларни жумъа намозидан тўсди, аммо одамларни оила боқиш учун оммавий транспорт воситаларида тирбанд бўлиб юришга мажбур қиляпти, чунки уларни озиқ-овқат билан таъминламади, таъминламайди ҳам. Кейинроқ эса, «Ал-Жазира» тарқатган хабарга кўра, карантинга олинган одамларни давлат меҳмонхоналарига жойлаб, карантин давомида меҳмонхонада туришгани учун ҳамда кўрсатилган тиббий текширув ва даволаш учун уларни ҳақ тўлашга мажбур қилди! «Ал-Жазира»га мисрлик журналист Муждий Шандийнинг айтишича, меҳмонхонага ижара ҳаққи 50 доллар бўлган. Бу одамларни қаттиқ ғазабини қўзғади… Ниҳоят, режим уларнинг карантин  тўловларини «Таҳё Миср» фонди тўлайдиган бўлганини айтди. Гўё одамларга ғамхўрлик қилиш давлат ва унинг бюджетининг вазифаси эмас, хайрия фондлари вазифасидек. Миср режими одати шу… одамларни қандайдир «Таҳё Миср» фондига взнос тўлашга мажбур қилади-да, бир вақтнинг ўзида, давлат бюджетини кредитлар олиш ва уларнинг процентларини тўлаш билан банд қилади. Давлат ўзининг бойлик ва ресурсларини эса, истаганларича талон-торож этишлари учун Ғарб ва унинг капиталист компаниялари қўлига бериб қўяди!

Эй Кинона Мисри аҳли!

Бу қотил режим сизни Робиа, Наҳза, Сайно ва бошқа қатор қирғинларда шафқат қилмай қатли ом қилди ва ҳамон давом этмоқда. Афтидан, коронавирус унга айни муддао бўлаётган кўринади. Чунки кеча ўзининг мухолиф ва рақибларини отиб, ўқи тугагандан сўнг, энди сизни шу вирус билан қириб юбормоқчига ўхшаб турибди. Буни у сизни керагича тиббий ёрдам кўрсатмаслик билан ёки бутунлай ёрдам кўрсатмаслик билан ёхуд харажатларини тўлолмаганингиз учун тиббий ёрдамни ҳаммангизга баробар етказмаслик орқали амалга оширмоқчи. «Явмус собе» газетасига кўра, одамлар коронавирусга тест топширишдан ўзларини олиб қочишяпти, чунки унинг нархи 1000 Миср жунайҳини ташкил қилади. Кейин бўлса, режим «одамлар бизнинг қарорларга риоя қилишни исташмади», деган даъво билан ўз омадсизлиги жавобгарлигини осонгина сизга юклаяпти! Бир жиҳатдан бу. Иккинчи жиҳатдан, капиталистик Миср давлати айни пандемия харажатлари ва вазифаларини кўтара олмаётган экан, агар пандемия шундай давом этаверса, биргина вируснинг ўзи давлат тепасидагилар бошига битган бало бўлиши ҳамда халқ қонини сўрувчи сармоя ва бизнес эгаларини тахтдан қулатиши турган гап.

Эй Кинона заминидаги халқ, аскарлар, етакчилар, элита ва нуфузли кишилар дохил ақлирасо кишилар!

Шубҳасиз, Миср, унинг аҳли ва бутун дунё учун бирдан-бир халоскор, одамларни тўғри бошқарадиган Ислом тузумидир. Бу тузум бойликларнинг капитализмдаги каби ўғирланишини эмас, балки тенг тақсимланишини кафолатлайди. Шунингдек, даволаниш, дори-дармон ва тиббий хизматларни суғуртасиз ва фуқароликсиз бепул таъминлайди, уйда соғлиқни тиклашга мажбур бўлганларни шу вақт мобайнида етарли харажатларини кўтаради. Мусулмонларнинг давлати бўлган замонларда Қуртуба шифохоналари шундай хизматлар кўрсатган. Зеро, шариат – айниқса, эпидемия ва кризислар пайтида – давлатга мана шундай вазифалар топширади ва халифа зиммасига юклайди. Зотан, кризис одамлар борасида Аллоҳдан қўрқадиган, фаолиятни Аллоҳнинг ризосига етишиш учун қиладиган, катталардан олдин кичикларга, бойлардан олдин камбағалларга, кучлилардан олдин заифларга ғамхўрлик кўрсатадиган раҳбарга муҳтож. Оиласини ташлаб жиҳодга чиққанларга «уларни боқиш менинг зиммамда», деган Умарни Аллоҳ муносиб мукофотласин. Бу билан Умар розияллоҳу анҳу давлатнинг вазифаси кризисдагина эмас, фаровонлик вақтида ҳам одамларга ғамхўрлик қилишдан иборат эканига ишора қилдилар. У фуқаросини Ислом ва унинг аҳкому шариати билан бошқариш билан энг яхши раҳбар бўлган. Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари мана шундай давлатни барпо қилишга даъват қилмоқдамиз. Зеро, бу давлатда ҳукмдор билан фуқаро, бой билан камбағал ўртаси ажратилмайди. Бу давлат барча инсонлар ишларини бошқариб, уларнинг динлари, ранглари, миллат ва тоифаларидан қатъий назар, ҳақ-ҳуқуқларини таъминлайди. Ушбу давлат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидир.

Эй ақлирасо инсонлар!

Бугунги кунда юртларимиздаги режимлар жиддий муаммога дуч келишдики, уни ўзларининг репрессия машиналари билан ҳал этишолмайди. Халос бўлиш жуда-жуда яқин, бунинг учун нафақат Мисрни, балки бутун Умматни қўзғашга ва у билан биргаликда барча кризисларга, асосан, коронавирус киризисига қарши курашишга қодир бўлган Ислом мафкурасини қабул қилишингизнинг ўзи кифоя. Бу мафкурани сизга тақдим этаётган ва сиз билан бирга бўлган Ҳизб ут-Таҳрир уни шундай татбиқ қила оладики, у билан одамлар ҳақ-ҳуқуқи ва одил бошқаруви таъминланади ҳамда барчамизга Аллоҳнинг ризосини кафолатлайди. Шундай бўлгач, Америка ва унинг малайлари кечаги кунда 25 январ қўзғолонини жиловлаб, ўғирлаб олишга ва Ислом соясида яшаш истагингизни тортиб олишга муваффақ бўлган экан, бугунги кундаги айни фурсатни ғанимат билинг.

Эй Канона юрти армиясидаги холис инсонлар!

Дунёдаги барча капиталистик режимлар шунча улкан имкониятларга эга бўлишига қарамай, бу кризисни ҳал қилишдан ожиз қолаётган ва уларнинг айни ожизликлари оқибатида кризис шу қадар мураккаблашиб кетган бир пайтда, шунингдек, коронавирус глобал пандемияга айланиб – Генри Киссинжер «коронавирус дунё тизимини тоабад ўзгартириб юборади», дея башорат қилганидек – ер юзини ўзгартириб юбориши муқаррарлигидан огоҳлантираётган бир пайтда, биз сизларга мурожаат қиляпмиз. Эй холис инсонлар, бу улкан бир имкониятдир. Зеро, ўнлаб аср давомида оёқ-қўли кишанланган Уммат олдида бугун кишанларни парчалаш имконияти турибди. Аллоҳ Ғарбни ўзи билан ўзини овора қилиб қўйди, унинг юртларимиздаги малайлари ҳам шундай аҳволда бўлишлари мумкин. Бу эса, зиммангизга улкан вазифа юкламоқда. Зеро, Умматга нусрат-ёрдам бериш сиз ҳарбийларга боғлиқ ишдир. Бас, сизнинг ёрдамингизга муштоқ бўлиб турган ва қалбингиздаги мавжуд эзгуликдан умид қилаётган кўзларни ёрдамсиз қолдирманг. Пушаймон фойда бермайдиган кун келмасидан олдин, Аллоҳ сизда кўришни истаётган нарсани кўрсатинг. Шояд, Аллоҳ сизнинг қўлингиз билан нусрат битиб, Мисрга ҳамда Уммат ва бутун инсониятга яхшиликни ато этса, шояд сизнинг қўлингиз билан уларни капитализм ва унинг йиртқичлигидан қутқариб, Халифаликни барпо этишимизга муваффақ қилса. Ушбу Халифалик ўз эзгулигини инсондан олдин дов-дарахт ва тоғу тошга ёғдириб, барчани ҳақ-рост, ишонч билан бошқаради. Мана шуларнинг барчаси қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузурида сизнинг амалларингиз тарозисига қўшилади… Маша Аллоҳ, ушбу давлатни барпо этган ва ансорийлардан бўлган кишилар нақадар бахтлидир. Аллоҳим, ушбу дамни бизга яқин қил ва бизни Халифаликнинг аскарларига ва шоҳидларига айлантир.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар»                                        [Анфол 24]

¹ Утилитаризм – фойдани ахлоқнинг асоси ва инсоний хатти-ҳаракатларнинг мезони қилиб олиш бўлиб, 19-асрда Британияда тарқалган.

Роя газетасининг 2020 йил 15 апрел чоршанба кунги 282-сонидан

TagsКанонаКоронавирусМиср
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қаноти намойиши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қазориф аҳли Халифалик лойиҳасини бағрига олиб уни тиклаш фарзлигини айтиб ҳайқирди

  • МАҚОЛАЛАР

    Аждодлар қудуғидаги сувни пул тўлаб ичяпмиз

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 02.06.2026

    Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • 02.06.2026

    Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • 02.06.2026

    Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/