Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (kun.uz 03.02.2024й): Электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилаётган Жалолобод вилояти аҳолисига Андижондан 20 тонна суюлтирилган газ (минг дона баллон) етказиб берилди.
Изоҳ: Қишнинг изғиринли кунларида энергия манбалари етишмовчилигидан азият чекиш Марказий Осиё халқлари учун йилдан-йилга жиддий муаммога айланиб боряпти. Аввалда деярли бундай муаммоси бўлмаган Қирғизистон ҳам бу йил қийинчиликларга дуч келмоқда. Мана шундай пайтда ўзбек ҳукумати ёрдам қўлини чўзиб мақтовга сазовор ишни қилди. Албатта, Аллоҳ таоло мусулмонларнинг биродар эканликларини ва қийин дамларда бир-бирларини ёрдамсиз ташлаб қўймасликлари вожиблигини уқтиради. Шунга кўра, бундай хайрли ишлар тўхтаб қолмай, янада кенг кўлам билан давом этиши лозим. Шунингдек, Марказий Осиё (Қадим Турон) мусулмон халқлари ягона вужуд ва ягона кучга айланиб, минтақага кўз олайтираётган Россия, Хитой, Америка каби кофир мустамлакачиларга қарши туришда ҳар томонлама бирлашишлари зарур. Айниқса, сўнгги йилларда Марказий Осиё устида геосиёсий курашлар қизғин тус олаётган бир пайтда, минтақа учун бундай бирлашув нақадар ҳаётий зарурат эканлиги янада яққол кўзга ташланмоқда. Қолаверса, минтақа халқлари ўзаро манфаатларни ҳимоя қилиш ва ҳар қандай ташқи таҳдидларга қарши туришда Ислом асосида бирлашишга ниҳоятда ташна эканлигига шубҳа йўқ. Айтиш мумкинки, Марказий Осиёдаги маҳаллий ҳукуматлар ўзларининг тор шахсий манфаатларини ва мустамлакачи “оғалари”нинг қош-қовоғига қарашни бир чеккага суриб, Ислом ва мусулмонлар манфаатларини кўзлаган ҳолда бирлашишга ҳаракат қилса, албатта, минтақа мусулмонлари уларни қўллаб-қувватлайди, қўлидан келган ёрдамларини аямайди. Бунинг учун ҳукуматлар ўз халқларини чалғитмай, тўғри ва очиқ сиёсат юритишлари, анави мустамлакачиларга боғланган барча арқонларни узишлари ва энг муҳими, ўз сиёсатларини Ислом асосига қуришлари лозим бўлади. Негаки, инсонларни, айниқса бир динга эътиқод қилган мусулмонларни Исломий эътиқоддан бошқа бирон нарса бирлаштира олмайди. Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутган умматни эса Ҳақ таоло асло ёрдамсиз ташлаб қўймайди.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
– “Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади”. (Муҳаммад:7)
Хабар (Rasmiy_xabarlar 05.02.2024й): Тошкент – Ўш автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 100 км қисмида интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.
Изоҳ: Соҳага давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳудудларда 20 кмдан кам бўлмаган жами 260 км автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига хусусий сектор жалб қилинади. Йўл қуриш ва уни керакли пайтда таъмирлаш каби халқ учун қулайлик бўладиган ишларни қилиш, албатта, яхши амал. Бироқ йўлларни хусусий секторга топшириш ва уларнинг хусусий бўлишига рухсат бериш қулайлик яратиш эмас, балки халқ гарданига қўшимча харажат юклаш ҳисобланади. Чунки, юқорида айтилганидек, умумий йўлларни хусусийлаштириш дегани, уларга бирор шахс ёки ширкат эгалик қилишини, бу йўлдан фойдаланган одам борки, барчаси ана шу шахс ёки ширкатга пул тўлашини англатади, яъни бу йўллар пулликка айланади-қолади. Гарчи йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари тўлалигича давлатнинг вазифасига кирса-да, ўзбек ҳукумати капиталистик иқтисод низомидан келиб чиқиб, ҳар қандай соҳага хусусий секторни жалб қилишга интиляпти. Исломда эса бу масалага ёндашув капиталистик нуқтаи назардан тамоман тескаридир. Исломда йўллар умумий мулк бўлиб, унга бирор шахс ёки ширкатнинг эгалик қилиши асло жоиз эмас. Умумий дегани ҳамма мусулмонлар унда шерик эканини билдиради. Расулуллоҳ ﷺ йўлда ўтиришдан қайтардилар ва дедиларки: “Сизлар йўлларда ўтиришдан сақланинглар”. Чунки йўлда ўтириш инсонлар бемалол ўтиб-қайтишини қийинлаштиради. Бундан ташқари, умумий йўллар халқ учун зарур қулайликлардан бўлиб, ундан фойдаланишда ҳеч қандай солиқ ёки шунга ўхшаш бошқа тўловлар ундирилмайди. Бу каби чора-тадбирлар эса яқинда тикланажак Халифалик давлати томонидан амалга оширилади ва Ислом аҳкомлари олиб келадиган қулайликлардан халқимиз баҳраманд бўлиб, шубҳасиз шод-хуррам бўладилар, инша Аллоҳ.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ ﴿٤﴾ بِنَصْرِ اللَّهِ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани (нусрати) сабабли шодланурлар”. (Рум:4-5)
Хабар (daryo.uz 05.02.2024й): Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Давлат раҳбарига кўра, сўнгги етти йилда тизимда 7 та вазир алмашган, лекин соҳани рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш суст кечмоқда.
Изоҳ: Parliament.gov.uz нинг 2023 йил 24 июн кунги маълумотида айтилишича, тиббий суғурта фуқароларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини давлат маблағлари ҳисобидан бепул олишга бўлган Конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш имконини бермоқда. Бундан бепул даволаниш истагида бўлган инсон тиббий суғурталаниши кераклигини тушунса бўлади. Наҳотки, халққа ғамхўрлик қилиб, бепул даволаш учун тиббий суғурта зарур бўлса? Фуқаро бўлишнинг ўзи етарли эмасми? Lex.uz да келтирилган маълумотда давлат тиббий суғурта жамғармасининг вақтинча низомининг 4-бобида жамғарма маблағлари давлат маблағлари, юридик ва жисмоний шахслар хайрия маблағлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотлар грантлари ва қонунда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига шакллантирилиши белгилаб қўйилган. Демак, ҳукуматнинг тиббий суғурта тизимини ишга туширишдан халқаро молия институтлари ва ташкилотлари грантларини қўлга киритиш мақсади ҳам бор. Энди бу тиббий суғуртанинг бепул дейилаётганига келсак, бу вақтинчалик бўлиб, тизим тўлиқ ишга тушганидан сўнг у, албатта, даромад манбаига айлантирилади. Умуман олганда, ҳар соҳада бўлаётганидек, ҳукумат тиббиёт соҳасини ҳам ғарбча тизимга ўтказишга уриняпти ва бу борада ана шу халқаро молиявий ташкилотларнинг тавсиялари асосида иш юритяпти. Лекин бу Ғарб ва унинг демократик тузумида на одамгарчилик ва на ғамхўрлик борлиги, айниқса, мусулмонларга бўлган нафрати муборак Фаластиндаги воқеалардан намоён бўлиб бўлди. Ўзбекистон мусулмонларига эса – қайси соҳада бўлмасин – эвазсиз ёрдам қиладиган одил давлат – Халифалик керак. Фақат угина аҳоли саломатлигини кафолатли ҳимоя қилади ва бунинг учун ҳеч кимдан пул талаб қилмайди.
Хабар (kun.uz 05.02.2024й): (Исроил) ҳукумати 4 феврал куни Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистондан 65 минг хорижлик ишчи олиб келишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ёзди. Қайд қилинишича, (Исроил) фаластинлик ишчилар ўрнини хорижликлар билан тўлдирмоқчи.
Изоҳ: Лаънати яҳуд вужуди 7 октябрда Муборак Фаластинда мард ўғлонлари томонидан эълон қилинган “Ақсо Тўфони” амалиётидан эсанкираб қолганидан сўнг, пасткашларча Ғазодаги тинч аҳолини бомбардимон қилишга киришди. Ушбу хабарда айтилишича, қўрқоқ яҳудий вужуди фаластинлик ишчилардан хавфсираб, уларнинг 72 минг нафарини иш жойларидан чиқариб юборган. Натижада қурилиш майдонларининг деярли ярми ишчи кучи етишмаслигидан ёпилган. Энди мана шу етишмовчиликни бошқа мамлакатлар ишчи кучларидан, қисман ўзбекистонликлар ҳисобидан қопламоқчига ўхшайди. Биз ишонамизки, қалбида заррача иймони бор бўлган юртдошларимиз яҳудларга – у агар миллионлаган маблағ таклиф қилса ҳам – зиғирчалик кўмак беришдан хазар қилади, уларнинг Фаластинлик мусулмон биродарларимиз қони анқиб турган ифлос пулларидан жирканадилар. Умид қиламизки, ўзбек ҳукумати ҳам ўзлигини англаб, сионист яҳуд вужудига бу борада ёрдам беришни рад қилади, гарчи шу пайтгача Ислом вожиб қилган ишларнинг бирортасини тузук-қуруқ бажармаётган бўлса ҳам. Ҳукумат ҳеч бўлмаганда мана шу сафар лаънати сионистларга “йўқ” дея жавоб берса, ўз халқи олдида анчагина обрўси кўтариларди. Агар босқинчи (Исроил) ҳудудида ишлаб юрган ўн мингтача фуқаросини қайтариб олиб келсалар-ку нур устига нур бўларди. Негаки, мусулмонларнинг энг ашаддий душмани бўлмиш яҳудий вужудига зарра қадар ёрдам бўладиган бирор ишни қилиш – айниқса, ҳозир бу малъунлар Ғазода геноцид ва мисли йўқ жиноятларни амалга ошираётган бир пайтда – асло жоиз эмас. Аллоҳ таоло деди:
إِلَّا رَحْمَةً مِّن رَّبِّكَ فَلَا تَكُونَنَّ ظَهِيرًا لِّلْكَافِرِينَ
– “Фақат Парвардигорингиз томонидан раҳмат-марҳамат бўлиб (сизга Қуръон нозил қилинди). Бас сиз ҳаргиз кофир кимсаларга ёрдамчи бўлманг!” (Қасос:87)
Хабар (kun.uz 06.02.2024й): 2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон олтин сотиш бўйича Қозоғистондан бироз ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг олтин бўйича соф савдоси қарийб 25 тоннани ташкил этган.
Изоҳ: Расмий маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистон 8,2 млрд доллар қийматидаги олтин сотган. Бу олдинги йилга нисбатан қарийб 2 баробарга кўп. Бироқ бундай ҳисоботлар – уларни эълон қилиш бошланганидан бери – умумийлигича қоляпти. Яъни қанча миқдордаги олтин сотилгани, унинг ортидан қанча валюта кирим қилингани ва у нималарга сарфлангани каби нарсалар ҳақида ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайдиган, ҳатто оддий одамлар ҳам тушунадиган қилиб аниқ-тиниқ ҳисобот берилмаяпти. Негаки, олтинга ўхшаш қимматбаҳо ва бошқа барча стратегик аҳамиятга эга табиий ресурсларнинг қаёққа кетаётгани ҳақида тўлиқ маълумот олишга халқимиз мутлақо ҳақли ҳисобланади. Аксинча ҳукумат халқимизнинг сиёсий онгини ошириб, оғирининг енгил бўлишига хизмат қиладиган хабарларни тарқатиш ўрнига, қаёқдаги майда-чуйда маълумотларни беришга устасифаранг бўлиб кетди. Демакки, муаммо – ҳукуматнинг ҳисобот бера олмаслигида эмас, балки “билганимни қиламан” дея асл маълумотларни яшираётганидадир. Шунинг учун одамларнинг ҳукуматга ишончлари сўниб, доимо шубҳа билан қарайдиган бўлиб қолишганига етарлича асослари бор. Халифалик давлатида эса бунинг акси ўлароқ, олтин ва бошқа бойликлар умумий мулкка айлантирилади ҳамда уммат манфаатлари учун сарфланади. Шунингдек, давлат раҳбари – халифа мазкур бойликлар сарфи юзасидан ҳисобот бериб боради. Ҳар бир фуқаронинг бу борада халифадан ҳисоб сўрашга ҳаққи бўлади. Умар р.а. халифалиги даврида унинг эгнида янги кўйлак пайдо бўлиб қолади. Мусулмонлар кўйлакни қаердан олганини айтмагунича, унинг гапини эшитмасликларини айтганларидан сўнг, “адолат устуни” дея ном олган рошид халифа Умар р.а. бу борада уларга ҳисоб беради. Биргина кўйлак ҳақида ҳисоб берган давлат раҳбарининг бошқа ишларда қандай бўлганини тасаввур қилиб олаверинг! Инша Аллоҳ яқинда тикланажак Халифалик давлатида ҳам, худди тарихда бўлганидек, мана шундай адолатли бошқарув ҳукм суради. Чунки ҳадисда: “…Имом (Халифа) бошлиқдир ва у ўз раъийяти(қўл остидагилари)дан жавобгардир”, – дейилади.
Хабар (president.uz 08.02.2024й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко тор доирада ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.
Изоҳ: Ҳеч кимга сир эмаски, Белорус давлати деярли Россиянинг автоном республикасига айланиб бўлган. МДҲ доирасида ўтказиладиган қатор учрашув ва саммитларда Лукашенко Путинни очиқчасига “катта оға” дея атаб, унга бот-бот ялтоқланиши ҳам бежизга эмас. Маскванинг вассалига айланган Белорус президентининг Ўзбекистонга ташрифини маълум бир маънода Россиянинг Хитойга қарши жавоб юриши сифатида баҳолаш мумкин. Чунки Мирзиёев 23-25 январ кунлари Хитойда бўлди ва Си Жинпинг билан музокаралар ўтказди ҳамда ўртада қатор келишув ва шартномалар имзоланди. Ўзбекистон президентининг жорий йилдаги биринчи давлат ташрифи айнан Хитойга бўлгани ҳам қайсидир маънода Хитойга мойиллиги ортиб бораётганига далолат қилаётгандек эди. Қолаверса, Мирзиёев Хитойга Россия томонидан қандайдир фитна чиқаришга ўхшаш реал ҳатти-ҳаракатлар юзага келган тақдирда, кучлар мувозанатини кафолатловчи тиргак сифатида қараётганга ўхшайди. Чунки сўнгги пайтларда Россиядаги расмий ва норасмий истеблишментлар томонидан Ўзбекистонга нисбатан очиқдан-очиқ таҳдид оҳангидаги пастга уришлар тўхтовсиз янграмоқда. Бу, албатта, ўзбек ҳукуматини Россия билан ўрнатилаётган алоқалар тақдири борасида жиддий бош қотиришга ундамасдан қолмайди. Бир жиҳатдан мана шу эътиборга кўра ҳам, Хитой билан алоқаларни қуюқлаштиришга мойиллик ортиб бораётган бўлиши мумкин. Табиийки, ўзбек ҳукуматининг бундай ёндашуви Россияга ҳеч қачон маъқул келмайди. Шунинг учун ҳам Мирзиёевнинг Хитой сафарига ҳали кўп вақт ўтмасдан туриб, ўриснинг “вассали” Лукашенко ташриф буюряпти… Зеро, Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари, айниқса Белорусга ўхшаганлар билан ҳамкорликни кучайтириши унинг Россия иқтисодий орбитасида қолишига хизмат қилади. Имзоланган келишувлар ичида айнан “энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома”нинг ҳам борлиги юқорида билдирилган хулосаларни янада қувватлайди. Сўнгги сўзимиз шуки, халқимиз мана бу мустамлакачи давлатларнинг мусулмонлар устида қилаётган сиёсий ва иқтисодий ўйинларининг ҳалокатли оқибатларидан фақат Исломни ҳокимият тепасига олиб келиш билангина қутулиши мумкин.
وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ
– “Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар”. (Мунафиқун:8)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
12.02.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми