| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Американинг Ҳалабга зарба бериш режасидаги алдовлари

Американинг Ҳалабга зарба бериш режасидаги алдовлари

By htadmin
15.12.2016
1787
0
Share:
بسم الله الرحمن الرحيم
Американинг Ҳалабга зарба бериш режасидаги алдовлари

Давоми

Американинг ҳам куч билан, ҳам ёлғон орқали амалга оширмоқчи бўлаётган режаси, унинг лойиҳасига қарши чиқаётган қуролли гуруҳларни терроризмга қарши кураш ниқоби остида йўқ қилишдан иборат. Буни у ИШИД ва Жайшу Нусрат ташкилотларини йўқ қилиш ниқоби остида амалга оширмоқчи бўляпти. Аслида эса, қўлида рошид Халифалик лойиҳаси бор кишиларга қарши курашишни мақсад қилган. Чунки АҚШ учун масала ғоят жиддий… Унинг лойиҳасига қарши чиқаётган қуролли гуруҳларни Женева конференцияси орқали террорчилар гуруҳига қўшмоқда. Масалан, Керри бу ҳақда Вена конференциясида ҳам баёнот бериб ўтди…
Американинг айни режаси сари ташлайдиган қадамларига келсак, улар қуйидагилардан иборат:

·       Қуролли гуруҳларни мўътадиллар ва экстремист террористларга ажратиш. Шу мақсадда Саудия Америка буйруғи асосида 2015 йил декабрда Риёз конференциясини уюштирди ва унда Саудия, Туркия ва Қатардан кўмак олувчи қуролли гуруҳларни йиғди. Конференцияда 32 аъзодан иборат музокаралар олий ҳайъати тузишга келишилди, улардан ўнтаси гуруҳлардан, тўққизтаси коалициядан, бештаси координацион ҳайъатдан, саккизтаси мустақил шахслардан иборат бўлди. Йиғин баённомасида иштирокчилар «Женава-1»га таянган ҳолда ҳамда БМТ раҳнамолиги ва кафолати остида Сурия режими вакиллари билан музокара қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

·       Америка наздида террорчи дея ҳисобланган гуруҳларни муайян минтақаларда қамал қилиб, Россия томонидан уларни шафқатсиз бомбардимон қилиш. Бундан эса ушбу минтақалардаги мусулмонларга у ерларни ташлаб чиқиб кетишлари учун босим ўтказишни ёки мусулмонларнинг нариги гуруҳларга – улар бошқа минтақаларга чиқиб кетишлари учун – босим ўтказишларини ва бу гуруҳларни Идлиб каби минтақаларга қамаб, ўша ерда ҳаво ҳужуми орқали кулларини кўкка совуришни кўзлашган… Бу каби иш ҳозир Ҳалабда кетмоқда. Бундан ташқари, бу иш ортида Американинг ошкор бўлишини истамаётган бошқа мақсади ҳам бор. Бу мақсад айни гуруҳларнинг халқ қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлишидир. Гуруҳларнинг халқ қўлловини бой бериши Америка учун ўз ечимини жорий қилишда ғоят муҳим ҳисобланади.
·       Турли минтақалардаги мавжуд турли жанговар кучларни Америка наздида террорчилар ҳисобланган гуруҳлар жойлашган минтақаларга қуруқликдан ҳужум қилишга сафарбар қилиш. Масалан, Сурия режими кучларини, курд кучларини, Жайши Ҳур кучларини ҳар бирини ўзлари назорат қилаётган минтақалардан мазкур минтақаларга сафарбар қилиш. Бу қадам Америкага шундай ютуқ келтирадики, айни гуруҳлар ўртасида ўзаро жанг бошланади, бу билан келажакда Суриядаги мусулмонлар янги миллий армия, бинобарин, янги сиёсий лойиҳага қўшилишга мажбур бўладилар…
·       Энди, Туркия позициясига келсак, бунинг ҳам турган битгани алдов ва сохтакорликдан иборат. Жумладан, Эрдоган яқинда ўзи томонидан қўллаб-қувватланувчи қуролли гуруҳларни Жабҳати Ҳалабдан ажратиб, ўзининг шимолдаги курд душманларига қарши олиб бораётган жангига қўшди, бу эса Жабҳати Ҳалабнинг рус ҳужумлари олдида анча заифлашиб қолишига олиб келди, кейинчалик бу иш Россия-Туркия келишуви билан бўлгани маълум бўлди. Эрдоган Россия-АҚШ келишувига тамоман уйғун қадам ташлайди. Бугун эса ўзи билан Ироқ режими ўртасидаги сиёсий вазиятни таранглаштириш учун турли сохта сабабларни келтириб чиқараётганига гувоҳ бўляпмиз. Чунки бу нарса Ҳалабда содир бўлаётган ишлардан узоқроқда туришга бир баҳона бўлади. Таъкидлаш лозимки, Туркиянинг қонхўр Асаднинг қудратда қолишига нисбатан позициясининг ўзгариб туриши ҳамда Эрдоганнининг Ҳалаб Туркиянинг қизил чизиғидир, дея баёнот бергани ҳеч кимга сир эмас. Мана, бугун у Ҳалабни батамом ёрдамсиз қолдириб, душманга топшириб қўйди…
·       Қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватловчи регионал давлатлар позицияси. Бу давлатлар айни гуруҳларни фақат ўз манфаатлари учун қўллаб-қувватлашади, уларнинг манфаати учун эмас. Бу давлатлар айни гуруҳларга маблағ ва қурол-яроқ бериб, эвазига уларга ўзлари чизган қизил чизиқдан нарига ўтмасликни шарт қилишади. Шунинг учун бу позиция Сурия қўзғолонини йўқ қилишда энг хавфли ҳисобланади. Чунки бу давлатларнинг ўзи хўжайинлари буйруқларига риоя қилишади, ўзларича ҳеч қандай қарор қабул қилишолмайди. Бу Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Абдураҳмоннинг 2016 йил 5 октябрдаги баёнотидан ҳам очиқ кўриниб турибди. Баёнотида у Сурия дўстлари гуруҳининг қуролли гуруҳларни таъминлашни феврал ойидан бери «тўхтатиб, энг кам миқдорга туширган»ини таъкидлади. Табиийки, бу АҚШ қарори билан бўлган.
·       АҚШ-Россия келишуви. Ғоят кенг кўламга кўтарилган бу келишув 2015 йил 29 сентябрда Обама билан Путин ўртасида бўлиб ўтган Вашингтондаги учрашувнинг эртасигаёқ бошланди. Башар Асадга қарши бошланган қўзғолоннинг биринчи кунидан бошлаб Американинг позицияси Сурия аҳлини алдашга асосланди. Сурия аҳлига қарши халқаро тил бириктирув ортида турганлар америкаликлардир. Биз бир оз фикрлаш биланоқ, фақат улкан имкониятга эга халқаро нуфузи кучли бўлган давлатгина бундай халқаро тил бириктирувга етакчилик қилиши мумкинлигини тушуниб олиш мумкин. Яхшиси, АҚШнинг Ҳалабни қамал қилиш ва ўз лойиҳасига қарши чиққан гуруҳларни йўқ қилиш мавзусида тутган ёлғон позициясини биргаликда ўрганайлик: АҚШ ташқи ишлар вазирлиги 2016 йил 3 октябрда Россия билан алоқа каналларини тўхтатишга қарор қилганини билдирган эди. Бироқ 2016 йил 5 октябрда Россия ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баённомада «Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри ўртасида Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун навбатдаги телефон сўзлашуви бўлиб ўтди ва бу сўзлашув Вашингтоннинг Россия билан алоқа каналларини тўхтатишга қарор қилганига қарамай ўтказилди», дейилди. Баённомада айни сўзлашув АҚШ томонининг талаби билан ўтказилгани айтилди.
·       Орадан бир кун ўтибоқ тулки де Мистура чиқди ва холис гуруҳларни йўқ қилишга қаратилган айни жаҳаннамий режага ўз ҳиссасини қўшиб, террорчи дея аталаётган айни гуруҳларга қарши Ҳалаб аҳлини гижгижловчи дўқ-пўписали баёнотини берди. Жумладан, у «Келаси икки ёки икки ярим ой ичидаёқ Ҳалаб шарқий маҳаллалари батамом вайронага дучор бўлиши мумкин… Биз хусусан, ушбу қадимий шаҳар ҳақида сўз юритяпмиз», деди. Кейин Фатҳи Шом жабҳасининг айни шаҳарда бўлиши Москва билан Дамашқ учун айни шаҳарга ҳужумларини давом эттиришларига тайёр оқлов бўлаётганини таъкидлади. У ушбу жангчи гуруҳларга мурожаат йўллаб, «Агар сизлар қуролларингизни олиб, ўз ҳурматингиз билан Идлибга ёки ўзингиз истаган ҳар қандай шаҳарга чиқиб кетишга қарор қилсангиз, мен шахсан ўзим сизга ҳамроҳ бўлишга тайёрман», деди. Бундай баёнот Россия содир этаётган жиноятлардан хавф жиҳатидан қолишмайди. Маълумки, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Москва де Мистуранинг айни ташаббусини қўллаб-қувватлади ва ушбу қадамни ташлаш вақти келганига ишонишини айтди.
Шунингдек, АҚШнинг муҳим қуролларидан бири саналган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий позицияси ҳам ўртага чиқди ва айни жаҳаннамий режада бу ташкилот нопок рол ўйнаётгани фош бўлди. Унинг 2016 йил 5 октябрда Ҳалабдаги вазиятга оид ҳисоботида – БМТ котибияти инсонпарварлик ишларини мувофиқлаштириш мақсадида «Ҳалаб шарқида сўров ўтказди, унга кўра, аҳолининг 50 %и агар имконият яратилса, кўчишни истаётганини билдирди», дейилади ҳамда аҳоли бошдан кечираётган руҳий муаммоларга эътибор қаратади. Ушбу шубҳали ҳисоботда яна – Ҳалаб шарқида қамалда қолган 275 минг нафар сурияликлар озиқ-оқват маҳсулотлари тугаб бораётгани ҳамда ёқилғи сифатида баклашкаларни ёқиб кун кўришаётгани эътиборидан, уларнинг тенг ярми кўчишни истаётганларини билдиргани айтилади ҳамда озиқ-овқат етишмовчилиги сабабли уларнинг нархи кўтарилиб кетгани қўшимча қилинади. Сўнг ҳисоботда таъкидланишича, оналар қоринларини маҳкам боғлаб олиб, овқат ўрнига кўпроқ сув ичиб юрибдилар ва буни қамалда қоринлари очганини узоқроқ вақт сезмай туриш ва ўзлари емай, болаларини едириш мақсадида қилмоқдалар…
Американинг Суриядаги сиёсати мана шу. Бу сиёсат инсонийликдан бутунлай холи экани, содир бўлаётган барча жиноятларнинг муаллифи шу сиёсат экани яққол кўриниб турибди. Айни воқелик бизга ёмон ном чиқарган Обаманинг илк қудратга келган пайт 2009 йил Қоҳира университетида қилган баёнотини эслатмоқда. Ўшанда у «Биз ўзимиз истаган дунёни яратишга қодирмиз, бироқ бу биздан айни янги қадамни ташлашимиз учун керак бўладиган мардликка эга бўлишимизни талаб қилади», деган эди. Бу янги қадам кичик Буш сиёсатидан услуб жиҳатидан фарқ қилса-да, бироқ АҚШнинг мустамлакачилик назарияси бўйича ҳам, дунёнинг биринчи давлати мақомини сақлаб туришида ҳам, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида энг манфур жиноятлар содир этишда ҳам бир-биридан асло фарқ қилмайди.
Бугун мусулмонлар, хоҳ Сурияда, хоҳ унинг ташқарисида бўлсинлар, бошқа инсонларсиз бир бутун Умматдирлар. Айнан бир бутун Уммат бўлганлари учун душманнинг шунча адоватига учрамоқдалар. Демак, мусулмонлар ҳам душманга қарши айнан бир бутун Уммат сифатида душманлик қилишлари лозим. Шу душман уларга қарши курашиш осон бўлиши учун юртларини бўлиб ташлади, мусулмонларнинг куч-қудратга тўлиб, унинг мустамлакасига чек қўймасликлари учун юртлари бойликлари ва ресурсларини талон-тарож қилди, устиларига душманни қўриқлаб, ўз халқини қиришдан тоймайдиган ва холис мусулмонларнинг мавжуд вазиятни ўзгартириш учун ҳаракат қилишларига йўл қўймайдиган ҳукмдорларни ўрнатиб қўйди. Бугун ҳам бу душман минтақага худди шундай назарда қарамоқда, худди ўша оқимда ҳаракат қилиб, мусулмонларнинг бирлашмасликлари учун ораларига миллатчилик, мазҳабпарастлик ва тарафкашлик каби низоларни келтириб чиқармоқда, шу орқали бирлашиш мафкурасини йўқ қилишни, бирлашиш имкониятларини барбод қилиш режаларини тузмоқда… Мусулмонлар ҳам мана шундай жаҳаннамий режалар даражасида кучли режалар тузмоқлари керак. Бунинг эса, ақлан олганда ҳам, шаръан ўлчаганда ҳам, битта йўли бор, холос. У ҳам бўлса, Умматнинг рошид Халифалик лойиҳасини ўзига табанний қилмоғидир. Ёлғиз ушбу давлатгина мусулмонларни қайта жамлаб, оёққа турғазишга қодир. Буни у босқинчилик ва ажнабий нуфузни қувиб солиш билангина амалга оширмайди, балки анави мустамлакачи давлатлар халқларига ҳам Ислом мабдасини етказиш билан амалга оширади, Исомни уларга ўзларидаги мавжуд фикрий бўшлиқдан, қадрсиз қадриятлардан, оилавий тотувсизликлардан ва манфаат устидаги тугамас курашлардан халос бўлишлари учун етказади.
Аллоҳнинг ушбу Умматга нусрат ва ғолиблик ҳақида берган ваъдаси Умматнинг ўзига мунтазир. Қачон Уммат Робби ҳаққини адо этса, яъни жамул-жамлик билан Унинг амрини адо қилса ва шунга даъват қилаётганларни ҳақ-рост бағрига олса, албатта бу ваъда амалга ошади.

Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَعَدَ اللَّـهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا ۚ وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир»         [Нур 55]
 
Онг журналидан 360 сон
0
0

Related posts:

Американинг Ҳалабга зарба бериш режасидаги алдовлари
TagsзарбаҲалабга
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом ақлий, руҳий ҳамда сиёсий ақидадир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Хитой — Марказий Осиё саммити: Хитой иқтисодий экспансияси одимлари

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Яҳудийлар на аҳдга риоя қилади ва на тинчликка

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/