| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Сеҳргарларнинг гўзал иймони

Сеҳргарларнинг гўзал иймони

By htadmin
19.01.2024
0
Share:

Сеҳргарларнинг гўзал иймони

بسم الله الرحمن الرحيم

      Тарих инсон ҳаётида, унинг дунёқараши, турмуш тарзига таъсир этувчи муҳим сақофий-маърифий омиллардан бири саналади. Халқда тарих такрорланади деган иборанинг борлиги ҳам бежизга эмас. Чунки шакл-шамойил ўзгариши мумкин, лекин мазмун-моҳият ўша-ўшалигича қолаверади. Аллоҳга бўлган иймон моҳиятан ҳамма пайғамбарлар замонида бир хил бўлган, гарчи вазият ва шарт-шароитлар ўртасида баъзи фарқли жиҳатлар бўлган бўлса ҳам. Худди шундай, ҳақ билан ботил – иймон билан куфр ўртасидаги курашнинг услуб ва воситалари фарқланса ҳам, моҳияти ҳеч бир замонда ўзгармаган. Демак, Аллоҳ таоло Қуръонда келтирган кўплаб тарихий қиссаларнинг ҳаётимиз учун муҳим ўрни борлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. 

Қуръондаги ўтган умматларнинг тарихий қиссаларини ўқиб, мулоҳаза қиладиган бўлсак, иймон билан куфр ўртасидаги аёвсиз курашлар дунё яратилишидан бошлаб мавжуд бўлганига гувоҳ бўламиз. Бу ерда эътиборли жиҳати, куфр томони қанчалик куч-қудратга эга бўлмасин, иймон томонидан доимо мағлуб этилиб келинганини ҳам кўрамиз. Бу ғолибликнинг сири иймон эгаларининг ўз иймонида мустаҳкам туришларида мужассам бўлган. Яъни қайси бир даврда иймон эгалари ўз иймонида собит бўлган бўлсалар, Аллоҳ таоло уларни ғолиблик билан сийлаган ва иймонларида суст бўлган даврларда эса куфр томонининг қўли баланд келган. Демак, тарихий қиссалар бизга ҳар қандай қийинчилик, хатар, зулм ва зўравонлик бошимизга келган тақдирда ҳам, агар иймонимизда собит бўлсак, Аллоҳ таоло бизни, албатта, ғолиб қилишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқлигини ўргатади. Шунинг учун бу тарихий қиссаларни доимий ўқиб, улар ҳақида тадаббур қилиб юрсак, иймонда собит бўлишимиз учун фойдадан холи бўлмайди иншаАллоҳ.

Мана энди Қуръонда нозил бўлган Мусо а.с. ва Фиръавн алайҳил-лаъна қиссасида келтирилган сеҳргарларнинг гўзал иймони ҳақида фикр юритиб кўрсак. Бундан аввал эса Фиръавн кимлиги ҳақида озгина тўхталиб ўтсак, шунда биз сеҳргарлар иймонининг қадрини тушунишимиз осон бўлади. Фиръавн бугунги кундаги АҚШ ёки Хитой сингари ўша даврдаги қудратли давлатнинг подшоҳи эди. Мана шунинг ўзи унинг қанчалик қудратга эга бўлганлигини кўрсатади. Бундай подшоҳнинг татбиқ қилаётган тузуми, юргизаётган сиёсатига қарши чиқиш эса ўлимга тик бориш билан баробар эди. Бундан ташқари, у ўзини илоҳ, робб, деб эълон қилган ана шу даврнинг энг катта тоғути ҳисобланарди. Чунки Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа хукмни татбиқ қилган ҳар қандай подшоҳ аслида тоғутдир. Шунга биноан, бугунги кунда Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм юритмаётган катта-ю кичик давлатлар раҳбарларининг ҳаммасини тоғут, десак бўлади. Шунингдек, биз мусулмонлар уларга ишонмасликка буюрилганмиз. Аллоҳ таоло дейди:

لَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَن يَكْفُرُوا بِهِ 

– “(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг тоғутга (шайтонга) ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди”.                                                                                                  (Нисо:60)

Фиръавн ҳақида қисқача тасаввурга эга бўлиб олган бўлсак, мавзумизга қайтсак ҳам бўлади. Мусо а.с. пайғамбарлиги айни сеҳргарлик ривожланиб, энг баланд чўққига чиққан давр бўлганлиги, Аллоҳ таоло Мусо а.с. га асосини (таёғини) мўъжиза қилиб берганлиги маълум ва машҳурдир. Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг  109-124 оятларида қиссани қуйидагича келтиради:

“Фиръавн қавмидан бўлган зодагонлар: “Албатта, бу билимдон сеҳргардир! Сизларни ерингиздан чиқаришни хоҳлайди. Бас, нимага амр қиласизлар?” дедилар. Улар: “Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга тўпловчиларни юбор. Ҳамма билимдон сеҳргарларни сенга олиб келсинлар”, – дедилар”. Сеҳргарлар Фиръавнга келиб: “Агар биз ғолиб бўлсак, албатта, мукофот олсак керак?” дедилар. У: “Ҳа. Ва, албатта, менинг яқин кишиларимдан бўлурсизлар”, – деди. Улар: “Эй Мусо, ёки сен ташла, ёки биз ташловчи бўлайлик”, – дедилар. У: “Сизлар ташланглар”, – деди. Улар ташлаганларида, одамларнинг кўзини сеҳрладилар, қўрқитдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар. Биз Мусога: “Асонгни ташлагин”, – деб ваҳий юбордик. Бирдан у улар уйдираётган нарсани юта бошлади. Бас, ҳақ қарор топди ва уларнинг қилаётганлари ботил бўлди. Ўша ерда енгилдилар ва беобрў бўлдилар. “Оламларнинг Роббига. Мусо ва Ҳоруннинг Роббига иймон келтирдик”, – дедилар. Фиръавн: “Мен сизга изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?! Албатта, бу сизнинг шаҳардан унинг аҳлини чиқариш учун қилган макрингиздир. Ҳали биласиз.
Албатта, оёқ-қўлларингизни қарама-қарши томонидан кесаман ва ҳаммангизни осаман”, – деди”.

Сеҳр бу – кўзбўямачилик, одамларни кўзини шамғалат қилиш, яъни ёлғондан бошқа нарса эмас. Буни ҳар қандай сеҳргар жуда яхши билади, гарчи сеҳр кўрасатаётган нариги одам устасифаранг бўлса ҳам. Шунинг учун улар Мусо а.с. асосини ташлаганда сеҳр эмас, балки мўъжиза рўй берганини биринчилардан бўлиб тушунишди ва Аллоҳ таолога шу заҳоти иймон келтиришди. Иймонлари шундай мустаҳкам эдики, Фиръавннинг оёқ-қўлларини қарама-қарши томонидан кесиш ва осиш ҳақидаги таҳдиди ҳам уларни қўрқитмади. Ҳолбуки, иймон келтирганларига оз фурсат бўлган бўлса ҳам, иймонлари қиёматгача келадиган бутун инсоният учун намунали гўзал иймон эди. Оз фурсат деганимизнинг сабаби, иймон мустаҳкам бўлиши учун йиллаб ўқиб-ўрганиш шарт эмас, балки ақл ва далил асосидаги қатъий тасдиқнинг ўзи ҳам кифоя қилади. Мана шундай иймон ўз эгасини журъат ва жасоратли мард инсонга айлантиради. Ҳа, сеҳргарлар иймони ақлий иймон эди. Бу иймоннинг кучидан тоғутнинг саройида туриб, унга мардларча ҳақиқатни баралла айтишди. Уларга белгиланган жазо қаттиқ бўлиши уларнинг қатъиятини синдира олмади. Аллоҳ таоло улардан рози бўлишдан ташқари, улар ҳақида Ўз Каломида баён қилиш билан ҳам сийлади. Нақадар гўзал оқибат!

Энди бир тасаввур қилиб кўринг, майли, Америка ё Россияни қўйиб турайлик, бир киши президент Мирзиёевнинг олдида “Ла илаҳа иллалоҳ”, яъни ҳокимият Аллоҳники, сеники ҳам, халқники ҳам эмас, сен ҳам Аллоҳникисан ва Аллоҳга қайтасан! Бас, Аллоҳ билан ҳокимият талашишни бас қил, бўлмаса бунинг оқибати вой бўлади, демоқда. Албатта, у даврдаги Фиръавннинг куч-қудрати билан ҳозиргиларни солиштириш қийинроқ бўлса-да, сизга тушунишга осон бўлсин деб ушбу мисолни келтиряпмиз. Аслини олганда, бундай ишни, биринчи навбатда, ҳукуматнинг ғайриисломий сиёсатига Ислом тўнини кийдираётган сарой уламолари қилишлари керак эди. Чунки улар мана шу ва шунга ўхшаш бошқа оятларни бошқалардан кўра камроқ ўқишмаган ва унинг устида қанчадан-қанча баҳслар қилишган бўлишлари керак. Бироқ улар ўқидилару уқмадилар, ёд олдилару зое қилдилар… Ким билади дейсиз, балки уларга ҳам Аллоҳ тавфиқ бериб, ўша тарихдан ибрат олган ҳолда Мирзиёевнинг татбиқ қилаётган куфр тузумини инкор қилишса, Халифалик давлатини тиклашга туну кун ҳаракатда бўлганлар карвонига қўшилиб, сеҳргарларнинг иймонидек иймон эгаларига айланишса ажаб эмас. Биз кимнинг оқибати қандай бўлиши фақат Аллоҳгагина аён эканлигига иймон келтирувчилармиз! Ва аниқ биламизки, гўзал оқибат, албатта, тақво эгалариникидир.

فَاصْبِرْ ۖ إِنَّ الْعَاقِبَةَ لِلْمُتَّقِينَ

– “Бас, (ҳақ динга даъват қилишда кофирларнинг етказаётган озорларига) сабр қилинг. Албатта, оқибат – натижа Аллоҳдан қўрқувчи кишиларникидир”.  (Ҳуд:29)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

19.01.2024й

TagsСеҳргарларнинг гўзал иймони
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти намойишлар ўтказди

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    Одамларнинг бузганини ўнглайдиган ғарибларга жаннат бўлсин 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 24.06.2026

    Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • 24.06.2026

    Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • 23.06.2026

    Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • 22.06.2026

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • 22.06.2026

    ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/