БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги энг муҳим муҳокамалар

БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги энг муҳим муҳокамалар
2026 йил 22 сентябрь, сешанба куни БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси муҳокама ва мунозаралари бошланди. Унда БМТга аъзо давлатлар раҳбарлари ва юқори мартабали расмийлари иштирок этди. Уларнинг сони 130 давлатни ташкил этди. Сессия «Ишончни қайта тиклаш ва ўзгаришларни бошқариш: барчага хизмат қиладиган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти» шиори остида ўтказилди. Ушбу сессияда кўплаб муҳим масалалар муҳокама қилинди. Улар орасида Яқин Шарқдаги воқеалар ривожи, Ғазодаги геноцид, Украина уруши, Африкадаги халқаро можаролар, глобал хавфсизлик, сунъий интеллект ва глобал бошқарув, иқлим ўзгариши, тараққиёт, халқаро тизим дуч келаётган муаммолар ва бошқа масалалар бор.
Аслида, бу йиғилишлар ва нутқлар ҳар йили такрорланадиган сиёсий намойишлар фестивалидан иборат. Булар аъзо давлатларга ҳеч қандай фойдали нарса тақдим этмайдиган, ҳеч нарсани ўзгартирмайдиган протокол учрашувлари ва нутқларидир. Улар ушбу бечора ташкилотга аъзо давлатлар мазлум халқларининг ичларида тўпланиб қолган ғазаб туйғуларини чиқариб юбориш учун айтиладиган қуруқ гаплардан иборат. Уларнинг аксарияти йирик давлатларга тобе бўлган ҳукмдорлар томонидан ўз халқларининг масалаларини ҳимоя қилаётгандек кўриниш учун ҳиссий иборалар билан баён қилинади. Улар шу орқали дунёга мажбуран жорий этилган ушбу халқаро тизимда ўзларининг борлиги ва иштирокини исботлашга ҳаракат қиладилар.
Йирик давлатлар эса давлат раҳбарларига БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаш имконияти берилишини давлатларнинг ушбу халқаро ташкилотни тан олиши ва унга бўйсунишининг бир далили деб биладилар. Зеро, бу халқаро ташкилот Халқаро хавфсизлик кенгаши орқали дунёни бошқаради, унинг устидан эса атиги бешта аъзо давлат назорат қилади.
Шундай қилиб, Бош Ассамблея бешта йирик давлатнинг бутун дунёдаги қолган давлатларга ўз талаб ва кўрсатмаларини мажбуран ўтказишининг ифодасидир. Бошқа давлатлар эса ҳар йили БМТ Бош Ассамблеясида уларга тақдим этиладиган ушбу йиғилишлар ва зерикарли йиллик нутқлар билан овора қилиб қўйилади.
Бу йил БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида оммавий ахборот воситалари эътиборини энг кўп тортган нутқлардан бири БМТ Бош котибининг нутқи бўлди. У шундай деди:
«Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатиш деб аталган нарса фақат камроқ шиддатдаги ўқ узишдан бошқа нарса эмас. Ғарбий соҳилда манзилгоҳларни кенгайтириш ва аҳолини мажбуран кўчириш этник тозалаш хавфини уйғотмоқда. Икки давлат ечими бўлмаса, тинчлик ҳам бўлмайди».
Бироқ унинг бу нутқи йирик давлатларга ҳам, халқаро сиёсатга ҳам таъсир қилмайди, чунки у шунчаки қуруқ баёнотдан иборат.
Шундан сўнг Эрон Президентининг нутқи бўлди. У унда Америка сиёсатини «Яқин Шарқдаги кескинлик ва тартибсизликнинг ҳақиқий сабабчиси» деб атади. Аммо бу баланд оҳангга қарамай, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий Эрон Америкага Ҳурмуз бўғозини етти кун ичида қайта очиш режасини тақдим этганини маълум қилди. Бунинг эвазига Америка ўз ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиши, Эрон нефти экспортига қўйилган санкцияларни бекор қилиши ва Эрон портларига нисбатан ўрнатилган Америка қамалини тугатиши керак.
Пезешкиённинг айтишича, Эрон раҳбари Мужтабо Хоманаий ушбу таклифни қўллаб-қувватлайди. Афсуски, Эрон сиёсатчилари ҳануз музокаралар столига қайтиш учун талпинмоқдалар.
Яна бир эътиборга молик нутқ Хитой Президентининг чиқиши бўлди. У «йирик давлатлар, айниқса, Америка ва Хитой ўртасидаги муносабатлар вайронкор рақобат асосида эмас, балки шериклик асосида қурилиши зарурлиги»ни таъкидлади.
Хитой ўз баёнотларида доимо айтиб келаётган гапини яна такрорламоқда: у Америка билан муносабатларида Америка билан тенг ва унга муносиб халқаро шерик ролини эгаллашни истайди. Шу билан бирга, у Америка билан рақобатлашиш ва халқаро мавқеда унга шерик бўлиш йўлида қатъият билан илгариламоқда.
Яҳудий вужуди раҳбарининг нутқи ҳам муҳим нутқлардан бири бўлди. У нутқини бошлашидан олдин ўнлаб дипломатлар унинг сиёсатига, яъни Ғазодаги фаластинликларга нисбатан амалга ошираётган тизимли қириб ташлаш сиёсатига норозилик сифатида йиғилиш залини тарк этдилар.
У эса ўз нутқида геноцид айбловларини инкор қилди, терроризмга куч билан қарши курашаётганини таъкидлади ва ўзи юритаётган жиноий сиёсатдан чекинмаслигини билдирди. У: «Биз ғалаба қозонамиз, бошқа танловимиз йўқ», — деди.
Шунингдек, у Туркия, Британия ва Францияга ҳужум қилди. У ўз нутқида ҳеч кимга эътибор бермади, фақат яқинлашиб келаётган сайловларда ғалаба қозониш учун яҳудий вужудидаги тарафдорлари орасида машҳурлик ва уларнинг розилигига эришишни кўзлади. Шу билан бирга, Америкадаги кучли яҳудий лоббисининг таъсирини сақлаб қолиш учун Америкадаги консерватив ўнг қанотга хушомад қилишдан манфаатдор бўлди.
БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишларида Британия Бош вазири Энди Бернҳамнинг нутқи ҳам алоҳида ажралиб турди. У асосий эътиборини Украина урушига, украиналикларни Россияга қарши қатъий қўллаб-қувватлашга ва бу қўллаб-қувватлашни Европа миллий хавфсизлиги масалалари билан боғлашга қаратди.
У, шунингдек, яҳудий вужудининг «хавфсизлик муаммолари» деб аталмиш даъволарини тилга олиб, бироқ бу муаммолар унинг тинч аҳолига қарши содир этаётган тажовузларини оқламаслигини таъкидлади. У «икки давлат ечими сари амалда ҳаракат қилишнинг муқаррарлигини таъкидлаш, халқаро қонунийликка бўлган ишонч емирилиб кетмаслиги учун назарий шиорлар билан чекланмаслик муҳим»лигини урғулади.
У E1 ҳудудидаги манзилгоҳлар қуриш лойиҳаларини яна бир бор танқид қилди. Бу эса тобе араб давлатларини у илгари сураётган позицияларни, айниқса икки давлат ғоясини қабул қилишга ундади.
Франция Президенти Макрон эса кўп қутблиликка асосланган халқаро тизимни мустаҳкамлашга чақирди ва «ўрмон қонуни»га қулаб тушиш хавфидан огоҳлантирди.
Фаластин масаласига келганда, у: «Ғазодаги тинчлик деб аталмиш нарса барчамизни уялтирадиган манзарадир», — деди. Шунингдек, у «Ғарбий соҳилдаги кўчманчилар зўравонлиги фаластинликларнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини йўққа чиқараётгани»ни танқид қилди.
Шундай қилиб, Британия ва Франция Ғарбий соҳилдаги манзилгоҳларнинг ҳаддан ташқари кенгайишини чеклаш, E1 лойиҳасини бекор қилиш учун Нетаньяху ҳукуматини ағдариш ва яҳудий вужудининг Фаластин давлати ғоясига барҳам беришининг олдини олишга қаратилган ҳаракатларга бошчилик қилмоқда.
Араб давлатларининг бошқа расмийлари эса Британия Бош вазири айтган гапларни такрорладилар: икки давлат ечимига маҳкам ёпишиш, Нетаньяху ҳукумати Ғарбий соҳил аҳолисини мажбуран кўчиришга олиб келаётган ҳаракатларни тўхтатиш, Ҳурмуз бўғозини очиш ва денгиз бўғозларида эркин кемачиликни тиклаш зарур.
Бу нутқлар улар ўз мамлакатларида айтиб келаётган гапларнинг такроридир, фақат бироз одоблироқ шаклда баён қилинган. Нетаньяху Яқин Шарқдаги тажовузкор ва экспансионистик сиёсатини давом эттиришини очиқдан-очиқ такрорлаётган бир пайтда, араб ҳукмдорлари фақат тинчлик, бирга яшаш, осойишталикни тиклаш ва кескинлик сабабларини бартараф этиш ҳақида гапирадилар.
Араб ҳукмдорларининг ушбу БМТдаги шовқин-сурон ичида айтган гаплари Америка, Британия ва Франция каби йирик давлатлар сиёсатидан ташқарига чиқмади. Масалан, Америка истаганидек минтақада барқарорликни таъминлашга, Британия ва Франция истаганидек Ғарбий соҳилда манзилгоҳлар кенгайишини тўхтатишга урғу берилди.
Аммо уларнинг қўлидаги куч воситаларидан — улар жуда кўп — ўз оғирлиги ва қарорларини куч билан ўтказиш учун фойдаланиш, бошқаларга таяниш ўрнига бу воситаларни талаб этилганидек ишга солишга ишора қилиш масаласига келганда, бу тобе раҳбариятлар бундай ишни қилишга журъат этмайдилар.
Америка Президенти Трамп эса кўплаб масалалар ҳақида узоқ гапирди. Бироқ унинг айтган энг муҳим гапларини, эҳтимол, шу тарзда жамлаш мумкин: агар келишувга эришилмаса, у Эронни қириб ташлаши мумкин.
Шунга қарамай, у 2026 йил 3 ноябрга белгиланган Америкадаги оралиқ сайловлардан кейин келишувга эришилишини кутaётганини билдирди.
Трампнинг Эронга қарши таҳдидлари кескинлашганига қарамай, у Эронни музокаралар столига қайтариш учун бор кучини ишга солмоқда, чунки унинг Эронга нисбатан бошқа танлови йўқ.
Абу Ҳамза ал-Хатвоний
Роя газетасининг 2026 йил 30 сентябр чоршанба кунги 619-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ