Зулмни ҳис қилиш турлари

Зулмни ҳис қилиш турлари
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсонлар табиий талабларнинг мавжудлиги жиҳатидан бир хил бўлсалар-да, бу талабларнинг даражаси жиҳатидан ҳар хил ҳисобланадилар. Яъни бир инсонда бу табиий талабларнинг қайсинисидир кучлироқ бўлса, бошқа инсонда бошқа талаб кучлироқ бўлиши мумкин. Шунингдек, инсондаги ҳис қила олиш қобилияти ҳам ҳаммада ҳар хил бўлиши мумкин. Чунки баъзи инсонларда бошқалар илғай олмаётган воқеликни тезда ҳис қила олсалар, бошқа инсонлар ундай бўлмайдилар. Бу жиҳатдан инсонлар уч турга бўлинадилар:
Ўткир ҳислилар;
Оддий ҳис қилувчилар;
Ўтмас ҳисга эга бўлганлар.
Ўткир ҳис қилувчилар воқеликни кузатиб, зулмли ҳолатни осонгина ҳис қилиб оладилар. Уларга кимнидир туртки бериши, яъни бу ҳолатнинг зулм эканлигини тушунтиришига ҳожат қолмайди. Атрофдаги ҳодисаларга улар юқори даражадаги сезги билан ёндашадилар. Шунинг учун улар ўткир ҳислилар тоифасидандир.
Оддий ҳислилар ўткир ҳислилардан фарқли равишда воқеликни асл моҳиятини тушуниш учун бошқаларнинг турткисига муҳтож бўлишади. Яъни бу воқеликни идрок қилишларида уларга кимдир ёрдамчи бўлиши керак. Улар кўп ҳолатда тўғридан-тўғри бевосита воқеликни асл моҳияти билан англашда қийналадиган инсонлардир.
Ўтмас ҳислилар эса, бу икки тоифа ҳислилардан фарқли равишда билвосита туртки орқали ҳам идрок қилишлари қийин бўлган инсонлардир. Воқеликнинг асл моҳиятини англатиш учун бундай инсонларга кўп ҳаракат қилишга тўғри келади.
Зулмни ҳис қилишдаги бу уч тоифадан фарқли яна бир тоифа инсонлар борки, улар зулмни ҳис қилишса-да, уни бартараф қилиш йўлида фикрламайдилар ва ҳаракат қилмайдилар. Бундайлар худди ҳақни таниб туриб шу ҳақ йўлда юришдан юз бурувчи инсонлардир. Аллоҳ бундайлардан бўлиб қолишдан сақласин. Ҳар биримизга ҳақни танигандан кейин то умримизни охиригача шу йўлдан тойилмай ҳаракатланиб ўтиш насиб қилсин!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
30.11.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб