Мусулмон оилаларга либерал ҳужум, исломий оила тушунчаларини бузиб унинг қийматини йўқотиш орқали уни изидан чиқариш

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Мусулмон оилаларга либерал ҳужум, исломий оила тушунчаларини бузиб унинг қийматини йўқотиш орқали уни изидан чиқариш
هُوَ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍ وَاحِدَةٍ وَجَعَلَ مِنْهَا زَوْجَهَا لِيَسْكُنَ إِلَيْهَا
“У сизларни бир жондан яратган ва ором олсин учун ундан жуфтини яратган Зотдир”. (Аъроф: 189)
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бугун миллиардлаган эркак ва аёлларни ташкил этаётган инсониятнинг ўзагини оила ташкил этишини талаб қилаётганини ушбу оятлар орқали эслатади.
Араб тилининг изоҳли луғатларида эслатиб ўтилганидек, оила – бу совутдир. Унинг воситасида инсоннинг мавжуд бўлишига солинадиган таҳдидлардан ҳимояланилади, шахсни мустаҳкамлайди, инсонга эркаклар ва аёллар ўртасидаги муносабатлар асосларини, одоб-ахлоқ қоидаларини ўргатишда катта ўрин эгаллайди. Шунинг учун Шариат оилани режалаштиришда, турмуш ўртоғини қандай танлашдан бошлаб фарзандлар тарбиясига қадар ғамхўрлик қилди.
Оиланинг йўқолиши жамиятни ҳалокатга олиб келади, унинг билан бирга Умматни ҳам, буни ҳатто ғарб мутафаккирлари ҳам эътироф қилишади. Инглиз тарихчиси – Арнольд Тойнби, тараққиётнинг инқирозга юз тутиши ва унинг оқибатлари ҳақида ёзган китобида шундай дейди: “тараққиётнинг таназзулига таъсир кўрсатувчи кенг тарқалган ҳодисалар:
- Ҳашаматнинг тарқалиши;
- Аёлларнинг ўз уйларидан кўчаларга чиқиши;
- Уларнинг бола тарбиясидан узоқлашишлари”.
Немис тарихчиси Освальд Шпенглер шундай ёзган эди: “Агар аёл кўчага чиқса, ўз эҳтирослари ва инжиқликларига берилиб, ўз оилаларини тарк этсалар, тараққиёт таназзулга юз тутади, жамият эса қадр-қийматини йўқотади.
Бугунги кунда икки маданият кураши, аниқроғи, Ислом ва капитализм ўртасидаги кураш авжига чиқди. Ва бу Усмонийлар давлатининг қулаганига юз йил ўтганига, мусулмон оламини эса майда миллий давлатларга парчалаб ташланганига қарамай содир бўляпти. Шунга қарамай, Исломга, унинг дунёқараши, тузуми ва маданиятига бўлган адоват янада кучаймоқда ва яна бунга қўшимча Ғарбнинг адовати энди мусулмон оилаларга қаратилди. Чунки жамиятни этник гуруҳларга бўлиб ташлаш сиёсати қабул қилинган эди. Бу сиёсат шакли жиҳатидан ўзида тоғутчиликни акс эттирган Фиръавн сиёсатига ўхшайди.
Уларнинг ҳужуми қандайдир йўналиш олиши ва таъсирга эга бўлиши учун либерализм ғояси билан қуролландилар. (“Либерализм” лотин тилидан “эркин” маъносида келади, инсоннинг дин, урф-одат, давлат тарафидан қўйилган чекловлардан озод бўлиши ҳамда, шахс ва жамият эркинлигига эришиш учун ислоҳотлар олиб бориш) Чунки либерализм инсондаги худбинликни кучайтиришга, уни бирдамлик ва ўзаро ёрдам руҳидан маҳрум қилишга, уни бошқасига бир томчи ҳам раҳм-шафқат кўрсатмай ташланадиган йиртқич ҳайвонга айлантиришга қодир.
Либерализм жиноятчилар қўллайдиган усуллардан бири бўлиб, ташқаридан ялтироқ қоғозга ўралган, ичидан эса чирик ва жирканчдир. Либерализм бир қарашда инсон ҳуқуқлари ва шахсий эркинликларини мустаҳкамлашга чақиради, аммо якуний натижа – ижтимоий тартибсизликлар ва хокимиятсизликдир.
Либераллардан бири эътироф қилишича, зўравонликка чақираётган ҳар кимни, ҳатто бу “зўравонлик” ни Қуръон оятлари кўрсатса ҳам оёқлари остида эзиб ташлаш керак. Либераллар бу ерда зинокорни тошбўрон қилиш, ўғрини қўлини кесиш каби шаръий қоидалари назарда тутишади. Либераллар динга ҳужум қиларкан, ким унга амал қилаётган бўлса уни ривожланишдан тўхтаб жаҳолатда қолиб кетган ва ғайриихтиёрийликда айблайдилар. Либераллар ўзларининг тадқиқотларини аёлларга оид масалалар билан боғлашади, яъни, унинг мавқеи, ҳуқуқлари, уларнинг эркаклар билан тенглиги. Улар аёлларни ғарб йўналиши бўйича кетишларига тўсқинлик қиладиган чекловлардан халос қилишга ҳаракат қилади, масалан: эркак ва аёлнинг аралашиши (ихтилот), лесбиянлик, аёлнинг аврат жойларини очишлиги – буларнинг ҳаммаси “аёлларнинг қадр-қимматини ҳимоя қилиш” деб номланган муаммони келтириб чиқариш мақсадида қилинади.
Шуни таъкидлаш керак-ки, либерал қарашларнинг диққат эътибори аёлга қаратилган, бунинг сабаби шундаки, улар аёлни мусулмон жамиятининг жон томири деб тушунадилар, чунки у ҳаммага мумкин бўлишга рози бўладиган ғарб аёлидан тубдан фарқ қилади. Шунинг учун либераллар
- Аёлларни ўзларига мойил қилиб оғдиришга
- Уни диндан узоқлаштириш устида фаолият олиб борадилар.
Буларнинг ҳаммаси эркинлик ва тенглик деб аталмиш саробнинг орқасидан қувишга ундаш, шу билан оила ва жамиятни барбод қилиш мақсадида қилинади.
Мусулмон оилаларга бўлаётган либерал ҳужумлар янгилик эмас, у ҳатто Усмонийлар давлати қуламасдан аввал, уларга ғарб мафкуравий ҳужумлари бостириб келиши билан бошланган эди. Айнан шу вақтда Исломдаги ижтимо низомини катта қисмини сақлаб қолган ҳолда кўпхотинликни таъқиқлаш, талоқ ҳукмларини ўзгартириш талаблари пайдо бўлган эди.
Аммо бугунги ҳужумлар ўтмишдаги ҳужумлардан ҳам кучайиб кетди, чунки куфр далатлари БМТ ҳомийлигида “Аҳоли” шиори остида конференциялар ўтказа бошладилар. Бу конференцияларда оиладаги ҳар бир шахснинг ҳуқуқий ҳолати тегишли бўлган масалалар кўтарилди. Ғарб лойиҳасининг ўзи “Ижтимоий муҳандисликни оила ва жамиятга қайтариш” мавзусини кўтармоқда.
Бундай конференциялардан:
- Аҳоли нуфуси ва ривожланиши бўйича халқаро конференция, 1994 йил сентябрь ойида Қоҳирада бўлиб ўтди.
- Аёлларнинг аҳволи ҳақидаги конференция 1995 йилнинг сентябрь ойида Пекинда бўлиб ўтди.
Бундай анжуманларнинг барчаси ғарб қадриятлари тизимини глобаллаштириш, яъни бутун дунёга ёйиш ва буни дунёдаги барча жамиятларга инсон ҳуқуқлари, аёллар ва болалар ҳуқуқлари баҳонаси билан зўрлаб ўтказиш мақсадида қилинади. Улар оилани режалаштириш масаласини Ғарбнинг бевосита аралашувини талаб қиладиган масала сифатида кўришни бошладилар. Бу ерда беихтиёр ўзимизга савол берамиз: қачондан бошлаб умуминсоний қийматлар таъмагир, ғаразли капиталистик тузумнинг биринчи даражали иши ва мақсадига айланиб қолди? Ахир ахлоқий, маънавий, инсонпарварлик қадриятлари тан олинмаган жаамиятларнинг “оила” тушунчасига аралашишлари тўғри бўладими?
Ғарб оиласи, агар у ҳақиқатан ғарбники бўлса, унда у оилада бирлик йўқлигидан, оталар ва ўғиллар ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлигидан, бир жинс вакилларининг жинсий алоқаларидан, руҳий касалликлардан азият чекади. Бизни ўзларининг наслсизлик дастурларига жалб қилиб туриб, сўнгра тўлғоқ қачон бошланар экан деб кутишлик беъманилик эмасми?
Шунинг учун Ғарбнинг мусулмон оилага қилаётган ҳужумининг моҳияти шундан иборатки, мусулмонларнинг ўсиб келаётган ёш авлодга бўлган қарашларига қарши курашиш, шу билан бирга динимизга ёт бўлган нарсаларни ҳамма ерда, жумладан, болаларда ҳам юзага келтиришдир. Ғарб исломий одоб-ахлоқ қоидаларини йўқ қилиш ва уни манфаатпарастликка айлантириш мақсадида ахлоқсизликни таълим дастурлари, оммавий ахборот воситалари, ҳатто мультфильмлар орқали ёймоқда.
Пекин декларациясининг мазмунига келсак, улар ҳукуматга бунга амал қилиш мажбуриятини юкладилар,бундан ташқари – ҳисобот беришга бурчлилик ва назоратни олиб боришни талаб қилдилар. Гап қуйидаги ишлар тўғрисида боради:
- Биологик тафовутларни ҳисобга олмаган ҳолда инсоннинг жинс танлаш эркинлиги тўғрисида;
- Бир жинслиларнинг никоҳини тан олиш;
- Фарзанд асраб олганларни ва лесбиянларни сунъий уруғлантириш орқали дунёга келган болаларни уларнинг фарзандлари деб тан олиш;
- Суррогат (бошқа оила учун фарзанд туғиб бериб оналикни даъво қилмасликка рози бўлган аёл) оналикни тартиблаштириш.
Ушбу ҳужжат эрта қурилган никоҳни ҳам қоралайди, чунки у ёш қизларни ноқонуний жинсий яқинлик қилишлик, никоҳсиз ҳомиладор бўлишларига тўсқинлик қилади. Ҳамда жинслар ўртасида камситишсиз тенгликни тасдиқлади.
Ушбу келтирилган парчаларга эътибор берсак, Ислом маданияти билан кураш кетяпти ҳамда мусулмон оила ва жамиятни вайрон қилиш орқали Ғарб маданияти бизларга сингдириляпти деб тасдиқлаш мумкин. Пекин декларацияси ўзининг бошланишини аёлларга нисбатан камситилишнинг барча шаклларига барҳам тўғрисидаги Конвенциядан (CEDAW) олади, бу сиёсий фитначилар даврида Тунис тарафидан қабул қилинган эди. Вақти-вақти билан қўлланилаётган қонунлар Ғарбнинг Уммат ўғилларини ғояларига кўндириш учун ўз режаларини ўн йиллик тайёргарликдан сўнг амалга ошириш механизми бўлиб хизмат қиляпти, холос. Охир-оқибат, айнан шу Уммат ўғиллари замонавийлик номи билан Ғарбнинг манфаатларига хизмат қиладиган бир ҳовуч янгидан тайёрланган либералларни ташкил қилиб бу ғояларни киргиздилар. Иш шунчаликка бориб етди-ки, улар Қуръон оятларини нотўғри таъвил қилишга ўтдилар.
Бу ерда дарров савол туғилади: агар улар диний матнларни далил сифатида келтираётган бўлсалар, унда қандай либерализм ҳақида гапиряптилар? Улар бу жиноятлари билан ўз мақсадларига эришдиларми? Улар ҳақида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:
ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ كَرِهُوا مَا أَنزَلَ اللَّـهُ فَأَحْبَطَ أَعْمَالَهُمْ
“Бу уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни хуш кўрмаганлари сабабидандир. Бас, У Зот амалларини ботил қилди”. (Муҳаммад:9)
وَكَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ وَلِتَسْتَبِينَ سَبِيلُ الْمُجْرِمِينَ
“Шундай қилиб, жиноятчиларнинг йўли ошкор бўлиши учун оятларни муфассал баён қиламиз”. (Анъом: 55)
Бугун либерал ҳужумлар мусулмон оиласини жарлик ёқасига олиб келди. Жамиятимиздаги воқеъликка назар солсак, турли даражадаги оилалар тўқнашган муаммолар ва хавфларнинг кўламини ҳис қиламиз. Бунинг сабаби – уларни ҳимоя қилиб, ғамхўрлик қиладиган Исломнинг илоҳий тузумининг йўқлигидир. Чунки фақат у иқтисодиёт, ижтимо тузумида, сиёсатда, таълим ва соғликни сақлаш соҳаларида адолатли қонунларга эга. Бизнинг ҳолатимиз қуйидаги оятда баён қилинган:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَ
“Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва Қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз” (Тоҳа: 124)
Агар Умматнинг ҳокимият тепасига келиши чўзилиб кетса, у ҳолда бу жиноятчи режимлар бизнинг юракларимизни суғуриб оладилар. Шунинг ҳар бир мусулмон ва муслимага уларнинг сиёсатини, сиёсатининг механизм ва воситаларини фош қилиш вожибдир.
Махсус Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий ахборот бўлими учун
Иймон Бузафирий.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ