Халифалик — мусулмонлар ва бутун инсоният учун нажотдир

Халифалик — мусулмонлар ва бутун инсоният учун нажотдир
Американинг минтақа́да минтақавий бир иттифоқ тузишга уринаётгани, Аллоҳ изни билан, унинг жон беришини яна бироз узайтиришга қаратилган муваффақиятсиз уринишдир. Зеро, Америка бир неча йиллардан бери жон сақлаш бўлими(реанимация)да ётибди. Энди унинг малайлари ва тубан кимсалари Эрон ботқоғидан уни чиқаришга отланмоқдалар. Улар Ғазони қириб ташлашда ҳам Америка ва унинг эркаси — яҳудий вужудига ўз арқонларини узатган эдилар. Бу эса мусулмонларнинг туйғулари ва интилишларини очиқдан-очиқ менсимасликдир.
Малайлар ва тобеъларнинг одати ҳамиша шу бўлган: улар мусулмон юртларида кофир мустамлакачи Ғарбнинг ҳукмронлигини сақлаб қолишдан бошқа мақсад учун пайдо қилинмаган. Улар мусулмонларнинг қони ва бойликларини ана шу ҳукмронлик учун ёқилғига айлантириб, уларнинг уйғонишига, аввалги иззат-икромига қайтишига ва пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлашларига тўсқинлик қилмоқдалар.
Огоҳ бўлсин, Америка! Унинг қуёши ботди ва унинг зулмати энди барчага аён бўлди. Замонамизнинг анави рувайбизалари бўлган малайлари ҳам билсинларки, гарчи улар Ислом Уммати ғафлатда бўлган пайтда, мусулмон қўшинларини хоин, малай ва муте қўмондонларга — Роббим раҳм қилганларидан бошқаларига — боғлаб қўйишга муваффақ бўлган бўлсалар-да, шуни билсинларки, мусулмон қўшинлари орасида, Аллоҳга ҳамд бўлсин, сизларнинг ва сизларни тайинлаганларнинг арқонларингизни узишга интилаётган кўплаб холис аскарлар бор.
Эй одамлар учун чиқарилган энг яхши Умматнинг аскарлари! Ишингизни маҳкам тутинг ва нусратингизни ўз аҳлига ёлғон гапирмайдиган пешқадам — Ҳизб ут-Таҳрирга беринг! У мусулмонлар кофир Ғарбнинг адовати ва зўравонлиги остида куйиб яшаган юз йиллик машъум даврни якунласин.
Унга нусрат беринг! Зеро, Аллоҳга қасамки, бунда дунё ва охират иззати бор. Ана шунда йўлда мусобақалашувчилар мусобақалашсинлар.
Роя газетасининг 2026 йил 16 сентябр чоршанба кунги 617-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ