Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия: Селангор штати Амбанг шаҳрида Озарбайжон элчихонаси олдида норозилик тадбири ўтказилди

Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия: Селангор штати Амбанг шаҳрида Озарбайжон элчихонаси олдида норозилик тадбири ўтказилди
Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия Озарбайжоннинг таълим муассасаларида химор кийишни тақиқлаш, мусулмон ўқувчи қизлар ва муаллималарнинг мактабларга киришига тўсқинлик қилиш ҳақидаги қарорини қоралади. Ҳизб бу чораларни дунёвий тузумнинг Ислом Шариатига нисбатан душманлигининг яққол намоён бўлиши деб баҳолади.
Ушбу норозилик тадбири Селангор штати Амбанг шаҳридаги Озарбайжон элчихонаси олдида ўтказилди. Унда иштирокчилар химорга қўйилган чекловларни қораловчи ва Озарбайжон мусулмон аёллари билан ҳамжиҳатликни ифодаловчи шиорлар ва плакатларни кўтардилар. Тадбирни профессор-доктор Муҳаммад Абул-Айн инглиз тилидаги норозилик баёнотини ўқиш билан бошлади. Ушбу баёнот бевосита Озарбайжонга йўлланган эди. Баёнотда химор кийишни гўё таълим жараёнига таҳдид соладиган ҳолат сифатида кўраётган режимнинг бундай муносабати сўроқ остига олинди. Шунингдек, химор Аллоҳ таоло фарз қилган диний мажбурият экани таъкидланди.
Баёнотда мусулмон ўқувчи қизлар ва муаллималарга қаратилган химор тақиқларини зудлик билан бекор қилиш талаб этилди. Шу билан бирга, уларни диний мажбуриятларидан воз кечишга мажбурламасдан, барча ҳуқуқларини тўлиқ тиклашга чақирилди. Тадбир якунида Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзиянинг расмий вакили устоз Абдулҳаким Усмон норозилик баёнотини элчихонага топшириш имкони бўлмаганини маълум қилди. Чунки элчихона эшиклари ёпиқлигича қолган ва ҳужжатни қабул қилиб олиш учун унинг бирор бир вакили ташқарига чиқмаган.
Роя газетасининг 2026 йил 4 ноябр чоршанба кунги 624-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ