| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

  • «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар 

  • Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

  • Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида

  • Америкага қарамлик сиёсатини давом эттириш Сурияга фақат янада кўпроқ вайронагарчилик олиб келади

  • 55 та мусулмон мамлакат бир жойга йиғилиб, қуруқ шиорлардан бошқа нарсага эга эмасликларини намоён қилмоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

By htadmin
03.11.2026
0
Share:

Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Uzbekistan GTLнинг хусусийлаштирилиши Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш сиёсати доирасида юз бераётган стратегик ўзгаришдир. Давлат 3,42 миллиард долларлик заводни қурди, миллиардлаб доллар ташқи кредитга кафолат берди, дастлабки оғир молиявий ва технологик хавфни ўз зиммасига олди, заводни ишлайдиган босқичга олиб чиқди ва қарзининг катта қисмини қайтарди. Энди эса шу заводдаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланган.

2025 йил 21 апрелда қабул қилинган ПҚ–145-сон қарорда «Ўзбекнефтгаз»га тегишли Uzbekistan GTL МЧЖнинг 100 фоиз улушини хусусийлаштириш белгиланди. 2026 йил 8 октябрда Давлат активларини бошқариш агентлиги хусусийлаштириш концепцияси тайёрланганини, аудит ва таъсир баҳолаш ишлари бошланганини, IPO варианти ҳам кўриб чиқилаётганини билдирди.

Сарлавҳадаги «нега?»нинг жавоби шу ерда: амалдаги капиталистик бозор сиёсати давлатнинг иқтисодиётдаги мулкдорлик ролини қисқартириш, давлат активларини хусусий секторга ўтказиш ва хусусий капиталнинг иқтисодиётдаги ўрнини кенгайтиришга асосланади. GTLни давлат қургани, унинг катта қарзига кафолат бергани ва асосий хавфни давлат кўтаргани бу сиёсатда заводни давлат мулкида сақлаб қолиш учун ҳал қилувчи мезон бўлиб хизмат қилмаяпти. Аксинча, завод ишлайдиган ва юқори қиймат яратадиган активга айланган босқичда унинг 100 фоиз улуши хусусийлаштиришга тайёрланяпти.

Капиталистик тузумда хусусийлаштиришнинг илдизи мулк эркинлиги принципида ётади. Бозор сиёсати давлатнинг савдо ва иқтисодиётдаги бевосита иштирокини қисқартириш, бозорни хусусий капиталга очиш ва давлат ёки умумий мулкдаги корхоналарни хусусий мулкка ўтказишни кўзда тутади. Хусусийлаштириш шунчаки корхонага бошқа бошқарувчини олиб келиш эмас, мулкнинг ўзи давлат қўлидан хусусий қўлга ўтади. Мулк билан бирга ундан фойда олиш, уни бошқариш ва иқтисодий қарор чиқариш ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади.

GTLда бу масала айниқса муҳим. Завод йилига тахминан 3,6 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлаб, 680-724 минг тонна синтетик дизел, 300 минг тонна атрофида авиакеросин, 437-444 минг тонна нафта ва 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга. Расмий маълумот уни табиий газга қўшилган қиймат яратиш, импорт ёқилғисига боғлиқликни камайтириш ва энергетика хавфсизлиги билан боғлайди.

Завод очилганда унинг нафтасини — нефт ёки синтетик углеводородларни қайта ишлашда олинадиган енгил суюқ углеводород хомашёсини — яна қайта ишлаб полиэтилен, полипропилен ва бошқа юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш режаси қўйилган. Бу занжир орқали «1 долларлик хомашёдан 10 долларлик тайёр маҳсулот» яратиш мақсади айтилган эди. 2026 йил январда эса нафтани полимерга айлантириш қўшилган қийматни «6 баравар ошириши» қайд этилди.

Демак, GTL устидан мулкчилик фақат завод биноси ва ускуналари устидан мулкчилик эмас. У табиий газдан юқори қиймат яратадиган стратегик саноат занжирининг марказий бўғини устидан мулкчиликдир.

Завод қурилишига 3,42 миллиард доллар сарфланган, шундан тахминан 2,3 миллиард доллар хорижий кредитлар давлат кафолати остида жалб қилинган. 2026 йил июнига келиб асосий қарз қолдиғи 838,2 миллион долларга тушган. Завод ҳали қурилмаган, ишлаб кетиши кафолатланмаган ва миллиардлаб доллар талаб қилинган оғир босқичда асосий молиявий хавфни давлат кўтарди.

GTL ишга тушгандан кейин ҳам муаммосиз ишламади. 2022 йилда газ таъминоти чекланиб, завод тахминан 70 фоиз қувватда ишлади. Кейин капитал таъмир ва технологик ишлар ўтказилиб, 2025 йилда завод тўлиқ қувват синовидан ўтди. Шу тариқа давлат заводни қуриш билан чекланмай, уни газ тақчиллиги, технологик тўхташлар ва паст қувватда ишлаш давридан ҳам олиб ўтди.

2026 йилда қолган тахминан 840 миллион доллар давлат кафолатидаги кредитни қайта молиялаштириш режаси эълон қилинди. Амалдаги ўртача ставка тахминан 7,7 фоиз бўлса, янги режа 3,8 фоиз қатъий ставка ва 840 миллион долларгача давлат кафолатини бекор қилишни кўзда тутади.

Шу фактлар бир занжирга уланади: давлат заводни қурди, кредитга кафолат берди, молиявий ва технологик хавфни кўтарди, муаммоли босқичдан ўтказди, тўлиқ қувватга чиқарди, қарзнинг катта қисмини қайтарди ва қолган қарз юкини енгиллаштиришга киришди. Ана шу босқичда 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланди.

Шунинг учун GTL хусусийлаштирилишидаги асосий сиёсий-иқтисодий масала равшан: энг катта молиявий ва технологик хавф давлат зиммасида бўлди, завод эса ишлайдиган ва юқори қиймат яратадиган активга айланганидан кейин унинг мулкчилиги хусусий капиталга ўтказишга тайёрланяпти. Мулк билан бирга тайёр активдан фойда олиш, уни бошқариш ва унинг иқтисодий йўналишини белгилаш ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади.

Хусусийлаштириш бойлик ва ресурсларнинг йирик хусусий мулкдорлар қўлида тўпланиш хавфини оширади. Стратегик активлар ташқи капитал учун очилганда эса мулкчилик билан бирга мамлакатнинг муҳим иқтисодий қарорларига ташқи таъсир имкони ҳам кенгайиши мумкин. Шу сабаб GTL хусусийлаштиришида харидорнинг кимлиги, газ таъминоти шартлари, ички бозор мажбуриятлари ва маҳсулот сиёсати ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Технология ва капитал зарурлиги бутун GTLни хусусий мулкка беришни талаб қилмаслигини заводнинг ўзидаги Air Products модели кўрсатади. 2023 йилда АҚШнинг Air Products компанияси GTLдаги учта саноат газ объектига 1 миллиард долларлик модел билан кирди ва қувватларни 15 йиллик шартнома асосида бошқармоқда, аммо бутун GTLнинг мулкчилиги унга берилган эмас. Демак, технология олиш, капитал киритиш ва хусусий оператордан фойдаланиш мумкин, бунинг учун бутун стратегик завод мулкчилигини хусусий қўлга ўтказиш шарт эмас.

Капиталистик тузум мулк масаласини мулк эркинлиги ва бозор мезони асосида ҳал қилади. Исломда эса мулкнинг кимга тегишли бўлиши бозор хоҳиши ёки иқтисодий сиёсатга боғланмайди. Мулк хусусий мулк, давлат мулки ва умумий мулкка ажратилади. Нефт, газ ва тугамас конлар Умматнинг умумий мулки ҳисобланади, давлат уларни Уммат номидан бошқаради ва улардан олинадиган манфаатни Умматга қайтаради.

Умумий мулкнинг ҳукми давлат хоҳиши билан ўзгармайди. Давлат бир шахс ёки компанияга Умматнинг умумий мулкини бериб, қолган аҳолини ундан маҳрум қилиш ҳуқуқига эга эмас. Шу сабаб масала «давлат заводни яхши бошқарадими ёки хусусий сектор яхшироқ бошқарадими?» деган тор саволдан каттароқдир. Масала Умматнинг газ бойлигидан юқори қиймат яратадиган стратегик саноат бўғини кимнинг мулки бўлиши ва ундан ҳосил бўладиган манфаат кимга қайтиши кераклигидадир.

Исломий қарашда табиий газ Умматнинг умумий мулкидир. У хом ҳолда чиқариб юборилмай, дизел, авиакеросин, кимё, полимер ва кейинги саноат маҳсулотларига айлантирилиб, Умматнинг иқтисодий ва технологик қудратини кучайтиришга хизмат қилиши лозим.

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик мусулмон юртларининг нефти, гази ва бошқа умумий бойликларини Уммат номидан бошқаради. Технология ва мутахассис олинади, аммо Умматнинг бойлиги ва стратегик қарор ҳуқуқи хусусий ёки ташқи капиталга топширилмайди. Бу бойликлар Умматнинг саноат, технология ва сиёсий қудратини барпо этишга хизмат қилади.

Салоҳиддин

03.011.2026й

TagsUzbekistan GTLдавлатнинг иқтисодиёти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек ҳукумати ёшларга тўғри тарбия беришга қодирми?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сиси Кинона қўшинини мустамлакачи кофирларга саховат билан тақдим этмоқда, мусулмонлардан эса қизғанмоқда!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй гуруҳи Фаластин университетларида Бальфур декларациясига қарши бир қатор тадбирлар уюштирди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция: Телефонларга мажбуран тиқиштирилаётган «Қўриқчи» кимнинг манфаатига хизмат қилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Сўнгги ҳафталарда республика бўйлаб кузатилаётган воқеалар ичида мусулмон халқининг шахсий дахлсизлиги, эътиқодий муҳити ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар 

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир неча йил давомида минтақада исломий молия ва замонавий финтех саноатининг флагмани сифатида тақдим этиб келинган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Uzbekistan GTLнинг хусусийлаштирилиши Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш сиёсати доирасида юз бераётган стратегик ўзгаришдир. Давлат 3,42 миллиард ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ўз фаолиятини маданий ҳамкорликдан транспорт, саноат, инвестиция, стратегик минераллар ва ташқи сиёсий муносабатларгача кенгайтирмоқда. Бироқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: