| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Марокаш режими босқинчи яҳудий вужуди билан алоқаларини мустаҳкамлаш орқали умматга хиёнат қилганини ва ундан буткул узилиб қолганини яна бир бор таъкидлаяпти

  • Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

  • Халифалик — мусулмонлар ва бутун инсоният учун нажотдир

  • Нетаньяху ва Катснинг Шайх тоғидаги такаббурлигини фақат Ислом қўшинлари сафлари бартараф этади 

  • Уруш яқин орада тўхтайдими ва Америка билан Эрон ўртасида келишув бўладими?

  • Судандаги сиёсий инқироз ва уни ҳал қилиш истиқболлари

  • Жакартада намойишлар тўлқини ва Прабово ҳукуматига нисбатан норозилик аломатлари

  • Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Марокаш режими босқинчи яҳудий вужуди билан алоқаларини мустаҳкамлаш орқали умматга хиёнат қилганини ва ундан буткул узилиб қолганини яна бир бор таъкидлаяпти

Марокаш режими босқинчи яҳудий вужуди билан алоқаларини мустаҳкамлаш орқали умматга хиёнат қилганини ва ундан буткул узилиб қолганини яна бир бор таъкидлаяпти

By htadmin
23.09.2026
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Матбуот баёноти

Марокаш режими босқинчи яҳудий вужуди билан алоқаларини мустаҳкамлаш орқали умматга хиёнат қилганини ва ундан буткул узилиб қолганини яна бир бор таъкидлаяпти

АҚШ ҳомийлигида ўтган учрашув ортидан Марокаш режими ва яҳудий вужуди ўртасидаги алоқаларни дипломатик ваколатхона даражасидан элчихоналар мақомига кўтариш, элчилар алмашиши ҳамда ушбу жиноятчи вужуд ва Марокаш ўртасидаги авиапарвозларни Марокаш авиакомпаниялари томонидан амалга ошириладиган рейсларни ҳам қамраб оладиган даражада кенгайтириш бўйича келишув эълон қилиниши биланоқ, Мағрибда халқ ва фуқаролик жамияти орасида кескин қораловчи муносабатлар тўлқини бошланди.

Айниқса, ушбу қадамни яҳудийларнинг Ақсо масжиди ва Ғазо секторига нисбатан тажовуз ва жиноятлари авжига чиққан бир пайтда қўйилиши кенг кўламли ғазаб ва норозилик кайфиятини келтириб чиқарди. Шунингдек, бу ҳолат Фаластин масаласини қўллаб-қувватловчи ҳаракатчан кучлар ва фаол жамоатчилик учун жиддий зарба бўлди. Улар мазкур эълонни Фаластин халқининг қони оқизиш ва уммат муқаддасотларини оёқ ости қилиш ҳисобига муносабатларни нормаллаштириш жараёнини тезлаштириш ҳамда Марокаш жамоатчилигининг Фаластинни сўзсиз қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъий позициясини четлаб ўтиш деб баҳоладилар. Бу эса нормаллашув поездига малай ҳокимлар ёлғиз ўзлари чиқаётганини, бутун Ислом уммати эса уни тошбўрон қилаётганини (рад этаётганини) яққол тасдиқлайди.

Бу эса мусулмон ўлкаларидаги ҳукмрон режимлар билан Ислом уммати ўртасидаги айрилиш ҳолатини янада кучайтиради; Марокаш бунга ёрқин мисолдир. Уммат Ғарбий Соҳил, Ғазо ва Ақсо масжидидаги Фаластин аҳлига нусрат-ёрдам бериш учун ёниб-куяётган, унинг фарзандлари ва аскарлари томирларида бутун Фаластин ҳамда уммат муқаддасотларини босқинчи яҳудийлардан озод қилиш иштиёқида қони қайнаётган бир пайтда, биз Марокаш режимининг яҳудий вужудини дўст тутишга шошилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ушбу режим яҳудий вужуди раҳбариятига нисбатан дунё бўйлаб шаклланган рад этиш ва чиқиндига чиқариш ҳолатини синдиришда уларга ёрдам қўлини чўзмоқда. Шу орқали у ўз ҳукуматлари сиёсатига нисбатан глобал нафрат муносабатларини кўриб турган худосиз хўжайинлари олдида яҳудий вужудининг юзсиз башарасини бироз бўлса-да андозалашга, шунингдек, навбатдаги сайловларда яҳудийлар овозини олишга уринаётган Трамп маъмуриятининг мавқеини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда.

Демак, хоин Марокаш режими ўзи ташлаган бу қадами билан нафақат Фаластинни босиб олган яҳудий вужуди ва унинг ҳомийси Америка сафида турибди, балки уларнинг ашаддий жиноятчи раҳбарларига сайлов тўсиқларини енгиб ўтишлари учун ҳам кўмак бермоқда. Шу тариқа, ушбу режим умматдан, унинг ташвиши, дард-аламлари ҳамда орзу-интилишларидан бутунлай узилиб қолганлигига ўзи гувоҳлик бермоқда.

Дарҳақиқат, умматнинг энг биринчи мусибати унинг ҳукмдорларидадир. Агар улар бўлмаганида эди, яҳудийлар умматга бугунгидек ҳаддидан ошиб тажовуз қилолмас, унинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам Исро масканини босиб ололмас эди; на Америка, на Британия, на Ҳиндистон, на Россия, на Хитой, на Европа ва на куфр миллатларининг бошқа бирортаси унга тажовуз қила олмас эди. Зеро, бу ҳукмдорлар ушбу кофирларга, уларнинг манфаатларига ва мустамлакачилик лойиҳаларига содиқдирлар.

Ислом уммати учун бу танг аҳволдан чиқиш ва халос бўлиш йўли – ушбу  мустамлакачилик нуфузини тугатиш ҳамда уммат орасидан чиқадиган, дарди умматнинг дарди бўлган, иши умматига ёрдам бериш бўлган ҳамда уммат манфаатлари, юртлари ва динини ҳимоя қиладиган ўз умматига ғамхўр Халифасини тиклашдир.

Аллоҳ таоло айтади:

 ﴿لَا تَجِدُ قَوْماً يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءهُمْ أَوْ أَبْنَاءهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ أُوْلَئِكَ كَتَبَ فِي قُلُوبِهِمُ الْإِيمَانَ وَأَيَّدَهُم بِرُوحٍ مِّنْهُ وَيُدْخِلُهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ أُوْلَئِكَ حِزْبُ اللَّهِ أَلَا إِنَّ حِزْبَ اللَّهِ هُمُ الْمُفْلِحُونَ﴾

«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг Расулига қарши чиққанлар билан — гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўғиллари ёки ака-укалари ёки қариндош-уруғлари бўлса ҳам — дўстлашаётганларини топмассиз. Ана ўшаларнинг дилларига (Аллоҳ) иймонни битмишдир ва уларни Ўз ҳузуридан бўлган бир руҳ билан қўллаб-қувватлагандир. Уларни остидан анҳорлар оқиб турадиган, унда мангу қолувчи жаннатларга киритур. Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг ҳизбидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг ҳизбигина нажот топгувчилардир!» (Мужодала: 22-оят).

 

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий Матбуот бўлими

TagsБосқинчи яҳудий вужудиМарокаш режими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Марказий Осиё + Озарбайжон кенгашининг мақсадлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳиндистоннинг мусулмонларга зўравонлик қилишига сабаб уларнинг халифасиз қолганликларидир

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 18 сентябрь куни Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси билан АҚШ Ядровий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига пенсия ёшини эркаклар учун 63, аёллар ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: