Нима учун Форс Кўрфази давлатлари Британия мустамлакачилигининг қайтишини талаб қилмоқда?!
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Нима учун Форс Кўрфази давлатлари Британия мустамлакачилигининг қайтишини талаб қилмоқда?!
Асъад Мансур қаламига мансуб
2018 йил 19 феврал куни Кувайтдаги Британ элчисининг маълум қилишича, «Кувайт – мамлакат ерларида Британ ҳарбий кучларининг доимий қолишини расман талаб қилган». Маълумки, 1889 йилда Қувайт ҳокими Муборак Сабоҳ Британия билан «ҳимоя» конвенциясини имзолаган. 1990 йили содир бўлган Ироқ билан Қувайт ўртасидаги урушда Саддам мамлакатни босиб олишга қарор қилганда, Британия урушдаги иккинчи катта куч сифатида ўзининг 43 минг аскарини Кувайтга олиб кирган эди. Бугун Кувайт ўша «ҳимоя» конвенциясини, яъни Сабоҳ оиласи томонидан Усмоний Халифалик давлатига хиёнат қилинган мустамлакачилик конвенциясини янгиламоқчи бўляпти. Британия мудофаа вазири Фэллон 2017 йил 26 августда «Британия Кувайт билан янги ҳарбий ҳамкорлик битимини имзолашга қарор қилган»ини маълум қилган эди. Унга кўра, Британия Қувайт хавфсизлигини ҳимоя қилади ва унинг кучли иттифоқчиси бўлиб қолади. Унга кўра, «Кувайт билан Форс Кўрфази хавфсизлиги Британиянинг миллий хавфсизлиги билан баробардир». Яъни у, айни минтақани Британиянинг миллий манфаати деб ҳисобламоқда!
2013 йилдан бери Британ газеталари қулай бир вазият юзага келган пайтда Британиянинг нима учун Форс Кўрфазида доимий ҳарбий база ташкил этишни кечиктираётганига оид саволларни ўртага ташлаб келади. Газеталарга кўра «2011 йилда араб баҳори қўзғолонлари аланга олиши, Эроннинг бутун регионга кўз олайтириши ҳамда СаудияҚатар кураши» ушбу минтақада база тиклаш учун қулай вазиятдир. Яъни, Британия бундай вазиятда ўз мустамлакачилигининг қайта тикланишига рози бўлувчи жамоатчилик фикрини яратиш устида ишлаши ҳамда бу иш қарор эгалари томонидан бошқарилиши лозим. «The Guardian» газетаси 2017 йил 13 август кунги сонида иккинчи Кўрфаз уруши билан боғлиқ яширин ҳужжатларни нашр қилди. Унда бундай дейилади: «Британия Ироқнинг Кувайтга қарши урушини қурол сотиш ва эски «ҳимоя»ни қайта тиклаш учун танги йўқ қулай фурсат, деб баҳолаган».
2016 йил 7 декабр куни Баҳрайнда бўлиб ўтган Форс Кўрфази давлатларининг олий даражадаги саммитида Британия бош вазири Тереза Мэй эски мустамлаканинг қайта тикланаётгани ҳақида бундай сўзларни айтди: «Дастлабки шартнома-келишувларга 17 аср ўрталарида эришган эдик. Ўшанда «Шарқий Ҳиндистон компанияси» савдо битимларини қўлга киритган эди. Шунингдек, Уммонда ҳарбий мавжудлигимиз бўйича ҳам битим тузилган эди. Бугун эса, Британия Евроиттифоқни тарк этар экан, дунёга чиқиш ва глобал ролга эга бўлишимизда бундай қулай имкониятдан фойдаланишга қарор қилдим. Мақсадимиз, иттифоқчилар билан, энг муҳими, ўнлаб йиллар бизнинг тарафимизда турган Форс Кўрфазидаги шерикларимиздан иборат эски дўстларимиз билан муносабатларни мустаҳкамлашдир. Кўрфаз хавфсизлиги бизнинг хавфсизлигимиз. «Терроризм»га қарши кураш соҳаси ва Эрон таҳдиди борасида мустаҳкам ҳамкорлик ҳам мазкур мақсадларимиздан биридир». «Биз Британиянинг исломий инвестиция пойтахтига айланиши тарафдоримиз. Чунки сизларнинг фаровонлигингиз бизнинг фаровонлигимиздир». Маълумки, биргина Қатарнинг Британиядаги инвестицияси ҳажми 50 миллиард долларга етган.
Ўша куни Баҳрайн мамлакати Британияга доимий ҳарбий база ташкил қилиш имконини берди. Шунда Мэй бундай деди: «Биз Баҳрайн мамлакатининг сахийлиги шарофати билан Жуффайр базасини қуриш орқали эртага ўзимизга минтақада доимий жойлашувни пайдо қилишимиз мумкин. Бу 1971 йилдан бери Шарқий Сувайш минтақасидаги илк базамиздир. У ердаги кемаларимиз, ҳарбий самолёт ва кучларимиз сони дунёнинг бошқа ерларидаги Британия кучлари сонидан кўра анча кўпдир. Аммонда жойлашган қуруқлик кучларнинг регионал ўқув маркази Британия армиясининг минтақадаги доимий жойлашуви йўлида хизмат қилади… Британия билан Форс Кўрфази давлатлари ўртасида стратегик ҳамкорликни ўрнатиш орқали мудофаа ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланади». Британия ушбу Жуффайр базасини ўз мустамлакаси бўлган Баҳрайн маблағлари билан молиялаштираётганини маълум қилмоқда! Кувайт амири айни саммитда «Воқеаҳодисалар – тарихий иттифоқчи сифатида Британия билан Форс Кўрфази давлатлари муносабатларининг нақадар кучли ва чуқур эканини кўрсатмоқда», деди. Зотан, Кўрфаз давлатлари ҳануз британияпарастликда давом этмоқда ва усиз яшашни тасаввур ҳам қилишолмайди. Инглизларга бўлган малайлиги ҳалигача анъанавий мерос бўлиб келмоқда, то Британия ўтқазиб қўйган оилалар ағдарилмагунча, бу мерос сақланиб қолади.
Дарҳақиқат, 2017 йил 5 июнда Саудия билан Кувайт ўртасида кризис юзага келиб, Саудия Қувайтни байкот қилиш ва иқтисодий қамал қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Ана шунда кризиснинг илк соатларидаёқ Кувайт Британия кўрсатмаси билан ярашув ташаббуси билан чиқди. Чунки Кувайт Қатардаги британияпараст ҳукмрон оилани ҳимоя қилиш учун ҳамда Салмоннинг Америка фойдаси йўлида Кўрфазни ўз назорати остига олишига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилмоқда. Шу боис, 2017 йил 7 сентябр куни Кувайт амири «биз ҳарбий аралашувни тўхтатишга муваффақ бўлдик», дея очиқ айтди. У бу гапи билан Саудиянинг Қатарга ҳарбий жиҳатдан аралашиши борасидаги Америка режасини фош этди. Буни инкор қилган Саудияни эса, хижолат қилиб қўйди. Бу нарса содир бўлган тақдирда, Бирлашган Араб Амирлиги ҳам Қатарга кириб, инглизлар нуфузини ҳимоя қилиш ҳамда Саудиянинг бир ўзи ҳаракат қилишига ва Америка мақсадларини рўёбга чиқаришига йўл қўймаслик учун инглизлар томонидан берилган ролни ўйнаган бўлар эди.
Кувайт ўзининг саноат вазирини Қатарга жўнатганлиги учун Саудия ҳужумига учради. Буни 2018 йил 22 январда қироллик девони маслаҳатчиси ўзининг берган баёнотида ифодалади. Шундан сўнг бутун ахборот воситалари Кувайтга қарши кампания бошлаб, уни Қатарга ялтоқлик қилганликда айблади. Кувайт режимининг сиёсий вазияти Кўрфаз давлатларига хавф туғдирадиган тусга кириб қолди! Оқибатда, кувайтлик масъуллар мамлакатнинг бойкотга юз тутишидан огоҳлантиришга мажбур бўлишди. Масалан, Кувайт парламентидаги устувор вазифалар қўмитаси раиси «бойкотга ёки тайёргарлик кўриш биз учун муҳим саналган ишларга юз тутяпмиз», деди.
«АлЖазира»нинг 2018 йил 15 январдаги хабарига кўра, Қатар давлатининг мудофаа масалалари бўйича вазири Холид Атия Лондонда британиялик ҳамкасби Уильямсон билан икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашни муҳокама қилган. Бу Қатарнинг Британиядан 500 миллиард фунт стерлинг қийматида йигирма тўртта ҳарбий самолёт сотиб олиш келишувига имзо чекканидан сўнг бўлиб ўтди. «Юқори аниқликка эга бу самолётлар Ўрта Шарқдаги муаммоларга қарши муштарак курашда Қатар армияси вазифасини мустаҳкамлайди», деди Уильямсон. Зеро, Қатар Британия нуфузига нисбатан туғилаётган таҳдидларга қарши курашиш учун ушбу самолётларга пул тўламоқда!
Шундай қилиб, Форс Кўрфази давлатлари Америкадан ҳимоя қилиши учун Британия мустамлакачилиги қайтишини талаб қилишяпти. Чунки Америка Саудия Салмони билан унинг ўғлига Кўрфаздаги нуфузини таъминлаш вазифасини топширган.
Шунинг учун Британия валиаҳд Муҳаммад ибн Салмоннинг жиловини тортиб қўйиш мақсадида уни Британияга таклиф қилди, Саудия билан ўзаро тушунчаларни мувофиқлаштириб олиш, деган нарсани даъво қилиб, қиролича билан учраштириш орқали унга юксак ҳурматэҳтиром кўрсатди. 2018 йил 10 март куни чиқарилган қўшма баёнотда «иккитомонлама иқтисодий муносабатларни ҳамда мудофаа ва хавфсизликнинг барча жабҳаларини мустаҳкамлашга қаратилган мунтазам мулоқотнинг асосий механизми сифатида ўзаро стратегик йиллик ҳамкорлик кенгаши» тузилгани эълон қилинди. Шунингдек, баёнотда «бундай умумий имкониятлар орқали инвестиция ҳажмини келаси ўн йил ичида 100 миллиардга етказиш кутилаётгани» айтилди. Шунингдек, «Яманда сиёсий ечимга эришиш муҳимлиги» ва минтақадаги бошқа масалаларни ҳал этиш таъкидланди.
Кўрфаз моллари мусулмонлар молларидир. Ҳукмдорлар бу молларни мустамлакачи давлатлар фойдасига совуриб, бунинг муқобилида ўз оилаларига ҳокимият ва бойликларни мерос қилиб олишмоқда, мусулмонларни эса қашшоқ ва қолоқ аҳволда қолдиришмоқда.
Шундай қилиб, Британия ўзининг эски мустамлакачилигига қайтиб, ҳарбий базалар ўрнатяпти, иттифоқлар ва «ҳимоя» конвенцияларини тузишга, исломий юртлар ишларига тўғридантўғри аралашишга, истило қилишга уриняпти. АҚШ регионал ва халқаро вазиятдан фойдаланиб шундай ишларни қилгани учун у ҳам мана шундай ишларни қилмоқчи бўляпти. Британ мустамлачилигини йўқ қилиш куни кеча Совет Иттифоқининг қўлидан келмаган. Чунки унинг коммунистик мафкураси муваффақиятсиз эди. Илгари мустамлакачиликда бирбири билан мусобақалашган ва бу билан мақтанган давлатлар бугун ҳам ўшаўша мустамлакачи давлат сифатида қолишди. Буни бугунги кунда «терроризм»га қарши кураш, барқарорликни таъминлаш, манфаатларни муҳофаза қилиш, тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш, муаммоларни бартараф этиш… каби баҳоналар остида амалга оширишмоқда. Мустамлакачиларга тобе давлатлар эса, ҳеч уялмай, ўз юртлари дарвозаларини мустамлакачиларга ланг очиб беришмоқда ҳамда уларнинг нуфузини муҳофаза қилувчи хавфсизлик шартномаларини имзолашмоқда, улар ҳатто ҳарбий мустамлакачилик аралашувини ҳам қўллабқувватлаб, иттифоқчилик ва молиялаштиришда улар билан шериклик қилмоқда.
Мустамлакачиликни йўқ қилиш учун уни озуқалантираётган ва ҳимоя қилаётган капиталистик системани йўқ қилиш лозим. Бу эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида мужассамланган ҳокимиятда Ислом системасини олиб келиш билангина амалга ошади. Ана шунда Ислом системаси бошқа системалар билан курашга шўнғиб, мустамлакачилик билан капитализмни йўқ қилади.
Роя газетаси сайтидан олинди
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми