| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

  • Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

  • Покистоннинг ҳақиқий муаммоси — мустамлакачиларнинг унга кучли чангал солганидир

  • Эй Ислом ёшлари ва мусулмон қўшинлари! Уйғонинг ва биз билан бирга Рошид Халифаликни барпо этинг!

  • Келгуси баҳор — Рошид Халифалик баҳоридир!

  • Фаластин сайловлари — чанқоқ одам сув деб ўйлайдиган саробдир! 

  • Миср–Хитой ҳамкорлиги Америка нуфузининг раҳм-шафқати остида

  • Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

By htadmin
01.06.2026
0
Share:

Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистонда солиқ солиш тизими соддалаштирилаётгани ва тадбиркорларга катта енгилликлар берилаётгани эълон қилинди. Ушбу фармон билан умумбелгиланган солиқ тартибига ўтиш чегараси 1 миллиард сўмдан БҲМнинг 12 минг бараварига (тақрибан 5 миллиард сўмга) оширилгани, импортчилар учун мажбурий ҚҚС(қўшилган қиймат солиғи) тўлови бекор қилиниб, айланмадан олинадиган солиққа ўтиш имкони берилгани ҳамда умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун 6 фоизлик соддалаштирилган ҚҚС ставкаси жорий этилаётгани катта «ислоҳот» ва «ғамхўрлик» сифатида тақдим этилмоқда. Расмий доиралар, Савдо-саноат палатаси ва Президент ҳузуридаги Тадбиркорларни қўллаб-кувватлаш кенгаши вакиллари ижтимоий тармоқларда махсус видеобаёнотлар тарқатиб, ушбу қарорни гўёки «тадбиркорлар учун ҳайитга ҳайитлик бўлди» дея очиқчасига мақташмоқда, кенгаш аъзолари ва Савдо-саноат палатаси раҳбариятини алоҳида дуо қилишга чақириб, «давлат сизга 12 фоизлик ҚҚС оғирлик қилаётганини эшитиб, уни 6 фоизга тушириб берди, энди тадбиркорлар ҳам буни оқлаб, солиқдан қочмасдан, қора бозордан оққа ўтиши керак» дея баландпарвоз шиорлар билан мажбуриятлар юклашмоқда. ОАВ ушбу қарорни бизнесни қўллаб-қувватлаш қадами деб мақтаётган бир пайтда, масаланинг асл сиёсий ва иқтисодий мағзига эътибор қаратиш ва оддий халққа ушбу қарор орқасида турган аччиқ ҳақиқатни очиб бериш зарур. Бизнес муҳитини соғломлаштириш ва «ҳайитлик совғаси» ниқоблари остига беркитилган бу каби ўзгаришлар аслида тадбиркорни қутқариш эмас, балки инқирозга юз тутаётган давлат бюджетини тўлдириш ва халқаро молиявий ташкилотлар талабларини бажариш йўлидаги навбатдаги чалғитувчи найрангдир.

Ушбу фармоннинг асл ҳақиқатини ва ички зиддиятларини фош этиш учун бир нечта омилларга чуқурроқ назар ташлаш лозим. Биринчидан, ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) ставкасини 6 фоизга тушириш эвазига харид қилинган товарлар ва хизматлар бўйича тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш (зачёт) ҳуқуқининг берилмаслиги — бу тадбиркор учун енгиллик эмас, балки тузоқдир. Капиталистик солиқ тизимида зачёт тизимидан маҳрум бўлиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш занжиридаги ҳар бир босқичда солиқнинг солиқ устига миниб, таннархнинг сунъий равишда ошиб кетишига олиб келади. Буни оддий бир мисол билан тушунтирадиган бўлсак: Агар умумий овқатланиш корхонаси (кафе) ўз фаолияти учун 100 миллион сўмлик хом-ашё (гўшт, гуруч, ёғ ва ҳ.к.) сотиб олса ва бунинг ичида 12 миллион сўм ҚҚС тўлаган бўлса, одатий тизимда ушбу 12 миллион сўмни ўзи давлатга тўлайдиган ҚҚСдан айириб ташлаб (зачёт қилиб), фақат орадаги фарқни тўлар эди. Янги «соддалаштирилган» тартибда эса, кафе ўзи сотиб олган маҳсулотлар учун тўланган 12 миллион сўмлик ҚҚСни ҳисобга ололмайди (зачёт куяди). Кейин у ушбу маҳсулотни тайёр таом қилиб мижозга сотганда, умумий айланмадан яна қайтадан 6 фоиз ҚҚС тўлашга мажбур бўлади. Натижада солиқ солиқнинг устига қопланиб, маҳсулот таннархи сунъий равишда ошади ва бу юк охир-оқибат оддий халқ зиммасига тушади. Фойда солиғининг 0 фоиз қилиб қўйилиши эса шунчаки диққатни чалғитувчи хўракдир, чунки айланмадан олинадиган ҚҚС ва бошқа яширин тўловлар орқали давлат ўз улушини барибир тадбиркорнинг чўнтагидан ортиғи билан суғуриб олади.

Иккинчидан, мавжуд салбий ҚҚС суммаларининг (яъни давлат тадбиркорга қайтариб бериши керак бўлган қарздорликнинг) шунчаки ҳисобдан чиқариб ташланиши давлатнинг ўз мажбуриятларидан товламачилик йўли билан воз кечаётганини, бизнес вакилларининг ҳалол маблағларини очиқчасига мусодара қилаётганини кўрсатади. Буни мисолда кўрадиган бўлсак: Бир тадбиркор йирик миқдорда ускуна ёки хом-ашё импорт қилган ва божхонада давлатга млн-млн ҚҚС тўлаган. Аммо ҳали тайёр маҳсулотини сотиб улгурмагани сабабли, унда «салбий ҚҚС» суммаси, яъни давлатнинг унга қайтариб бериши лозим бўлган ҳаққи ҳосил бўлган. Масалан, давлат ушбу тадбиркорга 50 миллион сўм ҚҚСни қайтариб бериши ёки кейинги солиқларига ҳисоблаши керак эди. Янги фармон эса «мавжуд салбий ҚҚС суммаси ҳисобдан чиқарилади» деган банд билан давлатнинг тадбиркор олдидаги мана шу миллионлаб сўмлик ҳаққоний қарзини бир сонияда йўққа чиқариб, уни очиқчасига тортиб олади.

Учинчидан, ушбу «ислоҳот»ларнинг вақти тасодифий эмас. Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси каби Ғарб судхўрлик ташкилотларидан олинаётган улкан ташқи қарзлар ва давлат бюджетидаги рекорд даражадаги дефицитни ёпиш учун ўзбек режими солиқ базасини кенгайтиришга, яъни шу пайтгача ҚҚС тўламай келган кичик ва ўрта бизнесни ҳар хил соддалаштирилган ниқоблар билан ҚҚС тўрига илинтиришга уринмоқда. Бошқача айтганда, соддалаштириш сиёсати бу — кўпроқ тадбиркорни тизимли назоратга олиш ва улардан узоқ муддатда кўпроқ маблағ ундириш режасининг бир қисмидир. Ушбу чораларнинг 600 мингдан ортиқ кичик тадбиркорларга таъсир қилиши мумкинлиги ва бюджетга йилига камида 2 триллион сўм қўшимча тушум тушиши прогноз қилинганлиги фикримизни тасдиқлайди. Қолаверса, бундай “имтиёзлар” 2030 йилгача чегаралаб қўйилган. Агар ҳукуматнинг “кайфияти” ўзгариб қоладиган бўлса, ҚҚСни яна 12%га кўтариб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас.

Либерал-капиталистик бошқарув тизими ўз табиатига кўра инсонларни ва уларнинг меҳнатини фақатгина солиқ ундириш ва ҳокимият синфини бойитиш манбаи деб билади. Бу тузумда давлат халқнинг хизматкори эмас, балки уни талаб, йирик корпорациялар ва хориж банкларининг манфаатини ҳимоя қилувчи зўравонлик аппаратидир. Шу сабабли, қонунчиликка киритилаётган ҳар қандай “соддалаштириш”дан мақсад одамларга вақтинчалик умид беришдан бошқа нарса эмас.

Шунинг учун бундай иқтисодий зулм ва солиқ қопқонларидан халос бўлишнинг ягона ечими – капиталистик солиқ сиёсатини ямаб-тузатиш эмас, балки Исломнинг адолатли иқтисодий низомига қайтишдир. Ислом иқтисод низомига кўра, бугунги капиталистик тузумдагидек инсонларнинг тирикчилиги, айланма маблағлари, еб-ичиши ва савдо-сотиғидан олинадиган ҚҚС, фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ каби билвосита ва бевосита солиқларнинг барчаси қатъиян ҳаромдир. Расулуллоҳ ﷺ: “Макс (солиқ/бож) ундирувчи жаннатга кирмайди”, – деб марҳамат қилганлар (Аҳмад ривояти).

Исломда давлат бюджети (Байтулмол) халқ елкасига оғир солиқ юкларини юклаш билан эмас, балки ер ости ва ер усти табиий бойликлари (газ, олтин, нефт, минераллар) каби умумий мулкларни давлат томонидан тўғри бошқарилиши, ўзлаштирилган ерлардан олинадиган хирож, ушр ҳамда бойлардан олинадиган адолатли закот тизими ва шариатда белгиланган бошқа тушумлар ҳисобидан шакллантирилади. Аллоҳ таоло айтади: 

﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ﴾‏

– “(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик”. (Анбиё:107)

 

Салоҳиддин

01.06.2026й

TagsПФ-100 сонли фармонСолиқ тизими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аббос БМТда Фаластин аҳлининг истак ва талабларидан бутунлай воз кечди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужуди билан Ливан ўртасида денгиз чегараларини делимитация қилиш Фаластинга қарши навбатдаги жиноятдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халифалик қулатилиши Ислом Уммати учун улкан фожиа бўлди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 7 сентябрда Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш таклифлари тақдим этилди. Расмий маълумотга кўра, мамлакатда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Газпром» раҳбари Алексей Миллер 2026 йил бошидан Россиянинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 70 фоизга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда?

    Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 16 сентябрда Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида биринчи Корея–Марказий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор?

    Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 10 сентябрда Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази раиси этиб тайинланди. Марказ раҳбарлигининг президент ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ ХАБАР: 2026 йил 7-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга илк расмий ташрифини амалга оширди. Ташриф якунида ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: