| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЧЎЛПОН-ОТА ДЕКЛАРАЦИЯСИ

  • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

  • Фойда солиғини пасайтириб, банк комиссияларини ҚҚСга тортиш таклифи ортидаги реал манзара

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Муборак Ақсонинг яҳудийлардан тозаланиш вақти келмадими?!

  • Анқарадаги НАТО анжумани ва унда Туркиянинг роли

  • Ҳизб ут-Таҳрир бундан тўққиз йил аввал огоҳлантирган нарса воқеликка айланмоқда

  • Бошим омон, ҳаётим тинч бўлсин

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

By htadmin
09.08.2026
0
Share:

Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин ва хизматларингизни Ўзи қабул айласин. Омин. Биродар, менда бир савол бор эди. Саволнинг тўғри тушунилиши учун воқеани имкон қадар аниқ баён қилишга ҳаракат қиламан.

Бир харидор дўкондан мобил телефонни насияга сотиб олмоқчи бўлади. Бироқ сотувчи телефонни тўғридан-тўғри ўзи насияга сотмайди, балки ўзлари билан ҳамкорлик қиладиган «Ҳамроҳ», «Ишонч», «Бирзум» каби молиявий хизмат кўрсатувчи фирмалардан бири орқали битим расмийлаштиришни таклиф қилади.

Бу фирмалар билан дўкон ўртасида шартнома мавжуд бўлиб, насияга харид қилмоқчи бўлган мижозлар шу фирмаларга йўналтирилади. Харидор учинчи томон бўлган фирма билан шартнома имзолайди ва шундан кейин телефонни олади, яъни телефоннинг пулини сотувчига ушбу фирмалар тўлайди.

Телефоннинг нархи одатда нақд (бозор) нархидан бироз юқори бўлади ва харидор шартномада белгиланган умумий суммани ҳеч қандай фоизсиз келишилган муддатларда бўлиб-бўлиб тўлайди. Агар насияга олган киши тўловни ўз вақтида тўлай олмаса, товарни сармоялаган тараф муддатни бир ёки икки ой қилиб чўзиши мумкин. Аммо агар харидор тўловларни ўз вақтида амалга оширмаса, шартномага мувофиқ қарз ундириш жараёни «МИБ» (қарзларни ундириш билан шуғулланувчи ташкилот)га ўтказилади ва кейинги жараёнлар шу ташкилот орқали давом этади. Сотувчини бу жараёнга алоқаси йўқ.

Савол: Шу тарзда уч томон — сотувчи, харидор ва молиявий воситачи фирма иштирок этадиган насия савдоси шаръан жоиз ҳисобланадими?

Бу муомала байъ бит-тақсит (муддатли савдо-насия) доирасига кирадими ёки унда рибо, қарз эвазига манфаат олиш ёки бошқа шаръий ман қилинган жиҳатлар мавжудми? Шу масалага Қуръон, Суннат ва фиқҳ қоидалари асосида баён берсангиз. Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Сиз тасвирлаган ҳолатга аниқлик киритиш керак бўлган энг муҳим савол қуйидагилар: Мана шу саволнинг жавоби шаръий ҳукмни белгилашда асосий ўрин тутади.

◾«Ҳамроҳ», «Ишонч» ёки «Бирзум» ва шунга ўхшаш ширкат ёки якка тартибдаги шахс бўлишидан қатъий назар, бирор товарни ёки телефонни аввал ўз номига сотиб оладими? Масалан, дўкон уларга ҳисоб-фактура расмийлаштирадими, кейин улар харидорга алоҳида сотадими? Ёки улар фақат дўконга пул тўлаб, телефонни дарҳол харидорга бердиришадими?

◾Телефонни шаръан ким сотиб олади? Яъни унга эгалик сотувчидан кейин кимга ўтади?

◾Харидор билан сотув шартномасини ким тузади: дўконми ёки учинчи томон бўлмиш фирмами?

◾Учинчи фирма ҳақиқий сотувчими ёки фақат молиялаштирувчими? Яъни қарз берувчими?

◾Кечиккан тўлов учун қўшимча маблағ олинадими?

Албатта, бир ишни “ҳалол” ёки “ҳаром” деган фатво чиқариш ва унга тўғри бўлган шаръий ҳукмни аниқлаш учун у ҳукмнинг манотини (воқеини)  ўрганиш лозим бўлади. Чунки бу муомаланинг шаръий ҳукми унинг ҳуқуқий шаклига эмас, балки шартноманинг ҳақиқий моҳиятига боғлиқ. Айниқса, учинчи фирманинг бу жараёндаги роли ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Агар воқелик қуйидагича бўлса:

Учинчи тараф, яъни «Ҳамроҳ», «Ишонч», «Бирзум» каби фирмалар телефонни аввал ўзи сотиб олмаса, товарга мулкдор бўлмайди, балки фақат дўконга телефон пулини тўлаб беради ва кейин эса ўша маблағни белгиланган устама/зиёдаси билан харидордан бўлиб-бўлиб қайтариб олади. У холда фиқҳ нуқтаи назаридан бу байъ (савдо) эмас, балки қарз бериш ва қарзни зиёдаси билан қайтариб олиш ҳисобланади. Ҳар қандай қарздан қарз берувчи учун шарт қилинган манфаат рибо ҳисобланади. Бу ҳақда уламолар машҳур қоидани келтирганлар:

كل قرض جر منفعة فهو ربا

“Ҳар қандай қарз қарз берувчи учун манфаат келтирса, у рибодир”.

Мазкур ибора ҳадис сифатида саҳиҳ иснод билан собит эмас, лекин унинг мазмуни фиқҳий қоида сифатида уламолар томонидан қабул қилинган ва Қуръон ҳамда саҳиҳ суннатдаги рибо ҳақидаги далилларга таянади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا

“Аллоҳ савдони ҳалол, рибони эса ҳаром қилди”.  (Бақара:275)

Шунингдек, агар фирма ҳақиқатан ҳам телефонни аввал ўзи сотиб олиб, унга мулкдор бўлса, кейин эса уни маълум ва қатъий нархда муддатли тарзда харидорга сотса, нарх шартнома тузилган пайтда аниқ белгиланса ва кечиктирилган тўлов учун қўшимча фоиз ёки пеня шарт қилинмаган бўлса, бу ҳолат байъ бит-тақсит доирасига кириши мумкин ва аслида жумҳур уламолар наздида жоиздир.

Масалани бошқа тарафи – ўзингда бўлмаган нарсани сотиш ножоизлиги.

Мол(товар)га тўлиқ эга бўлмай туриб уни сотиш жоиз бўлмайди. Мана шу ҳолда сотса байъ ботил бўлади. Бу қуйидаги икки ҳолатга тўғри келади: Товарни унга эга бўлмай туриб сотиш. Товарни сотиб олган тақдирда ҳам, лекин уни қўлига тутқазилмай, унга тўлиқ эга бўлмай туриб сотиш.

Унга тўлиқ эга бўлиши учун қабз қилиши (қўлига олиши) шарт. Чунки савдо битими мулкка эга бўлиш асосида юзага келади. Модомики, товарга эга бўлмаган экан ёки уни сотиб олган бўлса-ю, лекин ҳали уни ўз қўлига олмагани учун унга тўлиқ эга бўлмаган бўлса, бундай ҳолатда савдо битими юзага келмаган бўлади. Чунки бунда шаръан битим воқеи бўладиган маҳал (яъни савдо моли) йўқ бўлган бўлади. Росулуллоҳ сотувчи эга бўлмаган нарсани сотишдан қайтардилар. Аҳмад Ҳаким ибн Хизомдан шундай деганини ривоят қилди: Мен ё Росулуллоҳ ﷺ, олдимга бир киши мендан ўзимда йўқ нарсани сотишни сўраб келяпти, унга сотадиган нарса менда йўқ. Унга кейинчалик бозордан олиб сотаман, дедим. Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:

لا تَبَعْ مَا لَيْسَ عَنْدَكَ

«Ўзингда йўқ нарсани сотма». Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

لا يَحِلَ سَلَفٌ وَبَيُع، وَلَا شَرْطَانِ فِي بَيْعِ وَلَا رِبْحُ مَا لَمْ تَصْمَنْ وَلَا بَيْعُ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ

«Салаф ва бай ҳамда байда икки шарт – зомин  бўлмаган нарсанинг фойдаси ва ўзингда йўқ нарсани сотиш ҳалол бўлмайди». Абу Довуд ривояти. Росулуллоҳ ﷺнинг «ўзингда йўқ нарсани…», деган сўзлари умумий бўлиб, мулкингда бўлмаган нарса, топшириш қудратингда бўлмаган нарса ва тўлиқ сенинг мулкинг бўлмаган нарсанинг ҳаммаси унинг остига киради. Буни қабз қилмаган нарсани сотишдан қайтариш ҳақида ворид бўлган ҳадислар қувватлайди. Бу ҳадислар тўлиқ ўз мулки қилиб олиш учун қабз қилиш шарт бўлган нарсаларни сотишдан қайтарди. Демак, бу ҳадислар шунга далолат қиладики, киши бирон нарсани тўлиқ сотиб олган деб ҳисобланиши учун ўша нарсани қабз қилиши шарт бўлса, то уни қабз қилмагунча уни сотиши жоиз бўлмайди. Бундай нарсани сотиш эга бўлмаган нарсани сотиш ҳукмида бўлиб қолади. Бунга далил Набий ﷺнинг ушбу сўзларидир:

مَنِ ابْنَاعَ طَعَامًا فَلَا يَبِعْهُ حَتَّى يَسْتَوْفَيَهُ

«Ким таом сотиб олса, то уни тўлиқ олмагунча сотмасин». Бухорий ривояти. Абу Довуд ривоят қилган ушбу ҳадис ҳам:

أَنَّ النَّبِيِّ نَهَى عَنْ أَنْ تُبَاعَ السَّلَعُ حَيْتُ تُبْنَاعُ حَتَّى يَحُوزَهَا التَّجَارُ إِلَى رَحَالِهِمُ»

«Набий ﷺ савдо молларини савдогарлар уларга эга бўлиб, ўз жойларига олиб бормагунларича сотиб олинган жойида сотишдан қайтардилар». Ибн Можа келтирган ушбу ҳадис ҳам:

أَنَّ النَّبِيِّ نَهَى عَنْ شَرَاءِ الصَّدَقَاتِ حَتَّى تُقْبَضَ»

«Набий ﷺ то қабз қилмагунча садақотларни сотишдан қайтардилар».

Ибн Аббос ривоят қилган ҳадис ҳам далил бўлади: Росулуллоҳ ﷺ Аттоб ибн Усайдга шундай дедилар:

«إِنِّي قَدْ بَعَنْتُكَ إِلَى أَهْلَ اللَّهِ، وَأَهْلِ مَكَةَ، فَانْهَهُمْ عَنْ بَيْعِ مَا لَمْ يَقْبِضُوا»

«Мен сени аҳлуллоҳга, Макка аҳлига юбордим, уларни ҳали ўзлари қабз қилишмаган нарсани сотишдан қайтар».

Бу ҳадисларда қабз қилиб олинмаган нарсани сотишдан қайтарилгани очиқ кўриниб турибди. Чунки қабз қилмаса бундай мол сотувчининг тўлиқ мулки бўлмайди. Молни қабз қилиш шарт бўлса, то харидор уни қабз қилмагунича унинг тўлиқ мулки бўлмайди ва бундай мол уни сотувчи одамнинг зоминлигида (жавобгарлигида) бўлади.

Қуйида Қабз (القبض) нима эканини шарҳлаб ўтамиз:

Қабз (القبض) — фиқҳда бирор молни эгалик ва тасарруф қилиш имконияти билан қабул қилиб олиш, яъни мол харидорнинг ёки олувчининг ихтиёрига реал ёки шаръий тарзда ўтиши демакдир. Оддий қилиб айтганда: «молни қўлга киритиш ва уни тасарруф қилиш имконига эга бўлиш».

Қабзнинг икки кўриниши бор:

  1. 1. Ҳақиқий қабз (القبض الحقيقي)

Молни жисмонан қабул қилиб олиш. Масалан, фирма телефонни дўкондан сотиб олди ва телефонни ўз омборига қабул қилди. Энди телефон унинг мулки ва тасарруфида.

  1. 2. Ҳукмий қабз (القبض الحكمي)

Мол жисмонан қўлга олинмаган бўлса ҳам, унинг ихтиёрига тўлиқ ўтган ва ундан хоҳлаганича тасарруф қилиш имконияти пайдо бўлган. Масалан, фирма телефонни сотиб олди, телефонни қаердалиги аниқ белгиланди, фирма уни тасарруф қилиш, бошқага сотиш ёки олиб кетиш имконига эга бўлди. Бундай ҳолатда баъзи фиқҳий масалаларда ҳукмий қабз юзага келган ҳисобланади.

Сизнинг масалангизда қабз нима учун муҳим?

Чунки агар «Ҳамроҳ», «Ишонч» ёки «Бирзум» фирмаси телефонни сотиб олса ва уни қабз қилса, кейин харидорга муддатли нархда сотса, бу ҳақиқий насия савдо бўлиши мумкин. Аммо фирма ёки учинчи тараф: «Биз телефонни сотиб олмаймиз, фақат дўконга унинг пулини тўлаб берамиз, кейин харидор бизга кўпроқ миқдорда бўлиб-бўлиб пул қайтаради» деган тартибда ишласа, бу ерда фирманинг товарга мулкдорлиги ҳам, қабзи ҳам бўлмайди. Шунда унинг муомаласи савдодан кўра қарз/молиялаштириш муомаласига айланади ва бундай холатда қарз бериш юқорида айтганимиздек рибо бўлади.

Хулоса:  бундай шартнома ношаръий бўлиб, у на байъ, яъни савдо ва на шаръий қарз бериш ҳукмига тушади. Шариатда савдо икки тарафлама бўлади, учинчи тарафнинг бу келишувда бўлиши жоиз эмас! 

Эслатма: Бундай вақтинчалик ечимлар Ғарб сақофати маҳсули бўлиб, уни инсониятга ҳеч қандай манфаатли ери йўқ.  Аксинча жамиятда дисбалансни (иқтисодий нобарқарорлик) келтириб чиқаришга ҳизмат қилади. Шунинг учун ундай молиялаштириш ечимларини – кредит ва судхўрликка асосланган ҳукмларни мутлоқ тарк этиш лозим.  Шунда Аллоҳ таоло мўминнинг ризқига барака беради инша Аллоҳ. Чунки ризқнинг зиёда бўлиши сабабларидан бири тақводир. Оламлар Роббиси айтади: 

وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ

«Ким Аллоҳдан тақво қилса, У унга (муаммодан) чиқиш йўлини пайдо қилиб қўяди ва уни ўзи кутмаган жойдан ризқлантиради».                                                               (Талоқ:2-3)

Валлоҳу аълам!

✍️ Islam Abu Khalil

(Бу савол менинг шахсий телеграм саҳифамга келиб тушди)

09.08.2026й

Tagsсаволга жавобҚарзга савдо қилиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яман аҳли БМТга таянмаслиги керак

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ислом бошқаруви тугатилиши билан олий қадриятлар ҳам дунёдан йўқ бўлди

  • МАҚОЛАЛАР

    8 март қандай кун?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/