Эрдўған АҚШ сиёсатига қадамма-қадам эргашмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Эрдўған АҚШ сиёсатига қадамма-қадам эргашмоқда
Ҳижрий 1440 йил 5 жумодул-аввал, милодий 2018 йил 11 декабр жума куни «Инаб баладий» веб-сайти қуйидаги хабарни нашр қилди:
«Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатларни Суриядан кучларини олиб чиқиб кетгач, у ерларни Сурия режимига топширишга чақирди.
11 январ жума куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот воизаси Мария Захарова матбуот конференцияси ўтказиб, унда Сурия режими Сурия шимолий шарқидаги курдлар яшовчи ҳудудни ўз назорати остига олиши лозимлигини айтар экан, «Сурия режими ўз қўшнилари хавфсизлигини таъминлаши шарт», дея таъкидлади. Захарова қўшнилари, деганда ўз миллий хавфсизлиги учун хавотирланаётган Туркияни назарда тутди».
Роя газетаси шарҳи:
Америка Суриядаги сиёсий ечимини татбиқ этишга муваффақ бўлиш учун Эрдўғанни улов қилиб минишда давом этмоқда. Чунки Туркия ўзининг ташқи сиёсатида Америка кўрсатмалари бўйича қадам ташлаб, унинг режаларини амалга оширади. Бунга далиллар талайгина. У эртага буфер зона сиёсатидан воз кечиб, автоном ҳудуд сиёсатига ўтиши ҳам мумкин. Ахир, Туркия куни кеча Башар Асад иштирок этмайдиган ўтиш давридан иштирок этадиган ўтиш даври сиёсатига кўчди-ку!
Роя газетасининг 2019 йил 16 январ чоршанба кунги 217-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб