| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • ​Яширин назорат ёки жосус дастур

  • Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

  • Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида

  • Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи

  • Европа ва Ғарб ўз мафкурасининг бузуқлиги ва ҳукуматларининг заифлашуви ортидан ҳақиқий инқирозни бошдан кечирмоқда

  • Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

  • «Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон дирижёрлиги

  • Икки ўт орасидаги энергетика

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Нигер Давлатнинг емирилишидан уни қайта шакллантириш учун курашгача!

Нигер Давлатнинг емирилишидан уни қайта шакллантириш учун курашгача!

By htadmin
18.09.2026
0
Share:

Нигер Давлатнинг емирилишидан уни қайта шакллантириш учун курашгача!

Нигер 2026 йил 29 август, шанба куни тонгида пойтахт Ниамейни ларзага келтирган ҳарбий исёндан сўнг хавфсизлик ва сиёсий беқарорликнинг янги босқичига кирди. Бу генерал Абдураҳмон Чиани 2023 йил июль ойида ҳокимият тепасига келганидан буён унинг режими дуч келган энг жиддий ички чақириқ бўлди.

Мудофаа вазирлигининг расмий баёнотига кўра, воқеалар тун ярмидан кейин бошланган. Бир гуруҳ ҳарбийлар Диори Ҳамани халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган 101-ҳаво базасида бир неча хизматдошларини гаровда ушлаб туришган, сўнг пойтахтдаги муҳим объектларга қарата ўқ узишган. Вазирнинг айтишича, мудофаа ва хавфсизлик кучлари тезда аралашиб, нишонга олинган объектлар устидан назоратни босқичма-босқич тиклай бошлаган. («Ал-Жазира», 29.08.2026)

Бироқ содир бўлган воқеа оддий ҳарбий қисм ичидаги чекланган исён эмас эди. Аэропорт, ҳаво базаси ва президент саройи атрофида кучли ўқ овозлари ва портлашлар эшитилди. Исёнчилар пойтахт марказидаги ҳокимият объектларига яқинлашишга уринди. Ҳаракат миллий телевидение қароргоҳини ҳам қамраб олди ва унинг эфири бир неча соатга узилди, кейин яна тикланди. Бу эса аниқ сиёсий маънога эга эди. Зеро, давлат оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш пойтахт ва давлат муассасаларини эгаллашга қаратилган ҳар қандай давлат тўнтариши ҳаракатида асосий омиллардан бири ҳисобланади. («Ал-Халиж» газетаси, 30.08.2026)

Хабарларга кўра, президент қўриқчилари Чианига содиқ қолиб, исёнчиларнинг саройга яқинлашишини қайтарган. Кейинчалик ҳукумат исённи жиловлагани, нишонга олинган объектлар устидан назорат тиклангани ва вазият нормал ҳолатга қайтганини маълум қилди. Диори Ҳамани аэропортидаги фаолият ҳам қайта тикланди. Қурбонлар сонига келсак, ҳукумат якуний ва батафсил рақамларни эълон қилмади. Бироқ давлат телевидениеси ўнлаб ҳарбийлар ҳалок бўлгани ва ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

Бироқ воқеанинг аҳамияти фақат қурбонлар кўлами билан белгиланмайди. Муҳими — исён қайси объектларни нишонга олганида. 101-ҳаво базаси, Ниамей аэропорти, президент саройи ва миллий телевидение мамлакатдаги ҳарбий, сиёсий ва ахборот қудрати марказларидир.

Янада диққатга сазовор жиҳати шундаки, 101-базанинг ўзи жорий йил давомида икки марта ҳужумга учраган. Биринчиси январь ойида бўлиб, ўшанда Соҳилдаги «Исломий давлат» ташкилоти унга ҳужум қилган. Ҳукумат 20 нафар ҳужумчи ўлдирилгани ва тўрт нафар ҳарбий ярадор бўлганини маълум қилган. Иккинчи ҳужум июнь ойида содир бўлган ва «Ислом ва мусулмонлар нусрати жамоати» унинг масъулиятини ўз зиммасига олган. Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, бу ҳужум оқибатида 11 нафар хавфсизлик ходими ва икки нафар фуқаро ҳалок бўлган, 22 нафар ҳужумчи ўлдирилган ва тахминан 20 нафар гумонланувчи ҳибсга олинган.

Базанинг аҳамияти унинг Диори Ҳамани аэропорти ичида жойлашгани ҳамда армиянинг ҳаво ва разведка имкониятларида, жумладан, учувчисиз ҳаво воситаларидан фойдаланишдаги роли билан боғлиқ. Шунинг учун унинг қуролли гуруҳлар ҳужуми нишонидан ички исён саҳнасига айланиши Чиани режими дуч келаётган хавфсизлик тизимидаги заифликни мужассам этган рамзга айланмоқда.

Америкага мойил бўлган бу режим бугун қуролли гуруҳлардан тортиб исёнчи ҳарбийларгача бўлган турли кучларга дуч келмоқда. Улар амалда бир нуқта — мамлакатнинг ҳарбий ва суверенитет рамзларидан бири бўлган ушбу объектни нишонга олиш нуқтасида бирлашди. Бу база тарихан Франциянинг Нигердаги таъсири билан боғлиқ бўлган.

Шу тариқа давлатнинг энг муҳим куч нуқталаридан бири, аслида пойтахтни ҳимоя қилиш ва унинг ҳаво ҳудудини таъминлаш қалқони бўлиши керак бўлган объект очиқ заиф нуқтага айланди. Гўё ҳокимият душманларининг турлича бўлиши уларнинг давлат қудрати марказларидан бирини зарба остига олишдаги манфаатлари туташишига тўсқинлик қилмади ва хавфсизлик назорати рамзини унинг заифлиги тимсолига айлантирди.

Исённинг аҳамияти ушбу база чегарасидан анча кенгдир. У Чиани ҳокимиятга келганидан буён уни таъқиб қилиб келаётган зиддиятни яна кун тартибига чиқарди. Генерал 2023 йил июль ойида сайланган президент Муҳаммад Базумни ағдариб, уни мамлакат хавфсизлигига путур етказишда айблаган эди. Ўша пайтда ҳокимиятнинг қуролли гуруҳларга қарши курашдаги муваффақиятсизлиги ва хавфсизликни таъминлай олмагани давлат тўнтаришининг асосий сабабларидан бири сифатида кўрсатилган.

Уч йил ўтиб эса режим яна худди шу муаммо қаршисида турибди, аммо бу сафар вазият янада хавфли тус олган. Хавфсизликнинг ёмонлашуви энди армияни фақат ташқи душманларга қарши курашда емирибгина қолмаяпти, балки унинг ички бирлигига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Хабарларга кўра, давом этаётган йўқотишлар ва ҳарбий босимдан норозилик айрим ҳарбийларнинг исёнини озиқлантирган омиллардан бири бўлган.

Шу тариқа инқироз давлат билан қуролли гуруҳлар ўртасидаги урушдан армиянинг ўзидаги ишонч инқирозига айланмоқда. Бу ҳарбий муассасанинг энг хавфли емирилиш жараёнидир. Тўғри, ҳокимият исённи жиловлаш ва нишонга олинган объектларни қайта назорат қилишга муваффақ бўлди. Аммо бир гуруҳ ҳарбийларнинг бундай ўта муҳим объектларга етиб бориши давлат устидан ташқи назорат мавжуддек кўриниши ҳарбий муассаса ички жиҳатдан ҳам бирдам дегани эмаслигини кўрсатмоқда.

Нигерда 2023 йилги давлат тўнтаришидан кейин юз берган геосиёсий ўзгаришлар эса манзарани янада мураккаблаштирмоқда. Ҳарбий ҳокимият Франция билан алоқаларни узди ва унинг қўшинларини мамлакатдан чиқариб юборди. Кейин Америка билан ҳам худди шундай қилгандек кўриниш бериб, Америка яшил чироғи билан Россия томон юз бурди. Шунингдек, Америка кўрсатмаси билан Мали ва Буркина-Фасо билан Соҳил давлатлари иттифоқи доирасида ҳамкорлик қилди.

Сўнгги исён вақтида эса Россиядан ёрдам сўради. Зеро, нишонга олинган базада Россия ҳарбий кучларининг мавжудлиги қайд этилган эди.

Бунга муқобил равишда Нигер ҳукумати аввал январь ойидаги ҳужумдан кейин Францияни мамлакатда беқарорликни келтириб чиқаришга уриниш, қуролли гуруҳлар билан ҳамкорлик қилиш ва Нигер ҳаво ҳудудини бузишда айблаган эди. Париж эса бу айбловларни рад этган.

Шунга қарамай, масала энди фақат ҳарбий ҳокимият билан қуролли гуруҳлар ўртасидаги курашдан иборат эмас. У, шунингдек, иттифоқларини қайта шакллантирган мамлакатда нуфузни қайта тақсимлаш жараёни билан ҳам боғланиб қолди. Бу жараён Ғарб нуфузини «супуриб ташлаш» ниқоби остида кечаётган бир пайтда, бошқа кучлар, жумладан Туркия ҳам Нигердаги ҳузури ва манфаатларини кенгайтиришга киришди.

Шу нуқтаи назардан, режимга берилаётган кетма-кет зарбаларни уни фақат толиқтириш ва заифлаштиришга қаратилган ҳаракат сифатидагина эмас, балки кучлар нисбатини қайта шакллантириш омили сифатида ҳам кўриш мумкин. Қуролли гуруҳлар уни ташқи томондан емирмоқда, ҳарбий исён эса унинг ички заифлигини фош қилди. Россиянинг аралашуви эса унинг Россияга вақтинчалик боғлиқлигини кучайтиради ва Америкага, айниқса 2023 йилги давлат тўнтаришидан олдин ҳам ишнинг тизгини унинг қўлида бўлганини ҳисобга олганда, карталарни қайта тартиблаш ва ролларни қайта тақсимлаш учун баҳона беради. Ҳокимиятнинг янада заифлашуви эса бошқа кучларга мамлакатнинг келажагига таъсир кўрсатиш ва унда ўз мавқеларини қайта жойлаштириш учун йўл очади.

Бу масалада Туркия алоҳида аҳамият касб этади. Чунки у сўнгги йилларда Нигерда, айниқса мудофаа, разведка ва энергетика соҳаларида тобора кучайиб бораётган ҳузурини шакллантирди ҳамда мамлакатни Ғарбий Африкада ўз нуфузини кенгайтириш дарвозаси сифатида кўрди. («Ал-Жазира», 28.07.2024)

Шу тариқа майдон Америкага мойил режим тарғиб қилаётганидек, Ғарб–Россия икки томонламалиги билан чекланиб қолмади. Аксинча, у кенгроқ рақобат учун очилди. Бу рақобатда Европа нуфузига қарши ҳаракат қилаётган кучлар — аввало Америка, Туркия ва Россия иштирок этмоқда.

Мусулмонлар қонига Соҳил Африкаси давлатларида ўзининг «Африка корпуси» орқали аралашган Россия эса куфр ва жиноят боши бўлган Америка қўлидаги ёлланма қотилдан бошқа нарса эмас. Америка унга таклиф қилган халқаро манфаатлардан бир қисмига эришиш илинжида Россия бу ифлос вазифани бажаришга рози бўлмоқда.

Шунинг учун исённинг муваффақиятсиз тугаши инқирознинг барҳам топганини англатмайди. Аксинча, бу Нигер келажаги учун курашнинг янги босқичи бошланиши бўлиши мумкин. Ҳокимият нишонга олинган объектларни қайта назорат қилди, аммо бу жараёндан Россия ёрдамига янада кўпроқ боғланган ҳолда чиқди. Шу билан бир вақтда қуролли гуруҳларнинг босими ва ҳарбий муассаса ичидаги норозилик давом этмоқда. Бунинг устига, учувчисиз қурилмалар уруши оддий армияларни толиқтириш ва уларнинг анъанавий устунлигини емириш қобилиятини намоён қилди.

Энг хавфлиси шуки, давлатнинг емирилиши давом этар экан, курашнинг табиати ўзгариши мумкин. Қуролли гуруҳлар, хусусан, «Ислом ва мусулмонлар нусрати жамоати» — Толибон модели таъсирида — давлатни фақат емириб бораётган кучдан унинг келажагини шакллантиришда иштирок этувчи томонга айланиши мумкин. Сурия тажрибаси бунинг қандай бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

Бу ерда яна бир хавф намоён бўлади: Америка ушбу ўзгаришдан фойдаланиб, Исломий шиорларни кўтариб чиқадиган, аммо охир-оқибат халқаро тизим ва унинг манфаатлари, жумладан, яҳудий вужуди билан нормаллашув шартларини қабул қиладиган кучларни вужудга келтириши мумкин.

Шу тариқа келгуси кураш фақат бу мусулмон юртига ким ҳукмронлик қилиши ҳақидаги кураш бўлмаслиги мумкин. Балки Америка ўз малайи Чианидан воз кечган тақдирда, бу емирилиш вайроналари орасидан қандай Ислом ва қандай давлат пайдо бўлиши ҳақидаги кураш бўлиши мумкин.

Аллоҳдан фитначиларнинг макрини ўзларига қайтаришини ва мусулмонларга пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни тезроқ насиб этишини сўраймиз — токи у мустамлакачи кофирларнинг оромини бузсин.

﴿وَمَا النَّصْرُ إِلَّا مِنْ عِندِ اللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ﴾

«Нусрат фақат Азиз ва Ҳаким бўлган Аллоҳнинг ҳузуридандир». (Оли Имрон сураси,126-оят)

Муҳандис Висом ал-Атраш

Роя газетасининг 2026 йил 9 сентябр чоршанба кунги 616-сонидан

TagsНигер Давлатнинг емирилишиҳарбийлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ХВЖ тавсиялари иқтисодий ислоҳотми ёки мустамлакачилик режасими?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аббос Ислом Умматидан ажралиб чиқишда давом этмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур: ​Ўзбекистонда фуқаролар телефонига мажбуран ўрнатилаётган номаълум APK ортида нима яширинган?  ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Тасаввур қилинг: кўчада кетяпсиз ёки университетга киришда ходимлар сизни тўхтатиб, телефонингизни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Буюк Холиқ таоло Ўз Каломида огоҳлантиради: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوا۟ بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا۟ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида

    Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Озарбайжонда мусулмон қизлар ҳижоб кийгани учун мактаб эшигидан қайтарилмоқда. Аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган юртда дунёвий режим қизларни Аллоҳнинг фарзига амал қилиш ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи

    Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи: Вашингтон нима учун Марказий Осиёни нишонга олди? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Тарих улкан салтанатларнинг юксалиши ҳамда уларнинг зўравонлик, зулм ва бузғунчилик оқибатида қулашига кўп бора гувоҳ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғазо, Қуддус ва Ливанда яҳудий вужуди томонидан мисли кўрилмаган қирғинлар, шаҳарларни вайрон қилиш, мусулмонларнинг тарихий ёдгорликлари, масжидлари ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: