Марказий Осиё ва глобал манфаатлар тўқнашуви
Марказий Осиё ва глобал манфаатлар тўқнашуви
بسم الله الرحمن الرحيم
Халқаро майдондаги беқарорлик, бетайин трампча сиёсат ва кучлар мувозанатидаги силкиниш глобал кучларни манфаатлар ҳимояси учун шошилинч ва кескин чоралар кўришга мажбур қилмоқда. Марказий Осиё эса ана шу кучлар ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви “олови”да ёнмоқда. Бунга сабаб, минтақанинг геосиёсий жиҳатдан аҳамиятидир. Марказий Осиё бойлиги минтақалар миқёсида, очиқланмаган маълумотларга кўра, дунёда Форс кўрфазидан кейинги иккинчи ўринда туради. Географик жойлашуви жиҳатидан эса, қитъаларни, яъни Шарқ билан Ғарбни боғлаб турувчи чорраҳа ҳисобланади. Шунинг учун ҳам оламий сиёсат юритишда ва ҳужумга ўтишда ҳамда халқаро алоқаларда бу минтақа муҳим стратегик аҳамиятга эга. Маълумки, глобал кучларни ҳаракатга келтирадиган омиллар – бойлик ва хавфсизлик бўлиб, бойлик жиҳатидан мустамлакачилик сиёсатини, хавфсизлик жиҳатидан эса мудофаа сиёсатини белгилайди. Шу сабабли Марказий Осиё улкан бойликлари билан мустамлакачи давлатлар манфаати тўқнашган минтақага айланди. Хавфсизлик масаласига келсак, Ер юзида мабдаий-сиёсий Ислом оламий таъсир қувватига эга бўлиб юзага чиққан юртлар кўпроқ Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўлгани учун, бу икки минтақа Исломни асосий ва ягона душман деб билган кофир мустамлакачиларнинг ҳарбий-мудофаа сиёсати марказида туриши табиий. Шунга кўра, глобал кучлар мустамлакачилик сиёсатида ҳам, ҳарбий-мудофаа сиёсатида ҳам муваффақиятга эришиш учун Марказий Осиё кесишиш нуқтаси бўлган халқаро йўллар устидан назоратни қўлга олишга интилмоқда. Чунки, бу минтақа геосиёсий жиҳатдан стратегик аҳамиятга эга Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасидаги кўприкдир.
Зеро, расмий баёнотлар ҳам буни очиқ-ойдин ифодаламоқда. Жумаладан, Энтони Блинкен (собиқ АҚШ Давлат котиби): 2023 йил АҚШ Давлат департаменти расмий баёнотида: “Марказий Осиёда барқарор ва самарали транспорт йўлаклари нафақат минтақанинг иқтисодий ўсишига, балки унинг глобал бозорларга боғланишига ҳам замин яратади”, – деди.
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин:
“Хитой Марказий Осиё билан транспорт боғланишини чуқурлаштиришга интилади. Биз Транс-Каспий халқаро транспорт коридорини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаймиз ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича музокараларни илгари сурмоқдамиз”, деди. China Daily, 2023 йил 19 май.
Россия Президенти Владимир Путин:
“Марказий Осиёда транспорт коридорларини шакллантириш бу – Евроосиёда умумий иқтисодий макон яратишнинг калит элементларидан бири”, деди 2023 йил Россия Федерацияси расмий баёнотида.
Урсула фон дер Ляйен (Европа Комиссияси Президенти):
“Биз Марказий Осиёни Европа ва Осиё ўртасидаги барқарор ва экологик тоза транспорт боғланишининг асосий нуқтаси сифатида кўрамиз.”
— AP News, 2025 йил 4 апрель.
Рақобатчи кучлар ҳамда мавжуд ва эҳтимолий хатарлар шароитида халқаро йўллар варианти бир нечта бўлиши, бу вариантлар орасидан энг мақбулини танлаб олиш эса янада мушкул бўлиши табиийдир. Шунга қарамасдан, мустамлакачи кучлар ўз режалари учун “дарвоза” лар очиб берилишида минтақа режимларидан анча ахотиржамдирлар.
Масалан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли ҳақида:
“Бу дўст мамлакатларимиз салкам 30 йил давомида интилиб келган том маънодаги тарихий воқеадир. У Марказий Осиё минтақасини Хитой билан қисқа ерусти йўли орқали боғлайди, давлатларимизнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва стратегик шериклигини мустаҳкамлашга хизмат қилади,” – деди.
— Gazeta.uz, 27 декабрь 2024.
Шунингдек, Мирзиёев Трансконтинентал транспорт йўлаклари ҳақида шундай деди:
“Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа минтақаларининг йирик бозорлари билан боғлайдиган ва бизнинг ҳудудларимиз орқали ўтадиган трансконтинентал транспорт йўлаклари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишимиз зарур.”
— Sputnik Ўзбекистон, 9 ноябрь 2023 йил.
Қозоғистон президентти Қасим-Жомарт Тоқаев Афғонистон орқали ўтадиган транспорт йўлаклари ҳақида:
“Ҳозир Афғонистон ҳудуди орқали транспорт йўлакларини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу қадам Жанубий Осиё мамлакатлари ва Ҳинд океанидаги портларнинг потенциал бозорларига чиқиш йўлини очади. Минтақадаги бутун мамлакат бундан манфаатдор,” – деди. – Kazinform, 8 август 2024 йил.
Шунингдек, у транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳақида шундай деди:
“Транспорт алоқаларини ҳар томонлама такомиллаштириш (ҳаво қатновлари частотасини ошириш, янги ҳаво ва темир йўл йўналишларини очиш, чегара ўтиш жойларини модернизация қилиш ва ҳ.к.), инновацион технологияларни жорий этиш орқали транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантиришни таъминлаш, транспорт воситаларининг транзит имкониятлари ва транзит-логистикасини кенгайтириш лозим”. – Kazinform, 8 август 2024 йил.
Қирғизистон президентти Садир Жапаров Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли ҳақида:
“Бу темир йўл биз учун, Қирғизистон учун жуда муҳим. У Европа ва бошқа давлатлар, жумладан, Хитой ўртасида Марказий Осиё орқали транзит коридорини яратишга хизмат қилади,” – деди. UzDaily, 2023 йил.
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари йирик транспорт ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга интилиши кераклиги ҳақида тўхталиб:
“Бунинг учун биз ўз ҳудудимиз орқали шарқдан ғарбга, шимолдан жанубга ўтадиган устувор ва халқаро аҳамиятга молик савдо транзит йўлакларини белгилаб олдик. Халқаро юк ташишни ривожлантиришдан максимал самара олиш учун тегишли концепция ишлаб чиқишни таклиф қиламиз” – деди. – Qalampir.uz.
Минтақадаги бу қўғирчоқ режимлардан яна нимани кутиш мумкин?! Ягона тўсиқ ёки ҳимоя бўлиши мумкин бўлган Афғонистон эса, бу халқаро йўллар учун дарвоза ҳисобланади. Шу сабабли кечаги душман бугун дўст қиёфасига киришга уринаётганини кўриш мумкин.
– АҚШ нинг Афғонистон бўйича собиқ махсус вакили
Залмай Халилзод жорий йил 20 март куни Қобулга ташриф буюрди. У АҚШ президентининг гаровга олинганлар бўйича махсус вакили Адам Бойлер билан биргаликда Толибоннинг ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий билан учрашди.
– Москва Афғонистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўлиқ аъзолигини Толибон тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан олиб ташланганидан кейин қўллаб-қувватлайди”, деб маълум қилди Россия ташқи ишлар вазирлигининг иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабулов 2024 йил 4 июнь куни “Россия Сегодня” матбуот марказида. Афғонистон ҳозирда ШҲТ да кузатувчи давлат мақомига эга. 2024 йил ноябрда Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу бошчилигидаги юқори даражали делегация Қобулга ташриф буюрди. Улар Толибон ҳукумати раҳбарлари билан учрашиб, сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик, савдо ва транзит масалаларини муҳокама қилди. Шойгу Россиянинг Афғонистон билан муносабатларни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.
Москва.2024 йил, 28 ноябрь. INTERFAX.RU “Россия вазият барқарорлашаётган Афғонистоннинг ҳозирги раҳбарияти билан муносабатларни ривожлантириш ниятида,” – деди Россия президенти Владимир Путин.
– “Баъзи Европа Иттифоқи мамлакатлари Толибон ҳокимиятда бўлган Афғонистондаги элчихоналарини қайта очиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Мамлакатда бундай муассасаларнинг очилиши Исломий ташкилот обрўсини дипломатик тан олишни англатади,” – деб ёзади Bloomberg бу ҳақда ўз манбаларига таяниб.
Ушбу мамлакатлардан бири Италия. Bloombergнинг ёзишича, Рим сўнгги бир неча ҳафта ичида Афғонистон пойтахти Кобулда ўз разведка хизматлари билан махсус миссия ўтказган. Бундан ташқари, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни уларнинг элчиси яқинда Кобулга ташриф буюрганини тасдиқлади.
"Биз бунинг устида ишлаяпмиз. Элчимиз миссияни якунлади. Инсон ҳуқуқлари масалалари мавжуд. Қарор жуда қийин, бу вақт талаб этади" – деди Таяни Вашингтондаги НАТО саммити чоғида берган интервьюсида.
Хулоса шуки, халқаро майдондаги кескинлик, ўз навбатида, халқаро йўллар устида курашнинг кучайишига олиб келяпти, асосий транспорт йўналишларини қайта қуришга мажбур қиляпти. Марказий Осиё ўзининг геосиёсий аҳамияти билан мана бу курашнинг нишонига, марказларидан бирига айланди.
Туғилибоқ ўлган "Хиндистон — Яқин Шарқ — Европа Иттифоқи йўлаги" лойиҳаси G20 саммитида эълон қилинганди. Хиндистонни Европа билан боғлайдиган бу янги йўлак Саудия Арабистони орқали яҳуд вужуди назоратидаги портларга, кейин эса Россия ва Хитойни четлаб ўтиб Европага бориши керак эди. Бу йўналиш қайсидир маънода Хитойнинг " Бир камар, бир йўл" лойиҳаси ва Россиянинг Шимолий йўналишига қарата очиқ чақириқ бўлганди. Бироқ 2023 йил 7 октябрдаги " Ақсо тўфони " ҳодисасидан кейин Яқин Шарқда кескинлик кучайиши ортидан бу лойиҳанинг "овози ўчди".
Бу каби мустамлакачи кофир лойиҳаларининг овозини Яқин Шарқда ҳам, Марказий Осиёда ҳам буткул ўчиришнинг ягона йўли, ҳеч шубҳасиз, тўғри йўлдаги Халифаликни барпо қилишдир. Зеро, мана шу йўлгина Умматнинг ҳуқуқларини Умматга қайтаради. Аллоҳ таоло айтади:
﴿أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا ﴾
– “Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир”. (Нисо:139)
Устоз Абдул Азиз Ўзбекий
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми