ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ
ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ
Тарих саҳифаларини варақласак, ҳар бир салтанатнинг юксалиши ва заволида муайян бурилиш нуқталари борлигига гувоҳ бўламиз. Американинг Эрон билан бугунги «олишуви» — ана шундай тақдирсоз паллалардан биридир. Ўзига «жаҳон полицияси» унвонини бериб олган зўравон куч бугун ўз-ўзини ичдан кемираётган заифлик ва шиддатли таназзул исканжасида қолди. Бу вазият нафақат давлатнинг парчаланиши, балки улкан империя «тахти» қулаётганидан дарак берувчи тарихий лаҳзага айланмоқда.
Вашингтоннинг Эрон тузоғига илиниши худди Шўроларнинг Афғон ботқоғига ботганини эслатади. Бу жараён давлатнинг емирилишини, сунъий равишда шиширилган «ҳайбатли» кучнинг аслида нақадар чекланганлигини ҳамда жаҳонни жиловлаш механизмлари чил-чил бўлаётганини фош этмоқда.
Бугун Америка тарихий ва геостратегик боши берк кўчада довдираб қолди. Эронга қарши «тиш қайрашлар» кутилган мевани бермади. Аксинча, Оқ уйнинг ҳарбий қудрати фақат қоғозда эканини кўрсатиб қўйди. На Эрон тиз чўктирилди ва на Хитойнинг шашти қайтарилди. Эрон масаласи Американи ўз қаърига тортиб, нафасини бўғаётган гирдобга айланди.
Эрон билан бўлган машмашаларда «сувга тушган мушукдек» қалтис ва оғир стратегик вазиятда қолган Трамп, капитализмнинг бир тўда «очкўз наҳанглари» йиғиб Пекин остонасига бош урди. Ўзининг стратегик кўрлиги ва пуч манманлиги сабаб, у ўзи қазиган чоҳи нақадар чуқурлигини англаб етмади. Айёр Хитой эса бундай пайтда «кесакни сувга ивитиб» ўтирмади; Раис Си Жинпин бу вазиятдан ўз манфаати йўлида заргарона фойдаланди.
Саммитнинг очилиш нутқидаёқ Си Жинпин вазиятни жиловлади. Хитой ўзини Америка манфаатларини эмас, балки жаҳон муаммоларини ҳал қилувчи глобал куч сифатида намоён этди. Раиснинг баёноти кескин ва баландпарвоз бўлди: «Хитой ва АҚШ рақиб эмас, шерик бўлиши керак. Икки давлат ҳамкорликдан ютади, қарама-қаршиликдан эса ютқазади. Бугунги тартибсизликлар даврида биз нафақат ўз халқларимиз, балки бутун дунё манфаатлари ҳақида қайғуришимиз лозим».
Трамп ўзи билан Илон Маск, Женсен Хуанг ва Тим Кук каби капитализм «наҳанглари»дан иборат бутун бошли «қўшин»ни етаклаб келди. «Биз дунёнинг энг зўрларини олиб келдик!» деб мақтанди ҳам. Аммо Пекин учун бу «миллиардерлар қўшини» шунчаки оддий қўноқлар эди, холос. Уларнинг эришган энг катта «ғалабаси» — Хитой Халқ қурултойи залида мазали кечки зиёфатни паққос туширишгина бўлди.
Американинг жонини ҳиқилдоғига келтирган Эрон ва Ҳурмуз бўғози масаласида Пекин ҳатто «қошини ҳам қоқмади». Хитой Трампнинг илтижоларига худди «деворга гапиргандек» муносабатда бўлди. Вашингтонга на Эрон гирдобидан чиқиш ва на Ҳурмуз қамалини юмшатиш бўйича биронта ҳам тайинли кўмак ваъда қилинмади.
Хитой стратегик жиҳатдан бу зиддиятнинг давом этишидан манфаатдор. Зеро, Эрон уруши Американи ҳолдан тойдирувчи ҳалокатли тузоқдир. Пекин АҚШнинг бу инқирозида ўзининг узоқ муддатли мақсадларига хизмат қилувчи омилларни кўрмоқда. Бундан ташқари, Хитой Эрон нефти импорти учун Ҳурмузга муқобил сифатида Каспий денгизи йўналишига эга.
Ташрифнинг энг «салмоқли» натижаси — Хитойнинг «Boeing»дан 200 та самолёт сотиб олиш ҳақидаги мажбуриятсиз ва мавҳум ваъдаси бўлди. Бу Трамп кутган 500 та самолётдан анча кам, ҳатто 2017 йилдаги 300 талик келишувдан ҳам оздир. Бу муваффақиятсизлик ортидан «Boeing» акциялари фонд бозорида кескин тушиб кетди.
Ярим ўтказгичлар ва сунъий интеллект каби ўта нозик ва хавфли мавзулар шунчаки юзаки тилга олинди. Ваҳоланки, бу масала икки давлат технологик курашининг мағзидир. Хитой технологияни музокарага қўйилмайдиган суверенитет масаласи деб эълон қилди ва бу борада чекинмаслигини билдирди.
Соя импорти бўйича қишлоқ хўжалиги келишуви ҳам Трамп учун навбатдаги мағлубият бўлди. Келишилган ҳажм Байден давридаги кўрсаткичнинг ярмини ҳам ташкил этмайди. Трампнинг божхона тўловларини ошириш сиёсати тескари натижа берди: у аслида мавжуд бўлган ҳажмнинг ярмини тиклашни «ғалаба» сифатида тақдим этмоқда энди.
Хитойнинг навбатдаги ютуғи Трампнинг кутилмаган тан олиши бўлди: у хитойлик инвесторларнинг АҚШда қишлоқ хўжалиги ерларини сотиб олишини фойдали деб атади. Трамп ер сотишни тақиқлаш нархларни тушириб, деҳқонларни зарарга ботиришини айтиб, Обама ва Байден давридаги тартибни маъқуллади. Ваҳоланки, бу тақиқ унинг сайловолди кампаниясидаги асосий «қартаси» эди.
Бундан ташқари, Трамп хитойлик талабаларни АҚШ университетларига қабул қилишни очиқчасига қўллаб-қувватлади ва аввалги қатъий чекловлардан воз кечди. Аслида, бу талабалар Американинг қарзлари ҳисобига молиялаштириладиган лабораторияларда билим олиб, Хитойнинг келажакдаги қудратини барпо этадиган кадрлардир.
Хуллас, саммит тўлалигича Пекиннинг фойдасига ҳал бўлди. Хитой «Бир макон, бир йўл», Тайвань ва юқори технологиялар каби муҳим масалаларда Трампнинг йўлини тўсиб қўйди. Унга эса фақатгина соя ловияси ва «Boeing»нинг мажбуриятсиз ва мавҳум ваъдаларини қолдирди.
Вазиятнинг энг қизиқ томони шундаки, Си Жинпин илгари Обама ва Байден билан кўришиш учун АҚШга борган бўлса, энди Трамп Америка манфаатлари ҳусусида ўтиниш учун Пекинга келмоқда. Бу — Америка гегемонлиги синаётгани ва империя заволи бошланганининг яққол тасдиғидир.
Путиннинг Трамп ташрифидан сўнг дарҳол Пекинга келиши тасодиф эмас. Бу Хитойнинг Вашингтонга йўллаган «бизнинг иттифоқимиз мустаҳкам» деган хабаридир. Стратегик маънода бу Америка асри тугаб, Евроосиё замони бошланганидек кўринмоқда.
Бироқ Ислом Уммати учун ўзгармас бир стратегик ҳақиқат мавжуд: давр ўз чархпалагини айлантириб бўлди. Бу замон на Американинг, на Евроосиёнинг ва на Хитойнинг замонидир. Бу — башариятни жаҳолат зулматларидан нурга чиқарувчи, оламни ҳидояту раҳматга бурковчи Пайғамбарлик манҳажи асосидаги муаззам Халифаликнинг муқаррар замонидир!
Устоз Муножий Муҳаммад
Роя газетасининг 2026 йил 27 май, чоршанба кунги 601-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб